Ўзбекистонда амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар, унинг босқичлари режа



Download 299,46 Kb.
bet13/21
Sana13.07.2022
Hajmi299,46 Kb.
#784527
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Биринчи босқич 1991–2001 йилларни ўз ичига олиб, республикамиз ҳаётида туб бурилиш ясаган бу даврда, жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган тегишли қонунлар, Президент Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ишлаб чиқилди. Уларда жисмоний тарбия ва спортнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий асослари белгиланиб, спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари кўрсатиб берилди.
Бу даврда:
- жисмоний тарбия ва спортни бошқаришнинг ташкилий асослари такомиллаштирилди;
- Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар ташкил этилди;
- жисмоний тарбия-соғломлаштириш, оммавий спорт ишлари, спортнинг миллий спорт турлари ва ўйинлари ривожлантирилди;
- жисмоний тарбия ва спорт соҳасини маблағ билан таъминлаш тизими такомиллаштирилди, моддий-техника базаси мустаҳкамланди.
Хусусан, республикамизда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ичида биринчилардан бўлиб, 1992 йил 14 январда Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.1999 йил 27 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Унда, аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи махсус тестлар ишлаб чиқиш, уларни муваффақиятли топширганлар учун уч даражали «Алпомиш» ва «Барчиной» нишонларини таъсис этиш қайд этилди. Энг муҳими, жойларда аҳоли саломатлигини яхшилаш мақсадида спорт-соғломлаштириш клубларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятига спортнинг оммавий, миллий турлари ва халқ ўйинларини кенг жорий этиш белгиланди.
Шу йилларда кўплаб оммавий спорт турларини ривожлантиришга катта эътибор берила бошлади. Хусусан, 1992 йилдан миллий кураш бўйича жаҳон чемпионатлари, 1994 йилдан теннис бўйича «Президент Кубоги» халқаро турнири, 1996 йилдан «Тошкент Опен» халқаро аёллар турнири, шунингдек, Фарғона, Самарқанд, Гулистон, Бухоро, Қарши шаҳарларида «Челенжер», «Фьючерс» ва «Сателлит» каби халқаро турнири ўтказила бошлади. Бундан ташқари, бокс бўйича Осиё чемпионати (1996) ва кураш, бокс, шарқона яккакурашлар, спорт ўйинлари бўйича жуда кўп расмий мусобақалар, халқаро турнирлар Тошкент, Бухоро, Қарши, Термиз ва бошқа шаҳарларда ўтказилди, уларда кўплаб мамлакатларнинг энг нуфузли спортчилари иштирок этди. Бу, ўз навбатида, ушбу спорт турларига бўлган қизиқувчилар сонининг ошиши, оммавийликнинг ўсишига сабаб бўлди.
Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилиниши билан ижтимоий соҳада бошқариш тузилмасини динамик ўзгартириш имконияти туғилди. Бу мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳамда унинг жаҳон спорт ҳамжамиятига интеграцияси сабабли юзага келди. Жисмоний тарбия ва спорт олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун Ўзбекистонда олимпия ҳаракатини бошқариш бўйича ташкилот тузиш зарур бўлиб, уни Халқаро спорт қўмитаси тан олиши керак эди. Бундан ташқари, спортчиларимиз мус-тақил равишда Олимпия ўйинларида иштирок этишига рухсат берилиши учун ҳам Миллий Олимпия қўмитаси иш олиб бориши зарур эди. Шу сабаб-ли, Ўзбекистон мустақил давлат сифатида халқаро спорт ҳамжамиятига аъзо бўлиб кириш мақсадида 1992 йил 21 январдаги биринчи таъсис мажлисида Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ)ни ташкил этди. Халқаро Олимпия қўми-таси (ХОҚ) хартияси асосида ва жаҳон спорт ҳаракатининг илғор тажриба-ларига таянган ҳолда МОҚ Низоми ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.
1992 йилги Барселонадаги (Испания) Олимпия ўйинларида республика мустақил бўлганига қарамасдан, ҳали ХОҚ таркибига расмий равишда аъзо бўлмаганлиги сабабли Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) терма жамоаси таркибида иштирок этишга мажбур бўлди. Бу Олимпия ўйинларида юртимиз вакиллари спорт тарихида илк бор 17 кишидан иборат жамоа билан қатнашди. Кам сонли бўлишига қарамасдан, спортчиларимиз ватанимизга 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини олиб келишга муваффақ бўлдилар (О.Чусовитина, Р.Галиева - спорт гимнастика, М. Шмонина - енгил атлетика, А. Асрабоев - милтиқдан ўқ отиш, С. Сирцов - оғир атлетика, В. Захаревич - қиличбозлик).
1993 йилда ХОҚнинг 101-сессиясида Ўзбекистон МОҚ аъзоси сифати-да тан олиниб, халқаро спорт ҳамжамиятининг тўлақонли субъектига айлан-ди. Бу мамлакатимизга ўз жамоа ва спортчилари билан барча ҳалқаро мусо-бақаларда, Олимпия ва Осиё ўйинларида мустақил равишда қатнаша олиш имконини берди. Бу спорт оламида энг муҳим ва оламшумул воқеа бўлди.
1993 йилда ЎзР МОҚ таркибида Олимпия Академияси ташкил этилиб, у олимпия ҳаракати, ғоялари, жисмоний тарбия ва спорт назарияси ҳамда амалиётини ўрганиш ва уларни тарғибот қилишга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистоннинг халқаро спорт тарихидаги энг муҳим воқеа-1994 йил февралида XVII қишки Олимпия ўйинларида Республика спортчилари мустақил равишда биринчи маротаба қатнашишлари билан бошланди. Унда чанғида акробатик сакраш бўйича Л. Черязова ўз маҳоратини намойиш этди ва олтин медаль соҳиби бўлиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш ва республика мадҳиясининг янграшига эришди.
1994 йил 2–15 октябрда Япониянинг Хиросима шаҳрида XII Осиё ўйинлари бўлиб ўтди. Унда илк бор Ўзбекистон спортчилари ҳам иштирок этди, футбол бўйича республика терма жамоаси финал учрашувида хитойлик футболчилар устидан ғолиб келиб, уларнинг шуҳрати Осиёда кенг тарқалди. Республикамиз спортчилариушбу ўйинларда жами 40 та медални (10 та олтин, 11 та кумуш ва 19 та бронза) қўлга киритди.
1995 йил 3–8 сентябрда Тошкентда Марказий Осиё республикаларининг биринчи ўйини ўтказилди. Тантанали очилиш маросимида ХОҚ Президенти Х.А. Самаранч табрик сўзи билан қатнашди. Ўйинлар дастурида теннис, оғир атлетика, бокс, қиличбозлик, сузиш, енгил атлетика, баскетбол турларида Ўзбекистон яхши натижаларга эришди.
1994–2001 йиллар давомида Республика Президенти кубоги учун теннис бўйича халқаро турнирлар, бокс бўйича Осиё чемпионати (сентябрь, 1996) ва кураш, бокс, шарқона яккакурашлар, спорт ўйинлари бўйича жуда кўп расмий мусобақалар, халқаро турнирлар Тошкент, Бухоро, Қарши, Термиз шаҳарларда ўтказилди. Бунда кўплаб мамлакатларнинг энг нуфузли спортчилари иштирок этди. Айниқса, мукофот пули 550 минг АҚШ доллари миқдорида бўлган теннис бўйича Президент кубоги халқаро турнирида Марат Сафин, Евгений Кафельников, Тим Хенман, Карлос Мояа каби таниқли теннис юлдузларининг иштирок этиши ушбу мусобақа нуфузини янада оширди. 1999–2000 йилларда халқаро теннис федерацияси бу турнирни «Йилнинг энг аъло турнири», деб эътироф этди. Шунингдек, ҳар йили мамлакатимизда «Тошкент опен», «Челенжер», «Фючерс» каби турнирларнинг ўтказилиши анъанага айланган.
1996 йил августда Тошкентда «Олимпия шон-шуҳрати» музейи очилди. Унда мамлакатимиз спорт тарихи, Олимпия ҳаракати, спортчиларнинг эриш-ган ютуқлари ўз ифодасини топди. Музей экспонатларини томоша қилиш учун Франция, Италия, Германия, Англия, Швеция, Россия, Болгария каби давлатлар ҳамда Европа, Осиё, Африка, Америка, Австралия қитъаларидаги мамлакат-лардан расмий делегатлар, саёҳатчилар ва спортчилар ташриф буюришмоқда. Ҳақиқатан ҳам, музейда қимматбахо экспонатлар кўп бўлиб, улар нафақат Ўзбекистон, балки халқаро олимпия харакати, миллий спорт турлари тарихи ҳамда юртимиз спорти анъаналари тўғрисида ҳикоя қилади. Бу ерда олимлар Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт тарихига оид ҳужжатларни йиғиш, таҳлил қилиш, спорт тарихи фондини яратиш бўйича иш олиб боряптилар. Кўплаб таниқли спортчилар ўз ғолиблик нишонлари, медаллари, фотосурат-ларини музейга инъом қилганлар. Асосий экспонат сифатида ХОҚнингЎзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримовга топширган«Олимпия Олтин ордени», Осиё Олимпия кенгашининг «Олтин ордени», ХОҚА томонидан бешта қитъа рамзи бўлган олтин занжир ва кумуш пластина, Халқаро ҳаваскорлар кураш федерациясининг Олтин маржони ўрин олган.
1996 йилда XXVI ёзги Олимпия ўйинларида (Атланта, АҚШ) Ўзбекистон спортчилари мустақил жамоа сифатида илк бор қатнашди. Унда 76 нафар спортчи иштирок этиб, 13 спорт тури бўйича беллашувларда ўзларини синадилар. Бунда Ўзбекистон медаллар сони буйича 197 мамлакат ичида 58-ўринни эгаллади. А. Багдасаров дзюдо бўйича кумуш медалига сазовор бўлган бўлса, К. Тўлаганов эса бокс бўйича бронза медалини юртимизга ҳадя қилди. Дзюдочилар В. Шмаков 7-ўринни, А. Мухторов 9-ўринни эгалладилар. Бокс бўйича Д. Ёрбеков (75кг), Н. Атоевлар 5-8-ўринни эгаллади. Бошқа спорт турларида ҳам спортчиларимиз яхши натижаларга эришиб, кучли ўнликдан жой олишга муваффақ бўлишди. Ушбу Олимпия ўйинларида ғолибликни қўлга киритган спортчи ва мураббийлар Ўзбекистон Президент Фармони билан орден ва медаллар билан тақдирландилар.
1998 йил XIII Осиё ўйинларида (Бангкок) республика спортчилари муваффақиятли иштирок этдилар. Бу ўйинларга 41 мамлакат спортнинг 36 тури бўйича ўз вакилларини юборган эди. Фақат Хитой, Япония, Таиланд ва Жанубий Корея Республикаси тўла дастурда қатнашди. Ўзбекистон спортчилари эса 21 тур бўйича беллашди. Умумий ҳисобда республикамиз спортчилари 10-ўринни эгалладилар. В. Шин бошчилигидаги боксёрлар жамоаси аъзолари - М. Абдуллаев, С. Михайлов, Р. Чагаев каби спортчилар бокс бўйича Осиё ўйинлари чемпиони бўлишди. Сув спорти турларида жамоаларимиз 2–3 - ўринларни эгаллади. Енгил атлетикачиларнинг умумий медаллар сони 20 та эди, яъни 6 та олтин, 2 та кумуш ва 12 та бронза.
1999 йилдаЎзбекистон турли хил халқаро спорт ташкилотлари йиғилишлари марказига айланди. Осиё Олимпия Кенгашининг (ООК) таклифи билан шу йилда 42 давлат иштирокида Осиё миллий олимпия қўмиталари Бош котибларининг кенгаши бўлиб ўтди. Бундай юқори даражали учрашувларнинг айнан Ўзбекистонда ўтказилиши, мамлакатимиз халқаро нуфузининг кучайишига, обрўсининг янада ўсишига сабаб бўлди. Бу, ўз навбатида, кўплаб хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистон МОҚ билан ҳамкорлик қилишига қизиқишларини орттирди. Хусусан, Тайланд, Вьетнам, Хитой, Монголия, Германия мамлакатлари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Бу мажлисда ХОҚ Президенти Антонио Самаранчнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида«Тошкент декларацияси» қабул қилиниб, бу ўзаро дўстлик ва ҳамкорликнинг янада кучайишига сабаб бўлди.
ХОҚнинг «Олимпия бирдамлиги» дастури доирасида Ўзбекистонга 32 та Олимпия стипендияси ажратилган бўлиб, доимий равишда халқаро экспертлар иштирокида мураббийларнинг малака ошириш семинарларини ташкил этиш учун маблағ ажратмоқдалар. Бундай конструктив тадбирлар мамлакатимиз спортчиларининг халқаро мусобақаларда чиқишлари учун зарурий шароит яратиб, юртимизда жисмоний тарбия ва спортнинг янада ривожланишига замин яратди.
1999 йил кузда Тошкентда бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Д. Йўлдошев, А. Раҳимов, Т. Турғунов, С. Михайлов, Р. Чагаев, Р. Cаидовлар ўз вазнларида олтин медалга сазовор бўлишди. Шу йил Хьюстонда бокс бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. Ў. Ҳайдаров ва М. Абдуллаевлар жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлдилар.
Мустақиллик йилларида Л. Черязова (фристайл), А.Таймазов (эркин кураш), О. Чусовитина (спорт гимнастикаси), А. Багдасаров (дзюдо), Р. Қосимжонов (шахмат), А. Ряхов (байдаркада сузиш) каби кўплаб спортчилар жаҳон чемпионатларида муваффақиятли қатнашиб, давлатимиз спорти шарафини дунёга тараннум этдилар.
Сидней (Австралия) шаҳрида XXVII Олимпия ўйинлари 2000 йил 15 сентябрдан 1 октябргача давом этди. Бунда Ўзбекистондан 125 киши, шундан 77 нафар спортчи спортнинг 13 тури бўйича қатнашди. Умумий медаллар сони бўйича Ўзбекистон 41-ўринни, Осиё минтақасидаги давлатлар орасида эса 7-ўринни эгаллади. Бокс бўйича спортчилар ғоят қаттиқ кураш олиб боришди. Муҳаммадқодир Абдуллаевга (Андижон) олтин медаль, эркин курашчи Артур Таймазовга кумуш медаль насиб этди. Боксчилар Сергей Михайлов (Андижон) ва Рустам Саидов (Тошкент)лар бронза медаллари соҳиби бўлдилар.
Юқоридагилар билан бир қаторда, бу даврда халқ миллий ўйинларини тиклаш ва ўрганишга кучли эътибор қаратилиб, катта тадбирлар амалга оширилди. Фориш туманида (Жиззах вилояти) илк бор республика халқ миллий ўйинлари мусобақаси ташкил этилди.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, меҳнаткашлар, қишлоқ ёшлари ва аҳоли истиқомат жойларида ҳам замонавий спорт турлари ва халқ миллий ўйинлари бўйича турли-туман спорт мусобақалари ташкил этилиб, «Наврўз», «Мустақиллик куни», «Ҳосил байрами» ва турли қутлуғ саналарга бағишлаб ўтказилаётган анъанавий байрамлар, маданий тадбирларда кураш, бокс, кучсинаш, тош кўтариш, шарқона якка курашлар ва бошқа халқ миллий ўйинлари, айниқса, кўпкари (улоқ), пойга, дорбоз каби томошабоп ўйинлар ҳам намойиш этилди. Бундан асосий мақсаджисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш йўли билан аҳоли саломатлигини яхшилаш, ўқувчи ёшларнинг маънавий ва жисмоний баркамоллигини оширишга қаратилгандир.
Миллий ўйинлархалқнинг қадриятлари таркибидаги энг севимли оммавий-маданий тадбирларидан биридир. «Наврўз» байрами, тўйлар ва турли хил анъанавий маросимлар, удумлар, қадимдан курашсиз, кўпкарисиз (улоқ), пойгасиз ва бошқа ўйинларсиз ўтмаган. Бундай тадбирлар халқ оғзаки ижодининг барча турларида, жумладан, достонларида мадҳ этилган, улуғ алломалар Абу Али Ибн Сино, Алишер Навоий, Мирзо Бобурларнинг асарларида қизиқарли ҳамда тўла баён этилган.
Халқ миллий ўйинлари бир неча йўналишга эга бўлиб, уларнинг таркибида рақслар, лапарлар, айтишувлар, аскиялар анча устун туради. Шунингдек, улар қаторида қадимги аждодлардан мерос бўлиб келаётган ҳаракатли ўйинлар ва спортга хос ўйинлар ҳам жуда кўп. Уларни қуйидаги катта гуруҳларга ажратиш мумкин, яъни:
1. Курашлар (Бухороча, Фарғонача, Хоразмча ва ҳ.к.).
2. От ўйинлари (кўпкари-улоқ, пойга (ялов), қиз қувмоқ, отдан ағдариш, човгон ва ҳ.к.).
3. Дорбоз (дор устидаги машқлар, ҳазил ва айтишувлар).
4. Тош кўтариш.
5. Арқон тортиш.
6. Билак кучини синаш.
7. Ҳаракатли ўйинлар .
Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Тошкент ва бошқа вилоятларнинг тоғли ҳудудларида кураш, кўпкари-улоқ, пойга ва турли ҳаракатли ўйинлар доимий равишда ўтказилмоқда. Бу ўйинлар тўйларга файз, барака киритиш билан бирга томошабинлар олқишига сазовор бўлмоқда, айниқса, ўқувчи ёшларнинг миллий ўйинлар, замонавий спорт турларига қизиқишини тобора оширмоқда. Тарбиявий аҳамиятга эга бўлган баъзи бир ўйинлар умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус касб хунар коллежлари «Жисмоний тарбия» дастурига ҳам киритилиб, улар ўқувчи ёшлар орасида оммалашди.
1998 йили «Алпомиш» достонининг 1000 йиллигига бағишлаб Тер-мизда «Алпомиш ўйинлари» республика фестивали ўтказилди. 2000 йилдаги фестиваль Фарғона шаҳрида, учинчи фестиваль эса Гулистон шаҳрида 2002 йилда ташкил этилди. Халқ миллий ўйинлари Республика мусобақаларива «Алпомиш ўйинлари» Республика фестивалларидастурларида кураш, пойга, кўпкари (улоқ), «Бўрон», арқон тортишиш, билак кучини синаш, «Минди», «Қирқ тош» (қизлар ўйини) каби ҳаракатли ўйинлар ўрин олди.
Ушбу халқ миллий фестивалларини ўтказишдан мақсад, қадимий анъана ва урф-одатларимизни асраш, авлоддан авлодга ўтиб келаётган миллий тадбирларни тиклаш, келажак авлод учун уларни бузилмаган ҳолича етказиб беришдан иборат.

Download 299,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish