Ушбу методика 5-синф ўқувчиларида устунлик қилаётган эмоционал ҳолатларни аниқлаш мақсадида қўлланилади, у мактабдаги етакчилик қилаётган туйғуларни ажратишни, ҳис-кечинмаларнинг индивидуал характерини ва синфнинг умумий “эмоционал портретини” аниқлаш имконини беради.
Хотиржамлик
Гумонсираш
Чарчоқлик
Хафа бўлиш
Зерикиш
Қўрқув
Хурсандчилик
Хўрланганлик ҳисси
Ўзига ишонч
Келажакдан хавотирланиш
Хавотирлилик
миннатдорчилик
Ўзидан қониқмаслик
Ўқитувчиларга нисбатан
симпатия
Ғазабланиш
Бу ерга келишни хоҳлаш
Йўриқнома: Берилган 16 та туйғудан фақатгина мактабда энг кўп ҳис қиладиган 8 тасини танла.
3-илова. Ўқувчиларни мактабҳаётидан қониққанлигини ўрганишсўровномаси Ўқувчиларга берилган тасдиқлар билан розиликлари даражасини қуйидагича баҳолашлари таклиф этилади: 0-йўқ,1- ҳар доим ҳам эмас,2- ҳа. 1. Мактабга хурсанд бўлиб кетаман.
2. Одатда мактабда кайфиятим яхши.
3. Ўқитувчиларимиз яхши.
4. Мактабда севимли дарсларим бор.
5. Янги ўқитувчиларга кўникиб қолдим.
6. Бошланғич синфларда яхшироқ эди.
7. Ёзги таътилда мактабни соғиндим.
8.Жумланидавом эттир:Менга мактабдаёқмайди(ёкиёқади)(нима?).
Психологнингчиқиши. Ҳар йили кўплаб ўқувчилар хурсанд бўлиб бошланғич синфни тугатиб, ўрта, яъни бешинчи синфга боришади. Лекин ўқув йилининг иккинчи хафтасиданоқ ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари қандай қийинчиликларга дуч келишларини билмайдилар. Сентябрь ойининг охирига келиб ота-оналарни, ўқитувчиларни «болаларга нима бўлди? улар ҳеч қачон бундай бўлмаганлар» деган саволлар қийнайди. Бир-бири билан аҳил, ақлли болалар бирданига таниб бўлмас даражада ўзгарадилар. Бошланғич синфдан ўрта синфга ўтиш даврида ҳар бир ўқувчи муаммоларга дуч келади. 5 синф ўқувчиларининг ёшини кичик мактаб ёшидан кичик ўсмирликка ўтиш деб аташ мумкин. Бу ёш психологик жихатдан улғайиш ҳиссини эгаллаш билан ҳам боғлиқ,
«Улғайишҳисси»нима? Ўзликни англаш мураккаб бўлса ҳам, ўзини шахс сифатида топиш барчадан, шу кунгача унга таъсир ўтказиб келган энг
аввало оиласи, ота онасидан узоқлашиш истагини келтириб чиқаради. Шу ерда
катталар билан низо келиб чиқади. Бола (кичик ўсмир) ўз ноёблигини топишга,
«Мен»ини англашга харакат қилади. Айнан шу сабабдан ўсмир тенгдошлари билан ўзаро ишончли алоқаларни ўрнатишга ҳаракат қилади. Дўстлашишда ижтимоий муносабатларни моделлашуви, ҳаммани ёки кимнингдир харакатлари, одамлар муносабатларининг ижтимоий меъёрлари, маънавий
қадриятларнинг ўзлаштирилиши содир бўлади.
Бундан ташқари, 5-синфда ўсмир ёшидаги муаммоларга янги таълим шароитларига кўникиш муаммоси ҳам қўшилади. Мослашув деганда кенг маънода атроф муҳит шароитларига кўникиш тушунилади. Ҳар қандай ўқитувчи 5 синф нафақат бола, балки ўқитувчи ва ота оналар учун ҳам қийин босқич эканлигини айтади. Муаммолар фақатгина таълим жараёнига эмас,
балки мактаб ҳаётини ташкил этиш ва оиладаги психологик муҳитга ҳам боғлиқдир.
Бугун биз ўқувчиларнинг психологик мослашуви ҳақида суҳбатлашамиз, чунки улар ҳозир 5-синфга ўтиш билан боғлиқ бўлган янги шароитларга
мослашиши жуда муҳим. Мослашиш жараёнининг қийинчиликларидан бири, катталарнинг мавжуд қийинчиликларни англамаслигидир. Аслида эса, 5-синфга ўтиш ўқувчилар учун худди 1 синфга келиш билан баробар жиддий синовдир.
Фақатгина ота - оналар ва энг яқин одамлар болаларга бу синовдан ўта олишга ёрдам беришлари мумкин. Лекин мослашиш жараёни ва унинг хусусиятларини муҳокама қилишдан олдин, биргаликда фарзандларимизнинг бу босқичдаги қийинчиликлари нимадан иборат эканлигини қанчалик тасаввур қилишимизни тушунишимиз учун қуйидаги саволларга жавоб берамиз.