Q1 = Q2 + Qх
ИЭР ларни қай даражада тўлиқ ишлатиш мумкин?
Термодинамиканинг II қонунига кўра иккиламчи иссиқлик сифати бирламчи иссиқлик сифатидан паст бўлади, яьни Q2 ни Q1 билан бир хил бахолаш мумкин эмас. Уни (Q2) Q1 сингари ишлатиб бўлмайди. Балки уни бошқа мақсадларда ишлатиш мумкин.
Ишлаб чиқаришда паст потенциалли иссиқлик миқдори кўп буни ишлатиш йўлларини топиш ва унинг энтропиясини кўпайишини олдини олиш йўлини топиш керак.
ИЭР деганда техналогик агрегатда қурилма ва жараёнда хосил бўладиган, лёкин шу агрегатда ишлатилиши мумкин бўлмаган ва бошқа агрегатни энергия билан таъминлашда қисман ёки тўлиқ ишлатилиши мумкин. Чиқинди, ўткинчи ва қўшимча махсулотларнинг кимёвий боғланган иссиқлиги, физик иссиқлиги ва ортиқча босимнинг потенциал энергияси тушунилади.
ИЭРларнинг манбаалари бўлиб саноат печлари, реакторлар, совутгичлар, буғ ишлатувчи қурилмалар хизмат қилади.
ИЭРдан қайта фойдаланиш деб – ИЭР ни ёкилғи, иссиқлик, электр ва механик энергияга бўлган эхтиёжини қондириш мақсадида бошқа агрегат ва қурилмаларда ишлатишга айтилади. ИЭРларни ёқилғи ва энергия эхтиёжини қондириш мақсадида икки хил йўналишда ишлатиш мумкин.
1. ИЭР ни тўғридан тўғри ўзгартирмасдан ишлатиш.
2. ИЭР қурилмаларда иссиқлик, совуқлик, электр, механик энергияга айлантириб олинади.
ИЭРдан фойдаланиш деб – истеъмолчининг ИЭРлари хисобига ишлатилган энергия миқдорига айтилади.ИЭР хисобига тежалаётган ёқилғи, ИЭР нинг ёқилғини тежаш кўрсатгичи дейилади.
ИЭР қайта фойдаланиш коиффциенти деб – ИЭР хисобига амалда тежалган ёқилғининг иқтисодий жихатдан керак бўлган нисбатига айтилади.
ИЭРни унинг турига қараб 3 турга ажратилади.
1. Ёнувчи ёки ёқилғи сифатида ИЭР.
2. Иссиқлик ИЭР.
3. Ортиқча босимли ИЭР.
ИЭРдан қайта фойдаланишда 4 та асосий йўналиш бор.
1. ИЭРларнинг ёқилғи тури тўғридан тўғри ёқилғи сифатида ишлатилади.
2. Иссиқлик берувчи ИЭРларнинг иссиқлигидан қайта фойдаланиш.
3. ИЭРларидан қайта фойдаланиш қурилмасида ИЭРлар хисобига электр ва механик энергияни хосил қилиб куч сифатида фойдаланиш.
4. Қайта фойдаланувчи ИЭРларда ИЭРлар хисобига иссиқлик, механик ва электр энергиясини комбинациялаб, энергия хосил қилиш мақсадида фойдаланиш.
Агарда расм 1-1 курсатилган схемада буғланиш эмас, эндотермик кимёвий реакция бораетган булса, у холда Qх келтирилган иссиклик кисми кимёвий реакцияни бориши учун сарфланади, колган иссиклик Q2 иккиламчи энергетик ресурслар сифатида исиган реакция махсулотлари билан олиб кетилади. У холда иккиламчи иссиклик микдори (1.3) га тенг булади. (1.3) тенгламасини тахлил килганимизда ИЭРдан тула фойдаланганимизда шундай таъсурот тугиладики, энергетик сарфиетларни Q1-дан Q1-Q2 гача камайтирилиши ва шунга мос равишда келтириладиган иссик учун ёкилги сарфини камайтириш мумкин. Бу хулоса, умуман нотугри эканлигини пастда курсатамиз, чунки бу энергетик окимларнинг –сифати турличадир. Энергетик балансга кура тежаш камрок булади. Шунинг учун оддий холатда хам энергетик баланс энергия – «сифат», «киммат»лар билан характерланувчи бошка маълумот билан тулдирилган булиши керак. Бундай маълумотни термодинамиканинг иккинчи конунидан олиш мумкин.
Таянч сузлар ва иборалар: келтирилган иссиклик, олиб кетилган иссиклик, энергия сарфиёти, энергия йукотмалари, иссиклик ФИКи, термик ФИК, иккиламчи энергетик ресурслар.
Рейтинг назорат саволлари:
Энергетик баланс нима?
Термодинамиканинг биринчи конунига мувофик энергия сарфланадими?
Келтирилган энергия нима?
Олиб кетилган энергия нима?
Системадан олиб кетилган энергия окимларидан олдиндан фойдаланиб буладими?
Иссиклик йукотмаси деганда нимани тушунасиз?
Энергетик баланс жараён тугрисида тулик инорфмация берадими?
Энергетик балансга кура жараён энергетик сарфиётига нималарни киритиш мумкин.
Жараённинг самарадорлигини бахолашда фойдали иш коэффициенти фойдали информация берадими?
Кимёвий ишлабчикаришда катта микдордаги иссиклик системадан иккиламчи энергетик ресурслар сифатида чикиб кетади. Буни бартараф килиш мумкинми?
Иккиламчи иссиклик энергетик ресурслардан кай даражада фойдаланиш мумкин.
«Сифат» ва «киммат» билан характерланувчи маълумотларга эга энергетик баланс жараённи такомиллаштиради деб буладими?
Do'stlaringiz bilan baham: |