Ўзбекистоннинг энг янги тарихи



Download 446 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi446 Kb.
#177136
Bog'liq
1 Мавзу “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети


1-Мавзу. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий- сиёсий жараёнлар.
Режа:

  1. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг фан сифатида тутган ўрни, предмети, мақсади ва вазифалари, фанининг методологик, илмий-назарий асослари, усуллари ва тамойиллари.

  2. Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масалалари, Ўзбекистон тарихини ўрганишда манбаларнинг ўрни.

  3. Мустақиллик арафасида Ўзбекистоннинг ижтимоий иқтисодий ҳаёти: муаммолар ва эчимлар.

  4. Ўзбекистоннинг мустақиллик сари йўл тутиши.




  1. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг фан сифатида тутган ўрни, предмети, мақсади ва вазифалари, фанининг методологик, илмий-назарий асослари, усуллари ва тамойиллари.



Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ҳақида сўз юритилганда, биз учун, аввало, мамлакатимизнинг 1991-йилдан кейин босиб ўтган тарихий йўли моҳияти ва мазмунини англаб этиш муҳимдир. Бу жараён қандай борганлигини, мамлакатимиз мустақиллик арафасида ва унинг дастлабки йилларида қандай муаммоларга дуч келганини тушуниб этиш муҳим. Ўзбек жамиятида қадимги даврлардан бери айрим демократия унсурлари: ўзини ўзи бошқаришнинг жамоа шакли, маҳалла йиғинлари, оқсоқоллар кенгашлари ва халқ дипломатияси мавжуд эди. Бироқ ҳозирги кунда ушбу институтлар томонидан анъанавий функсиялар бажарилишининг ўзи билан қаноатланиб бўлмайди. Биз уларнинг фаолиятини ҳозирги давр талабларига мос янги мазмун билан тўлдиришимиз мақсадга мувофиқдир.
Ривожланган демократик давлатларда сиёсий партиялар фуқаролик жамиятининг энг муҳим институтларидан бирини ташкил этади. Мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқаришда кенг иштирок этишини таъминловчи сиёсий институтларнинг хилма-хиллигига асосланган янги демократик тизим негизларини шакллантириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратган.
Собиқ тузум даврида давлат ва яккапартиявийлик тизими шахс устидан ялпи ҳукмронлигини ўрнатган эди. Фуқаронинг ҳуқуқий ҳимояланмагани, бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик усуллари, ҳар қандай муқобил фикрлашнинг тазйиқ остига олиниши кўп одамларда чорасизлик туйғусини уйғотиб, реал ҳаётдан узоқлашиш истагини оширди. “Сиёсий аутсайдерлар” деб аталувчи кишилар сонининг ўсиши, жамиятда ижтимоий пессимизм ва боқимандаликнинг кучайишига сабаб бўлди.
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганишда юқорида таъкидлаб ўтилган вазифалар қаторида жамиятни ижтимоий-иқтисодий ислоҳ қилишдаги ўзбек моделининг консептуал асосларини идрок этиш, давлатимизнинг глобал ва минтақавий интегратсия жараёнларида иштироки билан боғлиқ масалаларнинг тўғри ва ҳаққоний таҳлилини халқимиз ва келажак авлодга этказиш бурчимиздир.
Фаннинг предмети шу минтақада содир бўлган жамики воқеа ва ҳодисалар, улардаги умумийлик ва алоқадорлик қонуниятлари, тарихий ҳодиса ва жараёнлар, умуман инсониятнинг барча тарихий фаолият жараёнларини ўрганишдир.
Фаннинг объекти аниқ тарихий давр, макон, замон ва географик ва умумий минтақавий чегаралар, маълум халқлар, мамлакатлар тарихи билан боғлиқ жараёнлар бўлиб, улар воқеа ва ҳодисаларни бир бутун ва яхлитликда қамраб олади.
Фаннинг мақсади ватанимиз тарихининг қадимги давридан то ҳозирги кунгача босиб ўтган узоқ ва мураккаб тарихий йўлини, халқнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ва маънавий ҳаётини ҳолисона ўрганиш орқали фуқаролар, айниқса ёшлар онгида тарихий хотира, улар қалбида ватанпарварлик, ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантиришдан иборатдир.
Фаннинг методологик, илмий-назарий асослари Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ривожлантиришга доир давлатимиз раҳбарининг қарори, тарихий-маънавий меросимизга таянган ҳолда мамлакатимизда амалга оширилаётган кўплаб долзарб мавзулардаги илмий тадқиқот ишлари, дарслик ва қўлланмалар, монографиялар, илмий асарлар асос булади.
Фанини ўрганишда маълум илмий, назарий-методологик тамойилларга таяниш ҳам муҳимдир. Мазкур тамойиллар ва методлар қуйидагилардан иборат:

  • илмийлик, тарихийлик, холислик (объективлик) методи;

  • тарихий таҳлил ва қиёсий таққослаш методи;

  • мантиқий давомийлик ва узвийлик методи;

  • ворислик ва изчиллик методига асосланиш;

  • тарихий хронологик кетма-кетлик тамойили;

  • ғоявийлик ва ватанпарварлик тамойили;

  • холислик ва ўзаро ҳурмат тамойилига асосланиш методи;

  • кузатиш, солиштирма таққослаш асосида умумлаштириш ва зарур хулосалар чиқариш методи;

  • бахслашиш, мунозара юритиш ва исботлаш методи;

  • математик ҳисоблаш, шакл ва моделлаштириш методи;

  • айримликдан умумийликка ва умумийликдан айримликка ўтиш методи;

Шунингдек этнография, археология, антропология фанларида қабул қилинган моддий ва ёзма маълумотларга таянган ҳолда иш юритиш методи ҳам муҳим аҳамият касб этади.

  1. Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масалалари, Ўзбекистон тарихини ўрганишда манбаларнинг ўрни.

Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон тарихини замон талабларига асосланиб даврлаштириш масаласида олимлар орасида ҳамон баҳслар давом этмоқда. Бу масала юзасидан, хусусан, энг қадимги даврлардан бугунги кунга қадар бўлган тарихимизни даврлаштиришда эътибор берилиши лозим бўлган тарихий-маданий жараёнлар, масалага сивилазитсон ёндошув, даврлаштиришнинг методологик асослари кабиларга А.Асқаров, э.Ртвеладзе, А.Сагдуллаев ва бошқа олимлар эътибор қаратган бўлишларига қарамай, даврлаштириш масалалари тўла эчимини топмаган. Сўнгги йилларда амалга оширилган тадқиқотлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масалаларига ҳам қисқача тўхталиб ўтишни лозим топдик. Чунки, ўрганилаёган тарихни аввало, хронологик изчилликда даврларга бўлиб, ҳар бир даврнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб дарслик нуқтаи назаридан маърузалар белгилаш ҳамда дарс соатларини тақсимлаш мақсадга мувофиқдир. Қанчалик содда кўринмасин, ушбу жиҳат ҳам мураккаб масала ҳисобланаган тарихни тўғри даврлаштиришни талаб этади. Масаланинг энг муҳим томони эса, ёшларимизга илмий асосланган даврлаштириш асосида тарих фанидан таълим беришдир.
Юқорида таъкидланганимиздек, мустақиллик даврига келиб, ҳаққоний тарихимизни яратиш борасида олиб борилган тадқиқотлар туфайли совет даври мафкурасига асосланган беш босқичли форматсион даврлаштириш инкор этилди. Қадимги тарихни давлаштириш масаласида тарихий-маданий тараққиётининг ижтимоий-иқтисодий омилларига асосий эътиборни қаратиш ғоялари пайдо бўлди. Хусусан, А.Сагдуллаевнинг фикрича, Ўрта Осиё тарихининг энг қадимги даври бир неча юз минг йилларни ўз ичига олади. Эвропа ва Осиё ҳудудларида тарихий ва маданий жараёнлар ривожланишининг нотекислиги, айниқса, турли даврларда моддий маданиятдаги ўзгаришларнинг бир-бирига мос келмаслиги туфайли, айрим ҳудудларга тегишли тарихий сана ва даврлаштириш бир-биридан фарқланади.
А.Асқаровнинг фикрича, Ўзбекистон тарихи жаҳон тарихининг таркибий қисмидир. Бу заминда юз берган тарихий жараёнларни жаҳон тарихидан ажратиб ўрганиш мумкин эмас. Улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик жамият тараққиёти қонуниятларининг маҳсулидир. Ҳар бир халқ эр куррасининг қайси минтақасида яшамасин, тараққиётнинг барча босқичларини у ёки бу даражада босиб ўтиши шарт. Аммо, жамият ривожланиши ҳамма эрда бирдай кечмаган. Жамиятнинг нотекис ривожланиш қонунияти эса, қадимги замонларда кўпроқ минтақанинг табиий-геграфик ва экологик имкониятларига боғлиқ бўлган. Жамият ҳаётида юз берадиган туб ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, Ўрта Осиё тарихининг ривожланиш даражаси ва ана шу минтақа тарихи тақозо этган ҳолатдан келиб чиқиб, Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон тарихини даврлаштириш мумкин. Тадқиқотчи қиёсий таҳлиллар ҳамда тарихий жараёнларни объктив акс эттирувчи омилларга асосланиб Ўзбекистон тарихининг энг қадимги даврдан бугунгача бўлган даврини эттита катта хронологик даврга бўлади. Аммо, олимнинг бу даврлаштириши бироз ихчамлаштиришни талаб этади. Бизга қадар олиб борилган тадқиқотларнинг қиёсий таҳлиллари ҳамда мавжуд адабиётларни ўрганиш асосида Ўзбекистон тарихини даврлаштириш қуйидаги кўринишда таклиф этилади:
1. Ўзбекистон тарихининг энг қадимги даври. Бу даврни ўз навбатида қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин: а)Ўрта Осиёда ибтидоий тўда даври – бу давр моддий маданият тараққиётига қараб хронологик жиҳатдан 1 млн. – 40 минг йил аввал яъни, илк ва ўрта палеолит даврларини ўз ичига олади; б) уруғчилик жамоаси даври –сўнгги палеолитдан бошлаб уруғчилик, жамоаларининг шаклланиши ва мезолит, неолит, энеолит даврларида уларнинг тараққий этиши (12-4 м.й.). Бу давр ижтимоий бошқарувнинг вужудга келиши ва ривожланиши билан изоҳланади.
2. Илк давлатчиликка ўтиш ва давлатчиликнинг ривожланиши даври. Ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёт нуқтаи назаридан бу давр қуйидаги босқичларга бўлинади: а) Ўрта Осиёда илк шаҳар маданиятининг пайдо бўлиши ҳамда дастлабки давлатчилик тизимига ўтиш даври (мил. авв. ИИИ – ИИ минг йилликнинг биринчи ярми); б) илк давлатларнинг пайдо бўлиши ҳамда маъмурий-ҳудудий бошқарувининг ривожланиш босқичлари (мил. авв. ИИ минг йилликнинг иккинчи ярми-антик даври). Бу давр даставвал бронза, кейинроқ эса темирнинг хўжалик соҳаларига жадаллик билан кириб келиши натижасида меҳнатнинг дастлабки ижтимоий тақсимоти, ишлаб чиқарувчи кучларнинг тараққиёти, сиёсий бирлашмалар, Қадимги Бақтрия ва Хоразм кабиларнинг пайдо бўлиши, Ўрта Осиёнинг Аҳамонийлар, Македониялик Александр, Салавкийлар каби полиетник давлатлар таркибида ривожланиши, халқаро ва ўзаро маданий-иқтисодий алоқаларнинг тараққий этиши билан изоҳланади.
3. Ўзбекистон тарихининг ўрта асрлар даври. Бу давр ўз навбатида қуйидаги босқичларга бўлинади: а) илк ўрта асрлар; б) ривожланган ўрта асрлар; в) сўнгги ўрта асрлар босқичи. Хронологик жиҳатдан В асрдан ХВИИИ -ХИХ асрнинг ўрталаригача бўлган даврни ўз ичига олган бу даврнинг биринчи босқичида Ўрта Осиёда эр эгалиги муносабатлари ўзгариб, мулкчиликнинг турли шакллари (хусусий мулк, жамоа мулки, вағнзе) пайдо бўлди, этномаданий жараёнлар жадалланиб, маҳаллий ҳокимиятчилик давлат тизимининг асосига айланади. Иккинчи босқичда марказлашган давлатчилик анъаналари кучайиб, Ўрта Осиёда ислом дини кенг ёйилади, илм-фан ва маданият юқори даражада ривожланиб бу соҳада уйғониш юз берди, этник жиҳатдан халқларнинг шаклланиши ниҳоясига этди, эр эгалиги ва мулкчиликнинг турли кўринишлари мавжуд бўлди. Учинчи босқичда (ХВИИ асрдан бошлаб) ҳокимият учун ўзаро курашлар авж олиб Ўрта Осиё ҳудудлари хонликларга бўлиниб кетди.
4. Ўзбекистонда Россия империяси мустамлакачилиги ва советлар ҳукмронлиги даври. Хронолигик жиҳатдан ХИХ асрнинг ўрталаридан 1991 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган бу давр мустамлакачилик даври ва совет даври босқичларига бўлинади. Биринчи босқичда чоризм босқинчилиги туфайли Ўрта Осиё Россиянинг хом-ашё базасига айланиб, бу ҳудудларга рус капитали жадаллик билан кириб келди, маҳаллий ишлаб чиқариш ва ҳунармандчиликка путур этди, миллий-маданий қадриятларга эътибор берилмади, натижада миллий озодлик ҳараклари авж олиб жадид намоёндалари раҳнамолигида миллий маърифпарварлик ғоялари ёйилди.
Иккинчи босқичда, даставвал миллий мустақиллиқ учун қуролли ва ғоявий курашлар авж олган бўлса-да, улар беаёв бостирилиб, жамият тараққиёти коммунистик мафкурага бўйсундирилди, мулкчиликда давлат монополияси устунлик қилди, “ўз тақдирини ўзи белгилайдиган халқлар” ва совет республикалари амалда “марказ” манфаатларига бўйсундирилди.
5. Ўзбекистоннинг мустақиллик ва миллий истиқлол даври. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақиллик даврида мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилган улкан ўзгаришларни, республика аҳолисининг серғайрат ва фидокорона меҳнати туфайли қўога киритилган катта ютуқ ва натижаларни, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ҳисобга олиб мустақил тараққиёт икки босқичга бўлинишини илмий-назарий жиҳатдан асослаб берди. Биринчи босқич 1991-2000 йилларни ўз ичига олиб, бу даврда мустақилликнинг мустаҳкам пойдевори бунёд этилиб, “Ўзбек модели” асосида ижтимоий-иқтисодий тараққиёт сари йўл тутилди, Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинди, миллий истиқлол мафкураси жамият ҳаётида кенг кириб борди.
2001-2007 йилларни ўз ичига олган иккинчи босқич, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг таъбири билан айтганда, “фан демократик янгиланишлар ва мамлакатни модернизатсия қилиш даври эса иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, сиёсий ҳаётимизни, қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий гуманитар соҳаларни изчил ислоҳ қилишни таъминлашда ғоят муҳим рол ўйнаган давр бўлди”.
2007 йилдан кейинги давр эса давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, суд ҳуқуқи ва ахборот соҳаларини ислоҳ қилиш, сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш, фуқаролик институтларини ривожлантириш, бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш даври бўлиб қолди.
Таъкидлаш лозимки, таклиф этилаётган ушбу даврлаштириш бу мавзуни якунламайди. Тарих фанини ўқитиш борасида долзарб бўлиб турган даврлаштириш масалалари ҳали жиддий баҳс-мунозараларга сабаб бўлиши табиийдир. Аммо, бу йўналишда аниқ консепсия ишлаб чиқилиб, ўқув жараёнига жорий этилиши давр талабидир.
Тарихий манбалар давр нуқтаи назаридан қадимий ва жорий (кундалик) аҳамиятга эга бўлади. Шунингдек, улар ўз мазмуни ва моҳиятига кўра бирламчи ва иккиламчи аҳамият мақомига ҳам эгадирлар. Бирламчи манбага тарихий ҳужжатларнинг асл нусхаси киради. Иккиламчи манба деб эса, бирламчи манбаларнинг эълон қилинган нусхалари, мақола ва китоб ҳолатига келтирилганларига айтилади.
Тарихий манбаларга қадимдан қолган барча нарсалар, яъни, инсоният қўли ва ақл-заковати билан яратилган барча моддий маданият буюмлари ва ашёлар, иншоотлар, ёзма ёдгорликлар, урф-одатлар, анъаналар, тиллар кабилар киради. Замонавий адабиётларда Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг манбалари шартли равишда қуйидаги олтита гуруҳга бўлинади:

        1. Ёзма манбалар – эпиграфик ёдгорликлар, яъни, тош, металл, суяк ва сополга битилган битиклар, “Авесто”, қадимги ва ўрта асрлар муаллифларининг хабарлари, граффитлар, яъни, қўл билан бинолар, металл буюмлар, идишларда қолдирилган излар, папирус, пергамент ва қоғозлардаги қўлёзмалар, чоп этилган материаллар.

        2. Моддий ёки археологик манбалар – археологик тадқиқотлар натижасида ўрганиладиган меҳнат ва жанговар қуроллар, ҳунармандчилик буюмлари, идишлар, уй-рўзғор буюмлари, кийимлар, чорвачилик анжомлари, тангалар, санъат буюмлари, меъморчилик иншоатлари, уй-жой қолдиқлари, мудофаа иншоатлари кабилардир. Моддий манбалар ёзувсиз замонлардаги тарихимизни тиклаш учун улкан аҳамият касб этади.

        3. Етнографик маълумотлар – энг қадимги даврдан бошлаб сўнгги ўрта асрларга қадар одамларнинг яшаш тарзи ва турмуши, урф-одатлари ва анъаналари, байрамлар ва диний эътиқодлар, хўжалик юритиш удумлари, маълум қабилалар, элатлар ва этник гуруҳларга хос бўлган анъаналар ҳақида қимматли маълумотлар беради.

        4. Лингвистик маълумотлар – қадимги тилларнинг ёзма, бадиий ва оғзаки нутқда акс этиши, турли халқлар тили ва лаҳжасидаги ўхшашликларнинг тарихий илдизлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Ушбу маълумотлар халқлар ва элатларнинг этник келиб чиқиши ҳамда машғулотлари, мигратсион жараёнлар, диний эътиқодлар, маданият, турмуш тарзини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.

        5. Кинофотоҳужжатлар – нисбатан янги, воқеа-ҳодисалар ва маълум шахслар бўйича илгари сурилган фикрларнинг тасдиғи ҳисобланади.

        6. Архив материаллари – ХИХ асрнинг ўрталаридан бошлаб бугунга қадар ижтимоий-иқтисодий, маданий ва сиёсий жараёнларни ўрганишда марказий ва жорий арихларда сақланаётган маълумотлар жуда муҳим аҳамият касб этади.

Тарихий манбаларни ўрганишнинг ўзи, яъни, манбашунослик – тарих фанининг махсус соҳаси бўлиб, тарих фани ривожланиши ва тарих ёзилишида ўта муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги пайтда манбашунослик фани кенг ривожланмоқда. У юқорида кўрсатилган методологик илмий-назарий, ғоявий-мафкуравий асос ва илмий усулларга таянади.
Ўзбекистон тарихи фанини ўрганишда тарихий манбаларнинг ўрни ва аҳамияти катта. Улар халқнинг бебаҳо моддий ва маънавий мероси, бойлиги ҳисобланиб музейларда, архивларда, кутубхоналарда сақлаб келинмоқда.
Манбалар ўз мазмуни ва шаклига кўра, ёзма ва моддий кўринишларга эга бўлади. Ёзма манбалар энг қадимги расмлар, ёзувлар, битиклар, ҳужжатлар ва китоблардан иборатдир. Ҳозирги кунга қадар мамлакатимиз ҳудудида ва бошқа ҳудудларда битилган қадимги ва ўрта асрларга оид ёзма манбаларни ўрганиш бўйича талайгина ишлар амалга оширилган бўлишига қарамай, бу йўналишда қилинадиган ишлар ҳали кўп. Мавжуд манбалар халқимиз тарихи, моддий ва маънавий қадриятлари хусусида тўлиқ, зарур ва этарли маълумотларни беравермайди. Шу боисдан уларни синчиклаб ўрганиш, таржима қилиш илмий тадқиқ этиш муҳимдир.
Хусусан Марказий Осиё, эрон, Озарбайжон халқлари тарихида муҳим ўрин тутувчи энг қадимги манбалар қаторида зардуштийлик динининг муқаддас китоби «Авесто», қадимги давр тарихига оид муҳим манба эрондаги Беҳистун қоятош битиклари, қадимги Рим, Юнонистон тирихчиларининг ёзиб қолдирган айрим асарларида ҳозирги Ўрта Осиё халқлари тарихи, турмуш тарзи, моддий ва маънавий маданиятига оид зарур маълумотлар учрайди. Тарихий манбалар қаторида шунингдек Абулғозийнинг «Шажари турк», Мирзо Улуғбекнинг «Тўрт улус тарихи», Шарафуддин Али Яздийнинг «Зафарнома», Муҳаммад Юсуф Баёнийнинг “Шажараи Хоразмшоҳий”ва шу каби бошқа асарларни ҳам тарихий манба сифатида мисол қилиш мумкин. Шу билан бирга Амир Темурнинг«Темур тузуклари», Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асарларининг ҳам муҳим ёзма манба сифатида мисол қилиш ўринли.
Шунингдек дарс жараёнида муҳим манбалар қаторида архив материалларидан ҳам фойдаланиш муҳим рол ўйнайди. Зеро, архивларда халқ ва давлат тарихига оид ёзма ҳужжатлар сақланади. Дарсда мавзуни архив материалларидан фойдаланган ҳолда ўтиш ҳам мумкин. Тарихчи олимлар архив ҳужжатлари асосида, қимматли далилларга таянган ҳолда изланиш олиб боришлари ҳаққоний тарихимизни холислик асосида ўрганилишида катта аҳамият касб этади. Дарс жараёнида улардан унумли ҳамда ўз ўрнида фойдаланиш профессор-ўқитувчидан катта маҳорта талаб қилади. Ўқитувчи манбаларнинг тури, шакли, вазифалари ҳамда улардан фойдаланиш йўл-йўриқлари хусусида талабаларга тўғри тушунчалар бериши мақсадга мувофиқ. Шундай экан ёзма манбалар тарихни илмий-назарий жиҳатдан холис ўрганишда муҳим аҳамият касб этиши бежиз эмас.
Тарихни ўрганишда археологик, этнографик, нумизматик ва топонимик манбалар ва маълумотларнинг ҳам ўрни катта. Улар қаторига қадимги аҳоли манзилгоҳлари, шаҳарлар харобалари, мозор ва қўрғонларнинг қолдиқлари, аҳоли турмуши ва хўжалигида ишлатилган буюмлар, меҳнат ва жанг қуроллари, турли-туман рўзғор ашёларини киритиш мумкин. Шундай манзилгоҳлар бугунги кунда республикамизнинг Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент воҳаси, Хоразм, Фарғона водийси ҳудудларидан кўплаб топилмоқда. Моддий ва ёзма манбалар асосида тарихий маълумотларни солиштириб, ҳаққоний тарихни талқин этиш ва ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.



  1. Мустақиллик арафасида Ўзбекистоннинг ижтимоий иқтисодий ҳаёти: муаммолар ва ечимлар.

ХХ асрнинг 80-йиллари собиқ совет давлатида ижтимоий- иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан яққол туназзул ҳолати юзага келиб қолган давр эди. “Қайта қуриш” сиёсати барбод бўлиши, маъмурий-буйрукбозликка асосланган, мулкчиликнинг турли шакллари рақобат асосида сақланишни инкор этган мавҳум сиёсий, синфий, умумий манфаатларни миллий манфаатлардан устун қўйган, ягона партия иш ҳукмронлигига таянган мустабид тузум бутунлай истиқболсиз эканини амалда яна бир бор кўрсатган эди. Бу вақтда Ўзбекистон иқтисодий ҳаёти жуда оғир аҳволда, хусусан, саноатнинг бирёқлама ривожланиб, "пахта" саноат комплексига мослашиши, экологик аҳволнинг оғирлашиб, оналар ва болалар ўлимининг ошиб кетиши, миллатлараро муносабатларда зиддиятли ҳолатлар юзага келиб, миллий можаролар янада кучайиб, миллий урф-одатлар, қадриятлар таъкиб остида қолиши республикани танг аҳволга солиб қўйган эди.
ХХ аср 80 йилларида совет тузуми қатағонлари яна давом этди. Марказ раҳбарлигида Ўзбекистонда навбатдаги ошкора қатағон бошланиб кетди. "Пахта иши", "Ўзбеклар иши", "Шарқий фронт" деб аталган машъум сиёсат ниқоби остида минглаб бегуноҳ кишилар жиноий жавобгарликка тортилди. "Пахта иши" ва "ўзбеклар иши" деб номланган терговлар бошланиб кетади. Гдлян гуруҳи Ўзбекистонликларга нисбатан қонунсиз, бешафқат ишларни бошлаб юборди. Уларнинг зўравонлиги оқибатида судлар адолатсиз ҳукмлар чиқара бошлади.
КПСС Марказий Қўмитасининг 1985 йил апрел Пленумида жамиятни «қайта қуриш» орқали иқтисодиётни тиклаш, халқнинг турмушини яхшилаш сиёсати белгиланди. Бундан кўзланган мақсад жамиятни сотсиалистик асосда ислоҳ қилиш, жамиятнинг барча соҳаларида тўла демократик жараёнларни бошлаш эди. Аммо ҳукуматнинг олиб борган ички сиёсати ва кўпмиллатли мамлакат фуқаролари қарашлари ўртасида ўзига хос номутаносиблик содир бўлди. Хусусан 1987 йилдаги мавжуд сиёсий тузумни ва иқтисодиётга партиявий раҳбарликни сақлаб қолган ҳолда, хўжалик механизмини ислоҳ қилиш йўлидаги урунишлар ҳам самара бермади.
Иқтисодий ислоҳотлар тез орада қотиб қолган ижтимоий - сиёсий система инқирозида қолди. Республика халқ хўжалигида умумий ижтимоий меҳнат унумдорлиги олдинги даврларга нисбатан пасайиши кузатилди. Натижада 1980 йилларнинг иккинчи ярмида сиёсий системани ислоҳ қилишга, биринчи навбатда КПССнинг сиёсий ва мафкуравий ҳукмронлигини чеклашга, давлат ва хўжалик органларини компартия ҳукмронлигидан чиқаришга, халқ депутатлари советининг тўла ҳокимиятини таъминлашга уриниш содир бўлди. Ислоҳотлар натижасида жамиятни демократиялаш, ошкоралик, турли хил фикрлар билдиришга имкон бериш томон ижобий қадамлар бўлди. Матбуотда радио ва телевидениеда турли хил фикр-мулоҳазалар эркин ёзиладиган, гапириладиган бўлди. «Қайта қуриш» сиёсатининг илмий ва назарий жиҳатдан пухта ва аниқ-равшан дастурини ишлаб чиқлмаганлиги, иқтисодий сиёсат пухта ўйлаб кўрилмаган синов ва эксприментларга асосланган мамлакат ички имкониятларини ҳисобга олмасдан халқ хўжалигининг барча соҳаларини бир вақтнинг ўзида ривожлантиришдан иборат нотўғри йўл тутилганлиги натижасида жамиятда инқирозли ҳолат юзага келди.
Натижада жамият ва ишлаб чиқаришни марказлаштирилган тарзда режалаштириш асосида бошқариш ва тақсимлашдан бозор иқтисодиёти йўлига ўтилди. 90 йиллар бошида бозор иқтисодиётига ўтиш заруриятидан келиб чиқиб, дастурлар тузилди, қарорлар қабул қилина бошланди. Аммо бу пайтда барча жойларда бўлгани каби, Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий ҳаёт янада мураккаблашиб борди. Республика партия ва давлат раҳбарлик лавозимларига Марказ томонидан кўплаб кадрлар юборилди. «Кадрлар тўдаси» деб ном олган 400 га яқин кишилар Ўзбекистонда ҳукуматни бошқара бошладилар.
Юқорида қайд этилганидек Ўзбекистонда «ўзбек иши», «пахта иши» деб аталган жиноий ишлар тўқиб чиқарилди. Москвадан юборилган Гдлян ва Иванов гуруҳи минг-минглаб раҳбарлик маҳоратини пухта эгаллаган раҳбар кадрларга нисбатан турли айбномаларни ўйлаб топдилар, қамаш, озоликдан маҳрум қилиш каби ҳоллар кучая бошлади.
Халқнинг бой тарихи, менталитети ва маданиятини, ўлканинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олинмасдан халқнинг урф-одатлари, анъаналари, тили ва маънавияти инобатга олинмади. Олимлар, ёзувчилар ва бошқа ижодий ҳодимлар фаолияти маҳаллийчиликда, миллий чекланганликда айибландилар. Натижада республикада миллатлараро низолар келиб чиқа бошлади. Жумладан 1989 йилда Тошкент ва Фарғонада рўй берган миллатлараро можаролар шулар жумласидан эди. Бу можаро айниқсак Фарғона водийсида оммавий тус олди. Республиканинг сиёсий раҳбарияти юзага келган бу мураккаб вазиятни тўғри баҳолай олмагани учун, ёшларнинг оммавий чиқишлари, миллатлараро тўқнашувлар содир бўла бошлади. Ушбу тўқнашувларда 50 дан зиёд намойишда қатнашган аҳоли ҳалок бўлган, 200 дан ортиғи эса ярадор қилинади. Умуман 3-12 июн кунлари Фарғона вилоятида бўлган миллатлараро тўқнашувлар ва уларни ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида 103 киши ҳалок бўлган. 1009 киши ярадор бўлган ва 650 хонадонга ўт қўйилиб, вайрон қилинган.
Фарғона фожеаларига тааллуқли маъфумотларни таҳлил қилиб тарихчилар Ҳ.Боббобеков, Қ. Усмонов, Р.Муртазаеваларнинг қайд этишларича, месхети турклари учун бу можаро мустабид тузум айби билан уруш даврида мажбуран ташлаб чиқилган она ватанларига қайтиб боришлари учун баҳона сифатида керак бўлган экан. Маҳаллий аҳоли эса бу можарога табиий равишда қўшилиб кетган холос. Чунки Иттифоқ миқёсида жойларда аҳолинининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларига эътибор берилмаган, маҳаллий ёшлар ўртасида ишсизлик кўпайиб, аҳолинининг турмуш даражаси пасайиб борган, пахта яккаҳокимлиги, экология, муаммолари ҳал қилимаган, порахўрлик, кўзбўямачилик, қонунбузарлик авж олган. Бу ҳолат Ўзбекистонга ҳам таъсир этмасдан қолмаган.
Республикада кенг мунозарага сабаб бўлган муаммолардан бири ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш масаласи бўлди. Маълумки, шахсга сиғиниш, турғунлик йилларида ўзбек тилинининг мавқеи қўлланиш доираси жуда ҳам торайиб кетди. Ўзбек тили давлат идораларида ҳам, мажлислар, йиғлишларда ҳам деярли ишлатилмай деярли қўйилди. 80-йилларнинг ўрталарига келиб СССРнинг парчаланиши реал объектив ҳақиқатга айланиб қолди. Халқ миллий онгни ўсиши, жамиятнинг ижтимоий қонуниятлари ва талаби ўзбек тили масаласини кўриб чиқишни кун тартибига қўйилишига туртки бўлди. Шу тарзда ҳукумат ва мамлакатимиз илмий жамоатчилиги саъйи ҳаракатлари билан 1989 йил 21 октябрда халқимиз маънавий ҳаётида муҳим воқеа содир бўлди, ўзбек тилига “Давлат тили” мақоми берилди.

  1. Ўзбекистоннинг мустақиллик сари йўл тутиши.

Айни пайтда Ўзбекистон республикаси давлат сиёсатининг жабҳаларида Ўзбекистонда истиқомат қилаётган халқлар ва уларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар биринчи навбатда турар эди. Шундай вазиятда тинч ҳаётни таъминлаш учун давлатни бошқара оладиган, бўлиб ўтган ва ўтаёттан иқтисодий, сиёсий жараёнлардан тўғри хулоса миллат равнақи йўли асосларини бошлаб бера оладиган раҳбар пеcпублика учун зарур эди. 1989 йил 23 июнда И.А.Каримов Ўзбекистон раҳбари этиб сайланиши билан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг Фарғона водийси областларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш масалаларига бағишланган Кенгашда сўзланган нутқида: “Ҳозирги кунда кўпгина одамлар Фарғона воқеаларнинг сабабларини турлича изоҳлашмоқда. Мен ҳам барча сабабларни санаб уларнинг энг асосийларини қайд этмоқчи эмасман. Лекин, барча воқеаларининг илдизи – Фарғона водийсида яшаётган аҳолининг оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан боғлиқ, десам, ўйлайманки, кўпчилик бу фикрга қўшилади,” деб алоҳида таъкидлаб ўтади. Ўзбекистоннинг раҳбари сифатида иш бошлаган И.А.Каримов "Ўзбекистон этакчиси сифатида узоқ вақтлар давомида эчилмасдан, газак олдирилган камчилик ва нуқсонлар, ўткир ижтимоий муаммоларнинг илдизини очиб ташлайди, мавжуд аянчли аҳволни тузатиш бўйича Марказ раҳбарияти олдинга қатъий талабларни принсипиал тарзда қайта-қайта қўйишдан чўчимайди".
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов ўз фаолиятининг дастлабки кунларидан йирик давлат арбоби ва моҳир сиёсатчи, бунёдкор ва ташкилотчи, катта тажрибага эга бўлган амалиётчи ва теран назариётчи сифатида серқирра ва самарали фаодият билан республикада миллатидан ва динидан қатъий назар, одамлар Ўзбекистонни ўз Ватани деб ҳисоблашларига нафақат даъват этди, балки улар учун шарт-шароит яратиш қайғуси билан яшади. 1989 йил сентябрда КПСС МҚнинг навбатдаги пленумида ҳам Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов Ўзбекистонинг янги раҳбари сифатида республикадаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол танг вазиятга тушиб қолганлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. Бироқ, марказ республикалар миллий манфаатларини ўйлашдан йироқ эди. Республикада содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар авваллари марказни қанчалик эътиборидан четда қолган бўлса эндиликда ҳам уни мамлакатда иқтисодий инқирозлар кучайиб турган вақтда бу ҳол умуман қизиқтирмас эди. Мана шу вақтда республика раҳбарининг ҳақиқий миллий раҳбар сифатидаги ўрни яққол намоён бўлган эди.
Узоқ йиллик тарих давомида дунёнинг кўплаб давлатларида халқлар миллатларнинг озодлик курашлари тарихида она халқининг миллий озодлик курашига бошчилик қилган кўплаб йўлбошчилар маълум. Ўзбекистон тарихида ҳам ХХ аср 90-йилларига келиб Ислом Каримов ҳам миллатнинг лидери, улуғ йўлбошчи сифатида майдонга чиқди. У аввало республикадаги танг аҳволни қалбан сезган ҳолда марказдан холи халқ манфаатларини кўзлаб иш олиб бориш лозимлигини англаб, оғир ва масъулиятли вазифаларни ҳал этишни бошлади. Фарғона водийсида кучайиб кетган месхети-турклари ва ўзбеклар ўртасида турли иғволар ва бўхтонлар натижасида бошланган можароларга эхтиёткорона ва босиқлик билан, можаролар илдизини билиб, можаролар яна кучайиб кетишининг олдини олиш чораларини белгилаган ҳолда сиёсат юритди. Унинг сиёсий этакчиликка хос фазилатлари, масалага ёндошиш усули, ижтимоий-сиёсий жараёнлар боришини ўта нозик ва чуқур англай олиш салоҳиятига эга эканлиги мана шу эрда яққол кўзга ташланди. 25 июн куни Фарғона водийсига борган И.А.Каримов саросимага тушган одамлар билан чин дилдан суҳбатлашди. Хавфсизлик ҳизматининг қаттиқ қаршилига қарамай Қўқон шаҳрига борди, йўл-йўлакай бир-икки жойда тўхтаб, одамларнинг рўй бераётган воқеалар ҳақидаги фикрини билиб олди. Можаролар туфайли зарар кўрганлар савдога чиқариладиган заҳира ҳисобидан озиқ-овқат билан таъминланди.
Фарғона водийсида тинчлик ўрнатилгач, совет давлати миллий сиёсати ўзини оқлай олмайдиган даражада саёз эканлигини англаган Ўзбекистон раҳбари Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, хусусан она Ватанларидан мажбуран кўчирилган халқларни 74 йил давомида таъкиб остида ушлаган сиёсатдан ҳимоя қилиш, уларга миллийлик ҳиссини бериш, ғурурни шакллантириш мақсадида республикада миллий маданий марказлар тузиш учун харакатларни бошлади. Бу марказларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб туриш мақсадида Ўзбекистон ССР Маданият ишлари вазирлиги ҳузурида республика миллатлараро маданият маркази ташкил этилди ва уларнинг сони 1989 йилда 12 та эди. Ушбу марказга миллий маданий марказлар фаолиятига раҳбарлик қилиши, турли миллатларнинг урф-одат, диний қадриятларини тиклаш ва ривожлантиришда кўмак бериши асосий вазифа қилиб белгиланди. Ўша йиллари бутун мамлакатда бўлганидек, миллий маданий марказлар фаолиятида кўп воқеалар биринчи маротаба содир бўлди.
Бундай марказлар, хусусан, поляк миллий маданий маркази “Светлитса Полска”, корейс миллий маданий маркази “Возрождение” (Тикланиш), озарбайжон миллий маданий маркази “Гардашлўк” (Дўстлик), немис миллий маданий маркази "Видергебурт" (Тикланиш, Wиедергебурл), кабилар республика ижтимоий-иқтисодий ҳаётида, халқлар ўртасида дўстлик, қардошликни мустаҳкамлашда шарафли хизматни ўтади. Масалан, Ўзбекистонда “Wиедергебиирт” немис миллий-маданий маркази 1989 йилдан бошлаб Ўзбекистонда истиқомат қиладиган немис халқи манфаатларини ҳимоя қилиб, ўсиб келаётган немис ёшларига немис тили, халқ байрамлари, халқ қўшиқ ва рақсларини ўргатишни йўлга қўйди. Ушбу миллий-маданий марказ ташаббуси билан биринчилардан бўлиб Рождество – “Wеиҳначтен” байрамини қайта тикланди, 1990 йилда Тошкентда немис эвангелист-Лютеран черкови қайта таъмирланди. Республиканинг умумтаълим ўрта мактабларида тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилида ўқитиш даражасини кенгайтириш, республика олий ўқув юртларида қозоқ, тожик, қирғиз тилларида ўқитиш бўлимлари ва уларни дарслик ҳамда ўқув кўргазмалари билан қуроллантириш вазифаси ҳам белгиланди.
Республикада кучайиб инқирозли жараёнлар ўз навбатида иқтисодий танглик билан боғлиқ эканлиги маълум эди. Аввал миллий манфаатлари топталган халқларга ўзлигини англашга йўл очган Ўзбекистон энди бутун республикада иқтисодий тангликни олдини олиш чора-тадбирларни кўриши керак, уларни изга солиш учун чора-тадбирларни белгилаб, амалга ошириш йўлларини ишлаб чиқиш ҳам муҳим эди.
Республикадаги вазиятни яхши тушунган Ўзбекистон раҳбари ташаббуси билан 1989 йил 17 августда “Қишлоқда яшовчи ҳар бир оилани томорқа билан таъминлаш, уларга якка тартибда уй-жой қуриш учун барча шароитларни яратиб бериш ҳақида” қарор қабул қилинди. Мазкур қарор қабул қилинганидан сўнг ўтган бир йил мобайнида 60 мингдан зиёд оилага эр участкалари ажратиб берилди. Республикада мавжуд бўлган томорқалар бутун экин майдонларининг 5 фоизини ташкил этган ҳолла, жами 200 минг гектар эрни ташкил этди. Айни пайтда бу эрларнинг ҳар гектаридан кўплаб даромад олинди.
Ер участкалари йириклаштирилган ҳолда деҳқон шахсий ёрдамчи хўжаликда этиштирилган маҳсулотнинг оиласидан олган қисмини бозорга чиқариш имконига ҳам эга бўлди. Натижада, майда товар ишлаб чиқариш йўлга қўйила бошлади. Бундай ёрдамчи хўжаликлар бозор муносабатларини ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотларини этиштиришга муайян ҳисса қўша бошладилар.
Бу ҳаракатлар замирида мустақил тикланиш, миллий давлатчиликни тузиш учун ҳаракатларни сезиш мумкин эди. 1989 йилнинг охирларига келиб ўзбек тилига ҳам Давлат тили макомини бериш учун ҳаракатлар миллий давлатчиликни ривожлантиришнинг бир йўли эди. Ўзбек тилига давлат тили макомини бериш ҳаракатлари 1988 йилдан бошланган бўлсада, ҳали-ҳануз бир қарорга келишнинг имкони йўқ, матбуотда эса бу ҳақида турли қарашлар ва фикрлар билдирилар, аниқ бир натижа белгилашнинг имкони бўлмас, марказнииг таъсири ҳам кучли эди. Республикада раҳбарликни бошлаган И.А.Каримов алоҳида комиссия тузиш ҳақида кўрсатма беради. Ушбу комиссия халқ фикрини ўрганиб, ўзбек тилига давлат тили макомини берувчи қонун лойиҳасини тайёрлаши керак эди. Янги тузилган комиссия таркибига норасмий ташкилотларнинг вакиллари ҳам киритилган эди. Лойиҳа муҳокама қилинаётган тўрт ой давомида комиссияга жами тўрт мингга яқин мактуб келиб тушди, бу хатларга жами 150 мингдан ортиқ киши имзо чеккан эди.
Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бу таклифлар ўрганиб чиқилди ва тезда қонун лойиҳасининг янги уч варианти юзага келди. Булар комиссия лойиҳаси, ёзувчилар уюшмаси тузган лойиҳа, норасмий ташкилотлар вакиллари тузган лойиҳалардан иборат эди. Барча лойиҳалар очиқ, холис муҳокама этилди ва уларни ўрганиш, умумлаштириш асосида янги лойиҳа тайёрланиб, у 1989 йил 11 октябр куни матбуотда эълон қилинди. Лойиҳа умумхалқ муҳокамасидан сўнг Ўзбекистон ССР Олий Советининг 1989 йил 21 октябрда бўлган 11 сессиясида “Ўзбекистон ССРнинг Давлат тили ҳақида” Қонуни қабул қилинди. Шундан сўнг давлат тилини изчил такомиллаштириш мақсадида кенг ҳаракатлар бошланди. Қонунда белгилангандек, Республикада қонун лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган тадбирлар аниқ белгиланган ҳолда фақат раҳбар ходимларгина эмас, балки турли миллат вакиллари билан мунтазам алоқада бўлувчи кишилар, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар, ижтимоий таъминот, халқ маорифи, маданият ва соғлиқни сақлаш, савдо, маиший ҳизмат кўрсатиш, алоқа, транспорт, коммунал хўжалик, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ўз вазифаларини бажариши учун этарли даражада давлат тилини билишлари кераклиги таъкидланганди.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон раҳбарияти ўзбек тилини давлат тили даражасига кўтаришда республикада истиқомат қиладиган бошқа халқларнинг миллий манфаатларини ҳам ҳисобга олди. Давлат тили ҳақидаги қонунда ўзбек тилининг давлат тили сифатида ривожланиши бошқа миллий тилларнинг манфаатларига зид келмаслиги белгиланган эди. Қонунга республикада яшовчи барча халқ ва миллат вакиллари тенг ҳуқуқли эканини кўрсатувчи модда ҳам киритилди.
Бундай ёндашув асосида 1995 йил 24 августда “Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди. Бу қарор Давлат тили ҳақидаги Қонунни тўлдирди. Шундан сўнг республикадаги русийзабон аҳолининг давлат тилини эгаллашлари учун янада кўпроқ имконият яратиш, шу муносабат билан мактаблар, мактабгача таълим, мактабдан ташқари муассасалардаги ўзбек таълимини янада яхшилаш, такомиллаштириш, улар учун янги дастур, дарслик ҳамда бошқа ўқув қўлланмаларини яратиш, давлат тилини жадаллаштириб ўргатишнинг зарур услубиётини тезкорлик билан ишлаб чиқиш, бу муҳим тадбирда ана шу соҳа мутахассисларининг кенг ва фаол иштирокини таъминлаш мақсадида бир қатор вазифалар ҳам амалга оширилди. Шунингдек, ҳарбий, диний ва бошқа соҳаларда керакли тил белгиланишига урғу берилди.
Ўзбек тилининг ижтимоий-сиёсий ва илмий-техникавий атамаларини тартибга келтириш ва такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Министрлар Совети ҳузурида махсус Атамалар қўмитаси ташкил этилди. Бу қўмита олдига тегишли вазифалар қўйилди. Қўмита дастлабки вақтдан бошлаб матбуотда берилган, радио ва телекўрсатувларда қўлланган атамаларни, 15 та вазирлик, қўмита ва идоралардан келган, шу идораларга таллуқли атама ва номланишларни тўплаб, муҳокама этди.
Умуман, 1989 йилда қабул қилинган давлат тили ҳақидаги қонун айрим камчиликлардан холи бўлмаса-да, бироқ бу қонуннинг мураккаб ижтимоий-иқтисодий шароитда қабул қилинганини ҳисобга олсак, бундай камчиликларнинг сабабларини тушуниб олиш қийин эмас эди. Мазкур қонун халқ маданий мероси, миллий қадриятларини ўрганиш, тарихий хотирани тиклаш, шу асосда миллий онг, руҳият мустаҳкамлиги, ижтимоий фаоллик кучайишига ҳам йўл очиб берди. Шу маънода миллий тилларга давлат мақоми берилиши сотсиалистик тузумга қарши олиб борилаётган мустақиллик йўлидаги ҳаракатларнинг кучайишига ҳам ижобий таъсир этди. Давлат тили ҳақидаги қонун миллий ўзликни англаш, миллий давлатчиликни тиклаш йўлида республикадаги яна бир тарихий аҳамиятга эга бўлган муҳим сиёсий қадам бўлди ва миллий мустақилликнинг маънавий пойдеворига асос бўлди. Ўз-ўзидан, ушбу Қонун ўзбек халқининг мавқеини тиклашга, унинг ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида тўла амал қилишига катта имкон яратди.
Ўзбекистон аҳолиси хоҳиш-иродасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқнинг чинакам тараққиёти ва гуллаб-яшнашини таъминлаш, унинг маънавий имкониятларини бойитиш зарурлигига асосланиб, Ўзбекистон Биринчи Президентининг “Наврўз халқ байрамини ўтказиш якунларн тўғрисида” ги 1990 йил 3 майда қабул қилинган Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар йили 21 мартни дам олиш куни ва умумхалқ Наврўз байрами куни деб эълон қилинди. Наврўзнинг байрам қилиниши теран халқ анъаналари, эрга ва табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, деҳқон меҳнатини ҳурмат қилиш, яхши қўшничилик, меҳр-мурувватга ва бошқаларнинг дардига малҳам бўлишга интилишлари қудратли омил бўлди.
Маъмурий-буйрукбозлик авж олган миллий ҳис-туйғуларни поймол этиш эвазига шовинистик руҳ билан шаклланган коммунистик тузум ХХ аср 80-йилларида бутун Ўзбекистон халқини таъна-дашном ва туҳматлар домига тортган, “Пахта иши” ёки кейинчалик “Ўзбеклар иши” номини олган уйдирмалар совет тузуми қатағонининг янги босқичи бўлган эди.
Халқнинг прокуратура органларига ишончини уйғотиш, биринчи навбатда халқ ва юрт манфаатларидан келиб чиқиб иш ташкил этиш, Гдлян-Ивановлар томонидан содир этилган қонунбузарликларга барҳам бериш, уларга нисбатан жиноий иш кўзғаш, ноқонуний жазога тортилганларни озод қилиш, марказдан келган “қонун посбонларини” келган жойига қайтариб юбориш, марказ билан алоқани аста-секин узиш ишлари энг муҳим вазифага айланди.
Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми 1989 йил 12 сентябрда “пахтачиликдаги қўшиб ёзишга йўл қўйгани учун жиноий жавобгарликка тортилган кишиларни авф этиш мақсадида хўжжатлар тайёрлайдиган” комиссия ташкил этди. Ушбу комиссия тайёрлаган ҳужжатларга таяниб, Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми жиноий жавобгарликка тортилган 43 кишини гуноҳидан ўтишни Ўзбекистон ССР Олий Советидан сўради. Унда кўплаб шахсларга белгиланган жазо муддатларини энгиллаштириш чоралари сўралган эди. Маълум бўлишича, шу вақт оралиғида “Пахта иши”да судланганлар сони 4018 кишини ташкил этган бўлса, республикада бошланган ижобий ўзгаришлардан сўнг реабилитатсия қилинганлар сони 2940 кишини, қайта терговга юборилганлар 63 кишини, асоссиз судланганлар 1016 кишини ташкил этди.
Ўзбекистоннинг Биринчи раҳбари И.А.Каримов бошчилигида бошланган бу йўл тарихий-маънавий тикланиш, марказ томонидан олиб борилган қатағонлик сиёсатига чек қўйиш, ўзбек халқи шаънини ҳимоя қилиш, иқтисодий таназзул ҳолатини чеклаш, ички бозорни ҳимоялаш, буткул янги ижтимоий ҳимоя сиёсатини олиб бориш, марказ таъсирини камайтириш ва бошқа кенг қамровли тадбирларлан иборат бўлди.
1990 йил баҳорида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов Горбачёвча қайта қуриш боши берк кўчага кириб қолганини англаб этди. Ўша вақтда СССР сиёсатчилари орасида бундай одамлар камдан-кам эди. Россияда ва бошқа иттифоқдош республикаларда тобора кучайиб бораётган тартибсизликлар Ўзбекистонда ҳам юз бермаслиги учун қатъий чоралар кўриш керак эди. Ўзбекистонда ҳокимиятнинг озгина заифлашуви ҳам республикада миллатлараро низолар янгидан бошланишига, ижтимоий портлашларга олиб келиши мумкин эди. Шу сабабли Горбачев ва унинг атрофидагилар норози бўлишига ва қаршилик кўрсатишига қарамай, Ўзбекистон Республикаси республика Президентлигини жорий этди.
1990 йил 23 мартда эса Ўзбекистон Компартияси МКнинг Пленуми ҳам республика сиёсий тизими тўғрисидаги масалани кўриб чиққан ва унда Ўзбекистон ҳокимиятнинг Президентлик бошқаруви шаклига ўтиши республика суверенитети ва давлатчилигида моҳиятан янги босқич эканлиги таъкидланганди. 1990 йил 24 март куни Ўзбекистон ССР Олий Советининг ХИИ чақириқк 1 сессиясида СССР доирасида биринчи бўлган сиёсий ҳужжатни – “Ўзбекистонда Президентлик бошқаруви таъсис этиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди ва Ўзбекистон Компартияси МҚ биринчи котиби Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди. Шу тариқа, Ўзбекистон СССР республикалари ичида биринчи бўлиб ўзининг миллий ҳуқуқий ва демократик давлатига мустаҳкам замин яратди. Ўзбекистон халқининг манфаатларини кўзлаб И.А.Каримов ташаббуси билан амалга оширилган дастлабки тадбирларнинг ўзиёқ президентлик бошқарувининг ўз вақтида таъсис этилганидан далолат берди.
Ўзбекистон мустақилликка эришишида қўйилган яна бир муҳим қадам бу 1990 йил 20 июнда “Мустақиллик Декларатсияси” қабул қилиниши бўлди. Мазкур қонун Ўзбекистон қонунларининг Иттифоқ қонунларидан устуворлигини таъминлади. Декларатсияда ҳар бир миллат ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан келиб чиққан ҳолда, халқаро ҳуқуқ қоидаларига, умумбашарий қадриятларига ва демократия тамойилларига асосланиб Ўзбекистон ССРнинг давлат суверенитети эълон қилинди. 1990 йил 1 октябрда “Ўзбекистон ССР Президенти Кенгашининг таркиби тўғрисида” Ўзбекистон ССР Президентининг Фармони эълон қилинди. Фармон асосида Ўзбекистон ССР Президенти Кенгашининг 14 кишидан иборат аъзолари тайинланди.
1991 йил 22 июлда Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиуми “Ўзбекистон ССР ҳудудида жойлашган Иттифоққа бўйсунувчи давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини “Ўзбекистон ССРнинг ҳуқуқий тобелигига ўтказиш тўғрисида” қарор қабул қилиб, жумладан, унда “Ўзбекистон ССРнинг “Мустақиллик Дскларатсияси”га амал қилиб, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида меҳнат жамоалари манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг хўжалик мустақиллигини таъминлаш мақсадида республика ҳудудида жойлашган иттифоққа бўйсунувчи давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари Ўзбекистон ССРнинг ҳуқуқий тобелигига ўтади”, деб қайд қилинди.
Шунингдек, ушбу қарорда “Ўзбекистон ССР Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига Иттифоққа бўйсунувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон ССР ҳуқуқий тобелигига ўтиши тартибини белгилаш вазифаси топширилди”.
Шундай қилиб, ўтган аср 90-йилларнинг дастлабки даврларида Ўзбекистон ССР Президенти И.А.Каримов Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши ва Ҳукумати Ўзбекистоннинг сиёсий-иқтисодий мустақиллиги, унинг миллий суверенитети учун дадил қадамлар қўйдилар. Бу қадамлар халқ томонидан ҳам қониқиш билан кутиб олина бошлади.
Ўзбекистон Президентининг бевосита кўрсатмаси билан республика ички ишлар вазирлигининг масъул лавозимларига малакали маҳаллий кадрлар қўйилди. Бу тадбирларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб. 1990 йил 31 октябрда Президент имзолаган “Милитсия ходимларини ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида”ги ЎзССР Қонуни, 1991 йил 25 октябрда қабул қилинган Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги тўғрисида”ги қарорлари муҳим аҳамият касб этди.
1991 йил 31 августга келиб “Мустақиллик Декларатсияси” Ўзбекистоннинг мавжуд бўлган бошқарув, ҳуқуқий фаолиятини таъминлаш, барча соҳада мустақил сиёсат олиб бориш имконини берди. 1991 йилга келиб Ўзбекистонда республиканинг давлат мустақиллигига доир мутлақо янги давлат рамзлари тайёрлаш ва қабул қилиш борасида дадил ишлар бошланди. 1991 йил 15 февралда Ўзбекистон Олий Кенгаши “Ўзбекистоннинг давлат рамзлари тўғрисида” махсус қарор қабул қилди.
Ўзбекистоннинг ўз суверенитети учун кураши, аввало, Республикада қабул қилинган ҳар бир қонуннинг мазмуни ва моҳияти жиҳатидан собиқ Иттифоқ қонунларидан тубдан фарқ қилишида, бундан ташкари, ҳар бир қонун аввалгидек Иттифоқ қонунига мослаштириб эмас, балки республика манфаати ифода этилганлиги билан ажралиб тура бошлади. Хусусан, 1991 йил 21 июлида Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиуминииг “Ўзбекис­тон ССР ҳудудида жойлашган Иттифоққа бўйсинувчи давлат корхонлари, муассасалари ва ташкилотларини Ўзбекистон ССРнинг ҳуқуқий тобелигига ўтказиш” тўғрисида қабул қилган қарори ҳам Ўзбекистон ССР Президенти И.А.Каримов Ўзбекистон ССР Олий Кенгашн ва ҳукумати Ўзбекистоннинг сиёсий-иқтисодий мустақиллиги, унинг миллий суверенитети учун дадил қадамлар ташланганлигининг исботи бўлиб қолди.
1991 йил 18 августда Москва шаҳрида бир гуруҳ авантюристлар М.Горбачевни раҳбарликдан четлаштириб, Фавқулодда ҳолат давлат комитетини тузади. Бу воқеа “ГКЧП воқеаси” номи билан тарихга кирди. ГКЧП раҳбарларининг асосий мақсади мустақиллик сари интилаётган миллий республикаларга нисбатан тазйиқ ва таъқибларни кучайтириб, тобора заифлашиб бораётган қизил империяни сақлаб қолишдан иборат эди. Шу мақсадда улар бутун СССР ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этмокчи, миллий республикаларнинг ўз халқи манфаатларини ўйлаб қилган қонун ва қарорларини бекор этмоқчи бўладилар.
Ўзбекистоннинг раҳбари бу вақтда Ҳиндистон сафарида бўлиб, Республика раҳбарининг йўқлигидан фойдаланган Ўзбекистон ССР витсе-президенти ва Ўзбекистон Компартиясининг иккинчи котиби Ўзбекистон ССР ҳудудида СССРда Фавқулодда ҳолат давлат қўмитасининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳақида кўрсатма бериб юборадилар. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов Фавқулодда ҳолат эълон қилинганини эшитиб, зудлик билан Тошкентта қайтади ва Ўзбекистон ССР ҳудудида ГКЧПнинг қонунга зид қарорларини бекор қилиш ҳақида кўрсатма беради. 1991 йил 20 август куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Совети, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари иштирокида мажлис ўтказади. Унда сўзга чиққан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов “ҳар биримиз оғир ва вазмин бўлишимиз кераклигини, бошимизга тушган синовлар, ноаниқ давр ва шароитдан, авваламбор, ақл ва идрокимизни бир жойга йиғиштириб, инсоф ва виждонни йўқотмасдан, саросимага тушмасдан чиқишмиз кераклигини” алоҳида таъкидлаб ўтади. 1991 йил 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг Фармони билан Фавқулодда ҳолат давлат қўмитасининг Ўзбекистон Конститутсияси ҳамда қонунларига зид келадиган қарорлари ва фармонлари ноқонуний деб эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 25 августдаги Фармонига биноан Республика ички ишлар вазирлиги ва давлат хавфсизлиги қўмитаси қонуний равишда Ўзбекистон Республикаси тасарруфига олинди. Республика ҳудудида жойлашган СССР ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари бевосита Ўзбекистон Президентига бўйсундирилди. Республика ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси, прокуратураси, адлия органлари, ички қўшинлар, Туркистон ҳарбий округи қисмлари ва қўшинлари партиядан бутунлай ҳоли қилинди.
Умуман, ХХ асрнинг 80-йиллари рўй берган улкан сиёсий воқеалар жаҳон тараққиётини кескин ўзгартириб юборди, қарама-қаршиликка, синфий зиддиятга, ўзаро камситишларга ва зўравонликка асосланган, бесамар “сотсиалистик тараққиёт” йўлини маҳкам ушлаган, дунёнинг олтидан бир қисмида умумбашарий ғояларни рад этиб, фақат куч ишлатиш ва халқларни қарамликда сақлаб туриш йўлини амалга ошириб келган йирик ва сўнгги империялардан бири бўлган СССРнинг парчаланиб кетиши дунёда янгича сиёсий, ижтимоий, маънавий қиёфа касб этди. Мустамлакачиликнинг услубига асосланган мустабид империя ўрнида умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва демократия тараққиётининг асосий йўналиши килиб олган мустақил давлатлар пайдо бўлди. Янги пайдо бўлган МДҲ давлат ўзларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий тараққиёт янги босқичига қадам қўйдилар. Ўзбекистон Республикасининг қарамлик асоратидан қутилиб, давлат мустақиллигини қўлга киритганлиги халқимиз тақдирида буюк ўзгаришлар ясади.
Масалан, Ўзбекистон мустақиллиги ҳақида борганда, шубҳасиз, Ўзбекистон ССР Олий Советининг иккинчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Мустақиллик Декларатсияси”нинг ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиш лозим. Зеро, бу муҳим ҳужжат Ўзбекистонинг мустақилликка эришишида қўйилган навбатдаги муҳим қадамлардан бири эди. Бу умумдавлат аҳамиятига эга бўлган Декларатсияни қабул қилишда республика Олий Совети депутатлари фаоллик кўрсатдилар. Ўзбекистондаги тарихий шарт-шароит ва вазиятни ҳисобга олган 200 дан ортиқ депутат ХИИ чақириқ республика Олий Советининг иккинчи сессияси (1990 йил 18 июнда) бошланишидаёқ мустақиллик Декларатсияси қабул қилишни кун тартибига киритишни ва кечиктирмасдан шу сессияда уни қабул қилишни қатъий талаб этдилар.
Ўзбекистон ССР Олий Совети Раёсати аъзолари, комиссия раислари ва муовинлари “Мустақиллик Декларатсияси” хусусида фикрлашиб, депутатлар фикрини олиш ва сўнг уни сессияга олиб чиқиш лозим деб топдилар.
19 июн куни 40 дан ортиқ депутат, доимий комиссияларнинг раислари, ҳуқуқшунослар тайёрлаган Декларатсия матни батафсил кўриб чиқилди. Натижада бу масала 20 июн куни сессияда кун тартибига киритилди.
Мустақиллик Декларатсияси” депутатлар томонидан моддама-модда, бандма-банд муҳокама қилинди, ҳар бир миллат ўз тақдирини ўзи белгилаши, Декларатсия қоидаси билан кафолатланиши қайта-қайта таъкидланди. Унда ўзбек халқининг асрлар давомида қўлга киритган давлат қурилиши ва маданий тараққиёт борасидаги бой тарихий тажрибаси ва анъаналари ҳисобга олиниши уқтирилди. Сессияда қабул қилинган “Мустақиллик Декларатсияси” кириш қисмига қуйидагича ёзиб қўйилди:
Ўзбекистон Совет Сотсиалистик Республикаси Олий Кенгаши ўзбек халқининг давлат қурилишидаги тарихий тажрибаси ва таркиб топган анъаналари, ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқукини таъминлашдан иборат олий мақсади, Ўзбекистоннинг келажаги учун тарихий масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда халқаро ҳуқуқ қоидалари, умумбашарий қадриятларга ва демократия принсипларига асосланиб Ўзбекистон Совет Сотсиалистик Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилади”.
Шунингдек, биринчи моддада: “Ўзбекистон ССРнииг демократик давлат мустақиллиги республиканинг ўз ҳудудида барча таркибий кисмларни белгилашда ва барча ташқи муносабатларда танҳо ҳокимлигидир” – деб белгилаб қўйилди. Сессия қабул қилган “Мустақиллик Декларатсияси” халқимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди. Шу кундан бошлаб республикада Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётига доир масалалар мустақил тарзда ҳал қилина борди. 1991 йил 15 февралда Ўзбекистон Олий Кенгаши “Ўзбекистоннинг давлат рамзлари тўғрисида” махсус қарор қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қабул қилган қонунлар. Ўзбекистон Президентининг фармонлари, ҳукумат қарорлари катта аҳамиятга эга бўлиб, улар республиканинг иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан мустақил ривожланиш йўлига бевосита қаратила бошлади.
ХХ аср 90-йилларига келиб жаҳон ва собиқ Иттифоқдаги ўзгаришлар, ҳамда юзага келган вазият ўзбек халқининг мустақиллик учун бўлган курашини тезлаштириб юборди.
Download 446 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish