1.МАВЗУ.“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предмети,мақсад ва
вазифалари, назарий-методологик тамойиллари. Мустақилликка эришиш
арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар. Мустақил
Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва тарихий ахамияти.
Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли.
Режа
1. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанининг предмети ва объекти,
ўрганиш тамойиллари ва вазифалари.
2. Мустакилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-
сиёсий жараёнлар.
3. Мустакил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг
тарихий ахамияти.
4. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли.
Аннотация:. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи хақида сўз кетганда, аввало
1991 йилдан бери мамлакатимиз босиб ўтган тарихий йўлнинг моҳияти ва
аҳамиятини тушуниш керак. Ушбу жараён қандай ўтганини, мамлакатимиз
мустақилликка эришгунга қадар ва мустақилликнинг дастлабки йилларида
қандай муаммоларга дуч келганлигини тушуниш муҳимдир
Маъруза максади : Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида
юз берган муҳим ўзгаришлар, туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини
кўрсатиш ва жамият ҳаётида талабанинг ўрнини, ўзлигини англатишдан
иборат.
Таянч сўз ва иборалар: Мустақиллик; методология, холислик, илмийлик,
хакконийлик, комили нсон, миллий истиклол, Мустақиллик деклорацияси ;
Маъруза мазмуни: Янги тарих” ва “энг янги тарих” атамалари ва уларни
қўллаш масалаcи фанда анча мунозарали муаммо ҳисобланади.
Европанинг бир қатор мамлакатларида янги тарихнинг бошланиш
нуқтаси қилиб Буюк географик кашфиётлар, Гуманизм ва Реформация қабул
қилинган. Айнан географик кашфиётлар дунёнинг фақат географик эмас,
балки иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кўринишини ҳам тубдан ўзгартириб
юборди, жаҳон мустамлака тизими шаклланди. Шарқ мамлакатларининг
кўпчилиги мустамлака ва ярим мустамлакаларга айлантирилди. Шарқ
халқларининг янги даври анъанавий равишда ушбу мамлакатларнинг
мустамлакаларга айлантирилиш жараёнини қамраб олади.
Осиё ва Африка мамлакатлари тарихшунослиги шарқмарказчилик
ёндошувига асосланган бўлиб, минтақавий хронологик чегараларни
белгиламайди. Кўпинча улар ўз мамлакатларидаги аниқ тарихий
жараёнларни давр чегараси қилиб белгилайдилар. Масалан, кўпчилик Хитой
тарихчилари янги тарихнинг бошланиши деб биринчи «афюн уруши»ни
(1840 –1842), энг янги тарихнинг бошланиши деб эса Хитой Халқ
Республикасининг ташкил топишини (1949) оладилар.
Жаҳон социалистик тизими парчаланиши билан “энг янги тарих”
атамаси ўзининг илгариги мафкуравий мазмунини йўқотди ва бетараф
илмий-тарихий атамага айланди. Ҳозирги даврда бу атама олимлар
томонидан
анча
кенг
маънода,
кўпроқ
индустриал
жамиятдан
постиндустриал жамият
1
га ўтиш даври сифатида қаралмоқда. Бу мураккаб ва
зиддиятли жараён бутун ХХ асрни ва XXI асрнинг бошларини ҳам қамраб
олади. Ғарб жамиятини чуқур инқирозга олиб келган ва унинг
модернизациялашув жараёнини тезлаштирган Биринчи жаҳон уруши “янги
тарих” билан “энг янги тарих” ўртасидаги чегараси сифатида қаралади.Совет
Иттифоқи парчалангандан сўнг пайдо бўлган янги мустақил давлатларда бу
давр тарихини даврлаштириш бўйича умумий қабул қилинган қоида мавжуд
эмас. Аммо кўпчилик давлатларда мустақилликни қўлга киритиш шу давлат
тарихида энг янги даврнинг бошланиши сифатида қаралмоқда, зотан
мустақил давлатларнинг ташкил топиши уларнинг халқаро мақомини
ўзгартирди ва минтақадаги геосиёсий ҳолатга катта таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон
мустақилликка
эришгандан
буён
ўтган
вақт
ичида
мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишини ислоҳ қилиш бўйича ўзига
хос тажриба тўпланди. Маълумки, мустабид совет тузумида бошланган
инқироз Ўзбекистонда совет тузуми марказлашган режалаштириш-
тақсимлаш меха-низмининг барбод бўлишида, аҳоли генофондининг
қисқаришида, экологик ҳолатнинг бузилишида намоён бўлди. Ўзбекистон
улкан табиий, минерал-хомашё, меҳнат ва инсон салоҳиятига эга бўлгани
ҳолда собиқ Совет Иттифоқида аҳоли турмуш даражаси, ижтимоий ва
иқтисодий соҳа ривожи бўйича энг охирги ўринлардан бирини эгаллаб
турарди. Ўн йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар биринчи навбатда,
ёшлар ўртасида радикал кайфиятларнинг ўсишига, миллатлараро, қарама-
қаршиликларнинг кучайишига, ички ва ташқи хавфсизликни таъминлаш
тизимининг сусайишига, ҳуқуқий бўшлиқ ҳолатининг пайдо бўлишига олиб
келди. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қатъий саъй-ҳаракатлари
туфайли мамлакатимиз тарихидаги бу мураккаб вазият енгиб ўтилди.
Ўзбекистоннинг кейинги тараққиёти, бозор иқтисодиётига ўтишнинг бешта
тамойилига асосланган демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини
шакллантириш, тараққиётнинг “ўзбек модели”ни яратиш, халқимиз маданий
ва маънавий ҳаётидаги туб ўзгаришлар, тарихий хотира ва тарихий-маданий
мероснинг тикланиши – буларнинг барчаси ўз моҳиятига кўра мамлакат
тарихида “энг янги давр” деб номланишга асос бўладиган алоҳида бир
даврни бошлаб берди.Энг янги даврнинг ўзига хос жиҳатлари
мамлакатимизда юз бераётган инқилобий ўзгаришларнинг кўлами ва
шиддати билан, уларнинг халқимиз, ҳар бир шахс ҳаётига бевосита таъсири
билан белгиланади. Бундан ташқари, энг янги тарих замонавийлик билан
узвий боғлиқ бўлганлиги учун унинг замирида келажак билан боғлиқ
ғояларни кўриш имконини берувчи истиқболли куч ётади. Шу сабабли
Президентимиз Ислом Каримов ўсиб келаётган ёш авлод истиқлолимиз
тарихини чуқур ўрганиши, бундай кунларга осонлик билан эришилмаганини
тушуниб, англаб етиши зарурлигини таъкидлайди.Ўзбекистоннинг энг янги
тарихи фаннинг нисбатан янги йўналишидир.. Шу боисЎзбекистон
Республикаси Президентининг 2012 йил 27 январдаги “Ўзбекистон
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик Кенгашини тузиш
тўғрисида”ги қарори ҳамда шу қарор асосида Кенгашнинг ишчи органи
бўлган Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаш-
тирувчи-методик марказнинг ташкил этилиши Ўзбекистоннинг энг янги
тарихи фани олдида турган муҳим ва долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Ўзбекистон Президентининг Қарори Ўзбекистоннинг энг янги тарихини
тизимли равишда тарихийлик ва холислик принципларига асосланган ҳолда
ўрганишни ташкил этишга, шунингдек, буюк тарихий-маданий меросга эга
бўлган ва жаҳон цивилизациясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ўзбек
халқининг тарихий ўтмиши ва бугунги кунига баҳо беришда бир ёқлама
ёндашувларга, ақидапарастликка йўл қўймасликка йўналтирилган бўлиб,
унда Ўзбекистон илмий жамоатчилиги олдига ўқув, илмий, ўқув-методик
адабиётларни тайёрлаш ва янги авлод нашрларини чоп этиш бўйича ишларни
мувофиқлаштириш, уларда Ўзбекистоннинг энг янги тарихини умумжаҳон ва
минтақавий жараёнлар билан, шунингдек ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида
шаклланган халқлар ва давлатлар цивилизациясининг тарихий-маданий
мероси билан узвий ҳолда кўриб чиқишни таъминлаш каби вазифалар
белгилаб қўйилди. Ушбу масаланинг яна бир жиҳатини алоҳида қайд этиш
жоиз. Мафкура ва миллий ғоя, маънавият ва маърифат бўйича илмий
мақолалар, нашрлар ва телевидениедаги кўрсатувлар, маърузалар таҳлили
шуни кўрсатдики, замонавий ҳаёт (энг янги тарих) масалаларининг, воқеалар
ва жараёнларнинг муҳокамаси кўп ҳолларда мафкурага йўғрилган қолиплар
ва шиорлар билан, ижодий ёндашув эса расмий ва бир томонлама
ёндашувлар билан алмаштирилган. Муаммоли таҳлил, янги тадқиқотларнинг
натижалари ва янгича услублар эса ушбу муҳокамадан четда қолиб кетмоқда.
Энг янги тарихни ўрганишда яна бир муҳим омил борки, у бугунги кун
бутунжаҳон тадқиқотлари тизимида устивор ўринни эгаллаб келмоқда. Бу
“Инсонннинг тарихдаги ўрни” мавзусини тадқиқ қилиш, бошқача айтганда,
шахснинг, тарихий сиймонинг ҳамда оддий инсоннинг уни ўраб турган
дунёдаги ролини ўрганиш. Бу ҳам илмий, ҳам сиёсий маънога эга бўлиб,
давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, инсон – барча нарса ва
қадриятларнинг бош мезони. Шундан келиб чиқиб, муаммонинг айнан шу
жиҳатини – ижтимоий муносабатлар тизимида инсон масаласини ўрганишга
алоҳида эътибор қаратмоқ лозим. Шу маънода энг янги тарихни жиддий
методологик ва илмий асосга қуриш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Зотан, методологик асосни чуқур англаб етиш, айни пайтда тарихни
сиёсийлаштириш, қалбакилаштириш ва бузиб кўрсатишнинг олдини олади.
Бизнингча, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида босиб
ўтган йўлининг мазмун-моҳияти ва хусусиятларини объектив баҳолаган
ҳолда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи даврини қуйидаги бир қатор
босқичларга бўлиб илмий ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |