Ўзбекистрн республикаси


Рейтинг назорат саволлари



Download 1,49 Mb.
bet59/64
Sana24.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#185282
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   64
Bog'liq
2 5220021423841479236

Рейтинг назорат саволлари:

  1. Эксергетик ФИКни хисоби

  2. Технологик жараённинг боришида эксергия турларининг баъзи бирлари неча узгаришга учрамайди

  3. Ишлабчикаришнинг ялпи унумини хисоблашда хакикий «тоза» эксергияни аниклаш мумкинми?

16-17-маъруза - 4 соат
Эксергия йукотмасини синфлаш

Барча эксергия йукотмаларини тахлил килишда ташки ва ички йукотмаларга булиш кулай. Жараён даврида ишлаб чикилган махсулотлардан фойдаланиш даражасига боглик йукотмалар ташки йукотмаларга киради. Метанол ишлаб чикариш мисол булиб хизмат


килади, уни ишлаб чикаришда табиий га, электрэнергия (Еэл) сув буғи (Н2О) сарфланади, метанол (ЕСнзОН), шамоллатувчи газлар (Ешам.г.), иккиламчи буғ эса ишлаб чикарилади.
Агарда кандайдир сабабларга кура сув буғи ва шамоллатувчи газ ишлатилмаса, у холда уларнинг эксергия йукотмаларини ташки йукотмаларга кушиб юборадилар.
У холда ФИКни хисоблаганда Ешам.г.=0 ва =0 деб кабул килиш керак.
Эксергияни ички йукотмаларига система ичида жараёнларни термодинамик кайтмаслиги боглик, яъни (II.56) тенгламанинг махражига кирувчи шундай йукотмалар киради, ёки улар (II.64), (II.67) тенгламалар билан тасвирланади.
Эксергияни ташки йукотмаларни камайтириш учун технологияни такомиллаштириш зарур эмас, балки ишлабчикаришни окилона ташкил килиш, иккиламчи энергетик ресурслардан (ИЭР) тула фойдаланишда кушимча махсулотлар хом ашёсини кимёвий йул билан кайта ишлашда жараёнларни тугри комбинациялаш зарур. Эксергияни ички йукотмаларини камайтириш учун технология ва аппаратураси билан жихозлаш жараёнини узгартириш керак.
Эксергияни барча куринишдаги йукотмаларини тахлил килиш борасида уларни купинча техник ва шахсий йукотмаларга буладилар [9]. Шахсий йукотмаларга мавжуд техника холатида муккарар буладиган йукотмаларни, техник йукотмаларга эса тузатиб буладиган йукотмаларни киритадилар. Шунга карамасдан бундай булиш шартли, шунинг учун бу синфланишни мохиятини куриб чикиш керак, чунки у адабиётда кулланилади.
Эксергиянинг техник йукотмасига оддий мисол булиб иссиклик алмаштиргичдаги эксергетик иссиклик йукотмалари хизмат килиши мумкин. Иссиклик алмаштиргич сирти охирги кийматга эга булганлиги учун эксергия иссиклик йукотмаси вужудга келади. Иссиклик алмаштиргич сиртини ошириб бориб, бу йукотмаларни камайтириш мумкин.
Шахсий йукотмаларга мисол булиб газларни аралаштириш киради. Яримутказгич мембраналарни ишлатиш йули билан бу йукотмаларни четлаб утиши мумкин булар эди ва бир кисм кимёвий реакциялардаги йукотма билан кетадиган иссикликни саклаб колиш учун бу реакцияларни иссиклик элементларида утказиш керак булар эди [15].
Хакикатан, газ ва суюкдикларнинг окишида гидродинамик каршиликдан йукотмалар булиши мукаррардир.
Бу йукотмаларни оким тезлигини пасайтириб камайтириш мумкин, аммо йукотилган ишни амалан кайтариб булмайди. Шу билан бир каторда газларни дросселлаш жараёнида бутунлай кайтмас деб хисоблаш нотугри булади. Масалан, бу жараёнларнинг ФИКи купчилик холларда анча юкори эканлиги курсатилган. T0 булганда босим эксергиясининг йукотмаси газларни совутганда унинг термик ташкил килувчиларининг ортиши билан кисман коплайди. Бу холда куйидаги тенглама хак..
Шунинг учун куйидаги йукотмаларни бартараф этиш (ёки камайтириш) усулларига асосланган йукотмалар синфланиши максадга мувофик.

  1. Йукотмаларни бартараф этиш (ёки камайтириш) учун факат технологик режимни узгартириш, жихозлар эксплуатациясини яхшилаш ва жараённи жуда катта аниклик билан олиб бориш. Бундай иктисод килувчи усулларига масалан, ёкилгини ёндиришида ортикча хаво ва умуман ортикча реагент беришни камайтириш, иссиклик изоляциясини яхшилаш, мавжуд жихозларда харкандай технологик режимнинг оптимизация килиш ва бошкалар киради. Бу «эксплуатация» йукотмалари.

  2. Йукотмаларни бартараф этиш (ёки камайтириш) учун юкорида курсатилган усуллари билан бир каторда шунингдек иссик ва массаалмашинув сиртини ортириш ёки иссик ва масса узатишнинг анча юкори коэффициентларига эга булган самарали аппаратларидан, анча юкори ФИК насос ва компрессорлардан фойдаланиш керак. Бу «аппаратура» йукотмалар.

  3. Хатто чексиз катта сиртли аппаратларда берилган схемада муккарар содир буладиган йукотмалар. Бундай йукотмаларни технологик жараён схемасини узгартириб бартараф этиш (ёки камайтириш) мумкин. Бундай йукотмаларни «технологик» йукотмалар деб айтиш мумкин. Бу йукотмалар шунингдек купинча моддаларнинг физикавий-кимёвий хоссалари ва жараённинг физик-кимёвий узига хос хусусиятларига боглик булади.

  4. Жараёнда фойдаланиладиган моддаларнинг хусусиятларига (масалан: иссиклик сигими, аралаштириш иссиклиги, кимёвий реакциялар иссиклиги, фазовий утишлар, мувозанатли нисбатлар ва уларнинг температурадан богликлигининг характери ва х.з. боглик буладиган йукотмалар. Айрим йукотмаларни ишчи жисмни бошка берилган хоссали жисмларга алмаштириб камайтириш мумкин.

Шундай килиб, берилган параметрли сув буғлари билан иситиш олиб борилаетган булса, у холда уни иссиклик ташувчи билан алмаштириб айрим йукотмаларни бартараф килиш мумкин. Шунга ухшаш, хар кандай моддани берилган иссиклик сигими билан Т1 дан Т2 гача киздирилса энтропия ортиши мукаррардир S=Cpn(T2/T1) ва мос равишда эксергия йукотмаси ортади.
Бу йукотмалар модданинг иссиклик сигими канча юкори булса, шунча катта булади.
Жараённи тухтатибгина уларни бартараф этиш мумкин (яъни Т12 булганда), камайтириш учун эса ушбу моддани бошка иссикликсигими кичик моддага алмаштириш мумкин. Шунга ухшаш абсорбентларни, экстрагентларни, катализаторларни алмаштириш мумкин. Бу йукотмаларни шартли равишда «физик кимёвий» дейиш мумкин.

  1. Технологияни принципиал узгартириш яъни усулини узини алмаштириш буйича бартараф килинадиган йукотмалар (масалан, ушбу усул сингари шундай катта микдорда кушимча махсулотлар хосил килиш билан кечмайдиган моддаларни синтез килиш каби бошка усулга утказиш) ёки аралашманинг портлаш хавфи борлиги муносабати билан чегараланиш каби ва бошка.

4 ва 5 бандлар узининг мохияти буйича юкорида келтирилган «шахсий» деб аталганларга якинлашади.
Келтирилган синфлаш ва атамалар хам шартлидир. Шундай килиб, моддаларнинг физик-кимёвий хоссаларидан «технологик» йукотмалар боглик булади яъни йукотмалар узаро богликдир. Бундан кейин хам «тугри», «билвосита» ва «кушимча» йукотмалар каби тушунчалар ишлатилади.
Таянч сузлар ва иборалар: эксергетик йукотмаларни синфлаш, эксергиянинг ички йукотмалари, техник йукотмалар, шахсий йукотмалар, ишкалиниш йукотмалари, моддалар хусусиятига боглик йукотмалар, технологик йукотмалар.
Рейтинг назора саволлари:

  1. Эксергия йукотмасини синфлаш

  2. Барча эксергия йукотмаларини тахлил килишда йукотмалар кандай булинади. Мисол келтиринг!

  3. Эксергиянинг техник ва шахсий йукотмаларига нималар киради? Мисол келтиринг!

  4. Йукотмаларни бартараф этиш усулларига асосланган йукотмалар кандай синфланади?


Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish