Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы


БОЛАЛАРДА ОЛИЙ НЕРВ ФАОЛИЯТИ ТИПЛАРИ МАВЗУСИНИ



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

БОЛАЛАРДА ОЛИЙ НЕРВ ФАОЛИЯТИ ТИПЛАРИ МАВЗУСИНИ 
ЎҚИТИШДА “ЗАКОВАТ” УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
Г.Ж.Палўанова –ўқитувчи, А.О.Аманиязов - 3-курс талаба 
НДПИ Зоология, одам морфофизиологияси ва уни ўқитиш 
методикаси кафедраси 
 
Бу дарс усули талабаларни интелектуал ривожлантиришда анча 
самарали усул ҳисобланади. Одатда, маълум фаннинг муайян боби ѐки 
бўлими якунлангач, бундай дарсларни ўтказиш анча самарали ҳисобланади.
Дарсни ўтказиш тартиби қуйидагича: 
1. Синфдаги билимли, зукко талабалардан олти нафари танланиб, 
―заковат‖ клуби ташкил этилади. 
2. Бошловчи (аълочи талаба ѐки фан ўқитувчиси) ўн кун олдин синфдаги 
ҳар бир талабадан дарс мавзуларига мос иккитадан қизиқарли савол тўлдириб 
олади ва уларни тўплашни ташқил этади. Савол мазмунининг маҳфийлиги 
таъминланиши зарур. Тушган саволлардан 11 таси сараланиб танланади. 
3. ―Заковат‖ дарсида бошловчининг ѐрдамчиси конвертларни рақамлаб 
чиқади. Иштирокчилар навбат билан конвертларни тортиб, 1 дақиқа ичида 
саволларга гуруҳ (олти киши) номидан якуний жавоб берадилар. 
Бу ўйинда гуруҳ аъзолари ѐки тамошабинлар ғолиб бўлиши мумкин. Уч 
кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати берилган саволлар ҳамда жавобларни 
баҳолаб борадилар. Энг яхши савол яъни энг зукко ―заковат‖ клуби 
иштирокчисини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаб борадилар.
Қуйида ―Ёшга оид физиология ‖ курсининг ―Болаларда олий асаб 
фаолияти типлари‖ семинар мавзусини ўқитишда ўтказиладиган ―Заковат‖ 
усулининг лойиҳаси ва технологик харитаси берилмоқда. 
“Болаларда олий асаб фаолияти типлари”
мавзусини 
«Заковат» усули ѐрдамида ўтказиш бўйича
Методик тавсиялар 
Дарс мавзуси: Болаларда олий асаб фаолияти типлари 
Дарснинг таълимий мақсади: Талабаларга Болаларда олий асаб фаолияти 
типлари, уларнинг турлари, функциялари ва аҳамияти ҳақида етарлича 
маълумот бериб, уларни билимини ошириш. 
Дарснинг тарбиявий мақсади: Талабаларга Болаларда олий асаб 
фаолияти типлари тўғрисидаги маълумотларни бериб, ўсмирлар ва ѐшлар 
шакилланиши учун нечоглик ахамиятга эга эканлигини тушинтириш.
Дарснинг ривожлантирувчи мақсади: Болаларда олий асаб фаолияти 
типлари ҳақидаги билимларини, дарслик ва бошқа керакли кўникмаларини 
ривожлантириш. 
Дарсни жиҳозлаш: Мавзуга оид жадваллар, филмлар, расмлар ва 
слайдлар. 
Дарсда фойдаланиладиган технология: «Заковат» усули. 


224 
Дарснинг бориши: 
I.Ташқилий қисм : Талабалар давомат қилиниб талабаларни дарс мавзуси 
бориши ва мақсади билан таништириш. 
II. Ўқув топшириқларининг дидактик мақсади, бажариладиган ўқув 
топшириқлари билан танишади, ўтказилидиган «заковат» усули ҳақида 
маълумот бериб талабалар ичидан олти нафар аълочи талабани саралаб 
«заковат» гуруҳини ташқил этилади. 
III. Бошловчи гуруҳ талабалари ѐрдамида олдиндан тўзилган саволлар 
мажмуасидан 11тасини танлаб олади. Саволлар қуйидагича бўлиши мумкин: 
1.
Гиппократни фикрича танада қизиган қонни кўпайган киши қайси
типга мансуб? 
2.
Организмда аччиқ сафроси кўпайган киши қайси типга мансуб? 
3.
Агар одам танасида совуқ шилимшиқ модда кўпайган киши қайси
типга мансуб? 
4.
Холерик типга тўлиқ изоҳ беринг? 
5.
Меланхолик типга тўлиқ изоҳ беринг? 
6.
Сангвиник типга тўлиқ изоҳ беринг?
7.
Флегматик типга тўлиқ изоҳ беринг? 
8.
Экстроверт тип?
9.
Интроверт тип? 
10.
Сенсор тип? 
11.
Мантиқий тип? 
Бошловчининг 
ѐрдамчиси 
конвертларни 
рақамлаб 
чиқади. 
Иштирокчилар навбат билан конвертларни тортиб, 3 дақиқа ичида саволларга 
гуруҳ номидан якуний жавоб берадилар. Агар жавоб қониқарсиз бўлса қолган 
томошабин талабалар жавоб бериб, балл тўплашади. Бундан ташқари улар 
заковат гуруҳига савол билан мурожат қилишлари мумкин. 
IV. Ўқитувчи талабалар орасидан уч нафар талабаларни тайѐрлаб 
ҳакамлар ҳайъатини тузади. Ҳакамлар ҳайъати ўйинни боришини кузатади, 
саволларга тўғри берилган жавобларни ҳисоблаб талабаларни ва томошабин 
талабаларни баҳолаб боради. 
V. Дарс якунида ўқитувчи ҳакамлар ҳайъатига сўз бериб, ғолибни эълон
қилишади. Ғолиб бирор совға билан тақдирланади. Ўқитувчи дарс ҳақидаги 
ўзининг якуний хулосаларини айтиб, дарс давомида фаол қатнашган талабани 
баҳолайди. 
VI. Дарсга умумий якун ясалиб, натижалар таҳлил қилинади, талабалар 
уйда мустақил шуғилланишлари учун уй вазифаси берилади. 
« Болаларда олий асаб фаолияти типлари » мавзусини ўқитишда 
«Заковат» усулидан фойданилган дарснинг ТЕХНОЛОГИК ХАРИТАСИ 
Технологик 
босқичлар 
Вақт, 
дақиқа 
Ўқитувчининг фаолияти 
Талабанинг фаолияти 
1.Ташқилий қисм 

Талабалар 
давомат 
қилиниб, талабаларни дарс 
мавзуси, 
мақсади 
ва 
бориши билан таништириш 
Дарс мавзуси, мақсади, 
бориши 
ва 
унда 
бажариладиган топшириқ-
ларни аниқлайди 
Ўқув 
топшириқларнинг Ўқув 
топшириқларини 


225 
2.Талабаларни 
билиш фаолиятини 
ташкил этиш 

мазмуни 
билан 
таништириш 
дидактик мақсади, бажа-
рилган ўқув топшириқлари 
юзаси-дан кўрсатмаларни 
аниқлаш, янги ―Заковат‖ 
усули билан танишиш 
3. Янги мавзуни 
ўрганиш 
25 
Гуруҳ талабалари тузган 
саволлари ичидан 11тасини 
саралаб олади. 
Талабалар саралаб олинган 
саволларга 
жавоб 
топадилар 
4.Ҳакамлар 
ҳайъатини 
ташкил 
этиш 
25 
Талабалар орасидан уч 
нафар аълочи талабани 
танлаб ҳакамлар ҳайъатини 
ташкил этади 
Ҳакамлар ҳайъати ўйинни 
боришини 
кузатади 
саволларга тўғри жавоб 
берган талабаларни баҳолаб 
боради
5.Талабалар 
билимини 
назорат 
қилиш ва баҳолаш
10 
Дарс 
якунида 
ғолибни 
аниқлаб 
тақдирлайди 
дарсда фаол қатнашган 
талабаларни баҳолайди. 
Дарс 
давомида 
фаол 
қатнашиб 
баҳо 
олишга 
ҳаракат қилишади. 
6.Эришилган 
натижани 
таҳлил 
қилиш ва якун ясаш. 
10 
Дарс 
ҳақидаги 
ўз 
хулосаларини, фикрларини 
билдириб, 
талабалар 
мустақил шуғилланишлари 
учун уйга вазифа беради. 
Ўқитувчи 
хулосаларини 
тинглаб, 
натижаларни 
таҳлил қилишади ва уй 
вазифаларини 
аниқлаб 
олишади. 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish