ИШНИНГ БАЖАРИЛИШИ
1. Классификацияси билан танишиш
Бўлим: Замбуругтоифалар – Мйсота
К/аждод: Ялангоч халатачаликабилар – Ҳемиассомйсетидае
Кабила: Эндомицетнамолар – Эндомйсеталес
Оила: Ачиткидошлар – Сасчарометалес
с
2. Тайёрлаб қўйилган ачитқили сувдан бир томчи олиб, препарат
тайёрланади ва микроскопнинг аввал кичик, сўнгра катта объективларида
кўрилади. Катта объективда кўплаб юмалоқ ва овал шаклидаги кичик хужайралар
кўринади. Талломи бир хужайрали. Талломдаги кўплаб ҳужайраларда турли
катталикдаги бўртмачалар кўринади, булар ачитқининг куртакланиб кўпайиш
ходисасидир. Баъзида куртаклашуви ҳужайралар занжири аниқ намоён бўлади.
Қулай шароитда, масалан, шакарли муҳит, илиқ сувда ачитқилар тез кўпайиб, бир
суткада битта ҳужайрадан миллионлаб ҳужайралар ҳосил бўлади.
Хамир ачитқи замбуруғининг доимий препарати микроскопнинг катта
объективида қаралганда хужайрасида цитоплазма, бир ёки бир нечта йирик
вакуолалар, ядро ва заҳира маҳсулотининг майда грануллалари яхши кўринади.
Қулай шароитда ачитқи замбуруғлар она ҳужайраси ичида аскоспоралар
ҳосил қилади. Препаратдан вегетативҳужайрадан ҳосил бўлган 4 та аскоспорали
халтачаларини топиш мумкин.
Тайёрланган препаратда жинсий кўпайиш жараёнини ҳам кузатиш мумкин.
Бу ҳолат жуда кам учрайди. Бир вақтда 2 та вегетативҳужайра таркибидаги
66
моддалар ва хужайра ядролари бир-бири билан қўшилади. Ядро бўлингач, 3
марта қайта яна бўлинади. Бошланғич халтачага ўхшаш умумий она хужайрада 8
та аскоспоралар ҳосил бўлади.
Ачитқи замбуруғининг вино ачитқиси ва нон ачитқиси каби турлари
бўлиб, пиво тайёрлаш, нон пишириш, вино тайёрлаш ва спирт олишда кенг
қўлланилади. Бу ачитқилар ёввойи холда учрамайди.
20-расм. Ачитқи замбуруғи
1-2 –замбуруғнинг жинсий кўпайиши, 3-псевдомицелий, 4-7-куртакланиб
кўпаяётган ҳужайралар.
Янги узиб келинган ёки гербарий қилинган касалланган шафтоли барглари
ва олча мевалари лупа остида қаралганда, барглари қалинлашиб, рангсизлангани
ва жингалак бўлиб қолгани кўринади. Баъзида шафтолини мевалари ҳам
касалланиб, шакли ўзгаради.
Замбуруғнинг аскоспоралари шафтоли пўстлоғининг ёрилган жойларида
қишлайди ва куртакланиб кўпаяди. Баҳорда куртак ҳужайралари ўсиб мицелийга
айланади. Мицелий соғлом баргларга тушиб, уларни зарарлайди. Дикарионли
мицелий ўсимлик тўқимасида ўсади, озиқланади ва гифлар ҳосил қилади.
Халтача ичида диплоид ядро икки марта бўлиниб, 8 та аскоспора вужудга келади.
Баъзида аскоспоралар куртакланиши ҳам мумкин. Халтачалардаги аскоспоралар
етилгач, баргнинг кутикула хужайраларини ёриб, ташқарига отилиб чиқади ва
тез тарқалади.
Тафринада жинсий кўпайиш жараёни содир бўлмайди. Тафриналар лупа
ва штатив лупалар орқали кузатилади.
Тоғолча тафринаси – олхўри, олча, гилос, олволи меваларида паразитлик
қилиб «мевалар шиш» ёки «чўнтакчалар» касалликларини келтириб чиқаради.
Касалланган меваларда мева ёни кучли ўсиб, данак ҳосил бўлмайди.
Олча тафринаси гилос, нок дарахтларида учрайди. Унинг фаолияти
натижасида гилос дарахтларида бир-бирига жуда яқин жойлашган, тез ўсадиган
қалин ва ялтироқ халтачалардан ҳосил бўлган кўкранг ғуборли қўшимча
67
новдалар ҳосил бўлади. Бу новдалар «ажина супурги» деб аталади. Бундай
новдалардаги барглар тез тушиб кетади.
3. Кўрилганларни барчаси альбомга чизиб олинади.
21-расм. Замбуруғ тафрина билан
зарарланган шафтоли барги
22-расм. Тафрина замбуруғининг
тараққиёт цикли.
Do'stlaringiz bilan baham: |