Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1.
Мелиорация засоленых земель и лакрица/под ред.А.Х.Каримова. 
ИВМИ.Ташкент: «Университет» 2015,192с 
2.
Kushiev H.H., Yuldashov A.U. Restoration of abondoned salinity soils 
using plant resources 2nd international salinity form 30 mart-3april 2008


159 
TRITICUM AESTIVUM L. ЎСИМЛИГИ НАВЛАРИНИНГ ТУПРОҚ 
ШЎРЛАНИШИГА ЧИДАМЛИЛИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ ОШИРИШ 
ЙЎЛЛАРИ 
 
З.У.Абдикулов, Н.Жўраева 
Гулистон давлат университети 
 
Сўнгги вақтда ер юзидаги экин майдонларининг катта қисми турли 
даражада шўрланиши долзарб экологик муаммолардан бири ҳисобланмоқда.
Маълумки, тупроқ шўрланиши туфайли тупроқдаги заҳира сув миқдори 
камайиб кетади ва натижада сув танқислиги вужудга келади. Тузларнинг 
заҳарли таъсирини муҳим томони шундаки, улар ўсимликдаги алмашинув 
жараѐнини бузилишига сабаб бўлади. Физиолог Б.П. Строгонов 
тадқиқотларига кўра, ўсимликларга тузларнинг таъсири азот алмашинувини 
бузилишига олиб келади, оқибатда оқсиллар интенсивлиги бузилиши ҳамда 
аммиак ва бошқа ўсимликлар учун заҳарли таъсир кўрсатувчи моддалар 
алмашинувинининг оралиқ маҳсулотлари тўпланиши кузатилади [Б.П. 
Строгонов 51., Т.И. Трунова 3-10]. Шўрланиш шароитида кадаверин ҳамда 
путрецин сингари заҳарли маҳсулотлар ҳосил бўлиб [А.С. Лосева 47], бу 
ўсимликнинг ўсиши ривожланишига салбий таъсир этади ва ўсимликни 
нобуд бўлишига сабаб бўлади. Ўсимликларнинг турли аъзоларини тузга 
чидамлилиги ўртасидаги тафовут алоҳида қизиқиш уйғотади. Тузларнинг 
юқори концентрациясининг салбий таъсири биринчидан ўсимликларнинг 
илдиз тизимида кўринади. Шу билан бирга илдизларда туз эритмаси билан 
бевосита туташиб турувчи ташқи ҳужайралар зарарланади. Натрий хлорид 
тузи концентрациясининг бирданига ортиб кетиши илдиз тизимининг ион 
ўтказувчанлигини бирданига ортишига олиб келади. Ўсимликлар илдиз 
тизими атрофида ортиқча тузларнинг ошиб кетиши натижасида илдиз 
тўқималарининг тургор ҳолати йўқолади, қуриб қолади ва шилимшиқ бўлиб, 
қора рангга кириб қолади [Т.Ю. Федяева 99-103].
Тадқиқотчиларнинг кўрсатишича ўсимликларнинг илдизлари ер устки 
аъзоларига қараганда шўрланишга таъсирчан ҳисобланади. Бироқ шўрланиш 
шароитида ўсимликнинг ер устки аъзолари секин ўсаѐтганда илдизлари 
массасининг ортишига ижобий таъсир кўрсатиши ҳақида далиллар ҳам 
мавжуд [Ю.В. Балконин 45-64].
Биз ҳам ўз тадқиқотларимизда тупроқ шўрланиши шароитига кузги 
буғдойнинг чидамлилик хусусиятларини ва уларни чидамлилик даражасини 
ўрганиш учун тадқиқот ишларини олиб бормоқдамиз. Ушбу ишда биз тупроқ 
шўрланиши шароитида буғдой навларининг унувчанлигига таъсирини 
ўргандик. Бунда дастлаб тупроқларнинг шўрланиши даражалари аниқлаб 
олинди. Шўрланиш даражалари аниқланган тупроқларга яъни шўрланмаган, 
кучсиз, ўртача ва кучли шўрланган тупроқларга кузги буғдойнинг Дўстлик, 
Краснодар, Восторг ва Чиллаки навлари уруғлари экилди.
Олинган натижаларга кўра шўрланмаган шароитида ўрганилган 
навларнинг деярли барчасида унувчанлик ўртача 70%ни ташкил қилди. Шу 
билан бирга уларнинг ўсиш ривожланишдаги кўрсатгичлари ва ҳосилдорлиги 


160 
ҳам деярли бир хил кўрсатгични намоѐн қилди. Лекин шўрланиш 
даражасининг ортиб бориши билан ўрганилган навларнинг унувчанлиги, 
тупланиш сони, бўйининг узунлиги ва ҳосидорлиги ҳам шўрланмаган 
шароитдагига нисбатан пасайиб бориши кузатилди. Кучсиз шўрланиш 
шароитида Дўстлик ва Чиллаки навларининг унувчанлиги ва ҳосилдорлиги 
шўрланмаган шароитдагига нисбатан 2-3% га, ўртача шўрланишда 5-6%га, 
кучли шўрланишда 7-8 % га камайиши кузатилди. Краснодар ва Вострг 
навларида кучсиз шўрланишда шўрланмаган шароитдагига нисбатан 
унувчанлиги ва ҳосилдорлиги 3-4% га, ўртача шўрланишда 7-8% га, кучли 
шўрланишда 10-11% га камайиши кузатилди. Бундан кўриш мумкинки, 
хорижий навлар республикамиз навларига нисбатан тупроқ шўрланишида 
уларнинг фенологик кўрсатгичлари ва ҳосилдорлиги нисбатан паст 
кўрсатгични ташкил қилар экан. Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, 
республикамиздаги маҳаллий навлар хорижий навларга нисбатан тупроқ 
шўрланишига чидамли ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда турли 
даражада шўрланган тупроқларга руспебликамизда яратилган маҳаллий 
буғдой навлари экилса мақсадга муофиқ бўлади.

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish