Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот ҳажми ва унинг ишлаб чиқариш таркиби1
2017-2021 йиллар оралиғида ялпи ишлаб чиқариш таркибида саноатнинг улуши мунтазам равишда ўсиб борган бўлса, қишлоқ хўжалигининг улуши эса, ушбу йиллар оралиғида мунтазам равишда пасайиб борди. Шунингдек, саноатнинг ялпи ишлаб чиқаришдаги улуши
Маълумки, хом ашё тайёр маҳсулотга трансформацияланишида ишлаб чиқариш механизмлари ўзаро муносабатда бўлиши лозим. Шунингдек, ишлаб чиқариш воситаларининг ортиши бандликнинг ўсишига ва, аксинча, ишлаб чиқариш воситаларининг камайиши ишсизликнинг ортишига олиб келади. Ишлаб чиқариш воситаларининг ўсиши ва асосий капиталга киритилаётган инвестицияларининг ўсиши билан белгиланади. Демак, инвестицияларнинг ўсиши натижасида янги иш ўринлари ташкил этилиб, бандлик даражаси ортади.
Кейинги йилларда иқтисодиёт тармоқларида бандлик кўрсатгичлари юқори бўлиши ва асосий капиталга киритилган инвестициялар хажмининг ортиб бориши макроиқтисодиётда барқарор ривожланиш имкониятини яратиб берди. (2-жадвал)
2-жадвал
Ўзбекистонда ялпи ишлаб чиқариш омилларининг динамикаси2
Ўзбекистонда инвестиция омилининг таъсири натижасида ЯИМ таркибидаги капитал ва мехнатнинг улуши ҳамда самарадорлигини қай даражада эканлигини эконометрик усул билан бахолаш мумкин. Ушбу назарда тутилган эконометрик усул ишлаб чиқаришнинг моддий асосини моделлаштириш имкониятини беради ҳамда макроиқтисодий даражада ишлаб чиқаришда бирор омилсиз натижани ҳосил қилувчи шароит юзага чиқа олмаса, унинг тенгламаси мультипликатив кўринишга эга бўлади.
Yi=β1X2iβ2 X3iβ3e ui , β2>0, β3>0.
Ушбу модел Кобб-Дугласининг ишлаб чиқариш функцияси деб номланиб, бунда: Yi-ялпи ишлаб чиқариш миқдори (ЯИМ), Х2- иқтисодиётда бандлар, Х3- капитал, u-тасодифий ходиса, е- натурал логарифм асосини ифода этади.
Шунингдек, амалиётда мультипликатив шаклдаги эконометрик моделниг параметрларини тўғридан-тўғри аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли, юқоридаги ишлаб чиқариш функциясини иккала томонини логарифмлаб оламиз ва уни чизиқли кўринишга келтирамиз. Бундай холда унинг умумий кўриниши қуйидагича бўлади:
ln Yi= lnβ1+ β2lnX2i+ β3lnX3i+ui=β0+β2lnX2i+ β3lnX3i+ui,
бунда β0=lnβ1
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда 2017-2021 йиллар оралиғида ялпи ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг омиллари ўртасида миқдорий боғланишни ўрнатадиган бўлсак, у холда қуйдаги регрессия тенгламасига эга бўламиз:
InGDP1=-1.31+1.21 lnLabor1+0.07 lnCapital1+0.003t
(-0.61) (2.67) (1.52) (1.99)
Шунингдек, бунда: R2=0.908, Fxak= 26.4, RSSUR=0.0007,
β0=e-1.31≈0.27, β2=1.21, β3=0.07.
Бизга маълумки, омиллар дисперсияси регрессия тенгламасидаги меҳнат ва капитал омилларининг ялпи ишлаб чиқариш тебранишига таъсирини, қолдиқ дисперсия эса аксинча, регрессия тенгламасига киритилмаган омилларининг ялпи ишлаб чиқариш тебранишига таъсирини тавсифлайди.
Шунингдек, кўп ўлчовли детерминация коэффициенти ялпи ишлаб чиқариш умумий вариациясининг қанча қисми меҳнат ва капитал омиллар ҳисобига шаклланганлигини англатади.
Кўп ўлчовли детерминация коэффициенти квадрат илдиз остидан чиқариш натижасида кўп омилли корреляция коэффициенти ҳосил бўлади ҳамда у меҳнат ва капитал омиллари билан ялпи ишлаб чиқариш орасидаги боғланишнинг зичлик даражасини ифодалайди:.
R(labor, capital)= 0,953
Ишлаб чиқариш функциясидан β2+β1>1 га тенг бўлган холат шуни билдирадики, капитал ва меҳнат харажатларини k мартага оширсак, миллий иқтисодиётда ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорининг k мартадан кўпроқ кўпайишига сабаб бўлади, бу эса, ўз навбатида, иқтисодий ўсишнинг k мартадан ортиқроқ кўпайишига олиб келади. Шунингдек, β2+β1>1 бўлганда миллий иқтисодиётда самарадорлик мавжуд бўлади ва бундай иқтисодиёт “тез ўсувчан” иқтисодиётнинг типига хос бўлади.
Маълумки, ялпи ишлаб чиқаришни жадаллаштиришда инновация омили катта роль ўйнайди, ҳамда у миллий ишлаб чиқаришга иложи борича юқори технологияни, фан-техника ютуқларини қўллашни ҳамда инновацион омилларни жадаллаштиришни талаб этади.
Мазкур муаммо тўғрисида гап борар экан бугунги кунда иқтисодиётнинг самарадорлиги, биринчи навбатда, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг материал ва энергия сарфини камайтириш, хусусан, ялпи ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлигини ошириш алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу вазифаларни амалга ошириш кўп жиҳатдан макродаражада ишлаб чиқаришнинг самарадорлик кўрсаткичлари ҳисобланган мехнат унумдорлиги, капитал самарадорлиги, фонд билан қуролланганлик даражаси, капитал сиғими ва меҳнат сиғими каби интенсив ривожланишни ифода этувчи кўрсаткичларни мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш имкониятини беради.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, меҳнат унумдорлигининг ўсиши бевосита меҳнатнинг капитал билан қуролланганлик даражасига боғлиқ бўлиб, жумладан, меҳнатнинг капитал билан қуролланганлик даражасининг ўсиши, ўз навбатида, меҳнат унумдорлигининг ўсишига олиб келади. Мазкур фирклар исботини 2017-2021 йиллар оралиғида Ўзбекистон ялпи ишлаб чиқаришдаги меҳнат унумдорлиги ва меҳнатнинг капитал билан қуролланганлик даражаси ўртасидаги регрессия тенгламасида ўз аксини топади:
In(GDP/Labor)1=0.23+3.81ln(Capital/Labor)1
(2.435) (25.425)
R2=0.986, Fxak= 646.45, RSSUR=0.361
Шунингдек, ab=e0.23≈1.26, ab=3.81.
Юқоридаги регрессия тенгламасидан меҳнат унумдорлигининг энг кичик қийматини таъминлайдиган меҳнатнинг капитал билан қуролланганлик даражасининг минимал қиймати (GDP/Labor)min =0.33 га тенг эканлиги келиб чиқади.
Регрессия тенгламасидаги 3,81 қиймат меҳнатни капитал билан қуролланганлик даражасининг самарадорлигини кўрсатади. Жумладан, мазкур қиймат меҳнат унумдорлиги 3,81 фоизга ошиши мумкунлиги тўғрисидаги навбатдаги илмий хулосани беради.
Шунингдек, корреляция коэффициентининг квадрати детерминация коэффициенти ҳисобланиб, у меҳнатнинг капитал билан қуролланганлик даражасининг ҳиссасига тўғри келишини кўрсатади. Бундан ташқари, юқоридаги қийматидан меҳнат унумдорлигига биз назарда тутмаган тасодифий ҳодисаларнинг таъсир даражаси 1,4 фоизга тенг эканлиги келиб чиқади.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, макроиқтисодий ўсишда ялпи ишлаб чиқаришнинг барқарорлиги алоҳида аҳамият касб этади.Жумладан, унинг барқарорлиги ялпи ишлаб чиқариш омилларининг мувозанатли ривожланишига боғлиқ бўлади. Шунингдек, юқорида кўриб чиқилган бу борадиги эконометрик моделлар ва таҳлиллар миллий иқтисодиётдаги мавжуд муаммолар сабабларини аниқлашда ҳамда макроиқтисодиётда юзага келадиган айрим масалаларнинг баъзи жиҳатларини ойдинлаштиришга катта ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |