Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини оширишдаги йоналишлари мундарижа


Ўзбекистонда экспортни рағбатлантиришга



Download 1,28 Mb.
bet5/18
Sana27.06.2022
Hajmi1,28 Mb.
#710966
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
DIPLOM ISHI ...EKSPORT SALOHIYATI (2)

Ўзбекистонда экспортни рағбатлантиришга

қаратилган сиёсат
Маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, яъни маҳаллий ҳомашёлардан рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарни қўллаб-қувватлаш, уларни тараққий эттириш учун ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиб бериш ҳар қандай мамлакат мустақиллиги, иқтисодий жиҳатдан хавфсизлиги ва ижтимоий барқарорлигининг асосий шартларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шуни эътиборга олган ҳолда Ўзбекистонда мустақилликнинг илк даврларидан бошлаб ушбу масалага алоҳида аҳамият берила бошланди. 2021-йилда Оʻзбекистон иқтисодиёти 7,4 фоизга оʻсди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди. Таʼкидланишича, бунга оʻз вақтида мувофиқлаштирилган фискал ва монетар сиёсат натижасида эришилган.
2021-йилда ЯИМнинг номинал ҳажми 734,6 трлн. соʻмни ёки 69,2 млрд. долларни ташкил этди. Бунда, қишлоқ хоʻжалиги ЯИМнинг 25 фоизини, хизматлар 35,7 фоизини, саноат 25,8 фоизини, қурилиш 6,2 фоизини ва экспорт импорт маҳсулотларига соф солиқлар 7,2 фоизини ташкил этди.
Бундан ташқари, ялпи қоʻшилган қиймат 2021-йилда 7,5 фоизга коʻпайиб, 681,4 трлн. соʻмни ташкил қилди. Оʻтган йили иқтисодий оʻсишнинг асосий драйверлари саноат ва хизматлар соҳаси боʻлиб, мос равишда 9,2 ва 8,7 фоизга оʻсган.
2021-йил январ-декабр ҳолатига коʻра Оʻзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул оʻтказмалари 2020-йилга нисбатан 33,8 фоизга ортиб, 8,1 млрд. долларга етди.9

Бозор иқтисодиёти қарор топиб бораётган шароитдаги энг муҳим бўлган масалалардан бири миллий товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб- қувватлаш масаласидир. Ушбу масаланинг ўта муҳим эканлиги республика биринчи Президентининг “Ўзбекистон ХХI аср бўсағсида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” номли асарида ҳам алоҳида таъкидланган эди. Унда “...советлардан кейинги макондаги кўпгина мамлакатлар ислоҳотларнинг дастлабки босқичларида ички ва қарз олинган валюта захираларининг кўпчилик қисмини энг аввало хориждан истеъмол моллари келтиришни кенгайтиришга” сарфлаганлиги ва “шу тариқа улар ўз ишлаб чиқарувчиларини ички бозорда истаса-истамаса сиқиб” чиқарганини ва “оқибатда миллий саноат ва қишлоқ хўжалиги инқирозга юз турганлиги, баъзан эса барбод бўлгани ҳолда катта валюта маблағлари еб битирилгани” таъкидлаб ўтилган эди10.
Мустақил иқтисодий сиёсат олиб борган Ўзбекистон Республикаси бундай енгил йўлдан бормасдан, ислоҳотларнинг дастлабки босқичида истеъмол бозорини бир қадар чеклаш сиёсатини олиб борди. Шу билан бирга барча маблағ ва захираларни иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларга сарфлаб, хорижга маҳсулот тайёрлайдиган, илғор технология базаси билан жиҳозланган замонавий корхоналар барпо этиш ва ички бозорни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган моллар билан тўлдириш йўлидан борди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон географик-стратегик ва табиий-хомашё ресурслар жиҳатдан минтақа ва дунёнинг энг бой мамлакатлари қаторида туради. Маълумки, республика қулай иқлим шароити, улкан минерал-хомашё захиралари, стратегик материаллар ва қишлоқ хўжалик хомашёсининг катта захираларига эга.
Мустақиллик йилларида қидириб топилган фойдали қазилмалар ва уларнинг даражаси ва “у билан боғлиқ ҳолда қимматбаҳо, рангли ва нодир металлар, барча турдаги ёнилғи захиралари-нефть ва газ конденсати, табиий газ, кўпгина минерал-хомашё ва қурилиш материаллари хилларининг ғоят бой конларини ўзлаштириш республиканинг келажагига ишонч билан қараш”11имконини берди.
Маълумки, Ўзбекистон заминида машҳур Менделеев даврий системасининг деярли барча элементлари топилган. Республикамиз бир қатор фойдали қазилмалар, чунончи, олтин, уран, мис, табиий газ, вольфрам, калий тузлари, фосфоритлар, каолинлар бўйича тасдиқланган захиралар ва истиқболли рудалар жиҳатидан МДҲдагина эмас, балки бутун дунёда ҳам етакчи ўринни эгаллайди. Масалан, олтин заҳилари бўйича республика дунёда 4-ўринда, уни қазиб олиш бўйича 7-ўринда, мис заҳиралари бўйича 10-11 –ўринда, уран захираси бўйича 7-8 ўринда туради12.
О‘збекистоннинг ташқи савдо айланмаси пандемиядан олдинги даражадан ошди
11 ой якунларига ко‘ра, ташқи савдо айланмаси пандемиягача бо‘лган даражадан ошиб, қарийб 38 млрд долларни ташкил этди. Экспортнинг ярмидан ко‘пи олтин, рангли металлар ва то‘қимачилик маҳсулотларига то‘г‘ри келади. Россия бир неча йилдан бери илк марта Хитойни О‘збекистоннинг импорт бо‘йича ҳамкорларининг биринчи қаторидан сиқиб чиқарди.
23 декабря 2021
2021 йилнинг январ-ноябр ойларида О‘збекистоннинг ташқи савдо айланмаси о‘тган йилнинг шу даврига нисбатан 4,95 млрд долларга (+ 15 фоиз) о‘сиб, 37,94 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қо‘митаси ҳисоботида айтилади. Бу 2019 йилнинг шу давридаги ковидгача ко‘рсаткичидан (37,86 млрд доллар) ко‘проқдир.
11 ой давомида экспорт 15,45 млрд доллардан ошди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 8,9 фоизга ко‘пдир. Импорт ҳам 19,7 фоизга о‘сиб, 22,48 млрд долларни ташкил қилди. Ташқи савдо айланмасининг манфий салдоси 7 млрд долларгача ошди (2020 йил январ-сентабрда 4,5 млрд долларни ташкил этган).
Ноябрда экспорт ҳажми 3 млрд доллардан сал ко‘проқни ташкил этди, бу ко‘рсаткичнинг катта қисми олтин савдоси — 1,74 млрд доллар (57,7 фоиз), шунингдек, газ савдоси — 88 млн долларга то‘г‘ри келди.
Йил бошидан буён 4,1 млрд долларлик олтин (умумий экспортнинг 26,5 фоизи), 2,65 млрд долларлик то‘қимачилик маҳсулотлари (17,1 фоиз), 1,49 млрд долларлик рангли металлар (9,6 фоиз), 684,8 млн долларлик газ (4,4%), 866,6 млн долларлик сабзавот ва мевалар ва бошқалар (5,6%) сотилган.
Пандемия йилига нисбатан О‘збекистон етакчи 20 та ҳамкор-давлатнинг деярли барчасига о‘з товар ва хизматларини етказиб беришни ко‘пайтирди. Жумладан, Хитойга — 2,32 млрд долларга (+32,3%), Россияга — 1,87 млрд долларга (+41,6), Туркияга — 1,54 млрд долларгача (+ 71,7%), Қозог‘истонга — 1,05 млрд долларгача (+ 29,1%), Украинага — 202,6 млн долларгача (+84 , 1%), Буюк Британияга — 133,8 млн долларга (3,3 марта) ошди.13

О‘збекистоннинг ташқи савдо айланмаси пандемиядан олдинги даражадан ошди


11 ой якунларига ко‘ра, ташқи савдо айланмаси пандемиягача бо‘лган даражадан ошиб, қарийб 38 млрд долларни ташкил этди. Экспортнинг ярмидан ко‘пи олтин, рангли металлар ва то‘қимачилик маҳсулотларига то‘г‘ри келади. Россия бир неча йилдан бери илк марта Хитойни О‘збекистоннинг импорт бо‘йича ҳамкорларининг биринчи қаторидан сиқиб чиқарди.
23 декабря 2021
2021 йилнинг январ-ноябр ойларида О‘збекистоннинг ташқи савдо шу билан бирга, Афг‘онистонга экспорт 573,2 млн долларга (-17,6%), Германияга эса 60,8 млн долларга (-3,6 фоиз) камайди.
Импорт ҳам деярли барча етакчи 20 та ҳамкор-мамлакатдан, жумладан, Россиядан — 4,73 млрд долларгача (+ 26,4 фоиз), Хитойдан — 4,4 млрд долларгача (+ 10,6 фоиз), Қозог‘истондан — 2,48 млрд долларгача (+ 37,3 фоиз), Туркиядан — 1,5 млрд долларгача (+ 52,7%), Туркманистондан — 450,6 млн долларгача (+ 29,9%), Украинадан — 419,9 млн долларгача (+ 49,9%), Бразилиядан — 331,3 млн долларгача (4,7 марта), Эрондан — 221,5 млн долларгача (2,4 марта) ошди.
Қайд этиш жоизки, Россия 2017 йилдан бери биринчи марта Хитойни О‘збекистоннинг импорт ҳамкорларининг биринчи қаторидан чиқарди.
О‘збекистонга етказиб бериш Корея Республикасидан 1,63 млрд долларга (-12,5 фоиз), Германиядан 614,6 млн долларгача (-5 фоиз), Латвиядан 161 млн долларга (- 45 фоиз), чехиядан — 158,6 млн долларгача (-67,7%) камайган.

11 ой давомида ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 11,3 млрд долларни ташкил этди. шу билан бирга, О‘збекистон о‘зи экспорт қилганидан ко‘ра ко‘проқ товар ва хизматларни импорт қилмоқда. Экспорт — 3,7 млрд доллар, импорт — 7,6 млрд доллар. Салбий салдо — 3,9 млрд.14
Таъкидлаш жоизки, жамиятда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий вазиятни мўътадиллаштиришга ёрдам берадиган ўрта тадбиркорлар синфининг пайдо бўлишида, республика бозорини зарур истеъмол товарлари ва хизматлар билан бойитишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик беқиёс аҳамиятга эга. Шундан келиб чиқиб республикада ушбу соҳани ривожлантириш, унинг аҳамиятини янада ошириш борасида жуда катта ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистонда ислоҳот йилларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга ёрдам берадиган ҳуқуқий шарт-шароитлар ва институционал тузилмалар вужудга келтирилди. Республикада Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, суғурта агентликлари, консалтинг, инжиниринг ҳамда лизинг фирма ва компаниялари тармоғи яратилди.
Ўзбекистоннинг муҳим хусусияти тупроғининг ноёб унумдорлиги бўлиб, бундай ҳолат республикани қудратли агросаноат салоҳиятига эга мамлакатга айлантириш имкониятини яратди. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг деярли барча босқичларида мамлакат қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга устунлик берилди.
Мустақиллик йилларининг илк даврида аграр соҳани барқарор ривожлантириш туфайли саноат потенциалини сақлаб қолиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан боғлиқ тармоқларда эса ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш мумкин бўлди. Айнан аграр сектор Ўзбекистонда иқтисодий барқарорликнинг қудратли омили бўлди. Республика саноатининг кўпгина тармоқлари қатори озиқ-овқат саноатининг ривожланиши бевосита қишлоқ хўжалиги соҳаси тараққиётига боғлиқдир. Шундан келиб чиқиб, республикада озиқ-овқат саноатини янада юксалтириш чора – тадбирлари амалга оширилди. Бунинг натижасида мамлакат ички бозорини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун мустаҳкам замин яратила бошланди.
Ўзбекистонда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли таъминлаш масалалари республика ҳукуматининг доимий диққат –эътиборида бўлиб келмоқда. Аграр соҳада таркибий ўзгаришларни рўй бериши, фермер хўжаликлари сонини ошиши ва улар фаолиятини ривожланиши, соҳада имтиёзли кредитлаш механизмларини жорий қилиниши, ўз вақтида молиявий қўллаб – қувватланиши, шунингдек, моддий-техника ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш натижасида ушбу сектор иқтисодиётида сезиларли ўзгаришлар юзага келди. Айниқса Ўзбекистоннинг дон мустақиллигини таъминлаш борасидаги сиёсатининг самараси сифатида хозирга келиб буғдой етиштириш кўрсаткичларини 1991 йилга нисбатан 32 баробардан кўпроқ ошганлигини айтиб ўтишнинг ўзи кифоя.
2021 йилдаги мева-сабзавотлар экспортида эса узум, мош, гилос, помидор, шафтоли ва хурмо етакчилик қилмоқда.
Нималар сотиб олдик?
Статистик ма’лумотлар, 2021 йил О‘збекистон импортида энг ко‘п улуш машиналар ва транспорт асбоб ускуналарига то‘г‘ри келаётганини ко‘рсатмоқда – 32,4 фоиз. Бу 8 миллиард доллардан ортиқ дегани.15

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш суръатларининг республика аҳолиси сонининг ўсиш кўрсаткичларидан анча юқори бўлганлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг аҳоли жон бошига тўғри келадиган улушини ошишига имкон яратди. Республикада дон, мева-сабзавот, полиз экинлари етиштириш ҳажмларининг ошганлиги мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни янада яхшиланишига олиб келди.
Расмий статистика маълумотларига кўра, агар 1990 йилда истеъмол учун зарур бўлган ғалланинг 82 фоизи, гўшт ва гўшт маҳсулотларининг 50 фоизи, сут маҳсулотларининг қарийб 60 фоизи, картошканинг 50 фоизи, шакар, қуруқ сут ва болалар озуқаси 100 фоиз четдан келтирилган бўлса, ҳозирга келиб аҳолининг барча асосий истеъмол маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи юртимизда етиштирилаётган маҳсулотлар ҳисобидан қондирилмоқда.
Демак, юқоридагиларга хулоса қилиб, шуни таъкидлаш керакки, республиканинг улкан табиий бойликлари, мустақилликнинг илк даврларидан бошлаб мулкий муносабатларни тартибга солиш ва мулкдорлар синфини шакллантириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан тубдан ўзгартиришга қаратилган ислоҳотлар, айниқса аграр соҳада, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб – қувватлаш, уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш учун моддий, ҳуқуқий ва ташкилий асос бўлиб хизмат қилди.


Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish