Ўзбекистоннинг энг янги тарихи



Download 32,39 Kb.
bet4/6
Sana22.02.2022
Hajmi32,39 Kb.
#109060
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
O'zbekistonning eng yangi tarixi 1-mavzu

учинчи босқич: 2001-2010 йиллар. Бу босқич иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини таъминлаш, товарлар, ишлар ва хизматлар бозорида рақобат муҳитини яратиш ва монополиядан чиқариш билан боғлиқ масалалар ечимини якунига етказиш, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳатлар жараёнини янада чуқурлаштириш ва уларнинг самарасини ошириш, хусусий тадбиркорлик, ўрта ва кичик бизнес ривожи учун қулай шароитлар яратиш, инвестицияларни излаб топиш, бўлғуси сармоядорлар билан алоқалар ўрнатиш, қўшма корхзоналар очиш, сармоядорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, экспортгав маҳсулот ишлаб чиқаришни ҳар томонлама рағбатлантириш ва миллий валютамитзнинг барқарорлигини таъминлаш, мамлакатни фаол демократик янгилаш ва модернизация қилиш, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига босқичма-босқич ўтиш, сиёсий ва иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларини демократлаштириш ва либераллаштириш, давлат ва жамият қурилиши, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қиладиган, фуқароларнинг сиёсий ва иқтисодий фаоллигини оширадиган, фуқаролик жамияти асосларини шакллантирадиган, давлат ҳокимиятининг бўлинишига оид конституциявий тамойилдан келиб чиқиб, ҳокимиятнинг тўлақонли мустаҳкам тармоғи бўлган суднинг мустақиллигини таъминлашнинг мустаҳкам механизмининг яратилиши, фуқаролик ва жиноий ишлари бўйича алоҳида судларнинг ташкил этиш механизмининг жорий этилиши, “Судлар тўғрисида”ги қонун асосида суд кадрларини танлаш ва тайинлашнинг самарали ва демократик ҳуқуқий механизмининг яратилиши билан тавсифланади;
тўртинчи босқич: 2010-2016 йиллар. Бу босқич мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом эттириш, яъни, давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини, ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, сўз эркинлигини таъминлаш, сайлов қонунчилигини ривожлантириш, демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш бўйича ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш билан тавсифланади.
бешинчи босқичи: 2017 йилдан бошланди. Бу босқичда Ўзбекистон Республикасси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унда белгиланган давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш (демократик ислоҳатларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис, сиёсий партияларларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқарув тизимини ислоҳ қилиш, жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш), қонун устуворлигинри таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш (суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш), иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш (макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш, мимллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбордошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадаллаштириш,иқтисодиётда давлдат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва вунинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантироишга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳатларни давом эттириш,вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш,уларнинг мавжуд салоҳиятьидан самарали ва оптимал фойдаланиш), ижтимоий соҳани ривожлантириш (аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш,аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёстий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, мухандислик-коммувникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш, таълим ва фан соҳасини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш), хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги (хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат) устувор йўналишлар билан тавсифланади.
Юқорида баён этилган фикр ва мулоҳазалар табиий равишда Ўзбекистон халқларининг тарихи қандай манбалар асосида ўрганилади деган саволни келтириб чиқаради. Дарҳақиқат, ушбу саволга жавоб сифатида шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон халқларининг тарихи асосан икки: моддий ва ёзма манбалар асосида ўрганилади. Хусусан, қадим замонлардан то шу кунларга қадар улуғ аждодларимиз томонидан қолдирилган, бугунги кунда турли ҳужжатхоналарда сақланаётган қўлёзма асарлар, ҳужжатлар, китоблар, илмий ва бадиий асарлар, рисолалар, юртимизда ҳамда дунёнинг турли музейлардаги моддий ашёлар, археологик ёдгорликлар, юртимиз ҳудудларида жойлашган шаҳар ва қишлоқлардаги турли тарихий обидалар ва ёдгорликлар юқорида таъкидланган моддий ва ёзма манбалар сирасига киради. Албатта юқорида қайд этилган моддий ва ёзма манбалар халқимизнинг унитилган тарихини тиклашга ва унинг асосий босқичлари ҳақида тасаввур ҳосил қилишга имкон беради.

Download 32,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish