Ўзбекистоп Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 1998 йил 28 декабр, 1999 йил 30



Download 14,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/509
Sana12.07.2022
Hajmi14,97 Mb.
#778871
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   509
Bog'liq
хукуки

1 Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 1998 йил 28 декабр, 1999 йил 30
апрел ва 1999 йил 14 майдаги Пленуми қарорлари тўплами. - Т.-1999,23-бет.


берилганида, қилмиш қандай квалификация қилинади, деган са­
вол туғилиши табиийдир.
Албатта, агар бундай моддаларнинг бершшши жабрланувчининг 
ҳаёти ва соғлиғига хавф солган бўлса, айбдорнинг ҳаракатларини 
ЎзР ЖК 164-модцаси бўйича квалификация қилиш зарур.
Босқинчилик ишлатиладиган зўрлик жабрланувчидан тортиб 
олинган мол-мулкни эгаллаш ёки ўзида сақлаб қолиш усули хисоб­
ланади.
Босқинчиликни квалификация қилиш учун айбдор томонидан 
зўрликнинг мол-мулк эгаси ёки уни қўриқлаётган шахс ёхуд мулк 
тасарруфида бўлган шахс ёхуд ўзганинг мулкшш эгаллашга тўсқин- 
лик қилган шахсларга нисбатан ишлатилганлиганинг аҳамияти йўқ.
Ўзганинг мол-мулкини эгаллаш ёки сақлаб қолиш мақсадида 
зўрликнинг ишлатилиши жиноятнинг зарурий белгиси хисоблана­
ди. Агар зўрлик бошқа мақсадца, масалан, содир этилган ўғирлик- 
дан кейин қўлга тушшццан қугулиб қолиш мақсадида ишлатилган 
бўлса, бундай қилмишни босқинчилик деб ҳисоблаш мумкин эмас, 
айбдорнинг ҳаракатлари ўғрилик ва шахсга ёки бошқарув тарти­
бига қарши жиноят, деб баҳоланмоғи лозим.
Босқинчилнкда руҳий зўрлик ишлатиш деганда, жабрланувчи­
нинг ҳаёт ёки соғлиғи учун хавф туғдирадиган зўрликни жиноят 
содир қилинаётган вақгнинг ўзида бевосита ва дарҳол ишлатиш 
билан қўрқитиш тушунилмоғи лозим.
Босқинчилик ҳужуми чоғидаги таҳцид:
1) жисмоний зўрлик дарҳол қўлланилиши мумкинлиги хавфи- 
ни ўз ичига олган, яъни реал бўлиши;
2) келгусида эмас, айнан ҳужум пайтида мавжуд бўлинш;
3) ҳақиқатда мавжуд бўлиши каби белгиларга эга бўлиши ло­
зим.
Босқинчилик амалга оширилаётган пайтдаги қўрқитиш аниқ 
ёки ноаниқ бўлиши мумкин.
Аниқ қўрқитишга қурол ёки қурол сифатида ишлатиладиган 
нарсалар билан қўрқитиш, шахсни ўлдириш ёки унинг соғлиғига 
зарар етказиш ниятини оғзаки айтиш, шундай нияти борлигини 
имо-ишоралар билан ифодалаш киради.
Ноаниқ хусусиятдаги қўрқитиш ниқобланган шаклда ифодала­
нади. Масалан, жабрланувчига кўршшайдиган нарсалар, муайян 
имо-ишоралар (қуролни ҳўлдан қўлга олиш) билан қўрқитиш.
Босқинчилик чоғвда таҳцид реал бўлииш керак. Қўрқитиш огза­
ки, қуролни қўрсаташ, имо-ишораларда ифодаланиши мумкин (ма-


салан, «ўлдираман», «майиб кдламан», «кўзинпш ўйиб оламан» дей­
иш, тўппончани, пичоқни жабрланувчига ўқгалиш ва ҳоказо).
Фақат суд ҳар бир алоҳида ҳолда, содир этилган жиноят ҳолат- 
ларини ҳисобга олган ҳолда, таҳциднинг реаллиги ва ҳақиқатда 
мавжуд бўлганлигига баҳо беради. Бундай ҳолларда суд жабрланув­
чининг реал таҳпид мавжуд бўлганлиги тўғрисидаги субъектив фик­
рига эмас, балки аниқ факгларга таяниши керак.
Масалан, жиноятчи ярим тунда жабрланувчининг орқасидан 
келиб: «қимирлама, акс ҳолда ёмон бўлади» деган сўзлар билан 
орқдсига бармоғини тиради. Судда жабрланувчи ўз ҳаёти хавф ос­
тида қолганлигини даъво қилган, бироқ суд бундай ҳолатларда 
жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғи учун реал хавф бўлмаган, деб 
ҳисоблашни лозим топган.
Босқинчилик ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик иш­
латиб ёхуд шундай зўрликни ишлатиш билан қўрқитиб ҳужум 
қилинган пайгдан эътиборан, айбдор ўзганинг мол-мулкини эгал- 
ланган ёки эгалламаганидан қатъи назар тамом бўлган жиноят деб 
топилади.
Босқинчилик субъектив томондан тўғри қасд ва ғаразли мақсад 
билан ифодаланади.
Жиноятнинг субъекти — 14 ёшга тўлган шахсдир.
ЎзР ЖК 164-модца 2-қисмида босқинчиликнинг жазони оғир- 
лашгирувчи бир нечта ҳолатлари кўрсапшан:
а) қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошҳа 
нарсаларни ишлатиб;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) анча миқдордаги мулкни талон-торож кдлиш билан боғлиқ 
ҳолда содир этилиши.
Босқинчилик ҳужумида қурол ёки қурол сифатида ишлатиш 
мумкин бўлган бошқа нарсалардан фойдаланиш жиноятнинг иж­
тимоий хавфлилигини оширади. Чунки бу жабрланувчининг қар- 
шилигини синдириш, жиноят қурбонининг айбдорнинг жиноий 
режасини амалга оширишига қаршилик курсатиши имкониятидан 
маҳрум кдлиш; ҳужум кдлувчига кўп куч сарфламасдан жабрла­
нувчининг қаршилигини тийиб қўйиш имконини беради. Бундай 
босқинчилик ҳужуми ўга дағаллик ва беҳаёлик билан амалга опш- 
рилади.
Ўқотар қуроллар деганда, хўжалик-маиший мақсадларда ишла- 
тилмайдиган ва фақат жонли ншнонни уриш ёки спорт тадбирла- 
рини ўтказиш учун мўлжалланган, снарядни, ўқни отишда порох


газлари кучидан фойдаланиладиган барча турдаги қуроллар тушу- 
нилиши керак
Демак, ўқотар қуролнинг асосий белгиси унинг ўқ отиши ва 
жонли нишонга шикает етказиши билан боғлиқ, у нишонга ши­
кает етказиш ёки спорт тадбирларини ўгказишга мўлжалланган- 
дир.
Баданга шикает етказиши ва ҳатго ўлимни келтириб чиқариши 
мумкин бўлган предметлар, агар улар тайёрлашшщда бундай мак­
сад учун мўлжалланмаган бўлса, ҳатто ўқ узишда порох гази кучи­
дан фойдаланилган бўлса ҳам, ўқотар қуроли деб ҳисобланиши 
мумкин эмас. Бундай нарсалар жумласига сигнал, старт, қурилиш 
тўппончалари, ракета ва бошқа пиротехника ва ёритиш воситала­
ри киради.
Мазкур нарсалар бошқа мақсадларда, хўжалик-маиший ёки иш­
лаб чиҳаришда фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, бу ҳол 
уларни қуроллар жумласига киригишни истисно этади.
Предметни ўқотар куроли деб ҳисобланиши учун унинг қандай 
тайёрланганлигининг (заводда ёки хонаки усулда) аҳамияти йўқ.
Ўқотар қуроллар аҳамияти, хоссалари, тузилиши, калибри ва 
бошқа хусусиятларига кўра хилма-хилдир.
Ўқотар қуроллар жумласига: милгиқ, кичик калибрли милтиқ, 
автоматлар, тўппончалар, ов милтиги, жумладан қирқма милтиқ 
кабилар киради.
Жабрланувчининг бевосита баданига тегиши натижасида жонли 
нишонни жароҳатлаш учун махсус мўлжалланган буюмлар совуқ 
қурол деб ҳисобланмоғи лозим. Буюмни совуқ қурол деб топиш­
нинг асосий мезони унинг жонли нишонни жароҳатлаш учун 
мўлжалланганлигидир.
Қатор ҳолларда, мазкур буюмлардан фақат жанговар қурол, 
ханжар, милтиқ найзалари, қиличлар, шамширлар, чўқморлар, 
гурзилар ва ҳоказо сифатида фойдаланилади. Мазкур буюмлар ўз 
табиатига кўра фақат фуқароларнинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар 
етказиш учун мўлжалланган.
Ўтмишда зарба уришнинг усули ва хусусиятига қараб совуқ 
қуролларнинг ҳар хил турлари ясалган ва улар муайян шаклга эга 
бўлган. Уларнинг (тиғдор совуқ куролларнинг) тигли ва уриб пар- 
чаловчи турлари мавжуддир.
Курол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошкэ нарсалар — 
ишлатилганда жабрланувчининг ҳэёти ёки соғлиғига объектив зарар 
етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ашёлардан қурол сифатида
204


фойдаланиш мумкин. Буларга: болта, бурагич, занжир, нишгар, катга 
тош, пичоқ, болта, белкурак, арматура бўлаги, сўйил кабилар ки­
ради. Қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларнинг 
олдиндан тайёрлаб қўйилганлиги ёки жиноят содир этилган жойдан 
олинганлигишшг босқинчиликнинг квалификациям учун аҳамия- 
ти йўқ Босқинчилиқда қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мум­
кин бўлган бошқа буюмларни ишлатиш деганда, амалда улардан 
белгиланган мақсадца фойдаланилиши тушунилмоғи лозим.
Босқинчиликни содир этшцда ишлатшлга яроқсиз қурол ёки 
қуролга ўхшатиб ясалган буюмларнинг қўлланилганлиги босқин- 
чиликни огирлашгирувчи ҳолат ҳисобланмайди.
Ўзбекиетон Республикаси Олий суди Пленуми юқорида қайд 
этилган қарорида: «Била туриб яроқсиз қуролдан ёки ёлгондакам 
қуролдан (масалан, тўппонча ёки старт тўппончаси макетларидан) 
баданга шикает етказишни ният қилмаган ҳолда фойдаланилган- 
да, ҳаёт ва еоғлиқ учун хавфли бўлмаганда қуролли босқинчилик 
сифатида баҳолаш мумкин эмас»2 дейилади. Бундай ҳаракатлар ЖК 
164-моддаси 1-қисми бўйича оддий босқинчилик сифатида квали­
фикация қилинмоғи лозим. Чунки бундай босқинчиликни курол­
ли деб ҳисоблаш мумкин эмас. Бироқ, агар қуролга ўхшатиб ясал­
ган нарсалардан қурол сифатида фойдаланилган ва улар билан жабр­
ланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига хавфли зиён етказилган бўлса, 
айбдорнинг х^ракатларини курол сифатида ишлатиш мумкин бўлган 
бошқа буюмлардан фойдаланиб жиноят содир этиш деб ҳисоблаш 
мумкин.
Газли куроллар масаласини ҳал этиш ҳам зарурдир. Газ тўппон- 
чалари, газ баллончалари, кўздан ёш оқизувчи, безовта қилувчи 
ёки заҳарли моддалар тўлдирилган пуркагич ва бошқа ҳар кдндай 
қурилмалар газли қуроллар еирасига киритилмоғи лозим.
Фикримизча, шахс босқинчиликни содир этишда ҳаёт ёки соғ- 
лиқ учун хавфли бўлган бирон-бир модца тўлдирилган газли қуролни 
ишлатса, айбдорнинг қилмиши қуролли босқинчилик деб баҳола- 
ниши керак. Агар газли қуролдаги модда шахснинг ҳаёти ёки соғ- 
лш и учун хавфли бўлмаса, унинг ишлатилиши айбдорнинг ҳара- 
катларини қуролли босқинчилик деб квалификация қилиш учун 
асос бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Қонунга 
хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича

Download 14,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   509




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish