Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

БИРИНЧИ БОБ 
II 
II. 1. Бошқа томондан олганда, партаваликлар бизнинг Гиркания ва 
Бахтария ҳақидаги ва ушбу ўлкалардан шимолда яшовчи скифлар хақидаги 
маълумотларимизни тўлдирдилар. Ушбу ҳудудлар аввалги географларга 
етарли даражада маълум эмас эди, шунинг учун мен улар ҳақида ўзимдан 
олдингилардан бироз кўпроқ айта оламан... 
ИККИНЧИ КИТОБ 

5. ...Амисдан Колхида ва Гиркания орқали Бахтариягача ва Бахтариядан 
нариги ўлкалар (улар Жанубий денгизгача чўзилган) орқали ўтадиган масофа 
ҳақида у тўғри чизиқ бўйлаб тенгкунлик шарқигача етади, деб ким айтган эди? 
14. ...Деймах ҳисобларига кўра, Бахтария ва Суғдиёна тоғлиқ довонгача 
бўлган масофани ташкил этадилар. У ҳолда ушбу барча халқлар маълум олам 
ва мўътадил иқлимдан ташқарида бўлиб қоладилар. Қадим ва янги давр 
одамларидан
2
ким Шимолий Ҳиндистоннинг юмшоқ иқлими ва серҳосиллиги, 
Гиркания ва Ария ҳақида, сўнгра Марғиёна ва Бахтариёна ҳақида била туриб, 
буни таъкидлай олади? Ахир, бу мамлакатларнинг ҳаммаси Тавр тизмасининг 
шимолий томонидан қўшнилардир. Бахтариёна ҳатто Ҳиндистонга тоғли ўтиш 
жойи яқинида жойлашган; шунга қарамай, улар шундай юксалиш даражасига 
эришдиларки, уларни оламнинг кимсасиз қисмидан қандайдир катта масофа 
ажратиб туриши керак. Ҳар ҳолда, айтишларича, Гирканияда узум шохи бир 
метрет
3
шароб, бир туп ток 60 медимн мева
4
беради; буғдой эса бошоқдан 
тушган уруғлардан қайта ўсиб чиқади, асаларилар дарахтларда уя қурадилар, 
ва бол барглардан томади; Мидия вилояти, Матиена, Арманистон вилоятлари 
Сакасена ва Араксенада шундай бўлади. Охирги икки вилоят учун, улар 
Гирканиядан жанубда жойлашганликлари ва иқлимларининг бошқа ерлардан 
юмшоқлиги билан ажралиб туриши ҳақиқат бўлса, бу ажабланарли эмас. Аммо 
1
Страбон. Б. 943.
2
“Қадим одамлари” деганда Страбон Эратосфенни, “янги давр одамлари”дан эса Посидонийни назардатутмоқда.
3
1 метрет 38,88 литрга тенг.
4
Медимн 51,84 литрга тенг. Антик муаллифларнинг Суғдиёнада узумчилик, май тайёрлаш ва деҳқончилик 
ривожланганлиги ҳақидаги гувоҳлиги бу ўлка аҳолиси ўтроқ ҳаёт кечирганлигидан далолат беради.


246 
Гирканияга нисбатан бу ажабланарлироқдир. Марғиёнада ҳам, айтишадики, 
икки қучоқ энлик узум новдалари, узунлиги икки газ
1
келадиган узум бошлари 
кўплаб учрайди. Худди шундай ҳикояларни Ария ҳақида айтадилар, бироқ бу 
мамлакат бошқа мамлакатлардан майларининг сифати билан ҳатто устун 
туради, чунки у ерда майни мойланмаган идишларда камида уч авлод давомида 
сақлайдилар. Худди шундай, Ария билан чегарадош бўлган Бахтария ҳам 
зайтун мойидан ташқари ҳамма нарсани ишлаб чиқаради. 
15. ...Сўнгра Бахтариёнани Суғдиёнадан ажратиб турувчи Ўкуз дарёси 
кема юриш имконияти билан шундай ажралиб турадики, тоғлар орқали унга 
олиб келинадиган ҳинд молларини унинг оқими бўйича қуйи томонга Гиркан 
денгизигача ва у ердан дарёлар орқали қўшни ўлкаларга то Понт денгизигача 
олиб бориш мумкин
2


Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish