Маълумки, суднинг фаолиятига прокуратура органларининг ара-
лашувини чеклаш борасида ҳам қонун нормаларига ўзгартиришлар
киритилмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, процессуал қонунга кўра
прокуратурасудтаъсиридабўлишилозим.Ушбуларданкелибчиқиб,Жиноят
65
процессуал кодексининг 29-моддасига: «Суд, суд муҳокамаси давомида
суриштируворганинингвасуриштирувчининг,терговчининг,прокурорнинг
ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ва қарори устидан шикоятларни кўриб чиқишга
ҳақли», деган учинчи қисм киритилса. Бу эса ўз ўрнида жиноят ишлари
бўйича дастлабки тергов ўтказилиши устидан суд назоратни ўрнатади,
жиноий судлов жараѐнида қонунийликни мустаҳкамлайди ва шахс
ҳуқуқинингкафолатинимустаҳкамлашгаолибкелади.
Жиноят-процессуал Кодекснинг 81-моддасига мувофиқ «Ижтимоий
хавфли қилмишнинг юз берган-бермаганлигини, шу қилмишни содир этган
шахснинг айбли-айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга
молик бошқа ҳолатларни суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг
қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай
ҳақиқий маълумотлар жиноят иши бўйича далил ҳисобланади». Бу
таърифдан кўриниб турибдики, жиноят иши бўйича ҳақиқий маълумотлар
(ѐки ахборот) далил мақомини олиши учун исбот қилиниши лозим бўлган
ҳолатлардан
бирини
исботлаши,
суриштирувчи,
терговчи,
суд
томонидангина олиниши, қонунда белгиланган тартибда олиниши, ҳақиқий
бўлиши(яъниҳақиқатгамоскелиши)лозим.Шуўриндабундаймаълумотлар
ЎзРЖПКнинг86-моддаси1-қисмигакўраисботқилишюклатилганпроцесс
иштирокчилариданбирипрокурортомониданҳамолинишини ҳисобгаолган
ҳолда, ЎзР ЖПКнинг 81-моддаси 1-қисмидаги «...терговчининг» сўзидан
сўнг «прокурорнинг» сўзини ҳам қўшиб кетиш лозим деб ҳисоблаймиз.
Фикримизча, жиноят-процессуал қонунида далилга берилган таъриф далил
табиатиниетарличаифодалайди.
ЖПКнинг 81-моддасида белгиланган гувоҳнинг, жабрланувчининг,
гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг кўрсатувлари,
экспертнинг хулосаси, ашѐвий далиллар, овозли ѐзувлар, видеоѐзувлар,
кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, тергов ва суд
66
ҳаракатларининг баѐнномалари ва бошқа ҳужжатлардир‖
51
, шунинг учун
айнаншужиҳатданЖПКнинг81-моддаси2-қисмидақайдэтилганманбалар
далил манбалари деб номланиши учун барча асослар мавжуддир. Аммо
ҳозирги пайтга келиб, улар бундай номланишга эга эмас. Бундай
камчиликликни бартараф этиш максадларида, биз ЖПКнинг 81-моддасини
қўйидагитаҳрирдабаѐнэтилишитарафдоримиз,яъни:
―81-модда.Далилларнингтурлари
Ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-бермаганлигини, шу
қилмишни содир этган шахснинг айбли-айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни суриштирувчининг,
терговчининг ва суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос
бўладиган ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар жиноят иши бўйича далил
ҳисобланади.
Бу маълумотлар қўйидаги далил манбалари, яъни: гувоҳнинг,
жабрланувчининг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг
кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, ашѐвий далиллар, овозли ѐзувлар,
видеоѐзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, ВЭБ-
камера ва рақамли фотовоситалар орқали олинган видеотасвирлар,
мультимедиа воситаларида, компьютер тизимида сақланаѐтган ахборотлар,
электрон имзолар, флэш-карта, диск, дискета, пластик карточка, уяли
телефонларда сақланаѐтган ахборотлар, тергов ва суд ҳаракатларининг
баѐнномаларивабошқаҳужжатларбилананиқланади‖.
Кўриниб турибдики, бундай таърифдаги норма дастлабки тергов ва
суд муҳокамасида далил ва далил манбалари билан ишлашда ижобий
таъсирини кўрсатиб, кўпгина муаммоли ҳолатларни ҳал этишга ѐрдам
беради,чункимамлакатимизнингривожланишиахбороттехнологияларининг
тобора қулоч ѐйиб боришидан иборатдир ва уларни ўз вақтида жиноят-
процессуал қонунида қайд этилиши ҳам амалиѐт ҳам назария учун катта
фойдакелтирадидебўйлаймиз.
51
Қаранг:Ўшаманба.- Б.56.
67
Do'stlaringiz bilan baham: |