Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши.
Демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти асосларининг барпо
этилиши
1991 йил 31 август Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги тўғрисидаги
масаланинг Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари VI сессиясида муҳокама
қилиниши, сессияда қабул қилинган Баёнотда Ўзбекистон давлат мустақил-
лигининг эълон қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти.
1991 йил 29 декабрдаги референдум ва умумхалқ томонидан Ўзбекистон
Республикаси мустақиллигининг маъқулланиши.
Умумхалқ сайловида Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси
Президенти этиб сайланиши.
Сиёсий ислоҳотлар. Ислоҳотлар сиёсатида маънавий мезонлар ҳал
қилувчи омил сифатида. Эски давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг
барҳам топиши. Давлат ҳокимиятининг миллий, ҳуқуқий, демократик
асосларининг барпо этилиши. Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти
тармоқларининг шаклланиши. Ўзбекистон кўппартиявийлик ти-зимига асос
солиниши, дастлабки асосий партияларнинг шаклланиши.
Мустақиллик шароитида Ўзбекистон парламенти. Олий Мажлиснинг
кўппартиявийлик асосида шаклланиши. Олий Мажлиснинг тузилиши,
вазифалари ва фаолияти. Икки палатали парламент тузиш тўғрисидаги
Ўзбекистон референдуми.
Демократик жамиятга хос сайлов тизимининг барпо этилиши.
Давлат ҳокимияти тизимида Президентлик бошқарувининг жорий эти-
лиши. Вазирлар Маҳкамаси, унинг ижро этувчи ҳокимиятнинг муҳим бўғини
сифатидаги ўрни. Давлат мустақиллигини таъминловчи Мудофаа ва Ташқи
ишлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона ва Солиқ
қўмиталарининг тузилиши. Халқ хўжалиги тизими бошқарувидаги ислоҳотлар,
концернлар, корпорациялар, ҳиссадорлик жамиятлари ва уюш-маларининг
ташкил этилиши.
Суд ҳокимияти ислоҳотлари. Ўзбекистонда суд ҳокимияти тизими, унинг
такомиллаштирилиши. Суд тизимининг либераллаштирилиши (Фуқаролик
ишлари, жисмоний ишлар, хўжалик судлари) Бошқарув идоралари фаолиятини
эркинлаштириш масалалари.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари - вилоят, шаҳар, туман
ҳокимиятларининг ташкил топиши, уларнинг вазифалари ва фаолияти.
Ўзбекистонда эркин фуқаролик жамияти асосларининг яратилиши.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқарув органларининг ташкил этилиши.
Фуқаролар йиғини, қишлоқ, овул, маҳалла оқсоқоллари кенгашларининг
тузилиши, вазифалари, фаолияти.
Миллатлараро тинчлик ва тотувликнинг таъминланиши.
Ахборот тизимини эркинлаштириш. Жамиятни демократлаштиришда
оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |