Кучли давлатдан-кучли жамият сари – ушбу концепциянинг моҳияти одамларнинг сиёсий онги, сиёсий маданияти ва фаоллиги юксалиб боргани сари давлат вазифаларининг нодавлат тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтиши, маҳаллаларнинг нуфузи ва мавқеининг ошиши демакдир.
Кучли жамият-мустаҳкам негизнинг барқаролиги таъминланган, давлатнинг бошқарувчилик фаолияти қисқариб, жамоат ташкилотларининг роли кучайган, фуқароларнинг қонун асосида, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадриятларга айланган жамият.
Do'stlaringiz bilan baham: |