15.1-жадвал
Вариантлар бўйича топшириқлар
№
|
nваг
|
ГУ-2 Китоби бўйича вагонларни олиб кириб бериш вақти
|
Вагонларни ҳақиқий олиб кириб берилган вақти
|
Хабарнома бў-йича ортишни тугаган вақти
|
Юкларнинг номи
|
1
|
2
|
12.12.20 – 1300
|
12.12.20 – 1200
|
13.12.20 – 1000
|
Уголь бурый
|
2
|
4
|
13.12.20 – 1400
|
13.12.20 – 1500
|
14.12.20 – 0900
|
Напикти плод.-ягод.
|
3
|
6
|
14.12.20 – 1500
|
14.12.20 – 1600
|
16.12.20 – 0600
|
Мыло туалетное твер.
|
4
|
3
|
17.12.20 – 1600
|
17.12.20 – 1500
|
19.12.20 – 0500
|
Гипс технический
|
5
|
5
|
15.12.20 – 1200
|
15.12.20 – 1100
|
16.12.20 – 0400
|
Уголь бурый
|
6
|
2
|
20.12.20 – 0900
|
20.12.20– 1000
|
21.12.20 – 0300
|
Масло подсолнечное
|
7
|
3
|
25.12.20 – 0800
|
25.11.20 – 0700
|
27.12.20 – 1100
|
Ленолеум
|
8
|
4
|
09.12.20 – 0500
|
09.12.20 – 0600
|
11.12.20 – 1400
|
Сахар-песок
|
9
|
5
|
07.12.20 – 1000
|
07.12.20 – 1100
|
09.12.20 – 1600
|
Бумага газетная
|
10
|
2
|
05.12.20 – 1800
|
05.12.20 – 1900
|
06.12.20 – 1700
|
Уголь бурый
|
11
|
4
|
03.12.20– 1700
|
03.12.20 – 1900
|
04.12.20 – 1900
|
Мука ржано-пшенич.
|
12
|
6
|
13.12.20 – 1600
|
13.12.20 – 1500
|
14.12.20 – 2100
|
Листы гипсокартонные
|
13
|
3
|
14.12.20 – 1500
|
14.12.20 – 1500
|
15.12.20 – 1300
|
Соль техническая
|
14
|
5
|
17.12.20 – 1400
|
17.12.20 – 1500
|
19.12.20 – 1700
|
Известняк строит.
|
15
|
2
|
15.12.20 – 1100
|
15.12.20 – 1000
|
16.12.20 – 1500
|
Уголь бурый
|
16
|
3
|
20.12.20 – 1000
|
20.12.20 – 1000
|
21.12.20 – 1300
|
Сталь листовая кров.
|
17
|
4
|
25.12.20– 0900
|
25.12.20 – 0900
|
26.12.20 – 1400
|
Сечка овсяна
|
18
|
5
|
09.12.20 – 0600
|
09.12.20 – 0600
|
10.12.20 – 1500
|
Масло автомобильное
|
19
|
2
|
07.12.20 – 0500
|
07.12.20 – 0600
|
08.12.20 – 1600
|
Машины вязальные
|
20
|
4
|
05.12.20 – 0400
|
05.12.20 – 0500
|
07.12.20 – 1200
|
Уголь бурый
|
21
|
6
|
05.12.20 – 0300
|
05.12.20 – 0200
|
06.12.20 – 0900
|
Щебень из гравия
|
22
|
3
|
03.12.20 – 1100
|
03.12.20 – 1300
|
04.12.20 – 0800
|
Мыло хозяйст. твер.
|
23
|
5
|
13.12.20 – 1400
|
13.12.20 – 1200
|
14.12.20 – 0500
|
Сахар-песок
|
24
|
2
|
14.12.20– 1600
|
14.12.20 – 1500
|
15.12.20 – 1000
|
Напитки газированные
|
25
|
3
|
17.12.20– 1700
|
17.12.20 – 1800
|
18.12.20– 1800
|
Уголь бурый
|
26
|
4
|
15.12.20 – 1900
|
15.12.20 – 1900
|
17.12.20 – 1700
|
Сахар-песок
|
27
|
5
|
20.12.20 – 2100
|
20.12.20– 2300
|
22.12.20 – 1600
|
Печенье
|
28
|
2
|
25.12.20– 1300
|
25.12.20 – 1400
|
26.12.20 – 1500
|
Ленолеум
|
29
|
3
|
09.12.20 – 1700
|
09.12.20 – 1600
|
10.12.20 – 1400
|
Банки стеклянные
|
30
|
4
|
07.12.20 – 1500
|
07.12.20– 1400
|
08.12.20 – 1100
|
Уголь бурый
|
Илова: nваг – олиб кириб берилган вагонлар сони;
16-амалиёт иши
Вагонларни туширишда белгиланган муддатлардан зиёд тўхтаб туриши ва туширишдан сўнг вагонларни тозаланмаганлиги учун жарималарни ҳисоблаш
Амалиёт ишини бажаришдан мақсад: талабаларга вагонларни туширишда белгиланган муддатлардан зиёд тўхтаб туриши ва туширишдан сўнг вагонларни тозаланмаганлиги учун жарималарни ҳисоблашни ўргатиш ва кўникмаларини шакллантириш.
Станцияларда ва темир йўл шохобча йўлларида юк олувчиларнинг воситаларида туширишга олиб кириб берилган вагонларни белгиланган муддатлардан зиёд тўхтаб туриши учун мулкий жавобгарликнинг миқдори Уставнинг 132-бандида кўрсатиб ўтилган ва 16- амалиёт ишида баён этилган тартибларда ва миқдорларда жарималар ундирилади.
Темир йўл станциясининг бошлиғи юк олувчининг техник воситаларида туширишга вагонларни олиб кириб бериш вақти ҳақида юк олувчини вагонларни олиб кириб беришдан 2 соатдан кеч қолмай хабар бериши шарт (Уставнинг 57-банди). Хабар бериш тартибини станция бошлиғи белгилайди (телефон, телеграф, почта алоқаси ва бошқалар). Юк олувчи хабар бериш усулларидан бирини танлаб олади ва бу ҳақида станция бошлиғига маълум қилиб қўяди. Вагонларни туширишга олиб кириб бериш вақти ҳақида хабарларни ёзиб бориш учун станцияда ГУ-2 шаклдаги вагонларни ортишга ёки туширишга олиб кириб бериш вақти ҳақида хабар бериш Китоби юритилади (юкларни ташиш Қоидаларини 4-бўлими, § 2). Телефон орқали хабар бериш тартиби белгиланганида, юк олувчи хабарни қабул қилиш учун масъул шахсни тайинлаши керак ва уни фамилияси ва телефон номерини станция бошлиғига билдириб қўйиши шарт (юкларни ташиш Қоидаларини 4-бўлими, § 3).
Тушириш учун вагонларни олиб кириб бериш, хабардаги муддатдан сўнг 2 соатдан ортиққа кечикса, станция юк олувчига янгитдан келгуси олиб кириб бериш вақти ҳақида хабар бериши керак (юкларни ташиш Қоидаларини 4-бўлими, § 4).
Хабардаги муддатларга риоя қилмасдан ёки хабар бермасдан вагонлар тушириш учун олиб кириб берилса, юк олувчи уларни станцияга тақдим этилган пайтдаёқ қабул қилиши керак.
Бунда вагонлар:
- белгиланган муддатдан олдин олиб кириб берилганида – ушбу муддат бошланган пайтдан;
- белгиланган муддатдан кеч ҳамда хабар бермасдан олиб кириб берилса – вагонлар ҳақиқий олиб кириб берилган пайтдан 2 соат ўтгандан сўнг, олиб кириб берилган деб ҳисобланади (юкларни ташиш Қоидаларини 4-бўлими, § 5).
Вагонларни юк туширишда тўхтаб турган вақти қуйидаги формула бўйича аниқланади,
Δtтуш. = tо.ч. – tо.к.б. (16.1)
бу ерда tо.ч. – юки туширилган вагонларни олиб чиқишга тайёрлиги ҳақида юк олувчидан станция хабар олган вақт (агар вагонларни олиб чиқишга тайёрлиги ҳақида юк жўнатувчи станцияга хабарни: иккинчи суткада берса tо.ч. га 24 соат, учинчи суткада берса tо.ч. га 48 соат ва ҳ.к. қўшилади); tо.к.б. – вагонлар юк туширишга олиб кириб берилган деб ҳисобланган вақт.
Туширишдан сўнг тозаланмаган ҳаракатдаги составлар темир йўлга топширилган вазиятларда юк олувчи темир йўлнинг фойдасига Уставнинг 141-бандида кўрсатилган миқдорда, яъни оддий вагон учун энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида ва ихтисослаштирилган вагон учун энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима тўлайди.
Жарима юкларни ташиш Қоидаларини 37-бўлими, § 3, в) бандига мувофиқ тузилган ва вазиятни (вагонни тозаланмаганлигини) гувоҳлашда қатнашган, лекин иккитадан кам бўлмаган шахслар имзолаган умумий шаклдаги (ГУ-23) акт асосида ундириб олинади.
Ўз вақтида юкларни туширмаганлиги ва уларни юк олувчи ташиб кетмаганлиги сабабидан станцияларда қийинчиликлар вужудга келганида темир йўлнинг минтақавий бўлинмасини бошлиғи станцияларда ёки темир йўл шохобча йўлларида белгиланган муддатлардан 24 соатдан зиёд ушланиб қолган вагонларнинг тўхтаб туриши учун жаримани икки бараваргача, бошқа давлатларнинг вагонлари учун эса ўн бараваргача миқдорда ошириш ҳуқуқига эга бўлади. (Уставнинг 136-банди).
16.1-мисол. ГУ-2 шаклдаги хабар бериш Китоби бўйича, 5 та (темир йўл тасаруффида бўлган) вагондаги “Уголь каменный”ни юк олувчининг воситасида туширишга 16.12.20 й. соат 1600 да олиб кириб бериш ҳақида юк олувчига станция 16.12.20 й. соат 1300 да хабар берган. Станция 16.12.20 й. соат 1500 да вагонларни туширишга олиб кириб берган. Юк олувчи бир вақтни ўзида олиб кириб берилган партиядаги вагонларни олиб чиқишга тайёрлиги ҳақида 18.12.20 й. соат 1100 да станцияга хабар берган. Вагонларни қабул қилишида уларни тозаланмаганлиги аниқланган, станцияни вагонларни тозалаб топшириш ҳақидаги талаби рад этилган, бу ҳақда станциянинг юкларни қабул қилувчи топширувчиси ва юк олувчини ваколатли вакили имзолаган умумий шаклдаги акт (ГУ-23) тузилган. Вагонлар механизациялашган усулда туширилган. Вагонларни туширишда белгиланган муддатдан зиёд тўхтаб туриши учун жарималар аниқлансин.
Ечиш. Энг кам иш ҳақи 223000 сўм (01.08.19 й).
а) юк олувчи темир йўлга тозаланмаган вагонларни топширганлиги учун: 5 х 223000= 1,115,000 сўм жарима тўлаши керак.
б) юк олувчи темир йўлга вагонларни тўхтаб туриши учун тўлаши керак бўлган жарима миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:
- юкларни ташиш Қоидаларига мувофиқ механизациялашган усулда бир дона вагонни туриш учун белгиланган муддат 0,63 соат (Юкларни ташиш Қоидалари [11], 13-бўлим, 4-илова, 4-жадвали), бешта вагон учун 5 х 0,63 = 3,15 соат.
Эслатма. Юкларни ташиш Қоидаларининг 13-бўлими 9-§ да фронтга сиғадиган барча гуруҳдаги вагонлар учун механизациялашган усулда ортиш ва тушириш учун вагонларни тўхтаб туриш нормаси мазкур юкни вагонга (дан) механизациялашмаган ортиш ёки тушириш муддатидан зиёд бўлмаслиги кўрсатиб ўтилган.
- шунинг учун партиядаги 5 та вагонга тушириш муддати 3,15 соат эмас балки 1 соат 50 дақиқа (Юкларни ташиш Қоидалари [11], 13-бўлим, 2-илова) қабул қилинади.
- вагонларни хабардаги муддат (16.12.12 й. соат 1600)дан илгари (16.12.12 й. соат 1500) юк туширишга олиб кириб берилгани учун, уларни тўхтаб турган вақти 16.11.13 й. соат 1600 дан олиб кириб берилган деб ҳисобланади ва вагонларни юк туширишда тўхтаб турган вақти:
Δtтуш. = tо.ч. – tо.к.б. = (1100 + 48) – 1600 = 5900 – 1600 = 43 соат;
- вагонларни туширишда белгиланган муддатдан зиёд тўхтаб туриши: 43 соат – 1 соат 50 дақиқа = 41 соат 10 дақиқа = 41 соат;
- битта вагонга 41 соат учун ҳисоб жадвали [8] бўйича жарима миқдори 7,55 энг кам иш ҳақини ташкил этади, 5 та вагонга эса юк олувчи темир йўлига: 5 х 7,55 = 37,75 х 223000 = 8,418,250 сўм.
Жами жарималар 1,115,000 + 8,418,250 = 9,533,250 сўм.
Вагонлар туширишда 24 соатдан зиёд тўхтаб турган, агар темир йўлининг минтақавий бўлинмасини бошлиғи Уставнинг 136-бандида назарда тутилган ҳуқуқидан фойдаланса, юк олувчи темир йўлига вагонларни тўхтаб туриши учун тўлаши керак бўлган жарима миқдори: 2 х 8,412,50 = 16,836,500 сўмни ташкил этади.
Жами жарималар 1,115,000+ 16,836,500= 16,948,000 сўм.
Ҳар бир талаба гуруҳ журналидаги фамилияси, исми ва шарифининг тартиб рақамига мувофиқ 16.1-жадвалдаги вариантлар бўйича жарималарни аниқлайди.
16.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |