Ўзбекистонда амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар, унинг босқичлари режа


Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари



Download 299,46 Kb.
bet19/21
Sana13.07.2022
Hajmi299,46 Kb.
#784527
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Документ Microsoft Word

3.5.Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ мамлакат раҳбарияти жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига интеграциялашув ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга усутвор аҳамият бериб келди.Ўзбекистон халқаро меҳнат тақисимоти бозорида ўзининг инсон ресурслари, иқтисодий ва илмий салоҳиятига муносиб ўрин эгаллаш, жаҳон хўжалик жараёнларининг тенг ҳуқуқли иштирокчисига айланиш, иқтисодий ўсиш ва миллий иқтисодиёт таркибини самарали мақбуллаштириш мақсадида халқаро айрибошлаш устуворликларидан фойдаланишга интилди. Бунга ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги оқилона давлат бошқарувисиз эришиб бўлмайди, айни пайтда давлатнинг ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги пухта ўйланган стратегиясини, халқаро ҳамкорликнинг ривожланган тизими яратилишини ва республиканинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви жараёнини, шунингдек унинг оқибатларини бошқариш бўйича воситалар комплекси шакллантирилишини тақозо этади.
1991 йилда Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, ташқи иқтисодий фаолиятни бошқариш тизимида туб ўзгаришлар содир бўлди. Янги мустақил давлат ташқи сиёсатининг асосий масаласи ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи ва мувофиқлаштирувчи тузилмаларни ва уларнинг институционал асосларини яратишдан иборат эди. Биринчи босқичда институционал ўзгаришларнинг энг муҳим йўналиши ташқи алоқаларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишини таъминлайдиган бошқарув тузилмаларини вужудга келтиришдан иборат бўлди. Шу муносабат билан республика тарихида биринчи марта ўлароқ, ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тузилди. 1992 йилнинг февралида вазирликнинг ташкил қилиниши ёш давлатнинг мустақил ривожланиши мантиғи, ташқи иқтисодий комплексни бошқариш бўйича миллий тизимни жадал шакллантириш талаби, ташқи иқтисодий алоқларни йўлга қўйиш бўйича ўз тамойилларини ишлаб чиқиш, жаҳон хўжалик тизимига интеграциялашувнинг самарали йўлларини белгилаш зарурияти билан изоҳланар эди.
Ташқи иқтисодий алоқларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш, ташқи савдони эркинлаштириш, ташқи иқтисодий фаолиятни ривожланти-ришда хўжалик юритувчи субъкетларнинг мустақиллигини кучайтириш, маркетинг тизимини такомиллаштириш ва мамлакат товарларини халқаро бозорларга илгари суриш мақсадида 2002 йилнинг октябрида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқисо-дий алоқалар агентлигига айлантирилди.Қайта ташкил қилинган вазирлик таркибидан давлат-акциядорлик компаниялари чиқарилди ва улар мустақил хўжалик юритувчи субъектлар сифатида фаолият кўрсата бошлади.
Ташқи иқтисодий алоқаларни кенг ривожлантириш ва чуқурлаштириш, хорижий инвестицияларни жалб этишни фаоллаштириш ва хорижий сармоядорларга ишончли кафолатларни таъминлаш, ташқи савдони янада эркинлаштириш, мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари билан чет эл фирмалари ўртасидаги узоқ муддатли барқарор шериклик муносабатларини шакллантириш мақсадида 2005 йилнинг июлида Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига айлантирилди.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг (ТИАИСВ) нинг асосий вазифалари қаторида қуйидагилар белгиланган:
- ташқи иқтисодий фаолият, экспортни рағбатлантириш, хорижий инвестициялар жалб этиш, ташқи савдони эркинлаштириш, ташқи савдо алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлаш;
- жаҳон товарлар (капиталлар, хизматлар) бозорларининг комплекс маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, ички ва ташқи бозорлар истиқболларини ҳамда самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг аҳволини чуқур таҳлил этиш ва ривожланишини прогноз қилиш, хорижий шериклар билан узоқ муддатли, барқарор савдо-иқтисодий муносабатларни ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- иқтисодиётни ривожлантириш ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда унинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари билан ўзаро манфаатли асосда иқтисодий ва молиявий ҳамкорлигини ривожлантиришни таъминлаш;
- қулай инвестиция муҳитини шакллантиришга ва республика иқтисодиётига хорижий инвестициялар жалб этилишига кўмаклашиш, инвестиция лойиҳалари рўёбга чиқарилиши мониторингини амалга ошириш, хорижий инвесторларга зарур ахборот ёрдами кўрсатиш.
Вазирликнинг яна бир муҳим вазифаси экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқишдангина иборат эмас, балки республика ҳудудларини ривожлантиришга, шу жумладан, ҳудудларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудлари бўйича жалб қилинадиган инвестицияларни мақбул тарзда жойлаштириш бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш орқали кўмаклашишга йўналтирилган.
Вазирлик вазифалари спектори зиммасига юклатилган вазифаларга кўра бирмунча кенг бўлиб, 84 та позициядан иборат. Вазирликнинг таркиби қўйилган вазифаларга ва функцияларга мос равишда тасдиқланган.
Ташқи бозорларда республиканинг иқтисодий позицияларини мустаҳкамлашда Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари таркибига савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимининг киритилиши муҳим аҳамият касб этди. Уларнинг зиммасига республиканинг асосий савдо шериклари ҳисобланган давлатлардаги мавжуд ва бўлажак экспорт товарлари бозорларининг ҳолатини таҳлил қилиш, тадбиркорлик доиралари ўртасида бевосита алоқаларни ўрнатиш вазифаси юклатилган эди.
“Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларнинг шакллантиришда, Ўзбекистон ўз мустақиллигининг дастлабки йилларидаёқ ишлаб чиқилган қуйидаги асосий тамойилларга амал қилмоқда:
биринчидан, ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда давлат миллий манфаатларининг устунлиги;
иккинчидан, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
учинчидан, мафкуравий қарашлардан қатъи назар, ҳамкорлик учун очиқлик, умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга содиқлик;
тўртинчидан, халқаро ҳуқуқ нормаларининг давлат ички нормаларидан устуворлиги;
бешинчидан, ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама келишувлар асосида ривожлантириш.”[11]
Санаб ўтилган тамойиллар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қонунчилик йўли билан (17-модда), “Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ва “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги қонунларида мустаҳкамлаб қўйилди.
Ўзбекистонда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган давлатнинг ташқи иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли ва комплекс дастур муваффақиятли амалга оширилмоқда. “Ташқи савдо, иқтисодий, илмий ва маданий алоқаларда қуйидаги йўналишлар устувор ҳисобланади.
Биринчидан, республиканинг экспорт қудратини ривожлантириш ва янада мустаҳкамлаш, экспортга йўналтирилган иқтисодиётни шакллантириш.
...Иккинчидан, экспорт имкониятини кенгайтириш, жаҳон бозорларига кириб бориш учун, аввало, қимматбаҳо хом ашёни қайта ишлаш негизида тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналарни ривожлантириш зарур.
...Учинчидан, экспортни кенгайтиришга қаратилган стратегияни фаол қўлланиш билан бир қаторда импортнинг салмоғини қисқартиришга қаратилган сиёсатни изчиллик билан ўтказиш, ўзимиз ишлаб чиқаришимиз мумкин бўлган товарлар ва маҳсулотларнинг четдан келтирилишини оқилона даражада камайтириш талаб қилинади.
...Тўртинчидан, ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш, хўжалик ишларини юритувчи субъектларга хорижий шериклар билан бевосита алоқалар ўрнатишда, ўз маҳсулотини чет элларда сотишда кўпроқ эркинлик бериш, товарларни экспорт ва импорт қилишда бирмунча имтиёзли тартибни жорий қилиш борасида аниқ мақсадни кўзлаб сиёсат ўтказиш.
...Бешинчидан, хорижий сармояларни, асосан бевосита капитал маблағлар тарзидаги сармояларни республика иқтисодиётига кенг кўламда жалб этиш учун зарур ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда бошқа шарт-шароитларни вужудга келтириш, қўшма корхоналар ташкил қилишда кўмаклашиш, шунингдек сармоядорларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Олтинчидан, ташқи иқтисодий фаолият таркибий қисмлари мажмуини – ихтисослаштирилган ташқи савдо, лизинг, консалтинг ва суғурта фирмаларини, ташқи алоқаларни ривожлантириш манфаатлари ва шартларига мос келадиган транспорт, алоқа ва коммуникациялар тизимларини вужудга келтириш.
Еттинчидан, халқаро ҳуқуқ ва ташқи иқтисодий фаолият, банк тизими, ҳисоб-китоб ва статистик ҳисобот соҳасида малакали кадрлар тайёрлашни ташкил қилиш. Талабалар, аспирантларнинг, инженер-техник ходимлар ва мутахассисларнинг чет эллардаги етакчи ўқув ва илмий марказларда, хорижий фирмалар, банклар ва компанияларда таълим олиши ҳамда малака оширишини ташкил қилиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим.
Бундан ташқари, республика фуқаролари ва юридик шахсларнинг ақлий мулкини ҳимоя қилиш учун ўзимизнинг патент-лицензия ишлари тизимини йўлга қўйиш, халқаро битимларга қўшилиш зарур. Маҳсулотни стандартлаш ва сертификатлаш халқаро тизимига изчиллик билан ўтиш ниҳоятда зарурдир.
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг мана шу ва бошқа йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига тезроқ бирлашиши учун иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни вужудга келтириш имконини беради.”[12]
Ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида мустақиллик йилларида эришилган қуйидаги асосий натижалар ва ютуқларни қайд этиш мумкин:
1. Ташқи савдонинг ва умуман ташқи иқтисодий алоқаларнинг монополиядан холи қилиниши ва марказдан четлаштирилиши амалга оширилди. Шуни таъкидлаш керакки, ташқи иқтисодий фаолият уни эркинлаштириш йўли билан биринчилар қаторида тубдан ўзгартирилди: давлат монополияси баратараф этилди, корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқишини маъмурий тартибга солиниши чекланди, хорижий инвестицияларнинг мамлакат иқтисодиётига кенг кириб келиши таъминланди.
2. Ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида халқаро меъёрлар ва стандартларга мос бўлган қонунчилик-меъёрий база яратилди. Ҳозирги босқичда бозор муносабатларига ўтиш, уларнинг давлат томонидан тартибга солиниши даражаси ва характеридаги туб ўзгаришлар ташқи иқтисодий фаолиятнинг янги ҳуқуқий асоси яратилишини тақозо этди, мамлакат ташқи иқтисодий ҳаётининг асосий йўналишлари учун ҳуқуқий асос яратилишини тақозо этди. Ҳозирги босқичда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи модернизацияланган меъёрий базага эга ва у мамлакат иқтисодий ривожланиши эҳтиёжларига бевосита боғлиқдир.
Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини белгиловчи асосий ҳужжат ”Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги қонундир. Ушбу қонун ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг давлат томонидан тартибга солиниши асосларини, уни амалга ошириш тартибини, асосий усуллари ва воситаларини, республика ижро ҳокимияти ваколатларини белгилайди.
Қонуннинг асосий вазифалари ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, унинг иқтисодий суверенитети ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий иқтисодиёт ривожини рағбатлантириш, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
“Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги қонун аввалги таҳрирда 1991 йил июнида қабул қилинган эди. Мустақилликка эришилгач, 1992 йил июлида унга тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди.
Қонун ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг асосий тамойиллари ва тартибини, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг давлат томонидан тартибга солиниши асосларини, ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ва давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулиятини белгилаб берган.
Ушбу қонун иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг биринчи босқичида маъмурий-буйруқбозлик тизимидан иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизмларига ўтишда, ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда илғор аҳамият касб этди.
2000 йилда қабул қилинган “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги қонун янги таҳрири концепциясига Бутунжаҳон савдо ташкилотининг (БСТ) асосий тамойиллари (камситмаслик, транспарентлилик ва ҳ.з.) пойдевор бўлиб химат қилди. Қонунга ташқи иқтисодий фаолиятнинг либераллашуви жараёнларини ифодаловчи, ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи миллий қонунчиликни жаҳон савдо тизими қоидалари ва меъёрларига уйғунлаштиришни акс эттирувчи янги қоидалар киритилди. Янги таҳрир лойиҳасига мазкур қоидаларни киритишда шу жиҳатлар муҳим ўрин тутдики, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида асосий қонун бўлгани ҳолда, у ЖСТ ҳуқуқий тизимининг асосий меъёрларини белгилайди. Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишда, ўз ривожланиш стратегиясидан келиб чиққан ҳолда уларга амал қилади.
Қонунда Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини давлат томонидан тартибга солинишининг қуйидаги асосий тамойиллари белгилаб берилган:
– ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг эркинлиги ва иқтисодий мустақиллиги;
– ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг тенглиги;
– савдо иқтисодий муносабатларни амалга оширишда камситишга йўл қўймаслик;
– ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда ўзаро манфаатдорлик;
– давлат томонидан ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоя қилиниши.
2003 йилда “Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида”ги қонун[13] қабул қилинди. Ундан кўзланган мақсад товарларни импорт қилишда иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиш ёки бундай таҳдиднинг олдини олиш мақсадида муҳофаза чораларини, антидемпинг ва компенсация чораларини қўллаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2004 йилда экспорт назорати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ва Ўзбекистон Республикасининг оммавий қирғин қуроллари ва бошқа қурол-яроғларни тарқатмаслик соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажариш мақсадида “Экспорт назорати тўғрисида”ги қонун[14]қабул қилинди. У Ўзбекистон Республикасининг экспорт назоратига оид асосий тушунчалари ва тамойилларини, экспорт назоратини амалга ошириш усулларини ва экспорт назорати объектларини олиб чиқиб кетиш тартибини, экспорт назорати объектларини олиб чиқиб кетишда юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбуриятларини белгилайди, бошқа масалаларни тартибга солади.
Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи бошқа қонунчилик ҳужжатлари орасида “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги, “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолати ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонунларни қайд этиш зарур.
3. Квоталар ва лицензиялардан фойдаланилган ҳолда юритилган тартибга солишнинг маъмурий усулларидан иқтисодий асосланган тарифлар орқали тартибга солишга босиқчма босқич ўтиш амалга оширилди.
Мустақилликка эришилгач, Ўзбекистонннинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни жонлантириш, ички бозорни кундалик зарур товарлар билан тўлдириш, қўшимча капитал қўйилмаларини, илғор техникани ва бошқарув тажрибасини жалб қилиш, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари кафолатларини ишончли муҳофаза қилиш ва республиканинг экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида мамлакат раҳбарияти томонидан 1992 йилнинг 1 августидан 1994 йилнинг 1 январигача республикага олиб кирилаётган барча турдаги товарлар импорти учун солиқлардан озод қилиш ҳамда республика ҳудудига олиб кирилаётган халқ истеъмоли моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, тиббиёт техникаси, шунингдек уларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуналар, бутловчи қисмлар ва хом ашёни божхона тўловларидан озод қилиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
1995 йилда ташқи савдони нотариф тартибга солиш чораларидан тарифга оид чораларга ўтилди, импортни тариф орқали тартибга солиш тизими жорий этилди. 1997 йилда “Божхона тарифи тўғрисида”ги қонун ва Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилинди, 1997-98 йилларда квоталаш ва лицензиялаш тартиботлари, экспорт божхона божлари бутунлай бекор қилинди.
2001 йилнинг 1 мартидан Ўзбекистон Товарларни таърифлаш ва кодлаш бўйича халқаро уйғунлаштирилган тизимга мувофиқ ташқи иқтисодий савдонинг товар номенклатурасидан фойдалана бошлади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг янгиланган товар номенклатураси амал қилади, унда товарлар классификацияси ўн хонали сонгача аниқлаштирилган.
4. Қулай инвестицион муҳит яратилган ва йилдан йилга мамлакат иқтисодиётига тўғридан тўғри чел эл инвестицияларининг ҳажми ортиб бормоқда. Стратегик чет эллик инвесторларни жалб қилиш учун ҳам инвесторлар учун ҳам чет эл инвестицияли корхоналар учун ҳам қулай бўлган кафолатларнинг ноёб тизими яратилган. Энг аввало, давлат чет эллик инвесторларнинг барча ҳуқуқларини, қўйилмалари муҳофазасини, мамлакат ҳудудида яратилган мол-мулки дахлсизлигини кафолатлайди, бериладиган имтиёзлар ва преференцияларни кенгайтириш ва эркинлаштириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
“Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолати ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонунга кўра, белгиланганки, инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштирилса, унда чет эллик инвесторларга нисбатан инвестициялаш санасида амал қилган қонун ҳужжатлари инвестициялаш пайтидан бошлаб ўн йил мобайнида қўлланилади.
Бундан ташқари, давлат бошқаруви органлари ёки жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари томонидан инвесторларнинг ҳуқуқларини камситувчи меъёрий ҳужжатлар қабул қилинса, шуниндек уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувга йўл қўйилса, етказилган зарарлар ушбу органлар томонидан суд тартибида қопланади.
Ўзбекистонда мамлакат ҳудудудида хорижий инвестор олган даромаларни реинвестиция қилиш шартларида ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас – улар хорижий инвестор ихтиёрига кўра ҳар қандай усулда фойдаланилиши мумкин.
2012 йилда мамлакатда бизнес жозибадорлигини оширишга йўналтирилган қўшимча қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди. Сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистонда инвестицияларнинг йиллик ўсиш суръати 9 фоизда ошмоқда, бу эса халқаро ҳамжамиятда, айниқса ҳамон давом этаётган молиявий-иқтисодий инқироз шароитидаги энг юқори ва барқарор кўрсаткичлардан биридир. Шуниси ҳам диққатга сазоворки, сўнгги 10 йилда мамлакат иқтисодиётига инвестициялар ҳажми умуман 3,2 баравар ортган бўлса, ушбу даврда тўғридан тўғри инвестициялар ҳажми 20 баравардан кўпроқ ошди.
Хорижий сармоядорлар учун яратилган қулай муҳит туфайли сўнгги 20 йил давомида Ўзбекистон иқтисодиётига 120 миллиард АҚШ долларидан зиёд инвестициялар жалб қилинган, уларнинг 35 фоизи тўғридан тўғри хорижий инвестциялардир.
5. Республика Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки каби халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотларнинг тўлақонли аъзосига айланди.
Ташқи савдо режмининг босиқичма босқич эркинлаштирилиши ва Бутунжаҳон савдо ташкилотига қўшилиш мақсадида унинг меъёрларига мослаштириш амалга оширилмоқда. БСТ ривожланиши асносида жаҳон савдоси асосий улушини ҳам ҳажми жиҳатидан, ҳам географик макони жиҳатидан ҳам тартибга солишда иштирок этмоқда. У бутун жаҳон савдосининг 97 фоиз дан ортиғини ҳуқуқий принциплар ва меъёрлар воситасида тартибга солмоқда. Бундан ташқари, ўз фаолиятида БСТ нафақат халқаро савдо масалалариниа, балки ташқи иқтисодий алоқалар соҳасига кирувчи бошқа амалий масалаларни ҳам кўриб чиқади. Шу туфайли, Ўзбекистоннинг БСТ га кириши объектив заруриятдир ва республикада Бутунжаҳон савдо ташкилотига кириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда, зеро унга аъзолик жаҳон иқтисоди ташкилотига интеграциялашувининг яна бир шаклига айланади.
1994 йилнинг июнидан Ўзбекистон Республикаси БСТ да кузатувчи мақомига эга. 1994 йилнинг декабрида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан Ўзбекистон БСТ га тўлақонли аъзо сифатида қўшилиш истагида эканлиги тўғрисидаги ариза топширилган. Ариза БСТ га аъзо давлатлар томонидан ижобий кўриб чиқилган ва 1994 йил нинг 21 декабрида БСТ нинг Бош Кенгаши ўзининг навбатдаги сессиясида Ўзбекистоннинг БСТ га қўшилиши бўйича Ишчи гуруҳни тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. БСТ нинг Бош Кенгаши Ишчи гуруҳга Ўзбекистон Республикаси ҳукуматиинг БСТ га қўшилиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқишни ва Министрлик конфернциясининг Бош Кенгашига Қўшилиш баённомасини кўзда тутиши мумкин бўлган тавсияларни тақдим этишни топширди.
БСТ га аъзо бўлиш тўғрисидаги ариза берилган пайтдан бошлаб республикада Ўзбекистон ташқи савдоси режимига оид Меморандумни тузиш ишлари олиб борилди. 1998 йилнинг сентябрида Меморандумнинг якуний варинати тугалланди ва унинг БСТ Котибиятига расман тақдим қилиниши бўлиб ўтди. Меморандум билан бирга Ўзбекистоннинг ташқи савдо фаолиятига оид қонунлари ва қонунчилик ҳужжатларидан кўчирмалар топширилди. 1998 йилнинг декабрида республикада БСТ билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия тузилди.
Ўтган давр мобайнида Женевада Ўзбекистоннинг БСТ га қўшилиши бўйича Ишчи гуруҳининг бир неча йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон ташқи савдоси режимига оид Меморандум тақдим этилган пайтдан бошлаб ўтган давр мобайнида ва Ишчи гуруҳ йиғилишлари якунлари бўйича БСТ га аъзо давлатлар томонидан Ўзбекистон томонига бир неча юзлаб саволлар келиб тушди.
Республикада БСТ га аъзо бўлишга доир самарали шартларга эришиш бўйича чора-тадбирлар қуйидаги тўрт йўналишда амалга оширилмоқда.
Биринчидан, босқичма босқич асосда миллий қонунчиликни БСТ меъёрлари ва қоидаларига мослаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Иккинчидан, республикада БСТ га кириш билан шуғиллланувчи мавжуд тузилмаларнинг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Хусусан, таркибига барча асосий вазирликлар ва идоралар вакиллари киритилган БСТ билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия доирасида БСТ билан ишлаш бўйича Кичик кенгаш тузилган. У доимий асосда фаолият юритувчи ижро органи бўлиб, ташкилотга кириш жараёнидаги бутун ижро ишларини мувофиқлаштиришга йўналтирилган. Идоралараро комиссия таркибида шунингдек тўққизта ишчи гуруҳ фаолият кўрсатмоқда ва улар ЎЗбекистон БСТ га қўшилиши жараёнида ўзига хос йўналишларни қамраб олади.
Учинчидан, доимий асосда БСТга қўшилиш жараёнига жалб этилган вазирлик ва идоралар вакилларининг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Тўртинчидан, Ўзбекистон вазирлик ва идоралари вакиллари чиқишлар давомида тақдим этилиши лозим бўлган материалларни тайёрламоқда.
6. Айнан бир ҳудуд ёки мамлакат гуруҳи билан чекланиб қолмай, 170 дан ортиқ мамлакат билан савдо-иқтисодий алоқалар ўрнатилган. Шу ўринда Ўзбекистоннинг хориж давтлар билан ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги муносабатлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф қилинган принцип ва нормалари ва республиканинг халқаро шартмномаларидан келиб чиқувчи мажбуриятларга риоя этишга қурилишини таъкидлаш жоиз.
Ташқи савдо давлат ташқи иқтисодий фаолиятининг таркибий қисми бўлиб, унинг роли йилдан йилга ошиб бормқода, бу эса жаҳон ҳамжамияти доирасидаги тобора чуқурлашиб бораётган интеграция самарасидир. Аммо турли мамлакатлар ва уларнинг юридик ва жисмоний шахслари билан ташқи иқтисодий муносабатлар фақат ташқи савдо муносабатлари билан чеклниб қолмасдан, анча мураккаб ва кенг савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш, илмий-техникавий, молиявий ва бошқа муносабатлар мажмуидир.
Айни пайтда, Ўзбекистон 45 та мамлакат билан энг яхши қулайлик режимини тақдим этиш тўғрисида битим имзолаган. Бундан ташқари Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари билан савдо муносабатларида эркин савдо-сотиқ режими амал қилмоқда.
Умуман, Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо режими бугунги кунда ўзининг очиқлиги билан изоғланади. Бутунжаҳон савдо ташкилотининг таснифи Ўзбекистон тариф режимини “очиқ” тоифасига киритиш имконини беради. Халқаро валюта фонди (ХВФ) томонидан фойдаланиладиган ўзртача тариф ставкалари даражасидан келиб чиқиб тариф режимлари таснифида Ўзбекистон тариф режими “нисбатан очиқ” тоифасига киритилган.
7. Мустақиллик йилларида мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолиятижа туб ўзгаришлар рўй берди. Бу даврда Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо алмашинуви 13 баробар, шу жумладан экспорт 21 баробар кўпайди. Танланган йўлнинг тўғри эканлии, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ва моҳиятини очиб берувчи бир рақамни келтириш кифоя: 1991 йилда импорт маҳсулот экспортидан 2 баравардан ортиқ бўлган, бунда экспорт асосини хомашё товарлари ташкил этган.
2012 йил якунларига кўра, ташқи савдо алмашинувида ижобий сальдога эришилиб, у 1 миллиард 120 миллион АҚШ долларидан ортди. Ўтган йилга нисбатан экспорт ҳажми салмоқли кенгайди, экспорт қилинаётган маҳсулот тузилиши ва сифати яхшиланмоқда. Экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг ўнлаб янги турлари, шу жумладан қишлоқ хўжалик техникаси, енгли ва юк автомобилллари, комплексли минерал ўгитлар ва оқа маҳсулотларнинг янги турлари ўзлаштирилди. 2012 йилда ташқи бозорга жами 1930 дан ортиқ турдаги товарлар етказилди. Умуман олганда экспорт тузилишида хомашёвий бўлмаган тайёр товарлар улуши 70 фоиздан ортди. Сотиш бозорларининг диверсификацияси ҳисобига экспорт географияси 179 мамлакатни қамраб олди. Экспортни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш жамғармасининг яратилиши мамлакат экспорт салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Кўпгина мамлакатларда давлат қарзининг ўсаётганлиги билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолаётган бир пайтда, Ўзбекистонда ташқаридан қарз олиш борасида амалга оширилаётган ўйланган сиёсат ташқи қарз ҳажмларини нисбатан паст даражада ушлаб туриш ҳамда мамлакатнинг ўз мажбуриятлари бўйича тўлиқ жавоб берувчи давлат сифатидаги имиджини сақлаб қолиш имконини беради.
Масалан, 2013 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра Ўзбекистон ташқи қарздорлигининг умумий қиймати ЯИМга нисбатан 16,0 фоиздан ошмайди, бу эса халқаро мезонларга кўра “ўртачадан паст” тоифасига киради.
Ўзбекистон Республикаси томонидан ижтимоий йўналтирилган иқтисодиётни ривожлантириш ва очиқ демократик жамиятни барпо этиш мақсадларига халқаро иқтисодий тизимда фаол иштироксиз эришиб бўлмайди. Гап бугунги кунда бозор иқтисодиётини яратишнинг муҳим элементи сифатида халқаро хўжаликка уйғун интеграциялашиш тўғрисида кетмоқда.
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олиниши. Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар, МДҲ, Марказий Осиё давлатлари билан алоқалари. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”нинг дунё бўйича эътирофи. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида янги босқич. Ўзбекистон-Россия, Ўзбекистон-Туркия, Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши ва ўзаро ҳурмат даражасида янги алоқаларнинг йўлга қўйилиши.

[1]Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. -Т.: “Ўзбекистон”, 1992.
[2] Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т.: “Ўзбекистон”, 1997.- 167 ва -325 б.
[3] Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: Маънавият. 2008. – Б.111.
[4]Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. - Т.: Ўзбекистон. 1992. 24 бет.
[5]Марказий Осиё Ҳамкорлиги (МОҲ) – халқаро минтақавий ташкилот 2002 йилда ташкил топган. Таркиби-га Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, 2004 йиладан Россия киради. Баён қилинган мақсад-лари-сиёсий, иқтисодий, илмий-техник, табиатни қўриқлаш, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қи-лиш, МОҲ аъзо-давлатлари мустақиллиги ва суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига таҳдиднинг олдини олиш масалаларида ўзаро ёрдамлашиш, чегара ва божхона назорати соҳасида мувофиқлаштирилган сиёсат юргизиш, ягона иқтисодий маконни босқичма-босқич шакллантиришда мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш.
[6] Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти (ЕвросИҲ) – умумий ташқи божхона чегараларини шакллантириш, ягона ташқи иқтисодий сиёсат, тарифлар, нархлар ва умумий бозорнинг ишлаши учун бошқа таркибий қисмларни ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи халқаро иқтисодий ташкилоТ.: 2005 йилнинг 6 октябрида Петербургда МОҲ Саммитида Ўзбекистоннинг ЕвросИҲга кириши муносабати билан МОҲ- ЕвросИҲ бирлашган ташкилотни тузиш учун ҳужжат тайёрлашга қарор қилинган эди. Амалий жиҳатдан МОҲни тугатишга қарор қилинган эди. ЕвросИҲ таркибига Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. 2008 йилда эса Ўзбекисттон Республикаси ўзининг ЕвросИҲ таркибидаги фаолиятини тўхтатди.
[7]Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. – Т.: Ўзбекистон, 2005. 63-64 бетлар.
[8]Европа Иттифоқи таркибига кирувчи давлатлар: Австрия Бельгия, Великобритания, Германия, Греция, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Люксембург, Нидерланды, Португалия, Финляндия, Франция, Швеция, 2004 йил 1 майдан - Венгрия, Кипр, Латвия, Литва, Мальта, Польша, Словакия, Словения, Чехия, Эстония, 2007 йилдан. – Болгария ва Румыния. 2013 йилдан Хорватия.
[9] ЎзР ТИВ ЖА. Европа мамлакатлари бошқармаси.ЕИ ҳамда ЎзР ва ЕИ шртасидаги ШҲБ тўғрисидаги информацион папка. 22 бет.
[10] Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари таркибига кирувчи давлатлар – Бруней, Вьетнам, Индонезия, Камбоджа, Лаос, Малайзия, Мъянма, Сингапур, Таиланд, Филиппин.
[11] Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бщса-асида: хавсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари / Каримов И.А. Хавсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т.6. - Т.: Ўзбекистон, 1998. 239-240-бет.
[12]Каримов И.А. Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли / Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-ж. - Т.: Ўзбекистон, 1996. 336-339-бетлар.
[13]Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган “Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида” 554-II-сон Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. – 2004. 4-сон. 3-15-бетлар. (39-модда).
[14]Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган “Экспорт назорати тўғрисида” 658-II-сон Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. – 2004. – 37-сон. 4-7-бетлар. (406-модда).


Download 299,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish