Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Жарқўтон
-бронза даврининг энг йирик ёдгорлиги бўлиб, умумий майдони 
100 га дан ошиқ. У Шеробод тумани Бўстонсой этакларида жойлашган. Ёдгорлик 
3 қисмдан: арк, шаҳар ва қабристондан иборат. Жарқўтон ёдгорлиги 1970 йилдан 
буён ЎзР ФА археология институти Шеробод отряди томонидан ўрганиб 
келинади.
 
Жарқўтон аркининг умумий майдони 3 га бўлиб, 2,5-2,80 м 
қалинлиқдаги мудофаа девори билан ўралган. Арк ҳудудида Жарқўтон 
шоҳлар саройи жойлашган, у квадрат шаклда (42х42 м). Сарой 4 м 
қалинликдаги девор билан ўралган. Деворга ташқи томондан тақаб 
қурилган квадрат шаклидаги буржлар саройнинг мудофаа қудратини янада 
оширган. Сарой ичида Жарқўтон ҳукмдорлари яшаган уйлар, 
меҳмонхоналар жойлашган, улар мудофаа деворига тақаб қурилган. 
Саройнинг марказий қисмида эса кенг супа жойлашган (12,8х13,8 м).Арк 
ҳудудида саройдан ташқари йирик патриархал оилалар яшаган уй 
қолдиқлари жойлашганлиги аниқланмоқда. 
Жарқўтон арки атрофида жойлашган шаҳар табиий тепаликлар 
устида қурилган, алоҳида-алоҳида жойлашган маҳаллалар мажмуасидан 
иборат.Шундай тепаликларнинг бирида Жарқўтон олов ибодатхонаси очиб 
ўрганилди. У тўғри тўртбурчак шаклда бўлиб (60х44,5 м), 5 м 
қалинликдаги мудофаа девори билан ўралган. Ибодатхонанинг илк 
қурилиш даврида буржлар ҳам бўлганлиги кузатилган. Сўнгги даврларда 
буржлардан фойдаланилмаганлиги стратиграфик жиҳатдан кузатилмоқда. 
Ибодатхонанинг дарвозаси унинг жанубий деворида жойлашган. 
Ибодатхона 3 қисмдан иборат: ишлаб чиқариш ва ибодатхона 
хизматкорлари яшайдиган ғарбий қисм, хом ғиштдан терилган кенг 
майдон, шу майдонда жойлашган “чаҳортак”дан иборат марказий қисм ва 
ибодат учун мўлжалланганшарқий қисм
1
.Ибодатга келган зиёратчи асосий 
дарвозадан киргандан сўнг шарққа бурилса, 25 метрли узун йўлак орқали 
ибодат ўтказиладиган қисмга, пиллапоя орқали “чаҳортак” жойлашган 
марказий майдонга, ғарбга бурилса, ибодатхонанинг ишлаб чиқариш 
қисмига бориши мумкин бўлган. 
Ибодатхонанинг ишлаб чиқаришга мўлжалланган ғарбий қисми 
тўғри тўртбурчак шаклдаги катта ва кичик хоналар мажмуасидан иборат 
бўлиб, хоналар бир-бири билан кесишмайди, аксинча, ягона йўлак орқали 
боғланган. 
Хоналарнинг 
айримлари 
ибодат 
мақсадларида 
фойдаланиладиган бронза идишларни тайёрлашга мўлжалланганлиги шу 
хоналарда бронза эритадиган ўчоқлар, тигеллар (бронза эритадиган қозон) 
топилганлигидан маълум бўлади. Бошқа бир хона поллари оқ гипс билан 
1
Аскаров, Ширинов.


72 
шувалган, шу хона марказида пол тагига хум кўмилган. Гипсли полга 
ариқчалар тортилган, улар хумчага бориб туташган. Тадқиқотчилар бу – 
кишини сархуш қилувчи ичимлик – хаома тайёрланадиган хона, деб 
эътироф қилишмоқда
1
. Айрим хоналардан эса хом лойдан ясалган одам 
ҳайкаллари кўплаб топилди. Худди шундай ҳайкал ва ҳайкалчалар 
Жарқўтоннинг кенотаф қабрларида учрайди. 
Юқорида эслатиб ўтганимиздек, ибодатхонанинг марказий қисмида 
кенг майдон жойлашган. Майдон 31x13 м бўлиб, баландлиги 1,4 м. Текис 
майдонни эслатувчи бу ерда симметрик жойлашган тўртта тошдан 
терилган фундамент қолдиғи топилди. Фундамент оралиғидаги майдон 
3,50x2,50 м ни ташкил этади. Фундаментларнинг бақувватлигига 
қараганда, унинг устига маҳобатли иншоот қурилган ва бу иншоотни 
“чаҳортак” деб таърифлаш мумкин. Фундаментлар оралиғидан топилган 
тоза кул қолдиғи бу ерда “муқаддас олов” ёниб турганидан далолат беради. 
Ибодатхонанинг учинчи – ибодат ўтказиладиган қисмига, юқорида 
таъкидлаганимиздек, тор йўлак орқали борилади. Тор йўлак бошланиш 
жойида полга катта хум кўмилган, хумда сақланаётган илоҳий сув 
ёрдамида покланиш одати ижро этилган, дейиш мумкин, негаки бу ер – 
йўлак усти ёпиқ деб тасаввур этилса, қоронғи хонадан иборат бўлади. 25 
метрли қоронғи, тор йўлақдан ўтган ибодатчи кенг ҳовлига чиққан. 
Ҳовлига тош йўлакчалар қурилган, шу йўлакчалар орқали кетма-кет 
жойлашган доимий олов ёниб турган оловхона-меҳробларга, илоҳий 
қудуқларга, ибодатга олиб келинган нарсалар сақланадиган йўлаклар 
мажмуасига бориши, ибодат маросимларини адо этиши мумкин бўлган. 
Ибодат адо этиладиган қисмда жойлашган учта хона айниқса 
диққатга сазовор.Ўртада жойлашган хона кўлами жиҳатидан зални 
эслатади. Бу хоналарнинг чор атрофида 1,20 м кенгликда супалар 
қурилган, ибодатга келган кишилар шу ерда, супаларда ўтириб дуо ўқиган 
бўлса, ажаб эмас. Зал ўртаси чуқур, чуқурда эса тоза кул қатламларига дуч 
келинди. Ибодатхона ҳудудидан доира шаклидаги жами олтита оловхона-
меҳроб топилган. Уларнинг диаметри 90 см дан 1 м60 см гача боради. 
Оловхона деворининг қалинлиги 16-22 см, баландлиги эса 8-10 см. 
Оловхона ичи олов изи ва тоза кул қатламларидан иборат. Бу ашёлар 
жарқўтонликларнинг нафақат оловни, балки унинг кулини ҳам 
илоҳийлаштирганликларини 
кўрсатувчи 
далиллар 
ҳисобланади. 
Ибодатхона ҳудудида жами 5 та қудуқ топилган, улар айлана шаклида 
(диаметри 1 м), 8 м чуқурликда қазилган. Топилган 5 та қудуқдан 4 таси 
ибодат ўтказиладиган қисмда, биттаси ишлаб чиқариш қисмида 
жойлашган. Охиргиси, яъни ибодат ўтказиладиган қисмда жойлашгани 
хўжаликда ишлатилган ҳисобланади, чунки у жойлашган хонада бронза 
эритадиган ўчоқлар қатор жойлашган. Шу қисмда жойлашган 4 та ўчоқ 
илоҳий ҳисобланади. Бу ўчоқлар оловхона билан ёнма-ён,тош йўлак 
бўйида жойлашган. Бу жарқўтонликлар сувни илоҳий ҳисоблашганини 
1
Аскаров, Ширинов. Б. 56-57.


73 
тасдиқловчи ашёвий далилдир. 
Ибодатхонани қазиш мобайнида сопол, бронза ва тошдан ясалган 
кўплаб ашёлар топилдики, улар ҳам Жарқўтон ибодатхонаси хусусиятини 
очишга хизмат қилади. Илоҳийлаштирилган куллар сақланадиган жойдан 
топилган ашёлар эътиборни тортади.Булар оловхона бўлаклари (куйган 
ғишт) ва кичик сопол идишлардан иборат. Бу сопол идишларнинг ичида 
ҳам олов изини эслатувчи куйганлик белгиси бор. Идишларнинг ён 
қисмидаги тешикчалар симметрик жойлашган.Топилган жойи ва шаклига 
кўра, бу идишлар илоҳий мазмунга эга бўлган. Яна бир ашёвий далил 
сўнгги Персепол деворларида чизилган, бахтарияликлар қўлларида худди 
шу шаклдаги идишларни, яъни кўчма оловхоналарни ушлаган ҳолда 
тасвирланган археологик ва санъат асарлар бу манбаларнинг уйғунлашуви 
жараёнини кўрсатади
1

Ибодатхонадан топилган, ҳумо қуш шаклида ишланган сопол идиш 
ҳам эътиборга молик. Суюқлик солишга мўлжалланган бу идиш ташқи 
тарафдан қизил ангоб билан бўялган. Қуш тумшуғи шакли эса идиш 
чумаги вазифасини ҳам ўтаган. Қуш қанотлари идиш қорнига ёпиштириб 
ишланган. Тадқиқотчилар ибодатхонадан топилган оқ гипс полли хона ва 
ҳумо тасвири туширилган идишни “Авесто”да тасвирланган хаома 
ичимлиги 
билан 
боғлашмокда. 
Хаома 
– 
эфедра 
ўсимлигидан 
ибодатхоналарда тайёрланадиган, сархуш киладиган, зардуштийлик 
динига хос ичимлик. 
Жарқўтон ибодатхонасидан топилган оловхона ҳам зардуштийлар 
билан боғланмокда. Бу археологик манбалар зардуштийлик динининг 
айрим урф-одатлари Заратуштра яшаган даврлардан ҳам олдин мавжуд 
бўлганлигини кўрсатувчи маълумотлардир. 
Жарқўтон 
ёдгорлигининг 
шаҳар 
қисмида 
археологлар 
ибодатхонадан ташқари, шаҳар аҳолиси яшаган уй қолдиқлари, кулоллар 
маҳалласи каби кўплаб жойларни ўрганишганки, бу маълумотлар асосида 
бронза даври аҳолисининг маданий турмуш тарзи, урф-одатлари каби 
масалалар ўз ечимини топмокда. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish