Bog'liq Ўзбекистонда туризм соҳасида давлат сиёсатининг асосий
Туристларнинг хавфсизлиги кафолатлари ва уларни таъминлаш чора-тадбирлари.Туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири туристларнинг хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ва мол-мулкини муҳофаза қилишни таъминлашдан иборатдир. Шу туфайли Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристларнинг хавфсизлиги давлат томонидан кафолатланади.
Туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда туристларнинг ҳимоя қилинишини ҳамда хавфсизлигини таъминлаш дастурини ишлаб чиқади ва унинг бажарилишини ташкил этади. Мамлакатимизда бундай тадбирларни тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда «Ўзбектуризм» Миллий Компанияси амалга оширади. Бу компаниянинг жойлардаги ташкилотлари шу маҳаллий ҳокимиятнинг ички ишлар бошқармалари, миллий хавфсизлик хизмати, божхона ташкилотлари билан келишган ҳолда амалга оширадилар. Чунки бу вазифа бевосита маҳаллий ҳокимият органларига ҳам юклатилган.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз худудида туризм соҳасида барча туристик йўналишлар бўйича туристларнинг ҳимоя қилинишини ва хавфсизлигини таъминлаш минтақавий дастурини ишлаб чиқадилар ва уларнинг бажарилишини ташкил этадилар.
Давлатимиз туризмни ривожлантириш, туристларнинг хавфсизлигини мамлакат бўйича таъминлашга масъул бўлса, ҳар бир ҳудудда жойлашган маҳаллий давлат ҳокимият органлари ўз ҳудудларида масъулдирлар.
Булардан ташқари турстик фаолият билан шуғулланувчи субъектлар ҳам туристларнинг хавсизлигини таъминлаш, улар жароҳатланганда, касалланганда ва бошқа шунга ўхшаш ҳоларда тиббий ва ўзга хил ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқадилар ва уларни изчиллик билан амалга оширади.
Шу жиҳатдан олиб қараладиган бўлса, шундай хулоса қилиш мумкинки, туристлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида уларнинг хавфсизлиги тўлиқ кафолатланган. Аммо бу тадбирни бизга ташриф буюрувчи ҳамма туристлар билиши лозим. Бу эса ўз навбатида туризмни халқаро миқиёсда катта реклама қилишни тақазо қилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги қонунининг 19-моддасида туристларнинг хавсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрсатиб берилган. Бунда таъкидланишича, туризм билан шуғулланувчи субъектлар туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хавфсизликнинг алоҳида талабларини ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари лозим. Бу талаб ва тадбирларга мамлакатимизда амалдаги қонунлар бўйича қуйидагилар киради (5-чизма).
Чизмадан ҳам кўриниб турибдики, туристик сайёҳатларни туристлар ҳаракатланишининг фаол шаклларидан фойдаланган ҳолда ташкил этишга ихтисослашган ҳолда туристик фаолият субъектлари туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш, экстремал вазиятларда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш мақсадида хизмат кўрсатишни кўзлаб қидирув-қутқарув хизматлари билан ҳам шартномалар тузадилар
Ҳозир мамлакатимизда қидирув-қутқарув хизматлари ташкил этилган ва улар ҳам мустақил хўжалик юритувчи субъект сифатида фаолият кўрсатмоқдалар. Туристик хизматини кўрсатувчи субъектлар албатта бундай ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатмоқлари лозим.