ПРОФСОЮЗА РАБОТНИКОВ
ОБРАЗОВАНИЯ И НАУКИ
РИШТАНСКОГО РАЙОНА
|
Farg’ona viloyati, Rishton tumani, Roshidoniy ko’chasi 14-uy X/r:20212000200464433001 INN:200182694. MFO: 00519. Rishton Agrobank. Tel: 4522181, faks: 4522181, E-mayl rishtalim_bkuk@inbox.uz
Р А Ё С А Т Қ А Р О Р И
2021 йил 7 январь № 2/6 “с” Риштон шаҳри
Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан кўрик-танлови ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 8-108 “с” сонли қарори ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021 йил 1 феврал кунги № ИШ-09/127 хати ижросини таъминлаш хамда иш берувчилар томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек меҳнатни муҳофазаси ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини таъминлашда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Риштон туман бўлинмаси Кенгаши Раёсати
КАРОР КИЛАДИ:
1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 8-108 “с” сонли карори хамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021 йил 1 феврал кунги № ИШ-09/127 хати ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман Кенгашида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловини утказиш” якунларини умумлаштириш комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман Кенгаши комиссия аъзоларига:
Курик танловнинг 1-боскичига муассасаларни кенг жалб килиш, танлов Низоми талабларига катъий риоя этган холда юкори савияда утказилишини таъминлаш;
муассасаларнинг иш берувчилари ва касаба уюшма қўмиталарига, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишни яхшилаш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;
жамоа шартномаларига касаба уюмалари фаоллари учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча ҳуқуқлар ва ваколатлар, имтиёзлар ўрнатилиши, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича энг яхши вакилларни хамда мутахассисларни моддий ва маънавий рағбатлантириш масалалари киритилишига эришиш;
курик танлов иштирокчиларининг мехнат мухофазаси ва хавфсизлиги сохасида эришган ютуклари хакида мунтазам оммавий ахборот воситалари оркали ёритиб борилишини ташкил килиш;
кўрик-танловни ўтказилишини назоратга олиш ҳамда кўрик-танлов ҳужжатларини 2021 йил 23-февраль кунига кадар туман кенгаши комиссиясига тақдим этилсин;
курик танловнинг утказилишини ташкил этиш ва иштирокчиларга амалий ёрдам бериш хамда голибларни аниклашда хакконийлик ва ошкоралик принципларига амала килинганлиги устидан назорат урнатиш вазифалари юклатилсин.
5. Туман кенгашининг бухгалтери (Д.Ниязов)га:
кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш учун Низомда белгиланган кимматбахо совгаларни харид килиш учун йиллик даромадлар ва харажатлар сметасига киритиш;
1-боскич голибларини такдирлаш учун тузилган шартномаларга мувофик маблаг утказилиши таъминлансин.
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман кенгаши раиси Э.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |