Сўровнома. Ўқувчиларга “5-синфга ўтганингдан сўнг, ҳаётингда қандай ўзгаришлар содир бўлди?” сўровнома саволларига жавоб бериш тавсия
этилади. (1-иловага қаранг).
“Мени нима хавотирлантиради?” машқи.
Синф хонасининг деворларига “ҳа”, “йўқ”, “баъзида” жавоблари ёзилган табличкалар осилади. Болаларга тасдиқларни тинглаб, ўйлаб кўриб, керакли жавоб ёзилган табличка олдига бориб туриш тавсия этилади.
Психолог тасдиқларни ўқийди:
Мен ўзимнинг ўзлаштиришимдан безовта бўламан.
Мен ёзма назоратлар олдидан ва улар вақтида қаттиқ хаяжонланаман.
Кўпинча бошим ёки қорним оғрийди.
Диққатимни жамлашга қийналаман.
Қарорлар қабул қилишга қийналаман.
Баъзида янги одамлар билан танишишдан ўзимни тортаман.
Бошқалар менга босим ўтказаётганини ҳис қиламан.
Кечаси ҳар доим ҳам яхши ухлай олмайман.
Ўйлашимча, мен ҳаддан зиёд кўп хавотирланаман.
Катталар мендан жуда кўп нарса кутишади.
Хато қилиб қўйишдан қўрқаман.
Психолог. Муаммоларингиз ўхшашми? Жавобларингиз орасида бир –
бирига ўхшаши борми? (болалар жавобларини ўқийдилар, таққослайдилар).
Амалий топшириқ. Ўқувчиларга “Мактабдаги ҳис-туйғуларим” амалий топшириғини бажариш таклиф этилади (2-иловага қаранг).
“Мен ўзимга, ўз кучимга ишонаман” машқи.
Болаларга қуйидаги тасдиқлар ўқиб берилади ва уларни баҳолаш
сўралади. Агар тасдиқ тўғри бўлса болалар бош бармоқларини тепага кўтаришлари, нотўғри бўлса пастга туширишлари керак бўлади.
Тасдиқлар:
Одатда мен эрталаб ва кечқурунлари яхши кайфиятдаман.
Кўзгудаги аксим менга ёқади.
Мен мактабни жуда яхши кўраман.
Ҳаётимда яхши нарсалар жуда кўп.
Мен оптимистман.
Ўз хатоларимни тан оламан.
Ҳаётимда деярли ҳеч нарсани яхши томонга ўзгартириш шарт эмас.
Мен қизиқарли шахсман.
Ўзимда содир бўлган ўзгаришлар менга ёқади.
Мен меҳрибонман.
Дўстларим мени фикримни қадрлашади.
Ўзимдан қониқаман.
Ўз ҳис-туйғуларимни ошкор қилишдан қўрқмайман.
Ҳаётим жуда қизиқарли ва қувончли.
Сўровнома. Ўқувчилар “Ўқувчиларни мактаб ҳаётидан қониққанлигини ўрганиш” сўровномаси саволларига жавоб берадилар. (3-иловага қаранг).
Психолог. Агар кўп тасдиқларга кўнсанг, демак сен ўз кучингга ишонасан ва кўп нарсаларни мустақил бажара оласан. Аксинча келтирилган
тасдиқларнинг кўпчилиги сенгга мос келмаса, унда қайғуриш керак эмас, ҳали хаммаси олдинда!
4. Рефлексия. “Яхши кун учун раҳмат” машқи. (5 дақиқа).
Бу машғулотни якунлаш учун сўнгги машқ бўлиб,. унинг ёрдамида
болаларда ташаккур билдириш ва дўстона муносабат каби муҳим сифат-
шаклланади.
Кўрсатма: Илтимос, доира бўлиб туринг. Ҳозир Сиз билан бир-
биримизга дўстона муносабатларимизни ва ташаккуримизни намоён этишга ёрдам берувчи кичик машқ ўтказамиз. Ўйин қуйидаги тарзда кечади: бир киши доира марказига келиб туради, бошқа иштирокчи уни ёнига келиб, қўлини сиқиб “Шу бугунги кунимиз жуда мароқли ўтди, бунинг учун раҳмат!” дейди. Иккала иштирокчи ҳам қўлини ушлаб турган холда марказда туради, сўнгра учинчи ўқувчи ҳам келиб биринчи ёки иккинчи ўқувчининг қўлини тутиб “Бугунги кун учун раҳмат” дейди. Шу тариқа марказдаги доира кенгаяди. Бошқа ўқувчилар ҳам навбатма-навбат келиб бир -бирларининг қўлларини маҳкамроқ ушлаган ҳолда юқоридаги сўзларни қайтариб машғулотга якун ясайдилар.
1-илова.
“5-синф ўқувчиси бўлганингда ҳаётингда нима ўзгарди?” Ўқувчилар учун анкета.
Хурматли ўқувчилар! Қуйидаги саволларга очиқ жавоб беринг. Сизнинг жавобларингиз орқали 5-синфга ўтганингиздан кейин қандай янги ва қизиқарли, ёки аксинча, қийин ва ёқимсиз ҳолатлар содир бўлганини билиб оламиз.
1. Бошланғич синф билан солиштирганда, 5-синфда нималар ўзгарди (ўқитувчилар, синф хонаси, синфдошлар, дарслар, кечалар, саёҳатлар ва байрамлар ва шу кабилар)?
А) Сизнингча, хотиржам ва меҳрибонроқ бўлдингизми, ёки аксинча, ташвишли ва баджаҳлми?
Б) Бошланғич синфдагига қараганда сизга дарсларда кўпроқ танбеҳ беришяптими, ёки сиз бир жойда ўтирадиган ва хотиржам бўлиб қолдингизми?
В) Дарсларда эслаб қолиш ёки уй вазифаларини тайёрлаш сизга қийинроқ ёки осонроқми, диққатингизни жамлай оласизми, ҳар доим ҳамма нарсани тушунасизми?
3. Сиз учун 5-синфда энг қийини нима?
4. 5-синфда сизга нима ёқди?
5. Бу даврда ота-онангиз сизга қандай ёрдам бера олишган бўларди?
6. Бошқа мактабга ўтишни истармидингиз?
7. Ота-онангиз ёки қариндошларингизга мактабингиз хақида сўзлаб берасизми? “Менга мактабда ёқади” (ёки ёқмайди)... жумласини қўллаган ҳолда нималарни гапирасиз?
8. Синфда дўстларингиз кўпми? Энг яқин дўстларингизни фамилиясини ёзинг.
9. Мактабдаги ўқитувчилар сизга ёқдими? Агар ёқмаса нима учун?
10. Мактабдаги кечалар, саёҳатлар ва шу кабиларда ўз хоҳишингиз билан ва фаол қатнашасизми?
11. Дарслар қолдирилганда хафа бўласизми (ўқитувчининг касаллиги ёки
бошқа сабабларга кўра)?
12. Дарсларингизни ота-онангизни эсга солишларисиз бажарасизми?
13. Қизиқиш ва хоббиларингиз борми (қандай тўгарак ва секцияларга борасиз), улар сизга ёрдам берадими ёки халақит қиладими?
Мактабдаги туйғуларим.
Do'stlaringiz bilan baham: |