8-чизма. Суғурталанувчилар (туристлар)нинг ҳуқуқ ва бурчлари
Ушбу чизмада суғурталанувчининг айрим ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайд этилган. Бундан ташқари, суғурталовчи ҳам ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга.
Жумладан, қонунда эътироф этилишича бу суғурталовчи суғурталанувчига суғурталанган мол-мулкни сақлаб қолиш билан боғлиқ бўлган харажатларни бутунлай ёки қисман тўлашга ҳақлидир. Бундан ташқари, суғурталовчи қонун ёки суғурта шартномасида назарда тутилган суғурта ҳодисаси юз берганда суғурталовчи шартномада қайд этилган шахсга суғурта шартномасида белгиланган муддатда белгиланган миқдорда суғурта пулини (суғурта товонини) тўлаши шарт.
Бордию суғурта шартномасида томонлар қўллаётган ҳуқуқлар учинчи томон манфаатларига дахл этса, томонларининг барча ҳатти-ҳаракатлари манфаатдор учинчи томон билан келишишлари лозим.
Булардан кўриниб турибдики, туризм соҳасида ҳам бошқа соҳалар сингари суғурта муносабатлари ўта мураккаб ва кенг қамровлидир. Шу туфайли ушбу параграфда жуда мураккаб ва кенг масаланинг айримларигагина тўхталиш имкони бўди холос. Ушбу соҳани тўлиқ ўзлаштириш учун албатта туризмга оид қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилган “Суғурта тўғрисида”ги қонунни ҳам тўлиқ ўрганишни тақозо қилади.
Адабиётлар рўйхати
1.Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси. Т: Ўзбекистон, 1992.- 46 б.
2.Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонуни. // «Халқ сўзи» газетаси, 1999 йил 14 сентябрь.
3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 27 июлдаги “Ўзбектуризм Миллий компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони. // «Халқ сўзи» газетаси, 1992 й. 28 июль.
4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк ипак йўлини қайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж олириш ва республикада халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони. // «Халқ сўзи» газетаси, 1995 й. 3 июнь.
5.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида халқаро туризмнинг замонавий инфраструктурасини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. // «Халқ сўзи» газетаси, 1995 й. 4 июнь.
6.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сайёҳлик ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори. // «Халқ сўзи» газетаси, 1998 й. 9 август.
7.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2005 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга оид давлат дастури тўғрисда»ги Фармони. // «Халқ сўзи» газетаси, 1992 й. 16 апрель
8.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда туриз соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. // «Халқ сўзи» газетаси, 1995 й. 4 июль.
9.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий инвесторлар иштирокидаги меҳмонхона мажмуаларига имтиёзлар бериш тўғрисида”ги Қарори. // «Халқ сўзи» газетаси, 1995 й. 4 июль.
Do'stlaringiz bilan baham: |