3. КЎРИК-ТАНЛОВНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ
3.1. Кўрик-танловни ташкил этиш ва якунини кўриб чиқиш Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кенгашларининг комиссиялари томонидан амалга оширилади.
3.2. Тармоқ ва ҳудудий комиссиялар таркибига туман (шаҳар) кенгашлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг ҳудуд бўйича масъул ташкилотчилари ва ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кенгашларининг аппарати ходимлари ҳамда сайланма органлари аъзолари киради.
3.3. Комиссия (республика, тармоқ ва ҳудуд бўйича) қуйидаги вазифаларни бажаради:
иш берувчилар ва касаба уюшма қўмиталари раисларига ўтказилаётган кўрик-танлов ва уни ўтказишга оид шартларни маълум қилади;
кўрик-танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишларни мувофиқлаштиради;
кўрик-танлов иштирокчиларига маслаҳат ҳамда услубий ёрдам беради;
кўрик- танловга якун ясайди.
4. КЎРИК-ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
4.1. Кўрик-танлов уч босқичда ўтказилади.
Биринчи босқич - ҳудудларда фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот ва муассасалар (кейинчалик корхоналар) ўртасида ўтказилади. Биринчи босқичга ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши комиссияси якун ясайди.
Иккинчи босқич - тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимига қарашли корхоналар ўртасида ўтказилиб, унда ҳар бир ҳудудда тармоқ бўйича энг яхши деб топилган корхона, касаба уюшма қўмитаси ва меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар қатнашади. Иккинчи босқичга тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши комиссияси якун ясайди.
Учинчи босқич - ҳар бир тармоқда “Энг яхши корхона”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинациялари бўйича 1-ўринни эгаллаган корхоналар ўртасида ўтказилади. Учинчи босқичга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши комиссияси якун ясайди.
4.2. Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг кўрик-танловда қатнашиш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинади.
4.3. Кўрик-танловда қатнашиш учун корхоналар томонидан ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши комиссиясига жорий йилнинг 15 июнига қадар қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- кўрик-танловда қатнашиш тўғрисидаги қарор нусхаси;
- корхонадаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати ва меҳнат шароитларини акс эттирувчи кўрсаткичлар (1-илова);
- касаба уюшма қўмитасининг ишини акс эттирувчи кўрсаткичлар (2-илова);
- меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг ишини акс эттирувчи кўрсаткичлар (3-илова);
- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар, жамоа шартномаси бўйича тадбирларнинг бажарилиши, меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича сарфланган маблағлар ҳақида таҳлилий маълумотнома.
4.4. Кўрик-танлов қатнашчилари тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва тўғрилиги учун масъулдир.
4.5. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига тўғри баҳо бериш мақсадида комиссиялар корхоналарга чиқиш, назорат-текширув органлари ва бошқа тегишли ташкилотлардан қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақлидир.
4.6. Кўрик-танлов қатнашчиси тақдим этган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар аниқланган тақдирда, корхона, касаба уюшма қўмитаси, вакил кўрик-танловга қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |