Ўзбекистрн республикаси


Рейтинг назорат саволлари



Download 1,49 Mb.
bet50/64
Sana24.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#185282
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   64
Bog'liq
2 5220021423841479236

Рейтинг назорат саволлари:

  1. Термодинамик тахлилнинг эксергетик усулидаги асосий коидалар.

  2. Эксергетик тахлил асоси булиб нима хизмат килади.

  3. Табиий атроф мухитнинг техник тузилмалардан принципиал фарки нимада?

  4. Эксергия максимал фойдали ишни нимага асосланиб характерлайди?

  5. «Улик» холат тушунчасини изохлаб беринг!

  6. Эксергия температура ва босимча богликми?

  7. Босимни узгариши эксергияга кандай таъсир килади.

  8. Энергия кандай белгиланади.

10-маъруза (2 соат)


ТЕХНИКАВИЙ ЖАРАЁНЛАР ТАКОМИЛЛШУВИНИНГ ТЕРМОДИНАМИК ДАРАЖАСИ
Режа:
1. Техник-иктисодий критерий
2. Солиштирма энергия сарфиети энергия сарфиети
3. Энергия сарфиетлари критерийларининг камчиликлари
4. Энергетик (иссиклик) Q ва эксергетик е фойдали иш коэффициентларини солиштириш
1. Техник-иктисодий критерий
Хар кандай жараённи замонавийлаштириш йулида биринчи кадам булиб уни такомиллаштириш даражаси тахлили ва шу сингари максадларга, шунингдек турдош тармоклар техникасига мулжалланган жараёнларни бошка жараёнларга солиштиришдан иборат. Бундай солиштириш бир максад учун мулжалланган бир катор жараёнлардан авваламбор энг самарали жараённи танлаб, асослаб ва унинг мумкинлигини ва уни яхшилаш йуналишини аниклаш имкониятларини беради.
Маълумки, келтирилган сарфиетлар деб аталувчи техник-иктисодий критерий жараённи танлашда хал килувчи роль уйнайди:
(II.12)
бу ерда С – келтирилган сарфиетлар махсулотнинг бир бирлигига сумда; Сэ – эксплуатация сарфиетлари; Зк – капитал сарфиетлар; n – коэффициент (одатда n=0.12-0.15); М – махсулот микдори. Бирок курсатилган критерий жараён тугрисида доимо тула ва объектив информация бермайди. Иккита ёки бир неча хил махсулотларни комплекс холда ишлаб чикаришда кийинчиликлардан бири вужудга келади. Бундай кенг таркалган холда кайси махсулотга сарфиетларни (ёки уларни кандай таксимлаш) тегишли эканлиги номаълум. Купинча сарфиетларни махсулотларнинг бирини уни «асосийси» деб кабул килиб, уни устига куядилар. Масалан, аммиак ишлаб чикаришда барча сарфиетларни аммиак устига куядилар, аммо технологик жараённинг кечишида махсулот сифатида углерод диоксиди, сув буғи ва бошкалар олиш мумкин. Баъзан бир кисм сарфиетлар улушини углерод диоксиди устига куядилар, аммо бу улушни асослаш анча кийин булади. Хар хил турдаги бир неча хил махсулотларнинг ёки энергияни бир хил бирликларда ифодалаб булмаслигини назарда тутсак, у холда эса жуда катта аниклик билан (II.12) тенгламада уларга кетаетган сарфиетни хисобга олиб булмайди. Бундан ташкари (II.2) тенглама буйича хисобнинг умумий натижасига жумладан турли куринишдаги энергиянинг коньюктура (бозордаги бахолар ахволи) бахолари мукаррар таъсир курсатади. Шунинг учун (II.2) тенглама буйича хисоблар ушбу иктисодий шароитлар учун жараённинг техник-иктисодий самарадорлигини характерлайди, бирок мухим муаммога таалукли жараённинг канчалик ёкилги-энергетик ресурсларидан махорат билан фойдаланганлигини объектив камчиликлари ва афзалликларини бузиб курсатиш мумкин. Шундай килиб агар маълум регионда электр энергия бахоси паст булса, юкори сарфиетлар билан боглик жараён иктисодий жихатдан бу холда фойдали булиб чикиб колиши мумкин. Бирок бундай натижа одатда энергия сифатини нообъектив бахолаб акс эттириш натижасида пайдо булади. Кимё саноатида замонавий куп боскичли комплекс энергия технологик схемалар ишлатилади.
Бу схемаларда бошка боскичларда ишлаб чикилган махсулотлар ва иккиламчи энергия куп боскичларида ишлатилади. Шундай килиб, аммиак ишлаб чикаришда иссиклик ташувчи сифатида СО2 газидан газларни тозалашда абсорбентларни регенерациялаш (кайта тиклаш) учун углерод окисиди конверсиядан сунгги буғ-газ аралашмаси ишлатилади. Шу сингари сув буғи билан СО конверсияси учун анча юкори температурада метан конверсияси боскичидан олдинрок газ аралашмасига киритилган буғдан фойдаланишади. Сунгра газ компрессиясига 30 МПа да аммиак синтези учун босим остида метан конверсияда олинган, лекин узи компрессияга бевосита учрамайдиган 2.5МПа босимдаги газ келади. Шу сингари холларда энергия ташувчининг пул кийматини бахолаш жуда кийин. Шунинг учун натурал курсаткичлар (1 т. махсулотга кетган солиштирма иссиклик, электр энергиянинг солиштирма сарфи ва ш. ухшашлар) энг мухим булиб хисобланади. Аммо бу курсаткичларнинг сони ишлатиладиган хом аше ва энергиянинг турларига кура купинча жуда куп булади, купинча бу курсаткичлар карама-карши (бир жараёнда электр сарфи катта, буғнинг кам, бошкасида эса – тескари холат булиши мумкин). Бу эса жараёнларни солиштиришни кийинлаштиради ёки уни хисоблаб булмайдиган килади. Битта тур махсулот ва бир тур энергия сарфланадиган оддий холатда хам солиштирма сарфиетларнинг киймати жараённи такомиллашганлик даражасини тула характерламайди. Масалан, аммиак ишлаб чикариш усулларидан бирида факат табиий газ сарфланади ва 1 т. аммиакга метанни сарфланиш коэффициентни техника даражасини ва турли заводларда эксплуатация килиш мавкеини солиштиришда энг мухим курсатгич булиб хисобланади. Бирок бу кийматни билиш кушимча термодинамик тахлилсиз уни камайтиришнинг кандай имкониятлари борлигини аниклашга имконият бермайди.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish