Ижтимоий ҳамкорлик – турлимиллат, ирқ ва динга мансуб кишилар ва гуруҳларнинг умумий мақсад йўлидаги ҳамжиҳатлиги.
Ижтимоий шериклик - давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигидир
Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар - бу кишилар учун зарур бўлган ҳаётий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва исътемол қилиш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар.
Иқтисодий мустақиллик –муайян бир мамлакатнинг шу мамлакатда мавжуд ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш воситаларига, табиий ва маънавий бойликларга ва шу бойликлар туфайли яратилган маҳсулотдан тушган миллий даромадга ва уни тақсимлашга ягона эгалик қилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |