“Ўзбекистон темир йўллари” датк


О узелининг чоғиштириш жадвали, минг тонна суткасига



Download 1,97 Mb.
bet6/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,97 Mb.
#50884
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Услубий курсатма иктисодиёт

О узелининг чоғиштириш жадвали, минг тонна суткасига



га
дан

О

Ғр.

Шр.

Жн.

Шм.

Жами

О




1,7

0,3

0,4

0,6

3,0

Ғр.

0,9




8,2

5,9

1,8

16,8

Шр.

0,5

6,5




4,0

0,5

11,5

Жн.

0,2

5,0

5,0




1,5

11,7

Шм.

0,2

1,7

1,0

1,8




4,7

Жами

1,80

14,9

14,5

12,1

4,40

47,7



Умумий қия жадвал бўйича ҳисоблаш учун, узел орқали ўтаётган барча юк оқимларини, йўналишлар бўйича уларнинг пайдо бўлишларига ажратиш керак бўлади. Умумий қия жадвалнинг горизонтал қаторлардаги: Аққ, А, АБ, Б, БО сарлавҳасидаги юклар узелга ғарибдан кириб келади; ОВ, В, Вққ – сарлавҳасидаги юклар узелга шарқдан кириб келади; ОГ, Г, Гққ – сарлавҳасидаги юклар узелга жанубдан кириб келади ва Е – сарлавҳасидаги юклар узелга шимолдан кириб келади.
Худди шунга ўхшаш бу юк оқимларини узелдан йўналишлар бўйича чиқиб кетишларига ҳам ажратиш керак бўлади. Умумий қия жадвалнинг вертикал графаларидаги: Атоп, А, АБ, Б, БО сарлавҳаси остидаги юклар узелдан ғарбга чиқиб кетади; ОВ, В, Втоп – сарлавҳаси остидаги юклар узелдан шарққа чиқиб кетади; ОГ, Г, Гтоп – сарлавҳаси остидаги юклар узелдан жанубга чиқиб кетади ва Е – сарлавҳаси остидаги юклар узелдан шимолга чиқиб кетади. 3.1-расмда узелига ғарбдан кириб келаётган ва ундан ғарбга чиқиб кетаётган юк оқимларигина кўрсатилган. Худди шунга ўхшаш юк оқимлари узелга шарқдан, жанубдан, шимолдан кириб келади ва ундан шарққа, жанубга, шимолга чиқиб кетади.
Узелнинг чоғиштириш жадвали кетма – кет тўлдирилади. Биринчи навбатда О станциясининг ўзининг ғарбга ортиш қафас (клетка) чалари тўлдирилади, бунинг учун умумий қия жадвалнинг О горизонтал қатори-даги юқорида назарда тутилган ғарбдаги бешта тайинланган пунктга етиб борадиган барча юклар миқдори жамланади (1,7 минг т.), сўнгра шарқдаги учта тайинланган пунктга етиб борадиган барча юклар миқдори жамланади (0,3 минг т.) ва ҳ.к. “Жами” даги – 3 минг т. сони умумий қия жадвалдаги О станцияси бўйича жами ортилган юклар миқдорига мувофиқ бўлади.


3.1-расм. Узелнинг географик йўналишлари


Сўнгра узелнинг чоғиштириш жадвали навбатдаги ғарб қатори тўлдирилади. Бунинг учун умумий қия жадвалнинг ғарбдан О станция-сига тушириш учун ортилган барча қафасчалардаги юклар миқдори жамланади, бу эса – 0,9 минг т. ни ташкил этади. Сўнгра худди шу бешта ғарбий йўналишдан (горизонтал сарлавҳалар бўйича) шарқий учта тайинланган пунктга (вертикал сарлавҳалар бўйича), кейин – жанубий учта тайинланган пунктга ва ниҳоят, шимолий битта тайинланган пунктга тушириш учун ортилган юклар миқдори жамланади. Худди шундай тартибда узел чоғиштириш жадвалининг бошқа қаторлари ҳам тўлдириб чиқилади ва “Жами” горизонтал қатори ва вертикал графаси ҳисоблаб чиқилади. Горизонтал қаторнинг ва вертикал графанинг умумий жами тенг чиқиши керак.
Горизонтал қаторларнинг жами узелга О станциясининг ўзидаги ортиш ва барча тўртта йўналиш ҳисобидан етиб келаётган юкларнинг кириб келишини билдиради; бу жами ортилган юклар йиғиндисининг айрим қўшилувчилари эса барча йўналишлар бўйича кириб келган юк оқимлари қандай йўсинда чоғишишини кўрсатади. Масалан: учинчи горизонтал қаторнинг жами шуни кўрсатадики, узелга ғарбдан 16,8 минг т. юк етиб келган, шундан 0,9 минг т. узелда қолган, 8,2 минг т. – шарққа, 5,9 минг т. – жанубга ва 1,8 минг т. – шимолга ўтиб кетган.
Худди шунга ўхшаш вертикал графаларни жами узелдан барча йўналишларга қанча юклар жўнатилаётганини ва қанчаси узелда қолаётганини кўрсатади. Масалан учинчи вертикал гарафанинг маълумотлари бўйича шу нарса мълум бўладики узелдан ғарбга 14,9 минг т. юклар жўнатилган бўлса, шундан 1,7 минг т. О станциясининг ўзининг ортишидан, 6,5 минг т. – шарқдан, 5,0 минг т. – жанубдан, 1,7 минг т. – шимолдан транзит ҳисобига жўнатилганлиги маълум бўлади.
Узелнинг юк айланмасини умумий жами – 47,7 минг т., минтақавий темир йўл бўлинмаси умумий юк айланмасидан кам, чунки минтақавий темир йўл бўлинмаси бўйича ташиладиган барча юклар ҳам узелга кириб келмайди, уларнинг баъзи бир қисми АБ, БО, ОВ ва ОГ участка сарҳадларида ташилади.



Download 1,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish