Феруза ХУДОЙҚУЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти
-
нинг 2022 йил 24 мартдаги “Ўзбекистон
Республикаси Президентининг соғлиқни
сақлаш соҳаси вакиллари билан “очиқ
мулоқоти”да белгиланган вазифаларни
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғри
-
сида”ги Ф-33-сонли фармойиши асосида
2022 йилнинг 15 апрелида “Ўзбекистон
темир йўллари” акциядорлик жамия
-
ти бошқарув раисининг 330-Н-сонли
буйруғи имзоланди.
Мазкур буйруқда даволаш-профилактика
муассасаларида болаларга манзилли ва
малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича
вазифалар белгиланиб, бу борадаги амалий
ишлар бошлаб юборилди.
Хусусан, жорий йилнинг 11 май кунидан 16
май кунига қадар “Қўнғирот минтақавий темир
йўл узели” унитар корхонаси темирйўлчи фар
-
зандлари ҳамда мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли
болаларининг сифатли тиббий хизматлардан
фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш,
уларга ихтисослашган ва юқори технологик тиб
-
бий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Соғлом авлод
– юрт келажаги” акцияси ташкиллаштирилди.
Мазкур акция доирасида Соғлиқни сақ
-
лаш хизмати тасарруфидаги тиббиёт муасса
-
саларининг бир гуруҳ малакали ва тажрибали
шифокорлари томонидан манзилли тиббий
кўрик ўтказилди.
Жумладан, невропатолог Диёра Асмитова
томонидан 216 нафар бола тиббий кўрикдан
ўтказилиб, улардан 185 нафарида касаллик
аниқланди. Улар орасидан 25 нафар бола Реа
-
билитация марказида, қолган 48 нафари эса
Тошкент шаҳридаги Йўл болалар касалхонаси
-
да даволаниш учун тавсия қилинди.
Лор шифокори Алишер Равшанов 251
нафар болани тиббий кўрикдан ўтказиб, 87
нафарига ўша ернинг ўзида даволаш муола
-
жаларини ўтказди.
Педиатр-гастроэнтеролог Маъмура Юсу
-
пова кўрикдан ўтказган 427 нафар боладан
318 нафарида турли касалликлар аниқланди.
Шундан 120 нафар бола Тошкент шаҳридаги
Йўл болалар касалхонасида даволаниши тав
-
сия қилинди. Шунингдек, 7 нафар бола Гемато
-
логия марказига, 20 нафари эса Аллергология
марказига чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан
ўтиб, даволаниши учун йўлланма олди.
Болалар эндокринологи Гулнара Каипова
қабулида 255 нафар бола бўлиб, улардан 67
нафари Эндокринология марказида давола
-
ниши тавсия этилди.
Манзилли кўрик тадбирлари давомида бо
-
лаларга УТТ, ЭКГ, флюорография, лаборато
-
рия мутахассислари томонидан юқори техно
-
логик тиббий кўрик ташкил этилди.
Ушбу эзгу акция туфайли шифокорлар
нафақат темирйўлчи фарзандларининг соғ
-
лиғини тиклаш ва уларнинг касалликларини
ўз вақтида аниқлашда, балки аҳоли орасида
соғлом турмуш тарзини татбиқ этишни ҳам са
-
марали олиб боришди.
Do'stlaringiz bilan baham: |