Ўзбекистоп Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби



Download 14,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/509
Sana12.07.2022
Hajmi14,97 Mb.
#778871
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   509
Bog'liq
хукуки

12-К-8437 
177


Хизмат сири — ошкор қилшшши Узбекистан Республикаси ман­
фаатларига зарар етказиши мумкин бўлган фан, техника, ишлаб 
чиқариш ва бошқарув соҳаларита доир маълумотлар.
Объектив томондан давлатга хоинлик қилиш қуйидаги шакл­
ларда содир этилиши мумкин:
1) душман томонига ўгиш;
2) жосуслик;
3) даалат сирларини чет эл давлатига етказиш;
4) Узбекистон Республикасига кэрши душманлик фаолияти олиб 
борищда чет эл давлатига ёрдам кўрсатиш.
Юқорвдагилар хоинона ҳаракатларнинг узил-кесил рўйхатцдир.
Душман томонига утиш, яъни давлатга хоинлик кдлишнинг бу 
шакли фақэт уруш даврида содир этилиши мумкин. Душман томо­
нига ўтиш жисмонан (фронт чизищдан ўтиш) ёхуд душман босиб 
олган ҳудудда у билан ҳамкорлик кдлшлга розилик бериш тарзида 
содир этилиши мумкин.
Давлатга хоинлик қилипшинг душман томонига ўтиш шаклида 
фронт чизищдан ўтилган ёхуд душман билан ҳамкорлик кдлишга 
розилик берилган пайтдан эътиборан тамом бўлган жиноят деб 
ҳисобланадд Агар шахс жанговар ҳаракатлар пайтида ас ирга тушиб 
қолса, у жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Жосуслик — давлат сири ҳисобланган маълумотларни чет эл 
давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг жосусларига етка­
зиш, шунингдек етказиш мақсадида ўғирлаш ёки йигишдир.
Башарти жосуслик чет эллик киши ёки фуқаролиги бўлмаган 
шахс томонидан содир этилса, айбдор шахснинг ҳаракатлари 160- 
модда (жосуслик) бўйича квалификация кдлинади, жосуслик Узбе­
кистон Республикаси фуқароси томонидан содир этилса: давлатга 
хоинлик кдлиш жиноягининг таркиби бўлади ва кдлмиш хоин­
лик деб квалификация кдлинади.
Жосуслик жиноягининг таҳлилига Узбекистон Республикаси ЖК 
160-моддаси (жосуслик) ни кўриб чиқишда батафсил тўхгаламиз.
Давлат сирларини чет эл давлатига етказиш
Давлат сирларини чет эл давлатига етказиш давлатга хоинлик 
кдлишнинг шаклларидан бири бўлиб, давлат сирларини ўз ичига 
олган маълумотларни чет эл давлатига ёки унинг жосусларига топ- 
ншршцдан иборатдир. Давлатга хоинлик кдлишнинг давлат сирла­
рини етказиш, давлат сирларини ўз ичига олган маълумотлар чет
178


эл давлатига топширилган пайгдан эътиборан тамом булган жино­
ят деб ҳисобланади.
Етказиш усуллари турлича: яъни ёзма тарзда хабар кдлиш; ах­
боротни телефон оркдли хабар кдлиш; давлат сирлари ҳисобланув- 
чи ашёларни ҳар қандай усулда топшириш ва ҳоказо тарзида були­
ши мумкин. Давлат сирларини етказиш усуллари кдлмишнинг ква- 
лификациясига таъсир этмайди.
Давлат сирларини етказиш, одатда ихтиёрий тарзда содир эти­
лади, бироқ зўрлаш, қўрқитиш истаги таъсирида ҳам амалга оши- 
рилшпи мумкин.
Жиноятнинг субъекти давлат сирлари хизмат юзасидан ўзига 
ишониб топширилган ёки иш фаолияти билан боғлиқ ёхуд бошқа 
йўл билан ўзига аён бўлган шахс бўлиши мумкин. Уларнинг йи- 
ғилган ёки ўғирланган ҳоллари бундан мустаснодир.
Башарти шахс «тасодифан» давлат сирларини билиб қолса (маса­
лан, давлат сирларини ўз ичига олган ашёларни топиб олиш) ва 
уларнинг махфийлипши англагани ҳолда, уларни чет эл давлатига 
етказса, у таҳлил кдлинаётган модда бўйича жиноий жавобгар­
ликка тортилиши керак.
Давлат сирларини етказиш жосуслик давлатга хоинлик кдлиш­
дан шу билан фарқланадики, давлат сирларини етказищца шахс ўз 
фаолиятига кўра уларга эга бўлади ёки улар бирон-бир бошқа йўл 
билан унга маьлум бўлади, жосусликда эса шахс давлат сирларини 
чет эл давлатига етказиш учун уларни йигади ёки ўғирлайди.
Узбекистон Республикасига қарши душманлик фаолияти олиб 
бораётган давлатга ёрдам кўрсатиш давлатга хоинлик кдлишнинг 
бир шакли бўлиб, унга Ўзбекистон Республикасига қарши душ­
манлик фаолияти олиб бораётган чет эл давлатига ёрдам кўрса- 
тишга қаратилган турли-туман ҳаракатлар киради.
Булар чет эл жосусларининг учрашувлари учун хонани бериб ту­
риш, чет эл разведкаси учун керакли шахсларни ёллаш, мураккаб 
ҳужжатларни тайёрлаш ва чет эл жосусларига тақдим этиш, Ўзбекис- 
тоннинг ташкд хавфсизлигига путур етказувчи маълумотларни ом­
мавий ахборот восигаларида эълон кдлиш кабилар бўлиши мумкин.
Башарти шахс чет эл давлатига ёрдам кўрсатиш билан бир қаторда 
бошқа жиноятлар содир этса (масалан, чет эл давлати топшириш- 
га биноан қўпорувчилик содир этган бўлса), унда унинг ҳаракат- 
лари жиноятларнинг жами бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 
157-моддаси ва ЎзР Ж К 161-модцаси (қўпорувчилик) билан ква­
лификация кдлинади.


Ўзбекистон Республикасига қарши душманлик фаолияти олиб 
борипща чет эл давлатига ёрдам кўрсатиш шаклидаги давлатга хоин­
лик қилиш шундай ёрдам кўрсатишга қаратилган ҳар қандай ҳаракат 
содир этилган пайгдан бошлаб тамом булган жиноят ҳисобланади.
Субъектив томондан даачатга хоинлик қилиш фақат тўғри қасд- 
дан содир этилади. Давлатга хоинликда айбдорнинг мақсади Узбе­
кистон Республикасининг суверенитета, ҳудудий дахлеизлиги, 
хавфеизлиги, мудофаа салоҳияти ва иқгисодиётига зарар етказиш- 
дан иборат бўлади.
Жиноятнинг мотивлари ҳар хил бўлиши мумкин ва улар қил- 
мишнинг квалификациясига таъсир қилмайди.
Давлатга хоинтик қилишнинг субъекти Узбекистан Республи­
касининг фақат 16 ёшга тўлган фуқароси бўлиши мумкин. Узбеки­
стон Республикаси ЖК 157-моддасининг 2 ва 3-қисмларида рағ- 
батлантарувчи нормалар мавжуд бўлиб, уларда сотқинлик йўлига 
кирган, шахсга ўз давлати манфаатларига зарар етказилишининг 
олдини олиш ва жиноий жавобгарликка тортилмаслик учун охир­
ги имконият берилади.
157-модданинг 2-қисмида: «Чет эл давлати ёки ташкилоти то­
монидан Узбекистон Республикасига қарши қаратилган давлатга 
зарар етказувчи фаолиятни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш 
учун жалб қилинган Узбекистон Республикасининг фуқдроси ўзи- 
нинг бундай ҳамкорлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиё­
рий равишда арз қилса, унинг фаолияти эса республика манфаат­
ларига зарар етказмаган бўлса, жавобгарлиқдан озод қилинади», 
дейилган, яъни Узбекистон Республикаси ЖК 157-моддаси бўйи- 
ча жавобгарликдан озод этиш учун давлатга хоинлик қилишда 
айбли бўлган шахс қуйидаги иккита шартни бажариш зарур:
1. Узининг чет эл давлати билан ҳамкорлиги тўғрисида ҳоки- 
мият органларига ихтиёрий хабар қилиши.
Ихтаёрийлик фуқаронинг чет эл давлати билан ўзининг ҳам- 
корлиги тўтрисида, бу алоқа тегишли органларга маълум бўлиб 
қолшцдан олдинроқ, ҳокимият органларига хабар қилиш лозим­
лигини билдиради;
2. Шахснинг чет эл разведкаси билан ҳамкорлиги Узбекистон 
Республикаси манфаатларига зарар етказмаган бўлиши керак.
Шу шартлар бажарилган такдирдагина шахс жиноий жавобгар­
ликдан озод қилинади.
Узбекистон Республикаси ЖК 157-моддасиЗ-қисмвда: «Башарти, 
Узбекистон Республикасининг фуқароси, ўз қилмиши тўғрисида


ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилиб, жиноятни 
очишга фаол ёрдам берган ва бунинг натижасида давлат учун ке­
либ чикдши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олди олинган 
бўлса, жазодан озод кдлинади», деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 157-модда З-кдсмининг ўзига хос 
хусусияти шундаки, чет эл давлати билан ҳамкорлик қилишда айб­
дор бўлган шахс, мазкур кдсмда назарда тутилган шартларга риоя 
этган ҳолда, жиноий жавобгарликка тортилади, унга суд томони­
дан жазо тайинланади, лекин у жазони ўгашдан озод қилинади.
2-§ . Ўзбекистон Республикаси Президентига 
тажовуз қилиш 
(Ў зР Ж К 158-моддаси)
Мазкур жиноят Жиноят кодексининг «Узбекистон Республи­
касига қарши жиноятлар» боб ига киритилганлиги бежиз эмас. Не- 
гаки Ўзбекистон Республикаси Президенти «фуқароларнинг 
ҳуқуқлари ва эркинликларига, Конституция ва қонунларга риоя 
этилишининг кафилидир, Ўзбекистон Республикаси суверените- 
ти, хавфеизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш, мил­
лий — давлат тузилиши масалаларига доир қарорларни амалга 
ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради», Конституцияда 
белгилаб қўйилган бошқа ваколатларни ҳам бажаради. Узбекис­
тон Республикаси Констигуциясининг 91-моддасида «...Президент- 
нинг шахси дахлеиздир ва у қонун билан муҳофаза этилади», деб 
ёзилган.
Ушбу модда уч кдемдан иборатдир.
Узбекистон Республикасининг давлат суверенитета, хавфеиз­
лиги, мудофаа салоҳияти, иқгасодиёти асослари таҳдил кдлинаёт­
ган қилмишнинг ўхшаш объекгидир.
Жнноятнинг бевосита объекти Узбекистон Республикаси Пре- 
зидентинингҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматидир.
Жиноий кдлмишнинг объектив томопи қуйидаги ҳаракатлар- 
дан иборат бўлади:
1) Узбекистон Республикаси Президентининг ҳаётига тажовуз 
кдлиш;
2) Узбекистон Республикаси Президенти баданига шикает ет­
казиш;
3) Узбекистон Республикаси Президентини омма олдида ҳақорат- 
лаш ёки унга туҳмат кдлиш, шунингдек, матбуот ёки бошқа ом-
181


мавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳодда униҳақоратлаш 
ёки унга туҳмат қилиш.
Ҳаётга тажовуз қилиш айбдор шахс томонидан ўлдиришга қара- 
тилган ҳар қандай ҳаракат содир этилишини билдиради.
Президентнинг ҳаётига тажовуз қилиш, вужудга келган 
оқибатларидан қатъи назар тамом булган жиноят деб ҳисобла- 
нади. Президентнинг ҳаётдан маҳрум этилган-этилмаганлипи жи­
ноятнинг квалификацияси учун аҳамият касб этмайди. Ҳаётига 
суиқасд қилиш ва унга тажовузни содир этилганида айбдор 
ЎзР ЖК 158-модпа 1-қисми бўйича жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти баданига қасддан ши­
кает етказилса, унинг оғирлик даражасидан (баданга оғир, ўртача 
ошр, енгил шикает етказилганидан) қаггьи назар, айбдорнинг ҳара- 
катларини ЎзР ЖК 158-модда 2-қисми бўйича квалификация 
қилиш лозим.
ЎзР ЖК 158-модда 2-қисмида назарда тутилган қилмиш бадан­
га шикает етказилган пайгдан эътиборан тамом бўлган жиноят деб 
топилади. Башарти айбдор баданга жароҳат етказишга кдед қилган 
бўлса, аммо айбдор шахснинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда, соғ- 
лиққэ зарар етказитмаган бўлса, айбдор ЎзР ЖК 25-моддасининг
2-қисми ва 158-моддасининг 2-қисми бўйича Ўзбекистон Респуб­
ликаси Президенти баданига шикает етказишга суиқасд кдлган­
лик учун жавобгарликка тортилиши керак.
Омма олдида ҳақоратлаш деганда, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг шаъни ва қадр-қимматининг кўпчилик ўртасида 
(масалан, митинглар, йишлишлар, маърузалар, конференциялар, 
семинарлар, одамлар тўпланган бошҳа жойларда) камсигилишини 
тушунмоқ лозим. Ҳақоратлаш Президент шаънини ерга уриб, беа- 
дабларча сўкиниш, одобсиз ибораларни ёзиш ёки уларни айгиш ва 
бонща тарзда ифодаланиши мумкин.
Туҳмат деганда, Президентни шарманда қилиш, ҳақиқатда 
бўлмаган, ёлгон ёки айбдор томонидан бузиб кўрсатилган маълу- 
могларни тарқатиш тушунилади.
Матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдала­
ниш деганда, ёлгон ёки Президентни шарманда кдлувчи маълу­
мотларни китоб, журнал, вараҳалар ва ҳоказоларда ёки радио, 
телевидение, видеокассеталар орқали тарқатиш тушунилади.
Президентни кўпчилик олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат 
кдлиш ҳақорат ёки туҳмат хусусиятига эга бўлган ҳаракатлар со­
дир этилган пайгдан эътиборан тамом бўлган жиноят деб топилади.


Субъектив томондан жиноят кэеддан содир этилади. Жиноятнинг 
сабаби ва мақсади унинг квалификациям учун аҳамиятсиздир.
16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс қнлмишпииг 

Download 14,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   509




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish