Хабардаги муддатларга риоя қилмасдан ёки хабар бермасдан вагонлар ортиш учун олиб кириб берилса, юк жўнатувчи уларни станция тақдим этган пайтдаёқ қабул қилиши керак. Бунда вагонлар: - белгиланган муддатдан олдин олиб кириб берилганида – ушбу муддат бошланган пайтдан; - белгиланган муддатдан кеч ҳамда хабар бермасдан олиб кириб берилса – вагонлар ҳақиқий олиб кириб берилган пайтдан 2 соат ўтгандан сўнг, олиб кириб берилган деб ҳисобланади(юкларни ташиш Қоидаларининг 3-бўлими, 34-§). Вагонларни юк ортишда тўхтаб турган вақти қуйидаги формула бўйича аниқланади,
Δtорт. = tо.ч. – tо.к.б. (15.1)
бу ерда tо.ч. – юк ортилган вагонларни олиб чиқишга тайёрлиги ҳақида юк жўнатувчидан станция хабар олган вақт (агар вагонларни олиб чиқишга тайёрлиги ҳақида юк жўнатувчи станцияга хабарни: иккинчи суткада берса tо.ч. га 24 соат, учинчи суткада берса tо.ч. га 48 соат ва ҳ.к. қўшилади); tо.к.б. – вагонлар юк ортишга олиб кириб берилган деб ҳисобланган вақт.
Уставнинг 141-бандига мувофиқ, юк жўнатувчининг розилиги билан ортишга тозаланмаган ҳаракатдаги состав олиб кириб берган ҳолларда темир йўли юк жўнатувчининг фойдасига оддий вагон учун энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида ва ихтисослаштирилган вагон учун энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима тўлайди, юк жўнатувчи бу вагонларни тозалаши ва юк ортиши шарт. (Жарима юкларни ташиш Қоидаларининг 37-бўлими, 3-§, д бандига мувофиқ тузилган ва вазиятни гувоҳлашда қатнашган, лекин иккитадан кам бўлмаган шахслар имзолаган умумий шаклдаги (ГУ-23) акт асосида ундириб олинади. Вагонларни тозалаш учун юк жўнатувчига темир йўл станциясининг бошлиғи ва юк жўнатувчи ўртасидаги битимда аниқланган вақт ажратилади.
15.1-мисол.ГУ-2 шаклдаги хабар бериш Китоби бўйича, юк жўнатувчининг воситасида қоплардаги “Мука пшеничная 1 сорта” ни ортишга 3 та (темир йўл тасаруффида бўлган) бўш вагонларни 05.12.20 й. соат 1000 да олиб кириб бериш ҳақида юк жўнатувчига станция 05.12.20 й. соат 700 да хабар берган. Станция 05.12.20 й. соат 1130 да юк жўнатувчининг розилиги билан ортишга тозаланмаган 3 та бўш ёпиқ вагонларни олиб кириб берган, бу ҳақида станциянинг юкларни қабул қилувчи топширувчиси ва юк жўнатувчининг ваколатли вакили имзолаган умумий шаклдаги акт (ГУ-23) тузилган. Юк жўнатувчи бир вақтни ўзида олиб кириб берилган партиядаги ҳамма вагонлар олиб чиқишга тайёрлиги ҳақида 06.12.20 й. соат 830 да темир йўлга хабар берган. Вагонлар механизациялашмаган усулда ортилган. Вагонни тозаланмаганлиги ва ортишда белгиланган муддатдан зиёд тўхтаб туриши учун жарималар аниқлансин.
Ечиш. Энг кам иш ҳақи 223000 сўм (01.08.19 й). а) темир йўл юк жўнатувчига тозаланмаган вагонларни ортишга олиб кириб берганлиги учун: 3 х 223,000= 669,000 сўм жарима тўлаши керак; б) юк жўнатувчи темир йўлга вагонларни белгиланган муддатдан зиёд тўхтаб туриши учун тўлаши керак бўлган жарима миқдори қуйидаги тартибда аниқланади: - юкларни ташиш Қоидалари [11]нинг 13-бўлими, 1-иловасига мувофиқ механизациялашмаган усулда идишли ва ўровли (қоплардаги) юкларни вагонларга ортиш учун 2 соат 15 дақиқа муддат белгиланган (бу муддат битта вагон учун эмас, балки ортиш фронтига нечта вагон сиғса, шу гуруҳ вагонлари учун белгиланган); - вагонларни тозалаш учун юк жўнатувчига станция бошлиғи ва юк жўнатувчи ўртасидаги битимга мувофиқ 45 дақиқа вақт ажратилган; - вагонлар хабардаги муддатдан кеч олиб кириб берилганлиги учун, вагонларни масъулиятли тўхтаб туриши 1330 дан деб ҳисобланади; - вагонларни юк ортишда тўхтаб турган вақти: Δtорт. = tо.ч. – tо.к.б. = (830 + 24) – 1330 = 3230 – 1330 = 19 саот; - вагонларни тозалашда ва ортишда белгиланган муддатдан зиёд тўхтаб туриши: 19 соат – (2 соат 15 дақиқа + 45 дақиқа) = 16 соат; - битта вагонга 16 соат учун ҳисоб жадвали [8] бўйича жарима миқдори 1,50 энг кам иш ҳақи, 3 та вагонга эса юк жўнатувчи темир йўлига 3 х 1,50 = 4,50 х 223000= 1,003,500 сўм жарима тўлаши керак. Ҳар бир талаба гуруҳ журналидаги фамилияси, исми ва шарифининг тартиб рақамига мувофиқ 15.1-жадвалдаги вариантлар бўйича жарималарни аниқлайди.