Ўзбекистоп Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби



Download 14,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/509
Sana12.07.2022
Hajmi14,97 Mb.
#778871
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   509
Bog'liq
хукуки

11-K-8437 
161


рини бошқа давлатнинг суверенитетига, ҳудудий дахлсизлигига, 
сиёсий мустақиллигига қарши ёки БМТ Уставига хилоф равишда 
бирон-бир бошҳача тарзда қўллаши агрессия ҳисобланади.
Урушни режалаштириш деганда, ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш 
мақсадида ҳар қдндай режалар, лойиҳалар тузиш, ҳисоб-китоблар 
олиб боришни тушунмоқ даркор.
Урушга тайёргарлик куриш деганда, одамларнинг, ҳарбий ресурс- 
ларнинг ҳарбий ҳаракатларни бошлашга шай бўлишини таъмин­
лаш учун муайян ҳаракатлар ёки тадбирларнинг бажарилиши ту- 
шунилмога лозим. Масалан, хдрбий тузилмаларни маълум бир йўна- 
лишга (жойга) жамлаш, ҳарбий иншоотлар қуриш, ҳарбий маҳсу- 
лот ишлаб чиқаришни кучайтириш, ҳарбий бўлинмаларни бош- 
қатдан жойлаштириш ва ҳоказо.
Тил бирнктириш деганда, босқинчилик урушини содир этиш­
ни режалаштириш ёки унга тайёргарлик кўриш учун икки ёки 
ундан ортиқ шахсларнинг тил бириктиришини тушунмоқ ло­
зим.
ЎзР Ж К 151-модда 2-қисмида жавобгарлик кўзда тутилган жи­
ноят объектив томонидан босқинчилик урушини бошлаш ёки уни 
олиб боришдан иборатдир.
Агрессия урушининг бошланиши деганда, уруш эълон кдлини­
ши ёки ҳарбий ҳаракатларнинг бошланишини тушунмоқ зарур.
Қурол-яроғ қўлланган ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлар агрессия 
урушини олиб бориш, деб ҳисобланади.
БМТ Бош Ассамблеясининг 1974 йил 14 декабрда қабул кдлин­
ган «Агрессия тушунчаси» тўғрисидаги Резолюциясининг 3-мод- 
дасида куйидагилар:
1) бир давлат қуролли кучларининг бошқа давлат ҳудудига 
бостириб кириши ёки ҳужум қилиши;
2) вақгидан қатьи назар ҳарбий боскдн оқибати сифатида хар­
бий куч ишлатиб, бошқа давлат ҳудудини босиб олиш;
3) бошқа давлат ҳудуди ёки унинг бир кдсмини зўрлик билан 
қўшиб олиш;
4) бошқа давлат ҳудудига бомбалар ташлаш ёки унинг ҳудуди- 
да турли қурол-яроғларни ишлатиш;
5) бир давлат портлари ёки унинг қирғоқлари ёхуд қирғоқла- 
рининг бир кдсмини қамал кдлиш;
6) бир неча давлатлар қуролли кучларининг бошқа давлатншг 
қуруқлиқдаги, денгиз ёки ҳаво кучларига ёхуд денгиз ёки ҳаво 
флотига ҳужум кдлиши;


7) бир давлатнинг бошқа давлат ҳудудида у билан тузилган 
битимга биноан турган қуролли кучларидан битимда назарда ту­
тилган шартларни бузган ҳолда фойдаланиши;
8) ушбу ҳудудда битимнинг амал қилиш муддати тугаганидан 
кейин ҳам қуролли кучларнинг туравериши;
9) ўз ҳудудини боища давлат ихтиёрига тогшхириб қўйилган ва 
ушбу ҳудуддан учинчи давлатга қарши агрессия содир этилишига 
имкон берган давлатнинг ҳаракатлари;
10) бошқа давлатга қарши қуролли кучларнинг қўлланшшши 
амалга оширувчи қуролли тўдалар, гуруҳлар ва мунгазам кучлар 
ёки ёлланганларнинг давлат томонидан юборилиши агрессия, деб 
ҳисобланади.
Босқинчилик урушини бошлаш ёки олиб бориш давомли жи­
ноят ҳисобланади.
Субъектив томондан агрессия тўгри қасд билан содир этилади. 
Кдлмишнинг сабаб ва мақсади жиноятнинг квалификациясига таъ­
сир кўрсатмайди.
Жнноятнинг субъекта ҳарбий хусусиятдаги турли масалаларни 
режалаштириш ва ҳал этиш ваколатига эга бўлган давлатнинг ман- 
сабдор шахсларигина ҳисобланади.
3 -§ . Урушнинг қонун ва удумларини бузиш 
(Ў зР Ж К 152-моддаси)
Халқаро қонунлар, хусусан «Қуруқпиқда уруш олиб бориш 
қонунлари ва удумлари тугрисвда»ги 1907 йилги Гаага конвенция- 
си, шунингдек 1949 йил 12 августда қабул қилинган «Уруш дав­
рида ҳарбий бўлмаган аҳолини ҳимоя қилиш тўгрисида»ги Женева 
конвенциясида уруш олиб бориш қоидалари белгиланган.
Ўрганилаётган жиноят таркибининг ижгимоий хавфлилиги шун­
даки, аввало уруш окдбатида одамлар қурбон бўлади, майиб бўлиб 
қолади, шаҳар ва қишлоқлар, маданий бойликлар вайрон бўлади, 
инсоният тараққиёти орқага сурилади ва ҳоказо. Шубҳасиз, уруш 
қоидаларининг бузилиши хдр кдндай урушнинг оқибатларини янада 
кўпайгириб юборади.
Жнноятнинг объекти уруш олиб бориш қоидаларига риоя қилиш 
бўйича халқаро муносабатлардир.
Объектив томондан жинояг қуйидаги ҳаракатларни содир этишда:
1) 
ҳарбий бўлмаган аҳолини ёки ҳарбий асирларни қийноққа 
солихцца, жисмонан қириб ташлашда;
163


2) ҳарбий бўлмаган аҳолини мажбурий ишларда фойдаланиш 
ёки бошқа мақсадлар учун зўрлаб олиб кетишда;
3) халқаро ҳуқуқ нормалари билан тақиқланган уруш восита­
ларининг қулланишида;
4) шаҳарлар ва аҳоли пункгларини беҳуда вайрон қилишда;
5) мулкни талон-торож қилшцда;
6) юқорида қайд этиб ўтилган ҳаракатларни содир этиш тўғри- 
сида буйруқберишда намоён бўлади.
Ҳарбий бўлмаган аҳоли деганда, Ўзбекистон Республикаси фу- 
қароларини, Ўзбекистонда яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахс­
ларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган ва 
қуролли тўқнашувда иштирок этмаётган чет элликларни тушун- 
моқ зарур.
1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева конвенцияси- 
нинг 4-модцасига биноан, ҳарбий асирлар жумласига асирликка 
тушиб қолган шахслар ва:
1) тўқнашаётган тарафлар қуролли кучлари шахсий таркибига 
кирувчи, шунингдек қуролли кучлар таркибида турган халқ лашкар- 
лари ва кўнгилли отрядларнинг шахсий таркибига мансуб шахслар;
2) тўқнашаётган ва ўз ҳудудида ёки ундан ташқарида турган 
тарафларнинг бошқа халқ лашкар лари ва кўнгилли отрядларнинг 
шахсий таркиби;
3) қуролли кучлар ортидан бораётган, лекин уларнинг тарки­
бига кирмайдиган шахслар;
4) авиация ва савдо флота экипажларининг аъзолари;
5) босиб олинмаган ҳудуднинг мунтазам қўшинлар сафига ки­
риб улгурмаган, қаршилик кўрсатиш учун қў.лига қурол олган 
(агар улар қуролни ошкора осиб юрсалар) ва Женева конвенция- 
сининг 4-моддасида кўрсатаб ўтилган бошҳа шахслар кирадилар.
Ҳарбий бўлмаган аҳолини зўрлаб олиб кетиш -босиб олинган 
ҳудудлардан уларни муайян жойда яшаш учун ёки яшаш жойлари- 
дан ноаниқ йўнатишга ҳайдаб юбориш.
«Ҳарбий бўлмаган аҳолини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Кон- 
венциянинг 49-моддасида уруш даврида фуқароларни босиб олин­
ган ҳудудлардан босиб олувчининг ёки бошқа даалатларнинг ҳуду- 
дига чиқариб юбориш тақиқланади.
Халқаро ҳуқуқда тақиқланган уруш воситаларини қўлланиш 
деганда, 1899 ва 1907 йилларда қабул қилинган «Уруш қонунлари 
ва удумлари тўғрисида»ги Гаага конвенцияларида тақиқланган усул­
лар ва воситалардан фойдаланишнитушунмоқлозим.


Жумладан, одамларга ортиқча кулфатлар келтириш, шаҳарлар, 
шаҳарчаларни ёхуд қишлоқларнинг бунинг учун ҳарбий зарурат 
бўлмагани ҳолда хароб қилиш, диний, хайрия, ўқув, бадиий ва 
илмий муассасалар, тарихий ёдгорликлар, бадиий ва илмий асар- 
ларни эгаллаб олиш, хароб қилиш ёки атайлаб йўқ қилиб ташлаш 
ва уларга путур етказиш учун мўлжалланган заҳарли моддалар ёки 
бошқа турдаги қуролларни қўллаш; муайян аҳцни бузиб душман- 
ни ярадор қилиш ёки асирга олиш; ҳеч кимни тирик қолдирмас- 
лик ҳақида буйруқ бериш кабилар тақиқланади.
ЎзР Ж К 152-моддасининг диспозициясида кўрсатилган ҳара- 
катлардан битгаси содир этилган вақгдан эътиборан жиноят тамом 
бўлган ҳисобланади.
Субъектив томондан жиноят фақат қасддан содир этилиши мум­
кин. Жиноятнинг сабаби ва мақсади (гараз, қасос, шуҳратпараст- 
лик) жиноятнинг квалификациясига таъсир кўрсатмайди.
Жиноятнинг субъекта 16 ёшга тўлган шахслар бўлишлари мумкин. 
Булар, одатда, ҳарбий қўмондонликнинг олий мансабдор шахслари, 
турли хдрбий қисмларнинг командирлари, ҳарбий хизматчиларидир.
4 -§ . Геноцид 
(ЎзР Ж К 153-моддаси)
Геноцид — инсониятга қарши жиноятдир (сўзнинг асл маъно­
сида бу - уруғни, қабилани ўлдириш маъносини билдиради). «Ге­
ноцид жиноятини тақиқлаш ва бундай жиноят учун жазолаш тўғри- 
сцца»ги 1948 йилги Конвенциянинг 1-моддасида белгилаб қўйил- 
ганидек, геноцид тинчлик ёки уруш даврида содир этилишидан 
қатьи назар, халқаро ҳуқуқ нормаларининг бузилиши, жиноят 
ҳисобланади ҳамда Конвенция қатнашчиси бўлган давлатлар унга 
қарши, унинг олдини олиш чораларини кўриш ва уни содир эт- 
ганликучун жазолаш мажбуриятини оладилар.
Геноцнднннг объекти деганда шуни таъкидлаш зарур ки, гено­
цид қайси миллий, этник, ирқий, диний гуруҳларни йўқ қилиш- 
га қаратилган бўлса, ўша гуруҳлар геноциддан жабрланувчилар 
ҳисобланади.
Объектив томондан жиноят бирон-бир миллий, этник, ирқий 
ёки диний гуруҳни шу гуруҳ аъзоларини ўлдириш, уларга огир 
тан жароҳати етказиш ёки руҳий таъсир кўрсатиш, улар учун шу 
гуруҳ доирасида бола тугилишига йўл қўймасликка қаратилган 
турмуш шароитини атайлаб вужудга келтириш ва болаларни одам-
165


ларнинг бир гуруҳидан бошқасига зўрлик билан бериб юбориш 
йўли билан тўла ёки қисман йўқ қилиш ниятида амалга оширила­
диган ҳаракатларни содир этищдан иборат бўлиши мумкин. Курса­
тиб ўгилган қилмишларни бажариш тўғрисида буйруқ бериш ҳам 
геноцид жумласига киради.
Конвенцияда геноциднинг кўринишлари тўла-тўкис берилган.
Субъектив томондан геноцид тўгри кэсдцан содир этилади. Мақсад 
бирон-бир миллий, этник, ирқий ёки диний одамлар гуруҳини 
батамом ёки қисман йўқ қилишдир. Германия, Ч ата, Кампучия 
ва бошкэ мамлакатлардаги фашистларга хос ваҳшиёна ишлар ге­
ноцид ҳисобланган.
Геноцид жиноятинннг субъекти 18 ёшга тўлган шахсдир. Модда­
нинг диспозициясида кўрсатилган жиноий ҳаракатларни содир эт­
ган 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслар муайян жиноятни содир 
этганлик, яъни одам ўлдирганлик, баданга шикает етказганлик ва 
ҳоказо учун жавобгар бўладилар.
5 -§ . Ёлланиш 
(Ў зР Ж К 154-модцаси)
БМТ Бош ассамблеясининг 1988 йилда қабул кдлинган 2465- 
сон резолюциясига (XXIII) кўра, ёлланма аскарлардан фойдала­
ниш жиноий кдлмиш, ёлланма аскарларнинг ўзлари эса жиноятчи 
ҳисобланадилар.
«Уруш қурбонларини ҳимоя кдлиш тўғрисида»ги Женева кон- 
венциясига 1977 йилда киритилган l -қўшимча баённоманинг47- 
моддасида «ёлланган аскарлар» тушунчаси берилди, унга кўра курол- 
ли тўқнашувда жанг кдлиш учун ҳарбий ҳаракатлар жойида ёки 
чет элдан махсус ёлланган, мазкур тарафнинг куролли кучлари 
шахсий таркиб ига кирувчи шундай даража ва вазифадаги комба- 
тантники (ҳарбий ҳаракатларда бевосита кэтнашувчиники)дан анча 
ортиқ ҳақ ваъда қилиниб шахсий наф олиш истагида булган шахс 
сифатида тўқнапгувчи тарафларнинг фуқароси бўлмаган, тўқна- 
шувчи тараф назорат кдлаётган ҳудудда доимий яшамайдиган; 
тўқнашувчи тарафнинг куролли кучлари шахсий таркнбига кир­
майдиган, давлат томонидан юборилмаган, унинг куролли кучла­
ри таркибига кирувчи шахс саналмайдиган шахс деб «ёлланган 
аскар» таърифланган.1_______

Download 14,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   509




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish