Ўзбекистонда ижтимоий соҳасини хусусан туризмни ривожлантиришда,,Ўзбекистон рреспубликаси ривожлантиришнинг 5 та устувор ё‘налиши бўйича ҳаракатлар стратегияси ҳамда ўзбекистон республикаси президентининг қарор ва фармонларининг тутган



Download 61,5 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi61,5 Kb.
#61532
  1   2
Bog'liq
chirchiq tayyor 2


ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ СОҲАСИНИ ХУСУСАН ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ,,ЎЗБЕКИСТОН РРЕСПУБЛИКАСИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ 5 ТА УСТУВОР Ё‘НАЛИШИ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОР ВА ФАРМОНЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ.
Акбаров Ҳусанбой Илҳомжон ўғли .
Akbarmasud@gmail.com
Андижон Давлат Унверситети . Унверситет кўчаси. Андижон шаҳри. Ўзбекистон.
Аннататсия:Мақолада Ўзбекистонда ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича президентимизнинг юртимизда туризм салоҳият ини ошириш бўйича ,,Ҳаракатлар стратегияси‘‘, қарор ва фармонларининг аҳамияти ёритилган. Бундан ташқари ,,Олтин Генени ‘‘ иннаватсион туристик лойиҳасининг Ўрта Осиё давлатлари учун фойдали томонлари ҳақида маълумотлар берилган.
Аннататион: Тҳе артиcле ҳигҳлигҳтс тҳе импортанcе оф тҳе Пресидентъс стратегй то промоте тоурисм ин Узбекистан, тҳе стратегй оф аcтион, деcисионс анд деcреес он соcиал девелопмент ин Узбекистан. Ит алсо провидес информатион он тҳе бенефитс оф тҳе Голден Гене Инноватион Тоурисм Прожеcт фор Cентрал Асиа.
Калит сўзлар:Ҳаракатлар Стратегияси,қарор,фармон,ижтимоий,туризм,иш ўрин,БМТ, ,,Олтин Халқа‘‘ , ,,Олтин Генени‘‘, Фарғона, Ўзбектуризм.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Республикамизда ижтимоий соҳа ҳамда аҳолининг турмуш тарзини янада ошириш яшаш шароитини яхшилаш бўйича ўзининг фармон ва қарорларини жорий этмоқда. Шунончи давлатимиз ҳудудида жойлашган ме‘морий обидалар ҳамда табиатнинг мўжизакор манзаралари юртимизда туризм соҳасини ўшириш учун етарли даражада рекреатсион ресусларга бойдир. Шунинг учун ҳам давлатимиз президенти Шавкат Мирзиёев 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор ё‘налиши бўйича Харакатлар стратегиясининг ,,Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили‘‘да амалга оширишга оид Давлат дастурида ,,Буюк ипак ё‘лида жойлашган асрлар давомида қадимий шаҳарлар билан машҳур тарихий ва ма‘даний ўтмишга эга Ўзбекистон Республикаси туризм тармоғини ривожлантириш учун реал имкониятларга эгадир‘‘ деган эдилар. Кейинчалик 2020-йил 28-январ кунида Тошкентда президентимизнинг Ўзбекистонда ,,Туризмни ривожлантириш, жисмоний маданияти ва спортни янада оммалаштириш ‘‘ га бағишланган йиғилиши ўтказилди. Бунда давлат раҳбарининг Ўзбекистон Республикасида Туризм ҳамда жисмоний ма‘даният каби соҳаларни юртимизда янада ривожлантириш, шунинг уларни шаклланишига та‘сир этувчи омиллар ва тўсиқлар тоғрисида суҳбатлашди. Жаҳонда туризм тармоқлари ва унинг турли соҳаларида давлат бужетига сайёҳлар томонидан 9 триллион АҚШ доллар соф фойда тушади. Юртимизда эса бу кўрсатгич 1,5 миллиард АҚШ долларни ташкил этмоқда. Аммо бу рақамнинг республика иқтисодиётидаги улуши атига 2%ни ,бошқа давлатларда эса 7-30% гача ташкил этмоқда. Ватанимиз минглаб йиллар давомида ўзининг шонли ўтмишига эга бўлса- да, аммо кўплаб ме‘морий ва ма‘даний рекреатсион ресуслар босқинчилик ҳамда табиий офатлар натижасида ё‘қ бўлиб кетди. Мисол тариқасида Аҳсикент шаҳрини Сирдарёни ювиб кетган, 1902-йилда Андижон вилоятидаги 8 балли даҳшатли зинзилар оқибатида бундай ресуслар кули кўкка совирилган. Ўтган йили республикамизга келган сайёҳлар сони 7,5 миллион , давлат ислоҳотлари натижасида бу кўрсатгич 10 миллион ҳамда 2025 йилда 12 миллионга етиши кутилмоқда. Юртимиз ҳудудида сайёҳларга хизмат кўрсатувчи катта ва кичик бўлган туристик фирмалар сони 502 тани, ўтган йилда эса бу кўрсатгич 440 тани ташкил этган. Сайёҳларнинг асосий қисми асосан МДҲ давлатлари (6018 минг киши) қолганлари эса Дунёнинг бошқа ҳудудидандир. Уларга қулайлик яратиш ҳамда ижтиомий шароитни яхшилаш мақсадида меҳмонхоналар сони 1700 тадан 5000 тага кўпайиши кутилмоқда. Бунинг натижасидаеса аҳоли ўртасида ижтимоий аҳвол яхшиланади ҳамда яшаш шароити ошади Чунки янги қурилаётган меҳмонхоналар ҳамда 3000 та оилавий меҳмонхоналарда 30000 та бўш иш ўрни яратилади. Туризмни ривожлантиришда халқаро муносабатлар ҳамда чегарадош давлатлар билан бўлган алоқалар ҳам муҳим рўл ўйнайди. Ўзбекистон Республикасининг ўзига чегарадош бўлган мамлакатларда ўртача 360 миллион сайёҳ ҳамда 3 миллиард аҳолиси бўлган 60 та давлатлар ўрасида, қулай жойда жойлашгани келгусида бу соҳада янада истиқболга эришишига омил бўла олади. Халқаро муносабатларнинг туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон Қозоқистон Республикаси билан ҳамкорлик қилиши бу соҳада яна бир қадам бўлди. Чунончи январ ойида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш қўмитасининг матбуот хизмати ма‘лумотига кўра Қозоқистон Республикасининг Шимкент ҳамда Туркистон шаҳри ва Ўзбекистон Республикасини пойтахти Тошкент шаҳарларида Аҳмад Яссавий ҳазратларининг яқин - қариндошлари авлиё ва диний оламининг етук олимларининг муқаддас қабрларини зиёрат қилиши ҳамда икки давлат ўртасида сиёсий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ,,Олтин Халқа‘‘ иннаватсион туристик лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу лойиҳада икки давлат ўртасидаги алоқани янада мустаҳкамлашга сабаб бўла олади. Аммо ма‘лумки бу туристик ё‘налиш фақат икки давлат ўртасида амалга ошади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ёпиқ чегараларни очилиши ҳамда неча юз йиллардан буён бир-биридан айро ҳолда яшаган инсонларни яқин қариндошлари билан учрашишга муваффақият бўлишди. Шунинг учун ҳам Ўрта Осиё давлатлари (Туркманистон Республикасидан ташқари)да ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, иқтисодий барқарорликни та‘минлаш мақсадида иннаватсион ,,Олтин Генени‘‘ лойиҳасини жорий этиш мақсадга мувофиқ бўларди. Лойиҳа шартли равишда ,,Олтин Халқа‘‘ туристик лойиҳани давомийсидир. ,,Олтин Генени ‘‘лойиҳаси Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоқистон ҳамда Қирғизистон Республикаларининг ҳудудида жойлашган туристик марказлар ўрин олган.Бу чет эллик сайёҳнинг Ўрта Осиёнинг ,,гавҳари‘‘ни тўлақонли зиёрат этиши учун заминдир . Бу ё‘налишдаги Асосий шаҳарлар Туркистон, Шимкент, Тошкент, Хўжанд,Қўқон, Фарғона, Наманган, Андижон ҳамда Ўш каби шаҳарларни ўзаро боғлайдиган бўлсак Генени юлдуз туркумига ўхшаш геометрик шакл чиқади.Бу лойиҳани нақадар кенг қамровда эканлигинк инабатга олсак ,Олтин Халқа бамисли, кичикка ўхшаб қўлади. Сайёҳ ,,Олтин Халқа‘‘ни зиёрат қилиб бўлгач Бекобод орқали қўшни Тожикистон Республикасига Хўжанд шаҳрига боради. Буюк рус олимаси Р.Й. Рассудова Фарғона минтақасида бутун Ўрта Осиёнинг диний ва илоҳийлашган зиёратгоҳларининг маркази деб ҳисоблаган .Унинг та‘кидлашича, водий ҳудудида бундай жойлар 7тани ташкил этади. Масалан бу лойиҳага Шоҳимардон, Ўш, Йигитпирим, Араван ҳамда Кампиробод каби зиёратгоҳлар киритилган. Бундай жойларга асосан МДҲ ҳамда ЙИ каби мамлакатларидан келган сайёҳлар сони асосий ҳисобланади.Хўжанд шаҳрига келган сайёҳ бу ернинг энг тарихий маркази ,,Соғд вилояти давлат тарихи музейи ‘‘ олимлар ҳамда адибларнинг муҳташам ҳайкаллари ҳамда қабрларини зиёрат қилади. Хўжанднинг бошқа шаҳарлардан ўзининг экотуристик имкониятлари кенглиги билан ажралиб туради. Бунга асосий ё‘ллар бўйидаги юз ёшга яқинлашиб қолган чинорларни ўзи исбот тариқасида кўрсатилиши мумкун.Бир кун бу ерда дам олган сайёҳ эртаси куни Фарғона водийсига, Ўзбекистон Республикасига, ,,Андархон‘‘ чегара пости орқали ташриф буюриши мумкун. Бунда унга мезбон сифатида Бешариқ ва водийнинг энг йирик туристик маркази Қўқон шаҳри чиқади. Фарғона водийси иннаватсион кластерга бўлинишида, водийнинг туристик салоҳият ҳамда кластерига киритилган жойларнинг аҳамияти инобатга олинган . Кластерлаштиришнинг асосий фойдали жиҳати шундаки, Ўзбекистон Фарғонаси туристик минтақасида ривожлантириш ҳамда уларни ижтимоий ривожлантиришда бир қанча қулайлик яратади. Масалан, ,,Сирдарё -Қўқон ‘‘ кластери асосий туристик марказ ҳисобланиб, бу ерда шарқ ва миллий ан‘анавий ме‘морий ёдгорликларнинг бошқа минтақаларга нисбатан кўп қисми жойлашган. Бунга асосий сабаб сифатида Қўқон шаҳрининг Фарғона минтақасидаги давлатчилик маркази бўлганидир. Буни Фарғона минтақасидаги тарихий туристик ресусларнинг салкам 50% айнан шу ерда жойлашганлигидан билсак ҳам бўлади.Туристик кластердан ўрин олган Қўқон хони Худоёрхон Ўрдаси, давлат хонлари ҳамда уларнинг яқин қариндошлари қўйилган ,,Шоҳлар дахмаси‘‘ ҳам юксак э‘тиборга лойиқдир.Бундан ташқари баландлиги 22метрли Жомий масжиди, Норбўтабий масжидлари ҳам бу ерга келган сайёҳнинг э‘тиборини тортади.Шаҳарда ёши юздан ошҳан 17 туп чинор давлат ҳимоясига олинган.Сайёҳ шундан сўнг Ўрта Осиёнинг ҳунармандчилик ҳамда табиатнинг мўжизакор манзараси жойлашган ,,Риштон -Сўх‘‘кластерига ташриф буюради. Керамика ҳамда кулолчиликнинг 800 йиллик анъанаси авлоддан -авлодга отамерос бўлиб ,ҳозирги кунгача етиб келган. Риштоннинг кулолчилик махсулотлари нафақат бутун Осиё балки Европа давлатлари орасида ўзининг нақшлари-ю, сополдан чиқаётган оҳанг уларни олқишига сабабчи бўлмоқда . Шунинг учунми Лондон, Париж ҳаттоки Сант-Петербургдаги дунёга машхур музейларда сақланмоқда. Кластердан экотуристик рекреатсион ресуслар ҳам ўрин олган. Унча узоқ бўлмаган жойда Шоҳимардон-Водил кластери табиатнинг хушманзара жойлари сайёҳларни ўзига ром этмоқда. Кластердаги Шоҳ Толиб ва Ҳазрат Али каби диний зиёратгоҳлар Ўрта Осиё сайёҳларини жалб этмоқда. Шундан кейин сайёҳ Фарғона вилоятининг замонавий иншоотлар билан тарихий ме‘морчилигининг ўзаро уйғунлигини мужассам этган кластери Фарғонага келиши мумкун. Кластердаги ма‘мурий ме‘морчилик намуналари ҳозирги кунда сайёҳларни э‘тиборини тортмоқда. Булар ичида собиқ губернатор уйи ҳамда Эски қал‘анинг эшиклари кластерга келган сайёҳлар учун очиқдир.Шаҳарнинг энг аҳамиятли жиҳати шундаки, бу даражадаги экологик ресуслар бошқа шаҳарларда бунчалик кўп учрамайди. Кластерда юз ёшдан ошган 130 та чинор ҳамда 1 та савр дарахтлари ҳозирги кунда сайёҳларининг ҳайратига сазовар бўлмоқда. Шаҳардан унча узоқ бўлмаган масофада ипак ва матолар шаҳри Марғилонга келишади.Атлас ва адрас матоларининг жилоси ҳар бир сайёҳнинг кўзини қамаштиради. Кластерни ижтимоий ривожлантириш мақсадида ҳудудда меҳнат ресусларни кўп талаб қиладиган иқтисодий тармоқлари жорий этилмоқда. Диний ва халқ э‘тиқод бўйича илоҳийлашган Солиҳи Ҳидоя зиёратгоҳи бутун Ўрта Осиё мамлакатлари зиёратчиларини жалб этмоқда. Сайёҳ Фарғона туристик кластеридан сўнг Андижон вилояти ва Ўш кластерига ташриф буюради. Кластерда ўзинг энг муҳим туристик маркази Андижон шаҳри, Хонобод шаҳарлари туради. Кластерда гидротуристик ресуслари Андижон, Асака сув омборида ҳозирги кунда курорт шаҳарчалар бунёд этилмоқда. Тарихий туризм кластерда кам. Чунки кластерда ўрин олиши мумкин бўлган барча обидалар1902-йилдаги ҳалокатли зинзилада вайрон бўлган. Аммо бу обидаларни бир қисми ҳозирги вақтгача сақланиб қолган. Масалан, Жоме масжиди, Девонабой масжиди ҳамда Мингтепа ,Сулаймон тоғ археолгик ресусларида ҳозирги кунда халқаро илмий тадқиқот ишлари амалга ошмоқда. Сайёҳ бу ё‘налишдаги сўнгги манзил гуллар шаҳри бўлган Наманганга ташриф буюриб Халқаро аеропорт орқали уйига қайтиб кетади.Бу иннаватсион кластерлар натижасида юртимизга келган сайёҳ машурут давомида 600$ АҚШ доллар сарфлайди. Агарда бу ё‘налишда миллионлаб туристлар ташриф буюрса нафақат Юртимиз балки Ўрта Осиё давлатлари учун иқтисодий ривожланади. Олтин Генени лойиҳаси натижасида қуйдаги ишлар амалга оширилади.
а)Туризистларни жалб этиш мақсадида илмий тадқиқот ишларни кучайиши.
б)Ҳудудларда янги меҳмонхоналар ҳамда уй меҳмонхоналарни қурилиши.
д)Туризм соҳасига оид турли ташкилотларнинг ташкил этилиши.
э)Бўш иш ўринларининг яратилиши ҳамда аҳоли даромадининг ошиши.
ф)Ижтимоий соҳанинг ривожланиши натижасида халқнинг турмуш даражасининг ортиши.
Бу истиқболли лойиҳа учун асосий омил бу вақт ҳамда қўшни республикалари билан дўстона алоқани мустаҳкамланиши. Аммо лойиҳани жорий этишда бир қанча ишларни амалга оширилса, мақсадга мувофиқ бўларди.
1.Республикалар ўрасидаги сиёсий муносабатларни кучайтириш ҳамда дўстона муносабатларни келгусида кенгайтириш.
2. Республикларнинг Туризм қўмиталари ҳамда тегишли вазирликлар ўртасида ҳар ойда илмий конференсияларини давомий давом этиш.
3. Олий та‘лим муассаларида туризм соҳаси бўйича малакали кадрларни тайёрлаш.
4.Туристик марказлар ҳамда ё‘л инфратузилмаларининг ҳолатини яхшилаш.
5. Реклама ҳамда оммавий -ахборот воситаларида лойиҳанинг нақадар муҳимлигини намойиш этиш.Бу орқали минтақага келувчи сайёҳлар сонини ортиши.
6. Лойиҳанинг келгусида кўламини кенгайтириш мақсадида, махсус ,,Голд Генени‘ жжамғармасини ташкил этиш.


Download 61,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish