1 Международная защита прав и свобод человека, Сборник документов.
-
М.: Юрид. лит. 1990, 599-600-бетлар.
166
Ёлланиш жиноягининг объекти инсоният хавфсизлигидир.
Объектив томондан жиноят тўқнашувчи (урушувчи) мамлакат
фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси бўлмаган ёхуд тўқнашувчи та-
раф томонидан назорат қилинаётган ҳудудда доимий яшамайдиган
ёки қуролли кучлар таркибида расмий мажбуриятларни бажариш
учун ҳеч бир давлат томонидан ваколат берилмаган шахснинг чет
давлат ҳудудида ёки тарафида қуролли тўқнашувда ёки ҳарбий
ҳаракатларда қатнашишидан иборат бўлади.
Ёлланиш жинояти объектив томонининг қуйидаги белгилари
мавжуд:
1) ёлланувчини аниқ бир қуролли тўқнашувда ёки ҳарбий ҳара-
катларда қатнашиш учун ёллаш;
2) ёлланувчи тўқнашувчи мамлакат фуқароси ёки ҳарбий хиз
матчиси ҳисобланмайди, тўқнашувчи тараф назорат қилаётган
ҳудудда доимий яшамайди ва қуролли кучлар таркибида расмий
мажбуриятларни бажариш учун унга ҳеч бир давлат томонидан
ваколат берилмаган. Факэт давлатлар ўртасидаги шартномаларга кўра
бошқа давлат армиясига вақтинча хизматни ўташ учун юборили-
ши мумкин, лекин улар ҳарбий тўқнашувларда бевосита қатна-
шишлари мумкин эмас;
3) моддий наф кўриш ёки бошқа шахсий манфаатларга эга
бўлиш ёлланишнинг сабаби ҳисобланади.
Субъектив томондан жиноят факдт тўғри қасд билан содир эти
лади. Моддий наф кўриш ёки бошқа шахсий манфаатларга эга
бўлиш жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланади.
6-§. Терроризм
(ЎзР Ж К 155-моддаси)
Халқаро ҳуқуқда терроризмга қарши бир қатор конвенциялар,
жумладан 1934 йилги Мадрид конвенцияси (1934), Европа кон-
венцияси (1977), Терроризмнинг олдини олиш бўйича (1987) ва
бошқа конвенциялар мавжуддир.
Терроризмнинг объекги жамиятда хавфсиз шарт-шароигларни
таъминлаш бўйича жамоат хавфсизлиги ҳисобланади.
Терроризм туфайли одамларнинг ҳаёти ёки соғлиғига, ҳокими-
ят ва бошқарув органларининг нормал фаолиятига, жамоат тарти
бига зиён етказилиши мумкин.
Объектив томондан ЎзР ЖК 155-моддаси l -қисмида назарда ту
тилган жиноят давлат, халқаро ташкилотлар, жисмоний ёки юри-
167
дик шахсни бирор бир ҳаракат содир этишга ёки бирор-бир ҳара-
каши содир этшцдан ўзини тийишга мажбур қилишга қаратияган.
Терроризм:
1) ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш;
2) мол-мулкни босиб олиш ёки қўлда тутиб туриш ёки шахсни
гаров сифатвда ушлаб туриш;
3) халқаро ҳимоя остида бўлган чет эл давлатлар ваколатхона-
ларининг ёки халқаро ташкилотларнинг хизмат биноларига, уй-
жой биноларига ҳужум қилиш каби ҳаракатларни содир этишдан
иборат бўлиши мумкин.
Ўддириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш турли хилдаги
усуллар, ҳаракатлар билан қотиллик содир этиш ёки зўрлик иш
латиш кўринишида намоён бўлади.
Айбдор ўз таҳцидини ҳақиҳатан ҳам амалга оширмоқчи бўлган
ёки бўлмаганлигидан қатьи назар, жабрланувчида бу таҳдиднинг
амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисида хавфнинг туғилиши
жиноятни ЎзР Ж К 155-моддаси 1-қисми билан квалификация
қилишнинг зарурий шарти ҳисобланади.
Айбдорнинг қилмишлари ЎзР ЖК 155-модда 1-қисми бўйича
ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш белгиларининг
мавжудлигига кўра квалификация қилинганида ЎзР Ж К (ўлди-
риш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 112-моддаси билан
қўшимча квалификациялаш учун зарурат йўқдир.
Мол-мулкнв эгаллаб олиш деганда, ўзганинг мулкини қонунга
хилоф равишда эгаллаб олишни тушунмоқ лозим, бунда унинг
эгасига қайтариб берилиши жиноят субъектининг давлат, халқаро
ташкилотлар, жисмоний ёки юридик шахслар олдига қўйган та-
лабларининг бажарилишига боглиқ бўлади.
Мол-мулкни эгаллаб олиш яширин, зўрлик ишлатиш ёки иш-
латмаслик йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Мол-мулкни ушлаб туриш — унинг қонуний эгасига қайтари-
лишига тўсқинлик қилишдир.
Шахсни гаров сифатида ушлаб туриш деганда, инсоннинг эр
кин юришидан гайриқонуний равишда зўрлик ишлатиб, маҳрум
этиш тушунилади.
Халқаро ҳимоя остида бўлган чет эл давлатлари ваколатхонала-
рининг ёки халҳаро ташкилотларнинг хизмат биноларига, уларга
қарашли ёки улар ижарага олган уй-жой биноларига ҳужум қилиш
деганда, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи қонунга хилоф ра-
вшцда зўрлик ишлатиб қўққисдан қилинган ҳаракат тушунилади.
ЎзР ЖК 3 55-модца 1-қисмида назарда тутилган терроризм маз
кур модца биринчи қисмининг циспозициясида назарда тутилган
ҳаракатлардан бирортаси содир этилган пайгдан бошлаб тамом
бўлган жиноят деб эътироф этилади.
Субъектив томондан терроризм фақат тўғри қасдцан содир эти
лиши мумкин. Субъектив томон учун жиноятнинг мақсади зару
рий белги бўлиб ҳисобланади. Терроризмни содир этшццан мақсад
халқаро муносабатларни чигаллаштирши, уруш чиқариш учун иғво
қилиш ёки Ўзбекистон Республикасидаги вазиятни беқарорлаш-
тиршццир.
16 ёшга тўлган Республика фуқароси, ҳар қандай шахс терро
ризм жиноятининг субъекти бўлиши мумкин, у, чет эл фуқароси
ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳам бўлиши мумкин.
ЎзР ЖК 155-модда 2-қисмида жавобгарлик белгиланган қил-
мишнинг объектив томони давлат ё жамоат арбоби ёки давлат органи
вакилига уларнинг давлат ёки ижгимоий фаолиятлари билан боғ-
лиқ бўлган жамиятдаги барқарор вазиятни ишдан чиқариш ёки
давлат органлари томонидан қарор кдбул қилинишига таъсир кўрса-
тиш ёхуд уларнинг сиёсий ёки бошҳа ижгимоий фаолиятига қар-
шилик кўрсатиш мақсадида: 1) уларнинг ҳаётига суиқасд кдлиш
да; 2) уларга тан жароҳати етказшцда ифодаланади.
Терроризмни содир этиш натижасида баданга шикает етказиш
деганда, давлат ёки жамоат арбоби ёхуд ҳокимият вакилининг
давлат ёки жамоатчилик фаолиятини олиб бориши муносабати би
лан унинг баданига ҳар қандай оғирликдаги (енгил, ўртача оғир
ёки огир) шикает етказиш тушунилаци.
Тан жароҳати давлат ёки жамоат арбобша ёхуд ҳокимият ваки
лига айнан унинг давлат ёки жамоат фаолияти муносабати билан
боғлиқҳолда етказилган булиши керак Агар кўрсатиб ўгалган шахс
ларнинг соғлиипа зарар уларнинг фаолияти муносабати билан эмас,
балки бошқа ҳолатларда етказилган бўлса, унда мазкур жиноят
таркиби бўлмайди ва айбдорнинг ҳаракатларини шахсга қарши
жиноят деб тавсифлаш керак бўлади.
Агар д авлат ёки жамоат арбоби ёхуд ҳокимияг вакилининг ҳэётига
суиҳасд қилинган ёхуд унинг соиппига шикает етказилган бўлса,
ЎзР ЖК 155-модда 2-қисмида назарда тутилган жиноят тамом бўлган
деб ҳисобланади.
ЎзР ЖК 155-модда 2-қисмида жавобгарлик белгиланган қил-
мипшинг субъектив томони учун мақсад — вазиятни беқарорлашти-
риш ёки давлат органлари томонидан қарорлар қабул қилинишига
таъсир кўрсатшп ёхуд сиёсий ёки бошқа жамоатчилик фаолиятига
тўсқинлик қилиш шартининг мавжудлиги зарурий белгидир.
Агар таҳлил кдлинаётган модданинг биринчи ёки иккинчи кдс-
мида назарда тутилган ҳэракатлар:
1) одамўлишига;
2) бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқиншга сабаб бўлса, айб
дорнинг кдлмшпи Ж К 155-модда 2-кдсми билан квалификация
қилинади.
Терроризм жиноягининг содир этилиши чощца одам ўлдирилса
айбдоршшг кдлмииш, ЎзР ЖК 97-модцаси (кэеддан одам ўлдириш)
билан қўпшмча равишда квалификация қилинмайди, балки одам
ўдцириш жиноятини ҳам кўриб чиқилаётган модца қамраб олади.
Терроризм натижасида бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқиши
деганда, кўплаб одамларга огир тан жароҳати етказилиши, бино-
лар ва иншоотларнинг вайрон кдлиниши ёки йўқ кдлиб ташлани-
шини, давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг чигаллаштирили-
ши ёки тўхтатилиши, муҳим сиёсий ва иқгисодий аҳамиятга мо-
лик музокараларнинг узилиб қолипш, вазиятнинг беқарорлашу-
вини, аҳоли пунктларидаги ҳаётий муҳим объекгларнинг йўқ қили-
ниши ва шу кабиларни тушунмоқ лозим.
7 -§ . Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш
(ЎзР Ж К 156-моддаси)
Конституциямизнинг 4-моддасида «Ўзбекистон Республикаси
ўз ҳуцудида истиқомат кдлувчи барча миллат ва элатларнинг тил
лари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат кдлинишини таъмин
лайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади», деб белга-
лаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (18-мод-
да) инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари тенгли
гини кафолатлайди.
Унда: «Ўзбекистон Республикасица барча фуқаролар бир хил
ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, иркд, миллати, тили,
дини, ижгимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий
мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгцирлар», дейилган.
Конституциянинг 31-модцасида «Ҳамма учун виждон эркин
лиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод кдлиш
ёки ҳеч қайси динга эътиқоц кдлмаслик ҳуқукдга эга. Диний кэраш-
ларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди», деб мустаҳкам-
лаб қўйилган.
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, - дейилади 1991 йил
14 шонда кэбул қилинган «Виждон эркинлиги тўғрисида»ги қонун-
нинг 4-моддасида, - динга муносабатидан қатъи назар қонун ол
дида тенгдирлар. Расмий ҳужжатларда фуқаронинг динга муноса
бати кўрсатилииш мумкин эмас, фуқаронинг ўзи шуни истаган
ҳол бундан мустаснодир. Фуэдюларнинг динга муносабатига кэраб
уларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ва уларга
бевосита ёки билвосита бирон-бир имтиёзлар белгилаш, хусусан
душманлик ва адо ват уйғотиш ёхуд уларнинг диний эътиқоди би
лан боғлиқ ҳис-туйғуларни ҳақорат қилиш, шунингдек муқаддас
кддамжо ҳисобланган диний иншоотларни оёқ ости қилиш қонун
билан жазоланади».
Жнноятнинг объекти миллий, ирқий ёки диний тенг ҳуқуқли-
лик ёхуд хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки унга эътиқод қил-
маслик эркинлиги бўлади.
Жиноятнинг объектив томони қуйидагиларни:
— миллий шаън-шараф ва қадр -қимматни камситишга қара-
тилган ҳдракатлар;
— диний эътиқод ёки ҳис-туйтуларни ҳақоратлашга ҳэратилган
ҳаракатларни содир этиш;
— миллий, ирқий, этник мансублиги ёки динга муносабатига
қараб уларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ёхуд
уларга бевосита ёки билвосита афзалликлар беришни ўз ичига олади.
Миллий, ирқий ёки диний адоват кўзгатиш бошқа миллатни,
ирқни ёхуд у ёки бу динга эътиқод қилувчи шахсларни қиришга
оммавий даъват этиш; қирғин қилишга ошкора чақириш; у ёки бу
миллат, ирқ вакилларини ҳдқорат қилиш, уларни хоинликда, қўрқоқ-
лиқца айблаш, камситиш каби кўринишларда бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эга бўлган ҳуҳуқларнинг
бирортаси бевосита ёки билвосита чекланинш, ҳуқуқпарнинг чек-
ланиши деб тушунилади. Бундай камситилиш шахснинг миллати,
ирқи ёки диний эътиқоди муносабати билан ишга, ўқишга кдбул
қилмаслик ёки имгиёзларни чеклащда ифодаланиши мумкин.
ЎзР Ж К 156-модда 1-қисмидиспозициясида кўрсатилгак қил-
мишлардан бирортаси содир этилган пайгдан бошлаб жиноят ту
галланган ҳисобланади, яъни жиноят таркибини тугалланган деб
топиш учун содир этилган ҳаракатлар натижасида миллий, ирқий
ёки диний адоват вужудга келган бўлиши шарт эмас.
Субъектив томондан миллий, ирқий ёки диний адоват қўзға-
тиш қасддан содир этилади.
Айбдор томонидан шахснинг миллий шаъни ва қадр-қиммати
камситилган, диний эътиқоди муносабати билан ҳэқоратланган ҳол-
ларда айбдорнинг мақсади — адоват қўзғаташ, миллий, ирқий ёки
диний мансублигига оид белгиларига қараб камситиш бўлган ёки
бўлмаганлигини аниқлаш лозим бўлади.
Мазкур жиноятни содир этиш мотивлари турлича булиши мум
кин, бироқ улар жиноятни тавсифлашга таъсир кўрсатмайди.
Жиноятнинг субъекта 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс хисобла
нади. Фуқэроларнинг миллий, ирқий ёки диний мансублигига кэраб
уларнинг ҳуқуқларини чеклаш ёки афзалликлар белгилашнинг
субъекти мансабдор шахс бўлса, унинг ҳаракатларини ҳокимият
ёки мансаб ваколатини суиистеъмол кдлганлик (ЎзР Ж К 205-мод-
даси) ёхуд ҳокимияг ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқ-
қанлих (ЎзР ЖК 206-модцаси) учун жавобгарликни назарда тугув-
чи жиноятларнинг жами бўйича квалификация кдлиш даркор.
ЎзР Ж К 156-модца 2-кдсми бир кртор жазони оғирлаиггирувчи
белгиларни назарда тутади. Миллий, иркдй ёки диний адоватни
қўзғатиш:
1) бошҳа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли усулда;
2) баданга оғир шикает етказган холда;
3) фуқароларни доимий яшаш жойидан зўрлик ишлатиб кўчирган
ҳодда;
4) масъул мансабдор шахс томонидан;
5) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб со
дир этилган бўлса, жазони огарлаиггирувчи ҳолатлар ҳисобланади.
Бу жиноятни бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли усудда
содир этиш деганда, муайян вазиятда факрт жабрланувчиларнинг
эмас, балки бошқа шахсларнинг ҳам ҳаёти учун хавфли бўлган
усулларни қўллашни тушунмоқ лозим.
Миллий, иркдй ёки диний адоватни қўзғатишда айбдор бўлган
шахс жабрланувчига оғир тан жароҳати етказганида, унинг ҳара-
катлари ЎзР Ж К 156-модца 2-кдсми «б» банди билан квалифика
ция кдлинади ва ЎзР Ж К 104-моддаси билан қўшимча квалифи
кация талаб этилмайди.
Фуқароларни доимий яшаш жойидан зўрлик билан кўчириш де
ганда, одамларни доимий яшаб турган жойларини хоҳишларига
зид равишда тарк этишга мажбур кдлишни тушунмоқ даркор. Бун
дай ҳолларда, жабрланувчиларга нисбатан калтаклаш, енгил ёки
ўртача оғир тан жароҳатлари етказиш тарзидаги зўрлик ишлатили
ши мумкин. Фукэроларни уларга ёки уларнинг якдн қариндошла-
172
рига нисбатан зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб кўчириш, улар
нинг мол-мулюши йўқ қилшп, яшаб бўлмайдиган вазиятни ву
жудга келтириш, фуқароларни доимий яшаш жойларидан маж-
бурлаб олиб кетиш кабиларниҳам зўрлик ишлатиб кўчириш, деб
ҳисоблаш керак бўлади.
1. Урушни тарғиб қилиш деганда нима тушунилади?
2. Айбланувчинингҳаракатларини ЖКнинг 150-модцаси (уруш
ни таргаб қилиш) билан квалификация қилишнинг хусусиятлари.
3. Агрессия тушунчаси, унинг турлари ва усуллари.
4. Агрессия урушини режалаштириш ва тайёрлаш деганда нима
тушунилади?
5. Агрессиянинг урушни таргаб қилшцдан қандай фарқи бор?
6. Урушнинг қонун ва уцумлари деганда нима тушунилади1? Улар
ни бузиш дегани нима?
7. Геноцид нима? Унинг объектив томонини ифодаланг.
8. Жисмоний, ижтимоий-иқгисодий, шунингдек биолопос ге
ноцид деганда нима тушунилади?
9. Ёлланиш тупгунчаси ва унинг хусусиятлари. Ушбу жиноят
субъекгининг ўзига хос хусусиятлари.
10. Терроризм тушунчаси ва турлари, унинг шахсни гаров си
фатида тущунликка олишдан, товламачилик ва одам ўғрилаш жи-
ноягларидан фарқи?
11. Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш деганда нима
тушунилади? Ушбу жиноятни квалификация қилишнинг ўзига хос
хусусиятлари.
12. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 156-моддасида назарда
тутилган жиноятнинг виждон эркинлиги ёки фуқаролар тенг
ҳуқуқлилитини бузиш жиноятидан қандай фарқи бор?
Do'stlaringiz bilan baham: |