3-МАВЗУ: ЎРТА ОСИЁ ДАВЛАТЧИЛИГИ ТАРИХИ, УНИНГ ДАСТЛАБКИ
ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ.
Режа:
1. «Авесто»да жамият тараққиѐти талқини ва Ўрта Осиѐ худудидаги дастлабки
давлатлар тузилмалари.
2. Аҳмонийлар ҳукмронлиги ва Искандар Зулқарнайн босқини даврида Ўрта Осиѐ
халқларининг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐти.
3.Қадимги Юнон-Бақтрия, Парфия, Қанғ, Даван (Паркана), Кушон давлатлари.
АДАБИЁТЛАР: 9,17,21,22,29,37,49,52,64,66,74,75,81,82,93,97,96,101,105.
Археологик манбаларнинг далолат беришича Ўрта Осиѐнинг баъзи воҳалари
(Бақтрия, Марғиѐна, Катта Хораэм)да сўнгги бронза ва илк темир даврларидаѐқ дастла-
бки сиѐсий бирлашмалар – давлат тузилмалари пайдо бўлган. Уларнинг вужудга кели-
шида ижтимоий-иқтисодий омиллардан ташқари, афтидан, ташқи субъектив омиллар
(жумладан, Олд Осиѐда жойлашган Мидия, Оссурия каби давлатлар томонидан солиб
турилган хавфлар) ҳам маълум таъсир кўрсатган. ‖Авесто‖, антик давр адабиѐтлари
(Геродот, Юстин, Страбон асарлари) ва илмий адабиѐтлар (С.П.Толстов, В.Массон,
М.Дандамаев асарлари)да Ўрта Осиѐда аҳмонийларгача бўлган даврда қуйидаги давлат
уюшмалари бўлганлиги ҳақида маълумотлар берилади:
1. Мил. авв. IX-VI асрларга оид қалъалар Анов, Ёзтепа (Турк-манистон), Даратепа,
Афросиѐб, Кўзалиқир, Далварзин (Ўзбекис-тон) дастлабки давлат уюшмалари мар-
казлари бўлган деб тахмин қилинади.
2. Арѐнам Вайжо – маркази Ария ва Марғиѐнада бўлган ―Катта Хоразм‖ ѐки Аму-
дарѐнинг қуйи оқимидаги Хоразм давлати.
3. Қадимги Бақтрия давлати.
“Авесто‖нинг Яшт қисмида таърифланишича, илк синфий тенгсизлик даврида
Марказий Осиѐда жамият алоҳида оилалар (―нмана‖) дан ташкил топган. Ерга уруғ жа-
моаси (―вис‖) эгалик қилган. Бир неча уруғлар қабила (“занту‖)га бирлашган. қабила-
лар бирлашиб вилоят (”даҳью‖)ни ташкил қилган. Вилоятларни бошлиқ (―кави‖)лар
идора қилган. Авестога кўра жамият ўша даврда коҳинлар, ҳарбийлар, чорвадорлар ва
ҳунармандларга бўлинган. Бу даврда оила таркибида тўла ҳуқуққа эга бўлмаган аъзолар
вира, вайса ва париайтарлар ҳам бўлган. Вира одатда ―эркак”, “жангчи‖ маъноси билан
бирга «қул» маъносида ҳам ишлатилган.
46
Юқорида эътироф этилган тоифалар орасида чорвадорларга алоҳида эътибор бе-
рилган. Хусусан, Аҳура-Мазда мадҳиялари орасида ―Сен ўша, ким бизга ҳаѐт манбаи
бўлган чорвани дунѐга келтиргансан... Чорвага яхши эга керак. Ушбу ердаги чорва эга-
ларига мен эркин ҳаѐтни таъмин қиламан‖,- деган фикрлар учрайди. ―Авесто‖да ўтроқ
деҳқончилик ва кўчманчи чорвачилик билан шуғулланган Ўрта Осиѐ ва Эрон халқлари
ҳақида қимматли маълумотлар берилади. Бу икки худуд ўртасида нафақат иқтисодий ва
сиѐсий, балки диний, маънавий ва ғоявий қарама-қаршиликлар хам мавжуд бўлган.
―Авесто‖ жамиятгда эзгуликни тарғиб қилган. Унинг асосий шиори ―эзгу фикр, эзгу сўз,
эзгу амал”дир. Бу муқаддас китобда тарғиб қилинган эзгу ниятлар асрлар давомида
жаҳон халқлари қалбига сингиб, уларни яхшиликка даъват қилиб келган. Оташпарас-
тлик динида якка худолик таълимоти тарғиб этилишига қарамасдан Зардушт Аҳура-
Маздага таянч бўлган бир неча худолар ҳақида маълумотлар берган. Улар орасида
Митра худоси инсониятга ҳаѐт манбаи бўлган қуѐш нури ва иссиқлик беради. Анахита
худоси одамларга ер, сув, ҳосилдорлик, гўзаллик, севги-муҳаббат, нафосат, қахрамон-
лик, куч-қувват, ютуқлар беради.
―Авесто‖да Ўрта Осиѐдаги кўплаб жуғрофий номлар тилга оли- ниб, жумладан
шундай дейилади: ―Энг яхши ерлар ва мамлакатларнинг биринчиси қилиб, мен Ахура-
Мазда, Арѐнам Вайжони яратди Яхшиларнинг иккинчиси сўғдлар яшайдиган Га-
ва…яхшиларнинг учинчиси… Мауру(Марв)… яхшиларнинг тўртинчиси… Баҳди ва
ҳоказо. Ҳаммаси бўлиб ―Авесто‖да 16 та мамлакат санаб ўтилади.
Видевдатнинг биринчи бобида санаб ўтилган мамлакатлар Яшт вилоятлари рўйха-
тидан фарқ қилиб, бу рўйхатга кўра унга Арѐнам Вайжо ,Гава, Моуру, Баҳди, Нисайѐ,
Аръѐ, Ваэкерета, Урва, Хнанта, Рага, Чахро, Варна, номсиз етти Ҳинд вилоятлари ва
Ранха дарѐси бошларидаги мамлакатлар киради. ―Авесто‖да Арѐнам Вайжо, Суғд (Го-
ва), Бақтрия ва Марғиѐна каби вилоятларга аниқ тасвирлар берилиши китобни яра-
тувчилар ўлка вилоятларида яшаганликлари ва улар ҳақида яхши тасаввурга эга
бўлганликларидан далолат беради.
―Арѐнам Вайжо‖-―орий кенгликлари‖ маъносини беради. Кўп тадқиқотчилар уни
Хоразм
деб
тушунсаларда,
бошқача
қарашлар
ҳам
мавжуд.
Масалан,
И.М.Дьяконовнинг фикрича ―орий кенгликлари‖ бир мамлакат ѐки вилоят тушунчаси-
дан кўра кенгроқ маънода қўлланиб, бутун Ўрта Осиѐ ва Шарқий Эрон текисликларини
ўз ичига олган. ―Орий‖ атамаси одатда кўчманчи қабилалар-―турлар‖га қарши бўлган
халқларга нисбатан қўлланилган. Антик тарихчилар бу худудни ―Хоразм‖ деб тушу-
нишган. Жумладан, Геродот ―Тарих‖ асарининг 3-жилдида гирканийлар, парфияликлар,
таманейлар, дрангиѐнлар ва хоразмликлар ерлари чегараларидан ўтган Ак дарѐсида
тўғон қурилгани ва у хоразмликларга тегишли эканини ѐзади. Гекатий Геродотдан сал
олдинроқ (мил.авв. 500 йиллар) парфияликларнинг шарқий томонида жойлашган ―бир
қисми текисликларда, бир қисми тоғларда яшовчи‖ хоразмликларни тилга олган эди. Бу
―Катта Хоразм‖ бўлиб, юқоридаги фикрларга кўра, Марв ва Ҳиротнинг баъзи туман-
ларини ҳам қамраб олган.
―Авесто‖нинг Яшт мадҳиялари маълумотларига кўра, мил. авв. IX-VIII асрларга
оид Амиробод маданияти Хоразм ѐдгорликлари орасида алоҳида ўрин тутади. Бу давр-
да бронза даври маданияти хусусиятлари сақланиб қолган, ярим ертўла турар жойлар
ва суғориш иншоотлари қурилган, қўлда ясалган идишлар кенг тарқалган (бу даврда
ҳали кулолчилик чархи маълум бўлмаган). Бронза буюмларидан ўроқлар, жез игналар
ва ўқ учлари қуйилган тош қолиплар топилган.
Мил. авв. VI-Y асрларда Хоразм худудида кўплаб шаҳар-қалъалар мавжуд бўлиб,
шулардан бири – Кўзалиқир Хоразмнинг қадимги марказларидан бири бўлган. У му-
стаҳкам мудофаа деворлари билан ўралган. Қўзалиқир мудофаа деворларининг тузи-
лиши билан Бақтриядаги Қизилтепа шаҳар деворларининг тузилишида анча ўх-
шашликлар бор. Шаҳар деворлари устида ўқ отиш учун ҳарбий минора-мудофаа буржи
қурилган. Деворларнинг ҳар икки метрида шинаклар қилинган. Бу даврда ўй-жой қури-
47
лиши анча такомиллашган. Уйлар ғишт ва пахсадан қурилган. Жумладан, Дингалжа уй-
қўрғони пахса девори билан ўралган уй-жой, хўжалик хоналари ва ҳовлидан иборат
бўлган. Қадимги Хоразмда дехқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, бинокорлик ва
савдо-сотиқ анча ривожланган.
Мил. авв. IV асрда Хоразм аҳмонийлар ҳукмронлигидан озод бўлиб, мустақил
давлатга айланди. Мил. авв. III-II асрларда Хоразм Юнон – Бақтрия ва Парфия
давлатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатгани бу ерда ўзига хос ма-
даний тараққиѐтнинг шаклланишида муҳим омил бўлди. Жонбос қалъа, Қўйқирилган
қалъа ѐдгорликлари мазкур маданият намуналаридандир. Хоразм ҳудудидан Ўрта Осиѐ
бўйича энг қадимги ѐзувлар (Ойбўйир қалъадан мил. авв. V-IV асрларга оид хум сирти-
даги ѐзув) топилди. Қўйқирилган қалъа-дан мил. авв. IV-III асрларга оид ѐзув намуна-
лари, Тупроққалъа ѐдгорлигидан оромий ѐзувидаги бутун бир архив ҳужжатлари то-
пилган.
Ўрта Осиѐда яна бир йирик давлат тузилмаси Қадимги Бақтрия подшолиги бўлиб,
―Авесто‖да у ―гўзал, туғлари юксак кўтарилган‖ давлат сифатида таърифланади.
Бақтрия ҳақидаги қадимги маълумотлар Нақши Рустамдаги Беҳстун қоясида ҳам
учрайди. Бақтрия сатраплиги Аҳмонийлар империясининг иқтисодий ва маданий ҳа-
ѐтида муҳим ўрин тутган. Шу туфайли бўлса керак, Персеполда бақтрияликлар 15 жой-
да (жумладан, идиш кўтаришган ва туя етаклашган ҳолда) тасвирланган. Бақтрия
ҳақида қадимги юнон тарихчилари- Геродот, Ктесий, Страбон, Диадор, Плиний, Арри-
ан, Курций Руф, Гекатий ва б. қимматли маълумотлар қолдирганлар. Жумладан, Ктесий
Оссурия подшоси Нинанинг Бақтрияга қилган юриши, Бақтрия подшоси Оксиарт ва
унинг хазинаси ҳақида хабар беради. Ктесий асарларида тасвирланган халқлар орасида
бақтрияликлар биринчилардан бўлиб тилга олинади. Геродотнинг ―Тарих‖ асарида
Аҳмонийлар империяси таркибига кирган 20 та сатраплик ва 70 та халқлар орасида
Амударѐ қирғоқ-ларида жойлашган мамлакат- Бақтрия ва бақтрияликлар ҳам борлиги
кўрсатилган . ‖Бақтрия‖ номи Эсхилнинг мил. авв. 472 й. саҳнага қўйилган “Форслар‖
трагедиясида ҳам учрайди. Страбон Бақтрияни Ариананинг жавоҳири сифатида
таърифлайди. Кўпчилик муаллифлар бақтрияликларни “жанговар”, “ботир”, “кўп
сонли” халқ сифатида таърифлайдилар. Мамлакатда мустаҳкамлиги сабабли ―забт этиб
бўлмайдиган‖ кўплаб жойлар, шу жумладан, пойтахт Бақтр (Балх) бор эди.
Ктесийнинг ―Персика‖ асарида Бақтриянинг кўплаб қалъалари ва истеҳкомлари
ҳақида маълумотлар келтирилган. Бақтрия худудидан мил. авв. 1-минг йилликнинг 1-
ярмига оид 240 дан ортиқ уй-қўрғонлар, қалъалар ва шаҳарлар қолдиқлари текши-
рилган. Бақтрия дарѐ ва воҳалардан иборат бешта вилоят- Сурхон, Балхоб, Кофир-
ниҳон- Вахш, Панж, Кўкча- Қундузни бирлаштирган. Кейинчалик Бақтрия давлати ку-
чайиб, ўз таркибига Марғиѐна ва Сўғдиѐнани ҳам қўшиб олган. Шундай қилиб, мил.
авв. VII асрларда қадимги Бақтрия давлати таркибига Сурхондарѐ, Қашқадарѐ, За-
рафшон водийлари ва уларга чегарадош вилоятлар кирган. Бу вақтда Бақтрия ва
Сўғднинг Қизилтепа, Узунқир, Еркўрғон ва Афросиѐб каби марказий шаҳарлари
бўлган. Шимолий Афғонистонда йирик шаҳарлар қолдиқлари- Боло Ҳисор ва Олтин-
дилѐрлар текши-рилган. Боло Ҳисор ўрнида қадимги Бақтра жойлашган. Шаҳарлар
кенг майдонларни эгаллаган. Уларнинг қалин мудофаа деворлари билан ўралган
қўрғон- қалъалари ҳам бўлган.
Сурхон воҳасида жойлашган Қизилтепа (маркази бўлган), Кучуктепа, Бешқўтон,
Талашқон, Жондавлат, Бандихон, Бўйрачи, Қизилча, Обишир, ва Шўртепа ѐдгорликла-
ри алоҳида ўрин тутади. Бу қалъа ва уй- қўрғонлар мудофаа буржлари (миноралари)
бўлган қалин деворлар билан ўралган. Уйлар хом ғишт ва пахсадан қурилган. Ҳунар-
мандчилик анча ривожланган. Ёдгорликлардан сопол идишлар, бронза ва темирдан
ясалган пичоқлар, ўроқлар, бронза идиш парчалари ва ўқ учлари, жез игна ва бигизлар,
сопол урчуқлар, тошдан ясалган қуроллар топилган.
Геродот аҳмонийлар подшоси Кир Мидияни бўйсундиргандан сўнг унинг йўлида
48
―Вавилон, Бақтрия халқи, саклар ва мисрликлар тургани‖ ҳақида хабар беради. Бу
Бақтрия ва сак-массагетлар конфедерацияси Миср ва Бобил сингари йирик давлатлар
билан бир қаторда турганидан далолат беради. Археологик топилмалар Марғиѐна, Сўғд
ва ҳатто Арея ҳам бир мунча вақт Бақтрия таркибига кирганлигини тасдиқлайди.
Ўрта Осиѐ худудидаги учинчи сиѐсий куч ―Авесто‖да ―турлар‖ деб аталган кўч-
манчи сак қабилаларининг конфедерациялари бўлиб, улар Ўрта Осиѐнинг шимолий
кенгликларида яшар эдилар. Кўчманчи қабилалар жамиятлари мил. авв. XI-VIII асрлар-
да ўлканинг чўл худудларида таркиб топган. Бу жамиятлар ҳужумкор табиатга эга
кучли ҳарбий-сиѐсий бирлашмалардан иборат бўлиб, мунтазам жанубий дехқончилик
воҳаларига хавф солиб турар эдилар.
Қадимги юнон тарихчилари Каспий денгизидан Олтойгача бўлган бепаѐн худудда
кўчманчи скифлар яшаши ҳақида маълумотлар беришган. Аҳмонийларнинг миххат
ѐзувларида скифлар таркибига кирувчи саклар уч гуруҳга бўлинади:
1. Сака - хаумаварка. Тадқиқотчилар бу гуруҳни Геродотнинг “скиф - аморглари‖
билан бир деб ҳисоблайдилар.
2. Сака - тиграхауда - “ўткир учли қалпоқ кийган саклар‖
3. ―Сака - тиай-тара-дарайя‖- ―дарѐ ортидаги саклар‖.
Ўрта Осиѐда яшаган энг йирик қабилалардан бири-массагетлар бўлиб, улар бир не-
ча сак қабилаларини бирлаштирган йирик қабилалар иттифоқи эди. Массагетлар жан-
говар қабилалар иттифоқи бўлиб, улар найза, қалқон, чўқморлар билан қуролланганлар.
Массагетлар учун узоқ яшаш ѐки жангда ҳалок бўлиш фахр ҳисобланган.
Мил. авв. VI асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиѐ халқлари Эрон аҳмонийлари, IV
асрнинг иккинчи ярмида Искандар Зулқарнайн бошлиқ юнон-македон давлати, IV аср-
нинг 20 йилларидан III аср ўрталаригача Салавкийлар давлати (юнон лашкарбошиси
номи билан аталган) асоратига тушиб қолди. Салавка Искандар даврида Спитаменнинг
қизи Апамага уйланган. Шу туфайли бўлса керак, у 293 йили Апамадан туғилган ўғли
Антиох I ни Марказий Осиѐ ерларига ҳукмдор этиб тайинлаган. Салавкийлар даврида
юнонлар билан бир қаторда маҳаллий зодагонлар ҳам давлатни бошқаришда иштирок
этишган. Мил. авв. 250 йилларда Салавкийлар давлати ўзаро курашлар натижасида ик-
кига – Юнон-Бақтрия ва Парфия давлатларига бўлиниб кетди.
Салавкийлар сулоласидан бўлган Диодот Юнон-Бақтрия давлатига асос солди.
Унинг ворислари (Евтидем, Деметрий, Евкратид) Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий
қисми, Амударѐ ва Сирдарѐ ораликларидаги катта ерларни эгаллаб олди. Мил. авв. II
аср ўрталарига келиб Юнон-Бақтрия давлати ўз қудратини йўқотди ва Шарқий Турки-
стондан келган юечжи ва сак қабилалари томонидан мил. авв. 140-130 йилларда туга-
тилди. Бу даврларда Ўрта Осиѐ халқлари оғир мустамлакачилик асоратларини бошдан
кечирган бўлсаларда, давлат ва жамият бошқаруви ишлари бир мунча такомиллашган.
Бу даврда эллин маданиятиниг маҳаллий халқлар маданияти билан қўшилиши янада
кучайиб, ўлкани ободонлаштиришга катта ҳисса қўшган.
Парфияда ҳокимият Митридат I қўлига ўтиши билан у Бақтрияга ҳарбий тазйиқини
кучайтирди. Шундан кейин Митридат I Марғиѐнани босиб олди. Бир оз вақт ўтгач, Сўғди-
ѐна Бақтриядан ажралиб чиқди. Мил. авв. 128 йили Митридат II тахтга ўтирди. Унинг ҳук-
мронлиги даврида Парфия Римнинг асосий рақибига айланди. Бироқ, мил. авв. 88 йилда
Аршак IX номи билан Готраг тахтга ўтиргач, бу қудратли давлат инқирозга юз тутди.
Шундан кейин, баъзи қарам давлатлар Парфиядан ажралиб кетдилар. Парфия давлатини
III асргача Аршакийлар бошқариб туришган. Парфия давлати ҳақида Нисо ҳужжатлари
кўплаб маълумотлар берилган.
Мил. авв. III асрда сак қабилалари Қангуй давлатига асос солдилар. Хитой манба-
ларида у Қангюй деб аталган. Сирдарѐнинг ўрта ва қуйи оқимларида яшаган қанғлар
сак ва сармат қабилаларининг бир қисми сифатида Қангуй давлат уюшмасининг асоси-
ни ташкил этганлар. ―Авесто‖да тилга олинган Қангха- Қанг эканлигига ҳам олимлар
шубҳа қилишмайди. Дастлаб унча катта бўлмаган қабилалар йўлбошчилари итти-
49
фоқидан ташкил топган бу давлат уюшмасининг шимолий қисми мил. авв. II асргача
хунларга, жанубий қисми юечжилар ҳокимиятига бўйсунган. Мил. авв. II- мил. II аср-
ларда у қудратли давлатга айланди. Унга Урал бўйи сарматлари ҳам бўйсунган.
Ши-цзи солномасига кўра, Қангуй дастлаб кучсизгина давлат бўлган пайтда, ҳук-
мдор оқсоқоллар орасидан танланган ва у оқсоқолларнинг бирлашган қўшинларига та-
янган. Кўчманчиларда ҳар бир оила бошлиғи жангчи ҳисобланган. Шунинг учун Қан-
гуй қўшинларининг сони улардаги оилалар сонига тенг бўлган. Қангуй қудратли
давлатга айланган вақтда 120 минг қўшинга (демак, шунча оилага ҳам) эга бўлган. Ўша
пайтда аҳолиси тахминан 600000 кишидан иборат бўлган. Хитой элчилари ўз ҳукмдор-
ларига қангуйлар ҳақида ―мағрур, қўрс‖-деб маълумот берганлар. Бу давлатнинг сиѐсий
тарихи ҳақида маълумотлар асосан Хитой манбаларида учрайди. Жумладан, Хитой
қўмондони Ли Гуан-ли қўшинлари мил. авв. 101 й. Довонга бостириб кирганида Қангуй
довонликларни қўллаб қувватлаган.
Солномалар Қангуйни кўчманчилар давлати давлати деб атаса-ларда, унда шаҳар-
лар бўлганлиги ҳақида ҳам маълумот берадилар. Халқи ―Тупроқдан қилинган девор
ичида яшайдиган‖ Яньцай шаҳарлари шулар жумласидандир. Қангуй потахтини жуда
қадим замонларда Қангха жойлашган Сирдарѐ дельтаси худудида деб ҳисоблайдилар.
Манбаларда кўрсатилган жуғрофий ўринларга унча тўғри келмаса-да мамлакат пой-
тахти бўлган Битян шаҳри Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги Қангҳа шаҳар ха-
робаси ўрнида бўлган деган фикрлар мавжуд.
Қангуй давлати бир-бирига тенг бўлган ўтроқ-хўжалик худудларидан иборат бешта
кичик ҳокимиятни ўз ичига олган. Улар Қангуй иттифоқи иштирокчиларига қарам
бўлган Сусе, Фуму, Юни, Ги, Юегян худудларидан иборатдир. А.Н.Бернштамнинг
фикрича Юни- Тошкент воҳасида, Сусе –Сирдарѐ ва Ариснинг ўрта оқимида, Фуму-
Янгиқўрғон атрофлари, Ги-Сирдарѐ этакларида, Юегян эса- Хоразмда жойлашган. Бу
иттифоқнинг умумий чегаралари Хоразм, Шош, Суғд вилоятлари билан бир қаторда
Сирдарѐ этаклари ва Орол денгизи шимолидаги худудларни ўзида бирлаштирган. Шу-
нинг учун ҳам ўлканинг жанубида жойланган бошқа давлатлар ( жумладан, Парфия,
Кушон ва б.)дан фарқли ўлароқ Қангуй давлатида кўчманчилар давлатига хос белгилар
сақланиб қолган.
Фарғона водийсида илк давлатчилик излари қадимги дехқон-чилик маданияти
(Чуст маданияти) ѐдгорликларида учрайди. Ҳозиргача Фарғона водийсида 80 дан ортиқ
Чуст маданияти ѐдгорликлари қайд этилган. Шаҳар маданияти ва давлатчиликни ўрга-
ниш ишида Далварзин, Ашқолтепа (Андижон вилояти), Чуст ѐдгорликлари муҳим ўрин
тутади. Чуст маданиятининг сўнгги босқи-чида (мил. авв. YIII-YII асрлар) майда
шаҳар-давлатлар асосида давлат бирлашмалари вужудга келди. Мил. авв. 136-128 йил-
ларда Фарғонага келган Хитой элчиси ва сайѐҳи Чжан Цянь ―Даванда 70 дан ортиқ ки-
чик ва катта шаҳарлар бор‖ деб ѐзган. Хитой манбаларида Фарғона Давань (Да-Вань –
Катта Ван) деб аталган.
Do'stlaringiz bilan baham: |