Ўқитувчи
15 минут
30.
Ўқув машғулотини якунлаш босқичи:
Ўқитувчи
10 минут
5.1.
Талабалар билими тахлил килинади
5.2.
Мустакил иш топшириқлари берилади
27
5.3.
Ўқитувчи ўз фаолиятини тахлил килади ва тегишли ўзгартиришлар киритади
ИШНИНГ БАЖАРИЛИШИ
1.
Классификацияси билан танишиш
Бўлим: Яшилсувўттоифалар-Члоропҳйта
Қабила : Эдогонийнамолар-Оедогониалес
Туркум: Эдогониум-Оедогониум
Тур:
Оестириум
Туркум: Кладофора-Cладопҳора
Тур
: С. Глометрата
2.
Табиатдан олиб келинган кладофоранинг талломи лупа остида қаралади.
Унинг қаттиқлигига эътибор беринг. Кейин микроскопнинг кичик объективида
кладофора ташққи тузилишини ўрганиш ва расмини чизиб олиш керак. Бунинг
препаровал игна ёрдамида буюм ойначасига 1 ёки 2 та сувўт талломини қўйиб,
қоплағич ойна ёпилади, тайёр бўлган препаратдан дихотомик шохланганлиги ва
хужайраларини цилиндрсимон тузилишга эгалигига эътибор берилади. Расмлари
чизиб олинади.
Кладофора туркумининг кўпчилик турлари денгизларда, баъзи турлари
чучук сув ҳавзаларида кенг тарқаланган. Улар суви тез оқадиган, кислотали
муҳитли каналлар, ариқлар, зовур ва булоқларда субстратга ёпишиб, кейинчалик
узилиб сув бетига чиқиб сузиб юради.
Микроскопда кладофоранинг талломи тўқ яшил рангда бўлиши ва
шохланганлиги билан бошқа сувўтлардан фарққилишини кўриш мумкин.
Ҳужайраси кўп қаватли қалин клечатадан иборат. Цитоплазмаси ҳужайра девори
бўйлаб жойлашган, унда йирик ғалвирсимон, пластинка шаклидаги
хромотофоралари кўриниб туради.
Жинссиз кўпайиши шохланган ҳужайра учларида жуда кўп миқдорда
зооспоралар ҳосил қилиш воситасида содир бўлади. Зооспоралари 2-4 хивчинли
бўлиб, ҳужайра четидан ташқарига, сувга чиқади. Сўнгра ўсиб янги индивидга
айланади.
Жинсий кўпайиши изогамия. Денгизларда учровчи турларида изоморф
жинсий галланиш ҳам кузатилади. Эркак ва урғочи жинсий аъзолари ҳар хил туп
ўсимликларда ривожланади. Гаметофитларда эркаклик, урғочилик жинсий
органлари ривожланади. Зооспоралар ҳосил бўлишидан аввал, спорафит
ҳужайрасидаги ядро редукцион бўлинади: зооспараларни ўсишидан гаметофит
насл берувчи ўсимликўсади. Аммо уларнинг ташқи қиёфаси спорафитдан
фарққилмайди. Зигота тиним даврини ўтамасдан ўсиб, спорафит насл берувчи
ўсимликка айланади.
Чучук сувларда кенг тарқалган
C. гломерата
–диплоид хромосомага эга
бўлиб, унинг тараққиёти даври бошқачароқўтади. Гаметалар ҳосил қилишидан
олдин, унинг диплоид ядролари бўлиниб, гаплоид хромосомаларга эга бўлган
гаметалар вужудга келади. Жинсий кўпайиш вақтида ҳосил бўлган зооспоралар
диплоид хромосомаларга эга бўлиб, уларнинг ўсишидан диплоид хромосомали
насл тараққий этади.
28
Do'stlaringiz bilan baham: |