Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг предмети, объекти, мақсади ва вазифалари



Download 99,65 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi99,65 Kb.
#46339
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1топширик тема

Фаннинг предмети ва объекти. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг предмети мамлакатда демократик жамиятнинг шаклланиши, фуқаролик жамияти қурилиши, қарор топиши ва амал қилишининг дунёда эътироф этилган умумбашарий ва миллий тамойилларига асосланади. Айни пайтда унинг ўзига хос ва мос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда эркин, демократик, адолатли фуқаролик жамиятини қуриш йўллари ва қонуниятларини ўрганиш, бу фаннинг предмети ва объектини ташкил этади.
Шунингдек, Ўзбекистон ижтимоий ҳаётининг барча соҳалари фаннинг объектидир. Ўзбекистонда демократик жамият қурилиши назарияси ва амалиёти бир томондан, демократик жамият тўғрисидаги мавжуд қарашларга, назарияларга ҳамда мамлакатимизнинг давлатчилиги тарихий мероси билан боғлиқ мутафаккирларнинг ғояларини ҳисобга олса, иккинчидан, мустақиллик йилларида демократик жамият тўғрисидаги муҳим концептуал ғоялар ва қарашларни, унда Ўзбекистоннинг ўзига хос йўли, ҳамда хусусиятларига таянади. Учинчидан, бу соҳада мустақиллик йилларида эришилаётган ютуқларни, демократик жамият қуриш тажрибаси, ютуқларига таяниб, уни ўрганади. Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни, ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш қонуниятларини билиш ҳам муҳим ўрин тутади. Мамлакатимизда демократик жамият қурилиши ижтимоий ҳаётимизнинг бирон-бир соҳаси билан чегараланиб қолмайди, балки унинг барча жабҳаларидаги ўзгаришларнинг негизларини ўз ичига олади ва ўрганади. Бунда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаёти демократиялашувининг ва сиёсий ҳаётининг эркинлаштирилиши, давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, унинг манбаи, фуқаро-жамият ва давлат муносабатлари асосий негиз ҳисобланади.



«Демократия» юнонча сўз бўлиб, таржимада халқ ҳокимияти – (демос-халқ, кротос-ҳокимият) маънони билдиради. Демократик жамият деб олий ҳокимият бевосита халққа тегишли бўлган ва халқнинг хоҳиш-иродаси билан амалга ошадиган давлат ва жамиятга айтилади. Албатта, демократия атамасининг қандай шарҳланиши эмас, балки унинг қанчалик реаллиги, ҳақиқийлиги, яшашга қобиллиги муҳимдир. «Бинобарин, - дея таъкидлайди Биринчи Президент И.А.Каримов - биз ўз истагимиздаги демократияга қандай мазмун бахш этмайлик, агар у ҳаётимизнинг ҳар бир сониясига сингиб кетмаса, турмушимизнинг ажралмас қисмига айланмаса, ҳамма шиорлар ва таърифлар ё мазмунсиз бақир-чақир ёки ҳеч нарсани англатмайдиган сўз ўйини бўлиб қолаверади»3. Демократиянинг вазифаси - фуқароларнинг ҳуқуқлари тан олинадиган ва ҳимоя қилинадиган, уларнинг бурчларига риоя этиладиган ва бажариладиган жамиятни қуришдан иборат. Лекин ҳозиргача ҳеч қайси давлат бунга мукаммал эришмаган, фақат унга ҳаракат қилиб келмоқда. Демократик бошқарув жараёнида сиёсий ҳаётда иштирок этиш нафақат фуқароларнинг муҳим белгиси бўлибгина қолмасдан, бу уларнинг ҳуқуқлари, балки бурчлари эканлигини ҳам англаш муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатларни ҳам ҳисобга олиш муҳимдир.


Демак, биринчидан, демократик жамият - ҳар бир мамлакат ва халқнинг демократияда умумэътироф этилган қадриятлари ва тамойиллари ҳисобга олинадиган давлатчилик соҳасидаги миллий-маданий мероси хусусиятларига таяниладиган, фуқароларнинг ҳуқуқлари тан олинадиган ва ҳимоя қилинадиган, уларнинг бурчларига риоя этиладиган ва бажариладиган, бошқарувда фуқаролар фаол иштирок этадиган жамиятдир.
Иккинчидан, умумий тарзда демократия деганда ҳамманинг манфаатлари йўлида кўпчиликнинг ҳокимияти ва озчиликнинг иродасини ҳурмат қилиш тушунилади.
Учинчидан, уни батафсил таҳлил қилганда эса демократия халқнинг ўз эркинлиги ва мустақиллигига қарашлари ҳам, ҳар бир шахснинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ўзбошимчалик билан чеклашлар ва шу йўсиндаги ҳаракатлардан ҳимоя қилиш ҳам, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш шакли ҳам эканлиги аён бўлади4.
Фаннинг ўрганиш услуби: методи фалсафа фанининг услуби-методи. Чунки фалсафа фанининг методи ва категориялари мазкур фан учун ҳам асосий метод ҳисобланади, масалан, диалектик, назарий метод, таққослаш, қиёслаш методи, мантиқий метод ва ҳоказо. Методологияси: 1) фалсафий онг, таҳлил, 2) назарий таҳлил, 3) ижтимоий борлиқни ўрганади.

Услублари



Тажриба, қиёсий таҳлил, эмпирик социология ва илм- фаннинг бошқа замонавий услублари



Вазифаси

Билиш, назарий, дунёқараш, тарбия, аксиологик, сафарбар этиш



Мақсади

Кенг жамоатчиликни президентимиз асарларида илгари сурилган илмий тадқиқотлар билан таништириш ҳамда бу таълимотларни амалий ҳаётга тўғри қўллашни ўргатишдан, уларнинг истаклари тўла камолотга эришишларида ёрдам беришдан иборат



Download 99,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish