Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 

1. Ария ва Марғиёна – Осиёнинг бу қисмидаги энг қудратли 
давлатлардир; улар қисман тоғлар билан ўралган, қишлоқлари эса 
текисликларда жойлашган. Тоғларда қандайдир “чодирларда яшовчилар” бор; 
текисликлар бўйлаб уларни суғорувчи дарёлар – Арий ва Марғ оқиб ўтади. 
Ария Бахтариёна билан чегарадош [...]
2
. У Гирканиядан тахминан 6000 стадий 
масофада жойлашган. Ария билан бирга Дрангиана ҳам (Карманиягача) хирож 
тўлар эди, унинг кўп қисми тоғларнинг жанубий қисмлари этакларида 
жойлашган; бироқ унда шимолий тоғларга Ария қаршисидан яқинлашадиган 
қисмлари ҳам бор. Арахосия ҳам яқин атрофда, жанубий тоғлар этакларида 
жойлашган, Ҳинд дарёсигача чўзилиб, Ариананинг бир қисмини ташкил этади. 
Ария узунлиги 2000 стадий, текислик кенглиги эса 300. Ушбу мамлакат 
шаҳарлари – Артакаена, Искандария ва Ахея–асосчиларининг номлари билан 
аталган. Ўлкада кўп миқдорда май тайёрланади ва бу май уч авлод давомида 
сақич сурилмаган идишларда сақланади. 
2. Ушбу ўлкага Марғиёна ҳам ўхшаш, аммо текисликни саҳролар ўраб 
туради. Текисликнинг ҳосилдорлигидан ажабланган Антиох Сотер уни 
айланаси 1500 стадий бўлган девор билан ўрашни буюрди ва Антиохия 
шаҳрига асос солди. Бу ўлка узумга бой. Ҳатто ҳикоя қиладиларки, бу ерда 
1
Юстин бўйича, Аршак – “келиб чиқиши номаълум, аммо синалган жасоратли инсон”. Арриан (“Парфика”) 
маълумот берадики, Аршак ва унинг акаси Тиридат салавкий сатрапи Андрагор томонидан ҳақоратландилар ва 
уни ўз шериклари билан ўлдириб, қўзғолон кўтардилар. Аршакнинг ўзи тез орада ҳалок бўлди. Кейинги Партава 
подшоҳлари ўз номлари билан эмас, балки “арсаклар” (аршаклар), сулола эса умуман “Арсакийлар” (Аршакийлар) 
деб номлангандилар.
2
Бу ерда қўлёзманинг матни ўқиб бўлмайдиган ҳолатга келган.


253 
кўпинча узум токининг икки одам қучоғидек энлик занги, 2 газли
1
узум 
бошлари учраб туради. 
XI 
1. Бахтария қисмлари Ария чегаралари бўйлаб шимолга чўзилади, кўп 
қисми эса Ария юқорисида, ундан шарқда жойлашган. Бахтария катта ва 
зайтун ёғидан ташқари барча маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Мамлакатнинг 
серҳосиллиги сабабли Бахтарияни қўзғолонга ундаган юнонлар шундай 
қудратга эга бўлдиларки, улар нафақат Ариана, балки,Артемиталик 
Аполлодорнинг сўзларига кўра, Ҳиндистоннинг ҳам ҳукмдори бўлдилар; улар 
ўзларига Искандардан кўпроқ қабилаларни бўйсундирдилар; айниқса, Менандр 
(агар у Гипаниснинг шарқидан ўтгани ва Имайгача боргани рост бўлса) айрим 
қабилаларни 
ўзи 
бўйсундирди, 
бошқаларини 
эса 
бахтарияликлар 
подшоҳиЕвтидем ўғли Деметрий бўйсундирди. Улар Паталенани ва соҳилдаги 
қолган Сараосния ва Сигердида салтанатларини ҳам эгалладилар. Умуман, 
дейди Аполлодор, Бахтариёна бутун Ариананинг кўркидир. Бундан ташқари, 
Бахтария подшоҳлари ўз давлатларини серлар ва фринларгача кенгайтирдилар. 
2. Уларнинг шаҳарлари: Бахтар – Зариаспа деб ҳам аталади, чунки у 
орқали шу номли Ўкузга қуйилувчи дарё оқиб ўтади –, Дарапса ва бошқалар. 
Букейингилар қаторида Евкратидия ҳам бўлган, у ўзининг собиқ ҳукмдори 
номи билан аталган. Ушбу вилоятни эгаллаган юнонлар уни сатрапияларга 
бўлдилар; партаваликлар Аспион ва Туриву сатрапияларини Евкратиддан олиб 
қўйдилар. Улар Бахтариядан шарқ томон юқорида, бахтарияликлардан 
ажратиб турувчи Ўкуз ҳамдаЯксарт дарёлари оралиғида жойлашган 
Суғдиёнага ҳам эгалик қилган. Яксарт, шунингдек, суғдликлар ва кўчманчилар 
ўртасидаги чегарани ташкил қилади. 
3. Аввалги замонларда суғдликлар ва бахтарияликларнинг ҳаёт тарзи ва 
урф-одатлари кўчманчиларникидан кам фарқ қилган, аммо шундай бўлса ҳам 
бахтарияликларнинг урф-одатлари озгина маданийлашганроқ бўлган; бироқ 
бахтарияликлар ҳақида ҳам Онесикрит юқори фикр билдирмайди. Унинг 
сўзларича, қарилик ва касалликдан ҳолсизланган одамларни улар ушбу 
мақсадда махсус ушлаганлар ва ўз она тилида “гўрковлар” деб аталган тирик 
итларга ташлаганлар. Бахтарияликлар пойтахти деворларидан ташқаридаги 
ҳудуд кўриниши тоза бўлган, мамлакат ичидаги ҳудуднинг кўп қисми эса одам 
суякларига тўла эди; Искандар ушбу урф-одатга чек қўйди. Шунга ўхшаш 
нарсани каспийликлар ҳақида ҳам айтадилар: ота-оналарининг ёшлари 70 дан 
ошганда уларни қамаб қўйиб, очлик билан қийнайдилар. Ушбу одат 
шафқатлироқдир ва гарчи келиб чиқишига кўра скифларники бўлса ҳам, 
кеосликларникига ўхшайди: бахтарияликларнинг одатлари скифларникига 
ундан-да кўпроқ ўхшайди. Агар бундай урф-одатлар Искандарда жирканиш 
уйғотган бўлса, у ҳолда энг қадимги форслар ва уларнинг янада қадимги 
хукмдорларида бўлган урф-одатлар ҳақида нима дейиш мумкин? 
4. Айтишларича, Искандар Бахтария ва Суғдиёнада 8 шаҳар барпо 
1
Яъни, узум бошининг узунлиги 2 газ, бу қарийб 1 метр.


254 
этган
1
ва бир нечтасини вайрон этган. Булар қаторида Бахтариёнадаги Кариата 
(бу ерда Каллисфен қўлга олиниб, қамоққа солинган), Суғддаги Мароканда ва 
Куруш томонидан барпо этилган охирги шаҳар Кира – Яксарт дарёси бўйида 
жойлашган
2
; бу форс давлатининг чегараси бўлган. Искандар Курушни ҳурмат 
қилган бўлса ҳам, ушбу шаҳар аҳолисининг кўп қўзғолонлари туфайли уни 
вайрон этишни буюрди. Хоинлик туфайли у қояларда қурилган икки 
истеҳкомни ҳам қўлга олди: бири Бахтариёнадаги Сисимитр истеҳкоми – бу 
ерда Оксиартнинг қизи Роксана яшар эди – ва бошқаси Суғдиёнадаги Ўкуз 
(ёки, бошқалар айтганидек, Ариамаза). Айтишадики, Сисимитр қоясининг 
бапандлиги 15 стадий ва айланаси 80 стадий. Қоянинг усти текис ва 500 
одамни боқа оладиган ҳосилдор тупроқ билан қопланган. У ерда Искандар 
меҳмондўстлик билан дабдабали қабул қилинган ва унинг Оксиарт қизи 
Роксана билан никоҳ тўйи ўтган. Айтишларича, Суғдиёнадаги қоя 
Бахтариядагидан икки баробар баланд. Шу ерларга яқин жойда Искандар 
бранхидлар 
шаҳрини 
ҳам 
вайрон 
этди. 
Уларни 
бу 
ерда 
Кайхусравжойлаштирган эди; улар ўз хоҳишлари билан унинг кетидан ўз 
ватанларини ташлаб кетганлар, чунки Дидимадаги маъбуд
3
бойликларини ва 
хазиналарини унга топширган эдилар. Айтишларича,Искандар шаҳарни 
шаккоклик ва хоинликка бўлган нафрати учун вайрон этган. 
5. Суғдиёна орқали ўтувчи дарёни Аристобул Политимет деб атайди, 
ушбу номни унга македонияликлар берган (шунга ўхшаш улар кўпгина бошқа 
номларни янгиларига алмаштирдилар ҳамда қисман ўзгартирдилар). Сўнгра 
дарё мамлакатни суғориб, чўл ва қумлоқ ҳудудга оқади ва ариялар ўлкасидан 
оқиб ўтувчи Арий дарёси каби, у ерда қумларга сингиб йўқ бўлади
4

Айтишларича, ер қазувчилар Ох дарёси яқинида мойсимон модда топганлар. 
Ҳақиқатдан, айрим ишқор, ёпишқоқ, таркибига асфальт ва олтингугурт 
кирувчи суюқликлар ер остидан оқиб чиққани каби, мойсимон суюқлик 
мавжуддир, деб тахмин қилиш табиийдир. Камдан-кам ҳолларда учрашигина 
ғаройиблик таассуротини уйғотади. Баъзиларнинг сўзига кўра, Оҳ Бахтариёна 
орқали ўтади, бошқалариникига кўра, уни айланиб ўтади; айримлар 
таъкидлашича, Оҳ денгизга қуйилиш жойигача Ўкуздан алоҳидадир, ундан 
жануброқдан оқиб ўтади; икки дарё денгизга Гиркания ҳудудида қуйилади; 
бошқалар, аксинча, ҳисоблайдиларки, Оҳ бошланишида алоҳида бўлса ҳам, 
кейинчалик Ўкуз билан бир ўзанга қуйилади, кўп жойларда6ва7стадий 
кенгликка етади. Аммо Яксарт бошидан охиригача Ўкуздан алоҳидадир ва 
худди ўша денгизга қуйилади; ушбу дарёларнинг денгизга қуйилиш ерлари, 
Патрокл сўзларига кўра, бир-биридан 80 фарсангга яқин масофада жойлашади; 
форс фарсангини айримлар 60, бошқалар 30 ё 40 стадийга тенглаштирадилар... 
1
Бу ҳолда Искандар томонидан бунёд этилган турар жойларда шаҳарларни эмас, балки аввало ҳарбий колониялар, 
ҳарбий таянч нуқталарини тушуниш керак, деган фикр эътиборга лойиқдир. Улар қаторида Ўрта Осиё ҳудудида 
Ўкуздаги Искандария, Яксартдаги Искандария ва Марғиёнадаги Искандария ҳам бунёд этилган.
2
Кира–Кирэсхата шаҳри (юқорида қар.).
3
Яъни,Аполлон.
4
“Мамлакатни суғориб” кўрсатмасини айрим олимлар Зарафшон (Политимет) дарёси суғдликлар қурган сунъий 
суғориш каналларини сув билан таъминлаганлигидан далолат, деб талқин этадилар.


255 
6. Гирканиядан шарқда Суғдиёнагача Таврдан бу томондаги
1
қабилалар 
аввалига форсларга, сўнгра эса македон ва партаваликларга маълум бўлганлар. 
Улардан ташқарида яшаган қабилалар скиф эканликларини, гарчи уларга 
қарши юришлар ҳақида худди энг шимолий кўчманчиларга қарши юришлар 
каби ҳеч нарса маълум бўлмаса-да, уларнингташқи қиёфаларидан кўриш 
мумкин. Искандар Бесс ва Спитаменни таъқиб этаётганида ушбу 
кўчманчиларга қарши қўшин тортмоқчи бўлди; Бесс асир олиниб, қайтариб 
келиниб, Спитаменни эса варварлар ўлдирганда, подшоҳ бу фикридан қайтди. 
Аммо айримлар Ҳиндистондан айланиб Гирканияга сузиб ўтганлари ҳақидаги 
маълумот, гарчи Патрокл буни бўлиши мумкин, деб ҳисобласа ҳам, ҳаммада 
ҳам ишонч туғдирмайди. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish