Ўзбекистоннинг энг янги тарихи


-2010 йилларни қамраб олган учинчи босқичда



Download 476,81 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana23.02.2022
Hajmi476,81 Kb.
#129390
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мавзу

2000-2010 йилларни қамраб олган учинчи босқичда мамлакатда фаол 
демократик янгиланиш ва модернизациялаш жараёнлари кузатилди. Ушбу 
босқичнинг асосий вазифаси қилиб ўтиш даврининг объектив эҳтиёжи ҳамда 
миллий давлатчилик асосларини мустаҳкамлашга қаратилган кучли 
давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига босқичма-босқич ўтиш вазифаси 
қўйилди. Натижада мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётида 
демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнлари чуқурлашди, инсон 
ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилувчи мустақил суд тизими 


мустаҳкамланди, фуқаролик жамияти асослари ривожланди, фуқароларнинг 
иқтисодий ва сиёсий фаоллиги ортиб борди. 
Демак, биз ҳозир 2010 йилдан бошлаб янги, тўртинчи босқичга қадам 
қўйдик. 
Ушбу 
босқич 
демократик 
ислоҳотлар 
ва 
мамлакатни 
модернизациялаш 
жараёнини 
янада 
чуқурлаштириш 
босқичи 
ҳисобланади.Унинг бошланиши Президент Ислом Каримов томонидан 
мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва демократик 
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш концепциясининг ишлаб чиқилиши 
билан боғлиқдир. Ушбу тарихий ҳужжат мустақилликнинг илк йилларидан 
мамлакатда демократик янгиланиш ва бозор иқтисодиёти асосларини 
вужудга келтириш билан боғлиқ ҳолда олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг 
узвий давоми ҳисобланади. Унда давлат ва жамиятни модернизациялаш 
юзасидан узоқ муддатли стратегик дастур вазифалари кўрсатиб берилган. 
Ушбу 
босқичга 
давлат 
ҳокимияти 
ва 
бошқарувини 
янада 
демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизими, ахборотлаштириш соҳасини ислоҳ 
этиш, 
сўз 
эркинлигини 
таъминлаш, 
сайлов 
қонунчилигини 
такомиллаштириш, 
иқтисодиётни 
либераллаштиришга 
қаратилган 
демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга қаратилганлиги билан 
характерланади. 
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини концептуал равишда ўрганиш жараёнида 
яна бир масалага алоҳида эътибор беришимиз лозим.Глобаллашув 
шароитларида Ўзбекистон ёшлари турли мафкуравий оқимлар таъсирида 
қолиб кетмоқда, бу мафкуралардан баъзилари мустақил Ўзбекистон ва унинг 
сиёсатини онгли равишда пароканда қилишга йўналтирилган.Шу боис, 
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи илмий ва ўқув фани ҳамда ахборот 
хавфсизлиги тизимининг бир қисми сифатида қарши тарғиботни ўз ичига 
олиши шарт. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи – бу нафақат 
академик билим ёки ўқитиш, балки конструктив тарихий хотира, 
ватанпарварлик ва фаол фуқаролик позициясини шакллантирувчи восита 
ҳамдир.Ўзбекистоннинг энг янги тарихини билиш ёш авлодга бутунжаҳон 
тарихи кўламида Ватан тарихининг ХХ аср охири ва ХХI аср бошларидаги 
муҳим воқеаларини, давлатимиз тараққиётининг ўта муҳим йўналишларини 
англаб етиш, мамлакат раҳбариятининг янги стратегик даврида 
Ўзбекистоннинг замонавий дунёдаги ўрни ва роли ҳамда ички ва ташқи 
сиёсатнинг устивор вазифалари ҳақида тасаввур ҳосил қилишга 
кўмаклашиши лозим.Ёшлар ўзлари қайси дунё ва қандай давлатда 
яшаётганларини, унинг ривожланишидаги долзарб масалаларни англаб, 
тушуниб етишлари ҳаммамиз учун жуда муҳим. Ўзбекистон жамиятида 
тарих фани бўйича замонавий талабларга жавоб бера оладиган ҳамда жамият 
келажагига мос, ўзининг концептуал ва мазмуний хусусиятларига кўра янги 
қўлланмалар ишлаб чиқиш зарурлигига ишонч шаклланди. 
2.ХХ асрнинг 80-90 йиллари юртимизда ғоят қалтис ва носоғлом вазият 
ҳукм сураётган, озгина учқун чиқса, бутун республика ловуллаб ёниб 
кетадиган, тўғри йўлни топиш ўта мураккаб ва хатарли бўлган бир шароит 
эди. Дунёда энг адолатли, инсонпарвар жамият деб тасвирланган мустабид 


совет тузуми аслида зулм ва зўравонликка асосланган энг ғайриинсоний 
жамият эканини очиқ баён этади. Пахта яккаҳокимлиги мисли кўрилмаган 
даражага етгани боис одамларга томорқа ерлари берилмас, уларнинг 
қўшимча даромад манбаи деярли йўқ эди. Бунинг устига, “пахта иши”, 
“ўзбеклар иши” деган сохта кампаниялар туфайли Марказдан Гдлян ва 
Иванов бошлиқ терговчилар гуруҳи келиб, қишлоқ хўжалигига озгина 
алоқаси бўлган барча инсонлар бошига ноҳақ тергов ва таъқиб азобларини 
солар эди. Бунинг оқибатида қанчадан-қанча бегуноҳ одамлар қамалди, 
тергов жараёнларида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган кулфатларга дучор 
қилинди.Бу даврда совет тузумининг қарийб 70 йиллик ҳукмронлик даврида 
тўпланиб қолган муаммолари юзага чиқиб, энди куч билан Совет 
Иттифоқини сақлаб қолиш мумкин бўлмай қолганди. ЎзССРнинг ижтимоий-
сиёсий ҳаётида 1984 йил 23 июнда бўлиб ўтган Ўзб-н компартиясининг 16 
пленуми машъум роль ўйнади.Москва ташаббуси ва кўрсатмаси билан 
ташкил қилинган мазкур пленумда қабул қилинган ҳужжатлар республикада 
ўзбек халқини асоссиз бадном этиш кампаниясини бошлаб берди. Собиқ 
республика раҳбарлари Марказга мурожаат қилиб Марказдан раҳбар 
кадрларни юборишни илтимос қилдилар. Марказнинг тазйиқи остида 1984 
йилдан Ўзбекистондаги раҳбарлик лавозимларига собиқ иттифоқнинг ҳар 
хил жойларидан “кадрлар десанти” кела бошлади. Биргина 1984-87 йилларда
Москва, Ленинград ва Россиянинг бошқа шаҳарларидан 400 дан ортиқ киши 
Ўзбекистоннинг партия, совет, маъмурий-хўжалик органларига ишга 
юборилган. Кадрларни алмаштириш сиёсати аянчли тус олди. ЎзМҚ нинг 
иккинчи котиблигига Анишчев, Министрлар Советининг биринчи 
ўринбосари Огарок, Олий Совет президиуми раисининг ўринбосари 
Романовский, Республика прокурори этиб Бутурлин, унинг ўринбосари 
Гайданов, тергов бошлиқлилигига Лаптев, Ички ишлар вазирлигига 
Дидоренколар тайинланди. Тошкент шаҳри партия раҳбари этиб Сатин 
қўйилди. Барча вилоятларда ҳам аҳвол шундай бўлиб, улар республикадаги 
ҳукмронликни тўла қўлга олган эдилар. Бу ҳам етмагандек, СССР 
Президенти М.Горбачев томонидан оқибатини ўйламасдан олиб борилган 
“қайта қуриш” сиёсати туфайли ҳар хил бузғунчи кучлар демократия ниқоби 
остида майдонга чиқиб, юртимиздаги шундоқ ҳам нотинч вазиятни баттар 
издан чиқаришга уринар эди. Иккинчи томондан эса диний экстремист 
кучлар бош кўтариб, сохта ғояларини одамлар онгига сингдиришга ҳаракат 
қиларди. Ўзимизда етиштирилган пахта хомашёсининг аксарияти четга 
ташиб кетилиб, халқ истеъмолини қондириш учун ташқаридан ҳар йили 8-9 
миллиард сўмликка яқин тайёр маҳсулот олиб келинган. Яъни, юртимизда 
шунчалик бой хомашё ресурслари бўлишига қарамасдан, улардан деярли 
тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилмаган. Йиллар давомида йиғилиб келган ва 
ниҳоят, 90-йилларга яқин ижтимоий портлаш даражасига етган бундай оғир 
муаммолар ҳақида биринчи марта Ислом Каримов очиқ гапириб, уларни ҳал 
этиш масаласини кун тартибига қатъий қилиб қўяди. 1983-йилдан бошлаб 
собиқ К.ПСС Марказий қўмитаси раҳбарлигида Ўзбекистонда навбатдаги 
ошкора қатағонга йўл очилди. "Пахта иши", "Ўзбеклар иши", "Шарқий 


фронт" деб аталган машъум сиёсат ниқоби остида минглаб бегуноҳ кишилар 
жиноий жавобгарликка тортилди. Москва юборган генераллар, прокурорлар, 
терговчилар истаган одамларни ҳибсга олишарди.Гдлян ва Ивановлар 
бошчилигидаги терговчилар Марказнинг қўллаб-қувватлаши натижасида 
“Ўзбек мафияси” ни тугатиш мақсадида оммавий қатағонларни амалга 
оширишга киришди. Бундан асосий мақсад ўзбек халқини , Ўзбекистонни 
нафақат иттифоқда, қолаверса, дунё миқёсида бадном қилиш , жазолаш ва шу 
йўл билан бирга бошқа иттифоқ репсубликаларини ҳам қўрқув остида ушлаб 
туриш эди. Афсуски, Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги раҳбарлари буни кўра 
билиб туриб лом-лим демадилар. Аксинча уларга ёрдам бердилар.
Маъшум номлар билан аталган компаниявозлик даврида йўл қўйилган 
хатолар, порахўрлик қўшиб ёзиш, мансабни суисте"мол қилиш каби иллатлар 
очиб ташланди. Бироқ бу нуқсонлар собиқ Иттифоққа, мавжуд чириган 
тузумга қолаверса Марказга ҳам тегишли эди. Марказий матбуотнинг баъзи 
бир муаллифлари Кавказ, Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқларининг юзига қора 
чаплашга ҳаракат қила бошладилар. Бу ҳудудларда яшаган миллатлар ўз 
вақтида мавжуд жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши курашганлар. Улар 
сотциалистик қонунчиликни бузилаётгани ҳақида Москвага арз қилишган, 
бироқ уларнинг ўзлари, яъни "сувни лойқалатувчилар" қувғинга учраганлар. 
1983-1990 йилларда “Пахта иши” бўйича жами 40 минг киши тергов 
қилинди, уларнинг аксарияти тергов изоляторларида прокурор санкциясисиз 
ўтирди. 5 минг киши сохта айбловлар билан жиноий жавобгарликка 
тортилди. "Пахта иши" ва "ўзбеклар иши" деб юзсизларча номланган 
терговлар бошланиб кетди. Гдлян гуруҳи ўзбекистонликларга нисбатан 
қонунсиз, бешафқат ишларни бошлаб юборди. Ўша пайтда республикадаги 
қамоқхоналарда жой қолмагани учун судланганларнинг мингдан ортиғи 
жазони ўташ учун Сибир қамоқхоналаригажўнатилди.Гдлян гуруҳи 
Ўзбекистон ҳудудида чекланмаган ваколатларга эга бўлди. Айбсиз 
одамларни, уларнинг оила аъзоларини қамоққа олиш, жисмоний ва руҳий 
қийноққа солиш авж олди. Гуруҳнинг фаолияти натижасида республикадаги 
жамоа хўжаликлари раислари ва совхоз директорларининг 60%, қишлоқ 
хўжалик етакчи мутахассисларининг 45% , пахтачилик бригада 
бошлиқларининг 35%, шунингдек кўплаб раҳбарлар ўз вазифаларидан олиб 
ташланди ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Ҳибсга олинганлар 
тергов усулларига дош беролмай ўз жонларига қасд қилишгача бориб 
етдилар. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари беҳад топталаётганлиги ҳақида 
Москвага минглаб хатлар жўнатилди. 1986-87 йилларда Ўзб МҚга 
фуқаролардан 50 мингта шикоят хат тушган. Афсуски, бу хатлар 
текширилмасдан, ҳатто жавоб ёзишга эп кўрилмади.
Норозилик хотин-қизлар орасида кўпайди.1986-87 йилларда республикда 270 
аёл ўзини-ўзи ёндириб юборди. Бу ҳолат уларнинг шаъни, қадр-қийматининг 
топталиши , ҳақ-ҳуқуқларининг бузилишига нисбатан норозилиги эди.
Марказ вафот этган партия ва давлат арбоблари номларини бадном қилишга 
ҳаракат қилди . Шароф Рашидов масалан. 1989-йил 23-июн куни республика 
раҳбарлигигаИслом 
Каримов 
сайланди. 
Янги 


раҳбарнингфаолиятиЎзбекистонфуқароларинингҳуқуқлариниҳимояқилиш, 
топталганҳуқуқларинитиклашкабиолийжанобвахайрлиишданбошланди. 
Ўзбекистоннинг амалда мустақиллик сари ташланган энг муҳим қадамлардан 
бири ЎзКП Марказий Комитетининг 1989-йил 25-ноябрдаги 18 пленумида 
Ўзбекистон ҳукумати аввало республика ва ўзбеклар бошига ёғилаётган 
маломат тошларига чек қўйиш, "Пахта иши", "Ўзбеклар иши” деган 
уйдирмаларни бас қилиш, Москва матбуотида ўзбекларнинг миллий 
нафсониятига тегадиган чиқишларни тўхтатиш зарурлиги уқтирилди. 1989-
йил 21 октябрда Ўзбекистон Олий Кенгашнинг 12 сессияси Ўзбекистоннинг 
давлат тили ҳақидаги Қонунни қабул қилди. Ушбу қонунинг қабул қилиниши 
ўзбек халқининг, республикамизда яшовчи бошқа халқларнинг маданий-
маънавий ва сиёсий ҳаётида рўй берган ғоят муҳим воқеа бўлди."Пахта 
ишлари"ни кўриб чиқиш учун махсус комиссия тузилди. Комиссия 
ишфаолиятига 40 мингтомданиборатишникўрибчиқиштопширилди. 1990-
йилнинг июнойигакелиб, комиссия энгмуҳимбирхулосагакелди. 1990-йил 13-
июн 
куни 
Москва 
шаҳрига 
СССР 
Бош 
прокурори, 
СССР 
Олийсудининграйисива СССР Адлиявазириномигаёзилганхатда комиссия 
хулосаларибатафсилкўрсатилди. 
Бухатда 
"Пахта 
ишлари" 
чуқуртаҳлилқилиниб, 
судланганларниоқлашмасаласиқўйилганэди. 
Бироқюқоридагиташкилотларкўмакўрнигатайзиқникучайтирдилар.Республик
араҳбаринингқатъиятлиҳаракатибиланноҳақликбарҳамтопди. 
Комиссия 
иккийилданкўпроқвақторасида 
40 
мингтомликишникўрибчиқди. 
3,5 
мингданкўпроқ киши оқланди. Қолганларнингжазомуддатларикамайтирилиб, 
бирқисмиПрезидентимизтомониданавфэтилди.Пахтакомиссиясифаолиятинин
гэнгмуҳимтомонлариданбиришунданиборатки, 
пахта 
ишларибўйичасудланганларнингкўпчилигиҳаётлигидаоқланди, 
юзлариёруғбўлди, топталганҳуқуқларитикланди, ўзишжойларигақайтишди, 
мусодарақилинганмулкиқайтарилиб, 
бошқаетказилганмоддийзарарларқопланди.Воқеалар жараёни шу даражада 
тезлашдики, И.А. Каримовнинг сиёсати бевосита ўзбек халқи хоҳиш-
иродаси, саъй-ҳаракати билан қўшилиб кетиб, иттифоқ раҳбариятини хийла 
талвасага солиб қўйди. Ўзбекистон ССР Олий Кенгашнинг 1990-йил 24-
мартида бўлиб ўтган сессиясида бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилиш, 
президентлик лавозимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва 
Ўзбекистонда иттифоқдош республикалар орасида биринчи бўлиб 
президентлик лавозими жорий этилди. Демократик жараёнларини янада 
чуқурлаштириш, сиёсий ўзгаришларни такомиллаштириш ва конституцион 
тизимни мустаҳкамлаш мантиқан тор маънодаги мустақилликни талаб этади 
ва унинг замирида марказга бўйсунмаслик, ўз тақдирини ўзи белгилаш 
тамойили ётади. Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий 
органларининг ўзаро алоқасини такомиллаштириш-бу бевосита партия 
яккаҳокимлигини бартараф этиш, фуқаро ва давлат ўртасидаги 
муносабатларни 
яқинлаштириш 
демакдир. 
Бу 
эса 
охир-оқибатда 
республиканинг ўз тараққиёт йўлини ишлаб чиқадиган ва уни амалга 
оширадиган Президент лавозимини жорий қилишни тақозо этди. Бу табийки, 


Горбачев бошлиқ иттифоқ раҳбариятини қаттиқ ташвишга сола бошлаган 
эди. Аслини олганда, Ўзбекистон бошқа иттифоқчи республикаларда кундан 
кунга тазйиқ ва зўравонлик ошираётган, кам сонли халқларга зуғум 
ўтказилаётган бир пайтда ана шундай дадил сиёсат юрита бошлаган 
эди.Ўзбекистоннинг мустақиллиги йўлидаги яна бир муҳим қадам 
Ўзбекистон ССР Олий Кенгашнинг ХII чақириқ иккинчи сессиясида (1990 й. 
20 июн) қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси "Мустақиллик 
Декларацияси"дир. 
Ушбу 
Декларацияниқабулқилишда 
республика 
ОлийСоветидепутатларижонбозликкўрсатдилар. 
"МустақилликДекларациясидаҳарбирмиллатўзтақдириниўзибелгилаши, 
Декларацияқоидасибиланкафолатланиши таъкидланди. Унда ўзбекхалқининг 
асрлар 
давомидақўлгакиритгандавлатқурилишивамаданийтараққиётборасидаги бой 
тарихийтажрибасиваанъаналариҳисобгаолинди. 
Декларация 
12 
моддаданиборатбўлиб, 
унинг 
И-моддасида 
"Ўзбекистон 
ССР 
нингдемократикдавлатмустақиллигиреспубликанингўзҳудудидабарчатаркиби
йқисмларинибелгилашдаташқимуносабатлардагитанҳоҳокимлигидир”деб, 
ёзибқўйилган. 
Сессия 
қабулқилганбу 
"МустақилликДекларацияси" 
халқимизтомониданкаттамамнуниятбиланкутиболинди. 
Шу 
кунданбошлабреспубликадаЎзбекистоннингиқтисодийвасиёсийҳаётигадоирм
асалалармустақилтарздаҳалқилинаборди. Бунгамисолтариқасида 1991-йил 
22-июлида Ўзбекистон ССР ОлийКенгашиПрезидиумиқарорида Президент 
ҳузуридагиВазирларМаҳкамасигаИттифоққабўйсунувчикорхоналар, 
муассасаларваташкилотларнингЎзбекистон 
ССР 
ҳуқуқийтобелигигаўтишитартибинибелгилашвазифаситопширилди. 
ЎшавақтдаМарказраҳбарлариРеспубликаларИттифоқиниқанчаликсақлабқоли
шгауринмасинлар, 
бунингиложийўқэди. 
Чункиэндиэскичатартиббиланмамлакатниидораэтиббўлмас, 
ўзнавбатидаиттифоқдошреспубликаларнингмустақилликкабўлганинтилишит
оборакучайибборарди. 
БироқМарказни 
кучайтириштарафдорларибошқаусуллардан: 
намойишларўтказиш, 
митингларташкилқилиш, 
ҳаттоғайриконституцион 
йўлларбиландавлаттўнтаришиўтказишбиланбўлса-да, 
олдингибуйруқбозликтизиминимустаҳкамлашгаҳаракатқилдилар. 
БунингаксисифатидаЎзбекистонҳукуматиўзбекхалқиманфаатлариниҳисобгао
лганҳолдаўзинингфаолсиёсатинидавомэттирарди. 
1991-йил 
11-январида 
мамлакатПрезидентиқишлоқаҳолисигабевоситаамалийёрдамберишучуннавба
тдагиФармонгаимзочекди. 
МазкурФармон 
1989-йилда 
бошланганҳақиқийянгиланишларнингмантиқийдавомиэди. 
Президент 
имзолаганҳужжатда 
1991-йилда 
пахта 
экинмайдониқисқартиришининазардатутиб, 
томорқамайдонларига 
108,5 
минг 
гектар 
ер 
ажратишкўрсатилган. 
1991-йил 
14-февралда 
ЎзбекистонОлийКенгашинингнавбатданташқаритўртинчисессиясибўлибўтди

СессиядамамлакатПрезидентиИ.Каримовнутқсўзлади. 
Мазкурнутқматбуотда 
"Мураккабвазиятдаоқилонасиёсатюритайлик" 


дегансарлавҳадачопэтилди. 
Ушбу 
нутқидаЎзбекистонраҳбариИттифоқшартномасигаўзмуносабатинибилдириб, 
Ўзбекистоннингбушартномагакирмаслигиниқайдэтибўтди. 
1991 
йилНаврўзбайрамиарафасида 
Президент 
авфэтиштўғрисидагиФармонгаимзочекди. 
Ушбу 
Фармонҳамхалқтомониданзўрқувончбиланкутиболинди. 
Қолаверса, 
амнистиянингўшадаврдафақатИттифоқПрезидентиэълонқиларэди\Ўз 
халқининг тақдири ва келажагини, эркин ва фаровон ҳаётини ўйлаган инсон 
аввало унинг тинч-осойишта ҳаёт кечириш ҳақида бош қотиради. Умуман, 
жамиятнинг тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш йўлида ўзининг бутун 
куч қудрати ва салоҳиятини сафарбар этиш – буюк йўлбошчиларга хос 
асосий фазилатлардан биридир. Тарихга мурожаат этадиган бўлсак, 
Ҳиндистон заминида давлат барпо этган улуғ аждодимиз Заҳириддин 
Муҳаммад Бобурнинг бу ўлкадаги турли қабила ва элатлар ўртасида тинчлик, 
ўзаро ҳамжиҳатликни асраш йўлида қанчалик тинимсиз кураш олиб 
борганини эслаш лозим. Айнан ана шундай изчил сиёсат ҳинд заминида 
шаклланган ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик, миллий бирлик анъаналарига асос 
бўлганлиги шубҳасиз. Президентимиз Ислом Каримовнинг республика 
раҳбари сифатидаги фаолиятининг дастлабки йилларидан бошлаб юртимизда 
тинчлик ва барқарорликни сақлаш ва миллатлараро ҳамжиҳатликни 
мустаҳкамлаш масалалари энг муҳим устувор йўналишларга айлангани ва бу 
ғоя мустақиллик ғоясининг ажралмас таркибий қисми сифатида “Ўзбекистон 
мустақилликка эришиш остонасида” китобидаги маърузаларда ҳар 
томонлама ўз ифодасини топганини таъкидлаш лозим.Маълумки, ХX 
асрнинг 80-йиллари охирларида собиқ СССРда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий 
инқироз жараёнлари кучайиб, бетайинлик авж олиб кетди. Ўз навбатида неча 
йиллар давомида ҳал этилмаган, халқнинг сабр косасини тўлдирган 
муаммолар охир-оқибатда ижтимоий ларзаларга, миллий низоларга олиб 
келди. Бундай салбий ҳолатлар, афсуски, Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. 
1989 йилнинг май ойи охирлари, июннинг бошлари бутун Фарғона вилояти 
жанжал ва тўполонлар алангаси ичида қолиб кетди. Дастлаб 23 май куни 
бошланган фожиа икки кундан кейин Тошлоқ туманига, ундан сўнг эса 
Марғилон ва Қўқон шаҳарларига ўтди. Айтиш мумкинки, бундай фожиалар, 
юртимиз тарихида илгари ҳеч қачон юз бермаган. Қадимдан ўзининг 
бағрикенглик, меҳмондўстлик, меҳр-шафқатлилик фазилатлари билан 
шуҳрат қозонган халқимиз ҳеч қачон бировга нисбатан адоватда бўлмаган, 
қўл кўтармаган. Бироқ, собиқ Иттифоқдаги бузғунчи кучлар таъсирида ана 
шундай фавқулодда кутилмаган фожиа содир этилди ва бегуноҳ инсонлар 
ҳалок бўлди. Мингга яқин киши жароҳатланди. Саккиз юздан ортиқ уйга ўт 
қўйилди. Давлат ва жамоат идораларининг биноларига зиён етказилди. 
Оммавий чиқишлар ва тўполонларда ўттиз мингга яқин одам иштирок этди. 
Етказилган зиён бир неча миллион сўмдан иборат бўлди. Кейинчалик аниқ 
тарихий далиллар асосида маълум бўлдики, ана шу тартибсизликларга, 
халқимиз юртимиз манфаатларига мутлоқо зид бўлган ҳаракатларга миллий 
кийимларни кийиб олган, аслида бошқа миллатларга мансуб бўлган, махсус 


тайёргарлик билан кўчага чиқарилган кишилар ташкилотчилик қилишган, 
улар тинч аҳолини қўзғаб, жанжал чиқаришга даъват этган. Улар месхети 
турклари ва бошқа миллат вакилларига қарши иғво ва бўҳтон гапларни 
тарқатиб, содда оламонни ғалаёнга келтиришга уринган ва баъзи ҳолатларда 
бундай ёвуз ниятларини амалга оширишга эришган ҳам.
Маълумки, иккинчи жаҳон уруши йилларида мустабид тузум томонидан 
депортация қилинган халқлар орасида месхети турклар ҳам бор эди. Улар 
асосан аҳоли зич жойлашган Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкент 
вилоятларига жойлаштирилган, бунинг оқибатида эса ижтимоий-иқтисодий 
ва миллатлараро муносабатларда қўшимча муаммолар юзага келди.
Собиқ СССРнинг марказий матбуоти жаҳондаги кўпгина ОАВ бор ҳақиқатни 
айтиб, жаҳон аҳлини огоҳ этиш, бундай тўполонларнинг олдини олиш 
ўрнига, бамисоли оловга ёғ сепгандек, Фарғона воқеаларини бир ёқлама 
ёритишга ҳаракат қилар эди. Асосий айбдорлар бир четда қолиб, улар жабр 
кўрган, қанча-қанча қурбонлар берган жабрдийда халқимиз шаънига маломат 
ёғдиришга уринарди. Худди “пахта иши”да бўлгани каби, бу сафар ҳам 
халқимиз йўқ жойдан айбдор бўлиб қолаётган эди.
Совет раҳбарлари жумладан, СССР Министрлар Совети раиси Н.Рыжков
воқеа содир бўлган жойда бўлиб, ҳеч нарсани ҳал қилмасдан, номига келиб-
кетади. Фожиа илдизларини аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини 
қидириш, ҳақиқий жиноятчиларни топиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмас 
эди. Ўша пайтда СССР давлатининг олий ҳокимият органида – СССР Олий 
Советининг Миллатлар Кенгаши раиси лавозимида ишлаган Р.Нишоновнинг 
бу борадаги позицияси ҳақида аввалги бобда фикр юритилган эди. Ана 
шундай масъулиятсиз одамни шундай юқори вазифага қўйган СССР 
Президенти М.Горбачёвнинг бу масаладаги ёндашуви ҳам уникидан фарқ 
қилмас эди. Улар учун бутун бир халқ, бутун бир республиканинг тақдири 
муҳим эмасди. Улар ана шундай бетайин позицияси билан Ўзбекистонда 
беқарор вазиятни вужудга келтириш, охир-оқибатда эса бутун Ўрта Осиёда 
фуқаролар урушини, қонли фожиаларни авж олдиришни кўзлаб юрган, 
қизил империяни қандай қилиб бўлса-да сақлаб қолишга интилаётган 
Марказдаги ёвуз кучларга йўл очиб беради.1989 йил 8 июнда Қўқонда бўлиб 
ўтган тинч намойишда 50 дан зиёд аҳоли ҳалок бўлган, 200 дан ортиғи 
ярадор бўлган. 3-12 июн кунлари Фарғонада бўлган намойишда 103 киши 
ҳалок бўлган, 1009 киши яраланган, 650 хонадонга ўт қўйилган. Фарғона 
фожеалари таҳлили шуни кўрсатадики, месхети турклар учун бу можаро бу 
мустабид тузум айби билан уруш даврида мажбуран ташлаб кетилган она 
ватанларига қайтиб боришлари учун баҳона сифатида керак бўлган. Шу 
воқеа баҳона месхети туркларнинг Тожикистоннинг Ленинобод вилояти Ашт 
туманидаги Новгарзон поселкасига шошилинч кўчирилади. Шунинг учун 
16.282 киши Смоленск, Орловск, Курск, Белгород ва Воронеж вилоятларига 
кўчирилади. Буларнинг барчаси республикамизнинг янги раҳбари Ислом 
Каримов зиммасига ўша пайтда қанчалар оғир вазифалар тушганини 
кўрсатади. Атоқли адабиётшунос олим Озод Шарафиддинов ўзининг 
“Президент” номли рисоласида ўша пайтда юртимизда ҳукм сурган вазиятни 


қайнаб ётган қозонга қиёслагани бежиз эмас эди. Бу қайноқ қозоннинг ичига 
тушиш у ёқда турсин, унинг олдига яқинроқ боришнинг ўзи тасаввур этиб 
бўлмайдиган жасорат эди.Ислом Каримов шундай таҳликали вазиятда – 
республикадаги бошқа кўплаб муаммоларни қўятурайлик – фақат Фарғона 
воқеалари масаласида бир неча жабҳада яъни ҳам сиёсий-назарий, ҳам 
ташкилий-амалий, ҳам мафкуравий соҳада фаолият олиб боришига тўғри 
келди. Бошқача айтганда, у аввало улкан сиёсий-назарий тафаккур асосида 
бу воқеалар нима учун содир бўлганига, унинг илдизларига баҳо бериш; 
иккинчидан ҳақиқий жиноятчилар ва уларнинг ортида турган қабиҳ кучларни 
аниқлаш; Фарғона воқеалари яққол намоён этган ижтимоий-социал 
муаммоларни ташкилий-амалий жиҳатдан ҳал этиб, одамларнинг ҳақиқатга, 
эртанги кунга бўлган ишончини тиклаш; учинчидан, СССРнинг катта 
минбарлари орқали Фарғона воқеалари ҳақидаги асл ҳақиқатни дунёга 
етказиш, халқимизнинг шаъни ва ғурурини ҳимоя қилиши зарур эди. Бундай 
вазифаларни адо этиш, инсоннинг жисмоний ва интелектуал имкониятлари 
нуқтаи назаридан қараганда, айниқса, собиқ мустабид тузум шароитида, ҳар 
томондан босим, тазйиқ ва таъқиблар кучайган пайтда ниҳоятда оғир 
эканини тасаввур этиш албатта қийин эмас. Лекин Ислом Каримов улкан 
жасорат билан, ҳақиқий ҳолатга реал кўз билан қараб, шиддатли кураш 
майдонига мардона бел боғлаб чиқади. У Фарғона воқеаларига кенг назар 
билан қарайди. Яъни, бу воқеалар, уларнинг негизидаги сабаблар фақат битта 
вилоятга хос эмас, бундай фожиалар Ўзбекистоннинг хоҳлаган жойида юз 
бериши мумкин, деб ҳисоблайди. Чунки уларни юзага чиқарган сабаблар, 
муаммолар Ўзбекистоннинг бошқа жойларида ҳам кескин бўлиб турганини 
аниқ далиллар билан исботлаб беради. Шу мақсадда, кечагина 
республикамиз раҳбари этиб сайланган Ислом Каримов ишга киришган 
куннинг эртасигаёқ, яъни 24 июнь куни Ўзбекистон ССР Министрлар 
Советида катта мажлис ўтказади ва унда нутқ сўзлайди. Ўзининг кескин 
танқидий ва амалий руҳи билан ажралиб турадиган мазкур нутқда 
республика раҳбари Ўзбекистонда вужудга келган ўта мураккаб ижтимоий-
иқтисодий вазият ва унинг сабабларини чуқур таҳлил қилиб, аччиқ ва 
ҳаққоний бир хулосага келади. Ислом Каримов воқеага баҳо бериш, унинг 
илдизларини қидириш ва бундай ғайриинсоний хатти-ҳаракатларга чек 
қўйиш учун бутун имкониятини ишга солгани “Ўзбекистон мустақилликка 
эришиш остонасида” китобининг энг драматик саҳифаларини ташкил 
этади.Ўзбекистон раҳбари юртимиздаги вазиятни барқарорлаштириш 
вазифасини КПСС Марказий комитети, хусусан Бош котиб М.Горбачев 
олдига кескин қилиб қўяди. КПСС Марказий комитети пленумида сўзга 
чиқар экан, Ислом Каримов Ўзбекистондаги, жумладан, Фарғона 
вилоятидаги сўнгги воқеалар тўғрисида айрим ОАВ эълон қилган 
мақолаларни тушуниш қийинлиги ҳақида гапиради. Конкрет шароитимизни, 
кўп асрлик тарихимиз, маданиятимиз, анъанларимиз, урф-одатларимиз ва 
маросимларимизни билмаган, шунингдек, ўша воқеаларнинг сабабчиси 
бўлмиш мураккаб муаммолардан бехабар қизиққон, баъзи ҳолларда эса 
кимларнингдир бюртмасини бажарган муаллифлар бутун бир ҳалқнинг 


номини бадном этиб, унинг юзига лой чапламоқда ва ўзини олий ҳакам деб 
ҳисобламоқда, деб ОАВнинг сохта шов-шувлари асоссиз эканини дадил очиб 
ташлайди.1989 йилнинг 25 июнида – республика раҳбари этиб 
сайланганининг учинчи куни Ислом Каримов жанжалـтўполонлар алангаси 
ичида қолиб кетган Фарғонага йўл олади. Ловиллаб ёнаётган уйлар, таҳлика 
ва саросимага тушган шаҳар ва қишлоқлар, қаҳр-ғазабга тўлган одамларнинг 
ичига бир ўзи ҳеч қандай қўриқчиларсиз кириб боради. Улар билан чин 
дилдан, ҳеч нарсани яширмасдан очиқ гаплашади. Бу инсонларнинг шу 
вақтга қадар ҳеч ким эшитмаган оҳу нолаларини тинглаб, ўзининг юракдан 
чиққан самимий ва ҳаққоний сўзлари билан бамисоли уларнинг қалбидаги 
жароҳатларга малҳам қўйгандек бўлади, кўнгилларда сўнган умид 
учқунларини уйғотади. Тартиб-интизомни тиклаш, қон тўкилишининг 
олдини олиш бўйича бутун масъулиятни ўз зиммасига олиб, аниқ чора-
тадбирлар кўради. Воқеа сабабларини қидиради. фожиа оқибатларини 
бартараф этишнинг амалий ечимларини ишлаб чиқади ва изчил амалга 
оширади. Жумладан, Юртбошимиз Тошкентда ва Москвада бўлиб ўтган 
катта анжуманларда, шунингдек, матбуотдаги чиқишларида бу масалада 
қатъий позицияда туриб, қуйидаги фикрларни алоҳида таъкидлайди: “Ўзбек 

Download 476,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish