субъекти
бўлиши мумкин. Башарти Ўзбекистон Республикаси Президен-
тига тажовуз қилиш 16 ёшга тўлмаган шахс томонидан содир
этилган бўлса, у шахсга қарши тегишли жиноят учун жавобгар
ликка тортилади.
3 -§ . Ўзбекистон Республикасининг
конституциявий тузумига тажовуз кдлиш
(ЎзР Ж К 159-моддаси )
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида
«Халқдаалат ҳокимиятинингбирдан-бир манбаидир» эканлиги бел
гилаб қўйилган.
«Ўзбекистон Республикасвда давлат ҳокимияти халқ манфаат
ларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда
унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар
томонидангина амалга оширилади.
Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти
ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини
тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнипг янги ва муюзий тар-
кибларини тузиш Конституцияга хилоф хдсобланади ва қонунга
биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади» (7-модда).
«Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлин-
масдир» дейилади Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
3-моддасида. Кўриб чикдлаётган норма беш кдсмдан иборат.
Жиноятпннг объекги Ўзбекистон Республикасининг Конститу-
циясида белгилаб қўйилган давлат тузуми суверенитети, респуб
лика ҳудудининг бўлинмаслиги ва дахлеизлиги, шунингдек таш
кд хавфеизлигидир.
ЎзРЖК 159-модда l -қисмининт объектив томони амалдаги дав
лат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга; 2) ҳоки-
миятни босиб олишга; 3) қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки
тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиягдан четлапггиришга;
4) Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституция
га хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват кдлиш, шунингдек
бундай мазмундаги материалларни тарқатшццан иборатдир.
Очиқдан-очиқ даъват кдлиш аҳоли олдида оғзаки ёки ёзма шакл
да мавжуд давлат тузумини ўзгартириш, давлат ҳокимияти орган-
183
ларига бўйсунмаслик, иш ташлаш ва ҳоказоларга ундовчи чиқиш-
лардан иборат бўлади.
Ҳокимиятнв босиб олиш деганда, ҳокимият вакилини унинг хо-
ҳишига қарши ўз вазифаларини бажаршццан четлаштириш ва бу
вазифаларни боища шахсга ёки бир гуруҳ шахсларга ўзбошимча-
лик билан юклаш тушунилади.
Ҳокимият вакиллари жумласига давлат ҳокимияти органи ва
кили бўлган, муайян вазифаларни мунтазам ёки вақгинча бажара-
ётган ва ўз ваколати доирасида фукэролар ёки мансабдор шахслар
нинг кўпчилиги ёки барчаси учун мажбурий ҳаракатлар қилиш
ёки фармойишлар бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар кирадилар.
Улар жумласига: Ўзбекистон Республикаси Президента, Вазирлар
Маҳкамасининг аъзолари, барча даражалардаги ҳокимлар ва улар
нинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят ва ту-
маннинг депугатлари, судьялар, прокуратура, МХХ ва ИИВ орган
ларининг ходимлари ва шу кабилар киради.
Маълумотларни тарқатиш деганда, фуқароларни мавжуд давлат
тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга даъват қилув-
чи варақалар, газеталар, журналлар ёки бошқа адабиётларни ёхуд
материалларни турли жойларга ёпиштириш, тарқатиш тушунилади.
ЎзР Ж К 159-модда l -қисмида назарда тутилган жиноий қил-
мишлар мавжуд давлат тузумини ўзгартиришга, ҳокимиятни
ҳақиҳатда босиб олишга ёки қонуний сайлаб қўйилган ёки тайин-
ланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Узбе
кистон Республикаси ҳудудининг яхлитлигини ўзгартиришга олиб
келгани ёки келмаганидан қатьи назар, содир этилган пайгидан
эътиборан тамом бўлган жиноят деб топилади.
ЎзР Ж К 159-модда 2-қисмининг объектив томони:
1) Конституциявий ҳокимият органларининг қонуний фаолия
тига тўсқинлик қилиш ёки уларни Констигуцияда назарда тутил-
маган параллел ҳокимияг тузилмалари билан алмаштиришга кэра-
тилган зўравонликҳаракатларини содир этишдан;
2) давлат ҳокимияти ваколатли органларининг Узбекистон Рес
публикаси Конституциясида назарда тутилмаган тартибда тузил
ган ҳокимият тузилмаларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор-
ларини белгиланган муддатда бажармасликдан иборат бўлади.
Шуни назарда тутиш керакки, баданга шикает етказиш, оғир
шикает етказишга қадар, УзР ЖК 159-модда 2-қисми билан қам-
раб олинади ва соғлиққа қарши тегишли жиноятлар учун жавоб-
гарлик белгиланган модда билан қўшимча квалификация қилин-
майди.
Конституциявий давлат ҲОКИМИЯШ органларини Констшуцияда
назарда тутилмаган параллел ҳокимият тузилмалари билан алмаш
тириш Констшуцияда назарда тутилмаган ҳар қандай даражадаги
янги ҳокимияг органларини тузишдан ва давлат масалаларини конун
га хилоф тарзда тузилган ана шу давлат ҳокимшгги тузилмаларидан
фойдаланган ҳолда ҳал этишга уриншцдан иборатдир.
Давлат ҳокимияти ваколатли органларининг Ўзбекистон Рес
публикаси Конституциясида назарда тутилмаган тартибда тузил
ган тузилмаларни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорларини бел
гиланган муддатда бажармаслик қонунга хилоф тарзда тузилган
тузилмаларнинг етакчилари суднинг шу тузилмаларнинг фаолия
тини тугатиш ва уларни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорлари-
ни ижро этмасликдан иборат бўлади.
ЎзР ЖК 159-модда 3-қисми шу модданинг 1 ёки 2-қисмида
курсатиб ўгилган ҳаракатларнинг жазони оғирлашшрадиган ҳолат-
ларда содир этилишини назарда тутади, хусусан:
1) жиноятнинг такрорий ёки хавфли рецидивист томонидан
содир этилганлиги;
2) жиноятнинг уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатла
рини кўзлаган ҳолда содир этилганлиги.
Субъектив томондан ЎзР Ж К 159-модда 1, 2, 3-қисмларида
назарда тутилган ҳаракатлар қасдцан содир этилади. Жиноятни со
дир этишдан мақсад Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конс
титуциявий тузумини ўзгартиришдир. Жиноят сабаблари турлича
бўлиши мумкин, яъни мавжуд конституциявий тузумга, қонуний
сайлаб қўйилган давлат арбобларига нафрат билан қараш ва ҳоказо.
Бу ҳаракатлар чет эл давлатининг топширигага биноан содир этил
ган тақцирда, айбдор давлатга хоинлик кдлганлик учун ҳам жа
вобгар бўлади.
ЎзР ЖК 159-модда 4-қисмининг объектив томони ҳокимиятни
босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузу
мини ағдариб ташлаш мақсадида фигна уюиггиришдан иборатдир.
Фнтна - ҳокимиятни босиб олиш ёки конституциявий тузум
ни ағдариб ташлашга қаратилган жиноий ҳдракат содир этиш учун
ўз кучларини бирлаштирган икки ёки бундан ортиқ шахсларнинг
жиноий келишувидир.
Агар фитна чет эл давлатининг топширигига биноан содир этил
ган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фукэросининг ҳаракатларини
ЎзР Ж К 157-моддаси (давяатга хоинлик қилиш) билан ҳам жино-
ягларнинг жамига кўра квалификация қилинади. Ҳокимиятни бо
сиб олиш ёки Ўзбекистон Республикасининг конституциявий ту
зумини агдариб ташлаш учун жиноий гуруҳ тузилган пайгдан эъти
боран, жиноий мақсадга эришишга қаратилган бирон-бир ҳаракат
содир этилган ёки этилмаганидан қатьи назар, фигна тамом бўлган
жиноят деб ҳисобланади.
Субъектив томондан фитна қасддан содир этилади. Мақсад —
ҳокимиягни босиб олиш ёки конституциявий тузумни агдариб таш
лаш. Жиноятнинг содир этилиш сабаблари унинг квалификацияси
учун аҳдмият касб этмайди.
16 ёшга тўлган ҳар қдндай шахс Ўзбекистон Республикасининг
конституциявий тузумига тажовуз қилиш жиноятинннг субъекти
булиши мумкин.
ЎзР ЖК 159-моддасининг 5-қисмида фитнада кдтнашувчи шахс
ларни жазодан озод қилиш шартлари назарда тутилган.
Улар қуйидагилардан иборат:
1) фитна тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда
хабар бериш;
2) ҳокимиятни босиб олиш ёки конституциявий тузумни агда
риб ташлашнинг олдини олиш;
Бундай райшлантирувчи норманинг мавжудлиги давлат учун хавф
ли оқибатлар юзага келишини бартараф этинг имконини беради.
4 -§ . Ж осуслвк
(Ў зР Ж К 160-моддаси)
Жиноят кодексида чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган
шахснинг давлат сири ҳисобланган маълумотларни чет эл давлати,
чет эл ташкилоти ёхуд уларнинг агентурасига етказиши, шунинг
дек, етказиш мақсадида қўлга киритиши ёки йигиши сифатидаги
ҳаракатлари жосуслик, деб белгиланган.
Жосусликнинг объекти Ўзбекистон Республикасининг сувере
нитета, ҳудудий дахлеизлиги, хавфеизлиги, мудофаа салоҳияти,
иқгисодиёш асослари бўлиши мумкин.
Жиноятнинг объектив томони давлат сири ҳисобланган маълу
мотларни чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёхуд уларнинг агенту-
расига:
1) етказиш;
2) етказиш мақсадида қўлга киритиш;
186
3)
етказиш мақсадида йиғшп каби жиноий ҳаракатларни бажа-
рищцан иборат бўлади.
Давлат сири булган маълумотларни етказиш — давлат сирлари
ни ўзга шахсга оғзаки ёки ёзма шаклда хабар қилиш. Етказиш ҳар
хил усулда: қўлдан қўлга, воситачи орқали ёзма хабарда, видео
кассета орқали, телефон орқали, радиоалоқа орқали, хуфия жойга
қўйиш орқали ва ҳоказо усулларда амалга оширилиши мумкин.
Етказиш усули жиноятни квалификация кдлиш учун ахамият
га эга эмас.
Чет эл давлати, чет эл ташкилоти ва уларнинг агентурасига
давлат сирларини етказиш шаклидаги жосуслик давлат сирлари
уларни олувчига хабар кдлинган пайгдан бошлаб тамом бўлган
ҳисобланади.
Давлат сирларини ўғрилаш яширин ёки ошкора, зўрлик ишла
тиб ёки ишлатмасдан содир этилиши мумкин.
Давлат сирлари зўрлик ишлатиб қўлга киритилганида айбдор
нинг ҳаракатлари жиноягларнинг жами бўйича квалификация қили-
ниши лозим.
Қўлга киритилган давлат сирларини олувчига етказиш шакли
даги жосуслик айбдор шахснинг давлат сирларини қўлга киригган
пайтидан эътиборан тамом бўлган жиноят, деб ҳисобланади.
Жосусликнинг давлат сирларини йиғиш шакли уларни ўғрилаб
қўлга киритшццан ташқари, ҳар қандай йўл билан ахгариб топиш-
дан иборат бўлади. Йиғиш: кўз билан кузатиш, фотосуратга олиш,
яширинча эшитиб олиш ва ҳоказо усулларда амалга оширилиши
мумкин. Давлат сирларини йиғишда қандай усулларнинг қўлланил-
ганлиги жосусликни квалификация кдлиш учун аҳамиятга эга эмас.
Жосусликнинг давлат сирларини йиғиш шакли давлат сирлари
чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёки уларнинг агентурасига етка
зиш мақсадида йиғилган пайгдан бошлаб тамом бўлган жиноят деб
ҳисобланади.
Субъектив томондан жосуслик қэсддан содир этилади. Жиноят
нинг мотив ва мақсади ҳар хил бўлиши мумкин, лекин улар қил-
мишнинг квалификациясига таъсир қилмайди.
Жосусликнинг субъекти 16 ёшга тўлган чет эл фуқароси ёки
фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин.
ЎзР ЖК 160-модца 2-кдсми рагбатлантирувчи норма бўлиб,
унга кўра қуйидаги ҳолларда айбдор:
1)
чет эл разведкаси билан ўзининг ҳамкорлик қилгани тўғри-
сида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда маълум қилса;
2)
чет эл разведкасидан олинган топшириқни бажариш учун
ҳеч қандай ҳаракат содир этмаган бўлса жиноий жавобгарликдан
озод қилинади.
ЎзР Ж К 160-модца 3-қисмида жосуслик фаолияпгини олиб бор-
ганлик учун жазодан озод қилиш шартлари кўрсашлган бўлиб, улар:
1) жосуслик фаолиятини ихтиёрий равшцца тўхтатиш ва қил-
миш тўғрисида ҳокимият органларига маълум қилиш;
2) жиноятнинг очилиши ва давлат учун келиб чиқинш мумкин
бўлган огир оқибатларнинг олдини олишга қўмаклашшцдан ибо
ратдир.
Давлат учун оғнр оқибатларнинг келиб чиқнши деганда, Узбекис
тон Республикасининг суверенигети, ҳудудий дахлсизлили, хавф
еизлиги, мудофаа қобилияги, иқгасодиётига зарар етказилиши ту
шунилади.
5 -§ . Қўпорувчнлнк
(Ў зР Ж К 161-моддаси)
Қўпорувчнлнкнинг объекта Узбекистон Республикасининг иқги-
содий хавфеизлиги ва мудофаа қобилиятидир. Қўпорувчилик со
дир этилган аксарият ҳолларда одамлар қурбон бўлади, омманинг
соғлиғига зарар етказилади, заводлар, турли иншоот (туннеллар,
метрополитенлар, кўпрюслар, гидроэлектрстанциялар, темир
йўллар, сув ва газ таъминоти тармоқлари ва ҳоказо)лар ишдан
чиқарилади ёки йўққилинади.
Объектив томондан қўпорувчилик:
1) одамларни қириб юбориш;
2) ёки уларнинг соғлигига зиён етказиш;
3) ёхуд мулкка шикает етказиш ёки уни нобуд қилиш каби
ҳаракатларни содир этшцдан иборат бўлади.
Қупорувчилик одатда, барча учун хавфли усулда — портлатиш,
сув бостириш, ўт қўйиб юбориш, ялпи заҳарлаш, эпидемиялар,
эпизоотиялар тарқатиш йўли билан содир этилади.
Одамларни қириб юбориш деганда, икки ёки бундан ортиқ ки
шининг нобуд бўлипшни тушунмоқ лозим.
Одамлар соғлиғнга зиён етказиш деганда, икки ёки бундан ор-
тиқ кишига ўртача огир ёки огар тан жароҳатлари етказилишини
тушунмоқ лозим.
Мулкка
шикает
етказиш — ашё, буюмларни қисман яроқсиз ҳолта
келтириш бўлиб, бунда уларни қэйта тиклаш имконияти бўлади.
188
Мулкни нобуд қилиш деганда, мулкни қайта тиклаб бўлмайди-
ган даражада яроқсиз ҳолга келтириш тушунилади.
Қўпорувчилик одамларни қириб юбориш, уларнинг соғлиғига
зиён етказиш, мулкка шикает етказиш ёки уни нобуд кдлишга
қаратилган ҳаракатлар содир этилган пайгдан бошлаб тамом бўлган
жиноят, деб ҳисобланади.
Одамларнинг қурбон бўлиши, уларнинг соғлигага зиён еткази
лиши, мулкка шикает етказилиши ёки унинг нобуд кдлиниши
каби оқибатларнинг рўй берган ёки бермаганлиги қўпорувчилик-
ни тамом бўлган жиноят деб топиш учун аҳамиятсиздир, аммо бу
окдбатларнинг мавжудлиги суд томонидан жазо тайинлашда ҳисобга
олинмош лозим.
Субъектив томоцдан қўпорувчилик кдеддан содир этилади. Кўпо-
рувчиликнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг давлат орган
лари фаолиятини ёки ижгимоий-сиёсий вазиятни беқарорлашти-
риш ёки иқгисодиётига пугур етказишдан иборатдир.
Агар айбдор шахс одамларни кдра туриб, уларнинг соғлиғига
зиён етказаётиб, мулкка шикает етказаётиб ёки уни нобуд қилаё-
тиб, давлат органлари фаолияти ёки ижгимоий-сиёсий вазиятни
беқарорлаштириш ёхуд иқгисодиётга путур етказиш мақсадини
кўзламаган бўлса, у ҳолда айбдор шахсга қарши ёки мулкка қар-
ши жиноятни содир этганлик учун жавобгар бўлади.
Қўпорувчиликни содир этиш сабаблари турлича (ўч олиш, наф-
ратланиш, ғараз ва ҳоказо) бўлиши мумкин, аммо булар жиноят
ни квалификация кдлишда аҳамиятга эга бўлмайди.
Қўпорувчилнкнннг субъекта 16 ёшга тўлган ҳар кдндай ақли расо
шахс бўлиши мумкин.
Агар қўпорувчиликЎзбекистон Республикаси фуқароси томо
нидан чет эл давлати ёки чет эл давлати агентурасининг топшири-
ғига биноан содир этилса, унинг ҳаракатлари жиноятлар жами
бўйича: ЖКнинг давлатга хоинлик кдлиш учун жавобгарлик бел
гиланган 157-моддаси ва ЖК 161-моддаси қўпорувчилик моддала-
ри билан квалификация кдлинади.
6-§. Д авлат сирларннн ошкор қилиш
(Ў зР Ж К 162-модцасн)
Таҳлил этилаётган жиноятнинг объекта Ўзбекистон Республи
касининг суверенитета, ҳудудий дахлеизлиги, мудофаа қобилия-
ти, иқгисодиёти ва давлат хавфеизлигидир.
189
Объектив томондан қилмишда давлатга хоинлик аломатлари
бўлмаса, давлат сирларини:
1) ошкор қилшцда;
2) ёки ўзгача беридща ифодаланади.
Давлат сирларини ошкор қилиш деганда, давлат сирларидан улар
ни билиши лозим бўлмаган шахсларнинг воқиф бўлиши ва бу
маълумотларнинг ошкор этилиши тушунилади. Ошкор қилиш оғза-
ки ёки ёзма шаклда амалга оширилиши мумкин. Давлат сирларини
билиши лозим бўлмаган шахслар доираси турлича: қариндошлар,
дўстлар ёки бошқа шахслар бўлиши мумкин.
Давлат сирларини ошкор қилиш фаол ҳаракатлар қилши йўли
билан ҳам содир этилиши мумкин. Масалан, махфий ҳужжат-
ларни, қурол-яроғ намуналарини, уларнинг тактик-техник маъ-
лумотларини ёт шахслар олдида намойиш қилиш, давлат сирла
рини маърузаларда, телевидение, радио орҳали чиқишларда хам-
мага маълум қилиш шулар жумлаеидандир. Давлат сирларини
сақлаш қоидаларини бузиш, уларни асраш чораларини кўрмас-
лик қилмишлари ҳаракатсизлик билан ҳам содир этилиши мум
кин. Масалан, махфий ҳужжатлар устида ишлаб турган ходим
уларни кўринадиган жойда қолдириб чекишга чиқиб кетади ва
натижада ёт шахслар ҳужжатлар билан танишиб чиқадилар. Дав
лат сирларининг қанча ёт шахсларга маълум эканлиги жиноят
таркиби учун аҳамиятга эга бўлмайди. Бироқ жазо тайинлашда
бундай ҳолат суд томонидан ҳисобга олиниши лозим. Чунки та
нишиш ҳуқуқига эга бўлмаган кўпгина шахсларнинг давлат сир
ларидан воқиф бўлиши Ўзбекистон Республикаси манфаатлари
учун жуда катта хавф туғдиради. Давлат сирларининг ўзгага бе-
ршшши оғзаки ёки ёзма, телефон, радио орқали ва бошқа тарз
да ҳам бўлиши мумкин.
Давлат сирларини ошкор қилиш шу сирлар ёт шахсларга маъ
лум бўлиб қолган пайгдан эътиборан тамом бўлган жиноят хисоб
ланади. Давлат сирларининг ошкор бўлиши мумкинлиги хавфи
вужудга келган ҳолларда бу жиноят таркиби мавжуд бўлмайди.
Масалан, давлат сирлари ҳисобланувчи маълумотлар устида иш-
ловчи шахс иигни тугатганидан кейин уларни сейфга жойлаб
қўймайди, маълумотларни иш қоидаларини бузган ҳолда иш етоли
устида қолдиради. Фаррош аёл хонани йигиштираётганида уларга
эътибор бермайди. Бундай ҳолларда, давлат сирлари билан штшяит
тўғрисидаги йўриқномани бузган шахсларни интизомий жавобгар
ликка тортиш масаласи қўйилиши лозим.
190
Субъектив томондан давлат сирларини ошкор қилиш қасддан
ёки эҳтиётсизлик билан содир этилиши мумкин. Бироқ, ҳар бир
муайян ҳолда, айбдорнинг давлат сирларини ошкор кдлаётганли-
гини аниҳ билганлигини аниқпаш зарур бўлади, акс ҳолда ушбу
жиноят таркиби мавжуд бўлмайди.
Жиноятнинг мотиви ва мақсади ҳар хил; масалан, мақганчоқ-
лик, ўзининг маълумотлардан хабардорлигини, мавқеини кўрса-
тиб қўйиш истаги ва ҳоказо бўлиши мумкин. Давлат сирларини
ошкор қилишни давлатга хоинликнинг шаклларидан бири булган
давлат сирларини етказищдан фарқлаш лозим. Давлат сирларини
ошкор қилшцда айбдор бўлган шахс Ўзбекистон Республикаси су
веренитета, ҳудудий дахлеизлиги, хавфеизлиги, мудофаа қобили-
яги, иқгисодиётига зарар етказишга қасд қилмайди.
Давлат сирларини ошкор қилиш живоятининг субъекта фақат
давлат сирлари ўзига ишониб топширилган ёхуд хизмат ёки касб
фаолияти юзасидан улардан хабардор бўлган шахс бўлиши мумкин.
Агар давлат сирлари, бу сирлар хизмат ёки касб фаолияти билан
боғлиқбўлмаган ҳолда ўзига маълум бўтиб қолган шахс томонидан
ошкор этилса, бу шахс мазкур жиноятнинг субъекти бўла олмайди.
ЎзР ЖК 162-модда 2-қисмида давлат сирларини ошкор этган-
лик огир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлганлиги учун жа
вобгарлик назарда тутилган.
Огар оқибатлар деганда, давлат сирлари тўгрисидага маълумот
ларнинг чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёки уларнинг агентура
сига маълум бўлиб қолганлиги ёхуд Ўзбекистон Республикаси
нинг суверенитета, ҳудудий мустақиллиги, хавфеизлиги, Nryflo-
фаа қобилияти, иқшсодиётига зарар етказилганлиги тушунилади.
7-§. Д авлат сари ёки ҳарбнй сир
ҳисобланган ҳужжатларпи йўқотиш
(Ў зР Ж К 163-модщаси)
Давлат сирлари билан ишловчи шахслар давлат сирлари билан
ишлашга доир йўриқномаларида кўрсаталган барча қоидаларга қать-
ий риоя этишлари шарт. Давлат сирлари билан ишлашга доир йўриқ-
номаларда кўрсатидган қоидаларни бузиш баъзи ҳолларда давлат
сири ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларнинг йўқолишига са
баб бўлади. Бунда улар билан ёт шахсларнинг танишиб чиқинш ва
Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига зарар етказилишига
аниқимконияглар яратилади.
Жиноятнинг объекта Ўзбекистон Републикасининг суверените-
ти, ҳудудий дахлеизлиги, хавфеизлиш, мудофаа қобилияти, дав
лат сири ёки ҳарбий сир бўлиш мумкин.
Жиноятнинг предмети факдт давлат сири ёки ҳдрбий сир бўлади.
Объектив томовдан жиноят давлат сири ёки ҳарбий сир бўлган
ҳужжатлар, ашё ёки моддаларни йўқотишдан (мазкур йўқотиш
ҳужжатлар, ашё ва моддалар билан муомала қилиш қоидалари бу-
зилганлиги натижасида рўй берганвда) иборат бўлади.
Ҳужжатлар, давлат сири ёки ҳарбий сирни ифодаловчи ашё
ёки моддаларнинг шу сирлар эгасининг қонуний эгалищдан унинг
хоҳиишга зид равишда чиқиб кетишини, йўқотиш деб ҳисобламоқ
зарур.
Агар йўқотиш натижасида давлат сирлари билан ёт кишилар
танишиб чиқиши учун реал хавф мавжуд бўлган бўлса, давлат
сирларини йўқотиш жиноят ҳисобланади.
Жиноятнинг объектив томони учун давлат сирлари билан муо-
малада бўлиш қоидаларини бузиш ва бу б уз ишнинг оқибати си-
фатида-давлат сирлари йўқотилиши ва улар билан танишиб чи-
қиш хавфининг вужудга келиши зарурий белги хисобланади.
Агар давлат сирлари билан муомала да бўлиш қоидалари бузил-
маган, лекин шунга қарамай, улар йўқотилган бўлса, ушбу жино-
яг таркиби мавжуд бўлмайди. Масалан, давлат сирлари билан иш-
ловчи ходим шцдан кейин, давлат сирлари билан муомалада бўлиш-
нинг барча қоидаларига риоя этган ҳодда, ҳужжатларни сейфга
қўйган, уни ёпган, муҳрлаган ва сақлаш учун топширган, бироқ
ҳужжатлар ўғирланган.
Агар давлат сирлари билан ишловчи шахснинг иш вақгида эъти-
борсизлиги туфайли ҳужжатлар масалан, ахлатга қўшиб ёқиб юбо-
рилса, бунда ҳам мазкур жиноят таркиби мавжуд бўлмайди. Агар
бу киши мансабдор шахс бўлса, унинг бепарволиги тўғрисида ма
сала кўриб чиқилиши лозим.
Йўқотиш деганда, давлат сирларининг бутунлай йўқотилишини,
агар уларнинг мазмуни билан ёт кишилар танишиб чиқиши учун
реал хавф мавжуд бўлса, уларнинг ўз эгасининг қонуний эгалиги-
дан қисқа фурсатга чиқиб кетишини ҳам тушунмоқ лозим.
Давлат сири ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларни йўқо-
тиш мазкур ҳужжатлар шахснинг қонуний эгалигидан унинг хо-
ҳишига зид равишда чиқиб кетган ва улар билан ёт шахслар тани
шиб
ЧИҚИ П Ш
учун реал хавф вужудга келган пайтдан эътиборан
тамом булган жиноят ҳисобланади.
192
Субъектив томондан таҳлил этилаётган жиноят фақат эҳтиёт-
сизлик оқибатида, яъни жиноий равишда ўз-ўзига ишониш ёки
жиноий бепарволик туфайли содир этилади.
Жнноятнинг субъекти хизмат ёки касб фаолияти юзасидан дав
лат сири ёки ҳарбий сир ишониб топширилган ва 16 ёшга тўлган
шахс бўлиши мумкин.
ЎзР ЖК 163-модда 2-қисмида давлат сири ёки ҳдрбий сир ёзилган
ҳужжатларни йўқотганлик огир оқибатларга олиб келганлиги учун
жавобгарлик кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |