Ўзбекистон табиий


Таянч термин ва тушунчалар



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/90
Sana23.09.2022
Hajmi1,72 Mb.
#849980
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90
Bog'liq
Xasanov I. O\'zbekiston tabiiy geografiyasi 1-qism

Таянч термин ва тушунчалар: 
воҳа, суғорма деҳқончилик, 
ов касбкорлиги, чорвачилик, водий, тоғ, текислик.
 
Географик номлар:
 
 
Ўрта Осиѐ, Хоразм, Қашқадарѐ, 
Зарафшон, Сурхандарѐ, Суғдиѐна, Бақтрия, Хитой, Фарғона, 
Иссиқкўл.
 
 
Сайѐҳ олимлар: 
Геродот, Птолемей, хитой сайѐҳи Чжан-Цян. 
Савол ва топшириқлар. 
 
1.
Ибтидоий жамият даврида яшаган одамлар қайси 
воҳалар табиати ҳақида муайян тасаввурга эга 
бўлганлар? 
2.
Қайси илк ѐзма манбалардан бирида эрамиздан 
олдинги VII – VI асрларда пайдо бўлган қандай
қадимги давлатларни табиати ва кўркам 
мамлакатлар сифатида тилга олинади?
3.
Геродотнинг қадимги форс манбалари асосида 
тўплаган географик маълумотлари ҳақида нималарни 
биласиз? 


10 
 
 
Ўзбекистон ҳудуди табиати ҳақидаги географик
тасаввурларнинг ўрта асрларда ривожланиши
. Ўрта асрларда 
Ўзбекистонда етук олиму-фозиллар етишиб чиқди. Бу ўлканинг 
фарзандлари Муҳаммад Ал Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон 
Беруний, 
Ибн-Синолар 
яратган 
асарлар жаҳон 
маданияти 
ҳазинасининг дурдоналари эди. Бизнинг заминимиз бу даврда 
жаҳоннинг катта қисмини титратган мўғил истилочилари вайрон 
қилган ўлкага жон бағишлаган Амир Темурни етиштириб чиқарди. 
Муҳаммад ал-Хоразмий ва Аҳмад Фарғоний (IX аср), Абу Заид 
Балҳий, Жайҳони, Абу Абдулла Хоразмий (X аср), Абу Райҳон 
Беруний, Ибн-Сино, Маҳмуд Қошғарий (XI аср), Хофизи Абрў, 
Абдураззоқ Самарқандий, Улуғбек (XV аср), Заҳириддин Бобур, 
Ҳайдар Мирза, Хофиз Бухори, Султон Балҳий (XVI аср) бошқа 
фанлар қатори география фани ривожига катта ҳисса қўшдилар.
Илк ўрта асрда ўлка табиатига қизиқиш, уни кузатиш, 
табиатдан хўжалик мақсадларида фойдаланиш жараѐни давом этган. 
Ўлка табиати Хитой, араб ва ерли олимлар томонидан ўрганилди. 
Маҳмуд Қошғарийнинг XI аср охирларида ѐзилган «Девону луғатит-
турк» асарида Р.Раҳимбековнинг ѐзишича илк ўрта асрдаги овчилик, 
чорвачилик, деҳқончилик, шунингдек, табиат ва унинг манзаралари, 
қабилалар ҳамда улар ўртасидаги жанглар таъсвирланган. 
Хитой сайѐҳи Сюань Цзан 629 йилда Ўрта Осиѐнинг Тошкент, 
Самарқанд, Бухоро, Термиз ва бошқа шаҳарларда бўлиб, уларнинг 
географик тасвирини берган. Бунда у асосий эътиборни табиатга эмас, 
балки ўлка халқларининнг ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтига қаратган. 
VII асрнинг иккинчи яримида Ўрта Осиѐга кириб келган 
араблар ўлканинг иқтисодий ва маданий ҳаѐтига жуда катта зарар 
етказди, натижада бошқа фанлар қатори табиий фанлар ҳам чуқур 
инқирозга учради. 
Маълумки, IX-XII асрлар Ўзбекистон ҳудуди географияси 
тарихида ўзига хос ѐрқин даврдир. Бу давр географик 
тасаввурларнинг икки муҳим манбаи бор. Булар Ўрта Осиѐлик 
олимларнинг илмий асарлари, чет эл географлари ва сайѐҳларининг 
маълумотларидир. 


11 
Ўрта Осиѐ географиясига асос солган, IХ асрда яшаб ижод 
этган шу ерлик олимлардан бири Муҳаммад ибн Мусо Хоразмийдир. 
У 780 йилда Хивада туғилиб, 850 йилда Боғдодда вафот этган. Унинг 
географик мероси геодезия, хариташунослик ва мамлакатшуносликка 
оид асарлардан иборат. Хоразмийнинг энг йирик географик асари бу 
«Сурат-ал-арз» (Ернинг тасвири) бўлиб, унда шаҳарлар, мамлакатлар, 
тоғлар, океанлар, денгизлар, дарѐлар, кўллар ҳақида маълумотлар 
келтирилган, уларнинг координаталари кўрсатилган, хариталар ҳам 
берилган. Асар 1878 йилда Қоҳирада топилган ва шу йилиѐқ рус 
тилига таржима қилинган.
Ўзбекистон ҳудуди табиати, геологик тузилиши, фойдали 
қазилмалари, хўжалиги, тарихи ҳақида буюк олим Абу Райҳон 
Беруний (973-1048 йй) жуда қимматли маълумотлар ѐзиб қолдирган. 
150 дан ортиқ илмий асар ѐзган, шундан 20 таси асосан математик 
география ва табиий географияга оиддир. Булар ичида бизгача 
«Харита», «Минерология», «Ҳиндистон», «Геодезия», «Осори боқия», 
«Ат-Тафҳим», «Қонуни Масъудий», «Сайдана» каби асарлари етиб 
келган. Беруний ўз асарларида Ернинг шакли ва ўлчамлари, Ернинг 
қуѐш атрофида айланиши, жойнинг географик координаталарини 
аниқлаш усуллари, ўлкамиз палеографияси ҳақида маълумотлар 
беради. Проф. Ҳ.Ҳ.Ҳасанов Беруний асарларининг ўрта аср географик 
тасаввурларининг ривожланишидаги бениҳоя катта аҳамиятини 
ҳисобга олиб, Ўрта Осиѐдаги XI-XII асрлар географиясини Беруний 
даври географияси деб аташ мумкин деб ѐзган эди. 
Ўзбекистон 
ҳудудида 
X-XI 
асрларда 
географиянинг 
ривожланишида ўрта аср тиббиѐтиниг улкан вакили, табиатшунос 
Абу Али ибн Синонинг (980-1037 йй) хизматлари катта. У 280дан 
ортиқ асар ѐзган бўлиб, шундан 30 га яқини табиий фанларга 
бағишланган. «Китоби аш-Шифо» асарининг «Табиат» деб аталган 
бобида минералларнинг, тоғларнинг, водий ва текисликларнинг пайдо 
бўлиши тўғрисида аниқ фикр ва хулосалар берган.
Ўзбекистон ҳудудиди географиясига оид ўрта аср манбалари 
муаллифи Маҳмуд Қошғарийдир. У «Девону луғатит турк» асарида 
дунѐнинг янги харитасини, жой номларининг изоҳини берган, Ўрта 
Осиѐ ва унга қўшни ҳудудларда яшовчи халқлар географиясини акс 
эттирган, астрономияга оид маълумотлар берган. Унинг дунѐ 
харитасида, Р.У.Раҳимбековнинг такидлашича, Ўрта Осиѐнинг 
Евросиѐда тутган ўрни ва йирик географик объектлари, тоғ 
тизмалари, водийлари анча тўғри кўрсатилган.


12 
Ўзбекистон 
ҳудуди 
табиати 
ҳақидаги 
географик
тасаввурларнинг ривожланишида ўрта асрда яшаган эрон ва араб 
олимлари ва сайѐҳлари Ибн Хурдодбеҳ, Ибн Руста, Ал Маъсудий, 
Ибн Фазлон ва бошқаларнинг хизматлари ҳам диққатга сазовордир. 
Ўрта асрда Ўрта Осиѐда мўғиллар ҳукумдорлик қилган сал кам 
150 йил давомида (1220-1360 йй) фан, шу жумладан география оғир 
аҳволда қолди. Шунга қарамай Ўрта Осиѐлик олим ва сайѐҳлар 
Муҳаммад Авфий ва Фаҳриддин Бинокантий, араб сайѐҳи Ибн 
Батута, европалик сайѐҳлар Плано Карпини, Вильгелм Рубрукс, 
Марко Пололар ўлка географиясига оид қимматли маълумотлар ѐзиб 
қолдирганлар. Умуман олганда, бу даврдан сақланиб қолган манбалар 
ўлкамиз табиати тўғрисида бир бутун ва мукаммал тасаввур ҳосил 
қилмайди.
Ўрта Осиѐда темурийлар ҳокимияти даврида (XIV аср охири ва 
XV аср) марказлашган давлатнинг вужудга келиши, ижтимоий-
иқтисодий ва илмий-маданий ҳаѐтнинг ривожланиши натижасида 
бошқа фанлардаги каби географик билимлар ҳам анча кенгайди ва 
чуқурлашди. Бунда уйғониш даврининг иккинчи босқичида Шарқда 
маданий ривожланишга катта ҳисса қўшган буюк бобокалонимиз 
Амир Темурнинг хизматлари катта бўлган. «Қизил империя» даврида 
Амир Темур номи тарихимиз саҳифаларидан қора бўѐқлар билан 
ўчирилган, унутилишга маҳкум этилган бўлишига қарамасдан Амир 
Темурга бағишлаб жаҳон шарқшунослигида кўплаб асарлар ѐзилди ва 
унинг жаҳон фани ривожига қўшган ҳиссаси юқори баҳоланди. 
Масалан, француз темуршунослик мактабининг кўзга кўринган 
вакилларидан бири Париж университети доктори, профессор Люсьен 
Корен шундай деб ѐзади: «Темур-беқиѐс, унинг қиѐси йўқ. У буюк 
саркарда ва ташкилотчи, шу билан бирга саънаткор ва олимлар 
раҳнамоси, мозий йўриғини ўзгартира олган шахсларга йўлдош, 
сеҳрга эга бўлган кишидир» (Л.Корен, А.Саидов «Амир Темур ва 
Франция». Тошкент, «Адолат»: 1996, 43 -бет). 
Темур даврида ўлка географияси ривожланишига бевосита 
катта ҳисса қўшган олим Хофизи Абрудир. Унинг бизгача етиб 
келган ягона қўл ѐзма асари географик, тарихий мазмунга эга бўлиб, 
унда дунѐнинг тасвири, Мовароуннаҳрнинг табиати, хўжалиги ва 
шаҳарлари ҳақида анча кенг географик маълумотлар бор. Улар соф 
географиклиги, аниқлиги, ўлкамиз географик ўрни эса ўзига ҳос 
харитаграфик тўр асосида берилганлиги билан ажралиб туради. 


13 
Хофизи Абрунинг маълумотлари умумий географик ва ўлкашунослик 
характерига эга бўлиб, ўз даврининг илмий дурдонаси ҳисобланади.
Темурийлар даврида Ўрта Осиѐда Хофизи Абрудан ташқари 
жаҳон географияси учун бой илмий мерос қолдирган Абдураззоқ 
Самарқандий, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Заҳириддин Муҳаммад 
Бобир, Ҳайдар Мирза каби сайѐҳ, тарихчи ва географ олимлар яшаган 
ва ижод қилган. Абдураззоқ Самарқандий (1413-1482 йй) 
Ҳиндистонга денгиз орқали сайѐҳат қилган. Қизилқум, Зарафшон 
водийси табиати ҳақида маълумотлар қолдирган. 
XV асрда Ўзбекистон ҳудудида географиянинг ривожига 
муносиб ҳисса қўшган шахс бу буюк астраном, маърифатпарвар шоҳ 
Мирзо Улуғбекдир. У Самарқандда ўзига хос фанлар академияси 
ташкил этиб, уни шарқнинг энг машҳур илмий марказига айлантирди. 
Марказга ўз даврининг етук олимларидан Қозизода Румийни, 
Ғиѐсиддин Жамшидни, Кошийни, Али Қушчи каби табиѐт 
билимдонларини жалб қилди. Бизгача Улуғбекнинг икки йирик асари 
«Тарихи арбаъ улус» ва «Зижи Кўрағоний» етиб келган. «Тарихи 
арбаъ улус» асарида Чингизхон забт этган мамлакатларнинг сиѐсий 
ҳаѐти тарихи географик маълумотлар билан биргаликда берилган 
бўлса, Зижи Кўраганий асарида астрономия назарияси ҳамда Улуғбек 
шогирдлари билан олиб борган астрономик кузатув ва математик 
ҳисоблари натижалари баѐн қилган. Бу асарида Улуғбек таҳминан 570 
та шаҳарнинг координаталарини берган, расадҳонасидаги глобусда 
иқлимларнинг чегаралари, тоғлар, чўллар, денгизлар ва дарѐларни акс 
эттирган.
Улуғбекнинг астрономия ва географияга оид изланишлари 
назарий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки унда олим ўз 
шогирдлари билан бирга коинот ва Ер юзи табиатини бевосита 
кузатиб ўрганиш, асбоблар билан ўлчаш ва математик ҳисоблаш 
усулларини 
қўллаган. 
Унинг 
астрономия 
мактаби 
табиий 
географиянинг ривожига катта ҳисса қўшди. Улуғбекнинг шогирди, 
истидодли олим Али Қушчи унинг фожиали ўлимидан сўнг 
устозининг ишини давом эттириб ўлкамизда астрономия, география 
ва математиканинг ривожланишига баракали ҳисса қўшди. Али 
Қушчи Ер 1
0
ѐйининг узунлигини ва шу орқали экватор узунлигини 
аниқлаган, Ер шари ғарбдан шарққа томон айланишини исботлаган, 
Ой ва Қуѐш тутилиши ҳодисасини илмий жиҳатдан тўғри тушунтира 
билган.


14 
Ўрта 
Осиѐда, 
жумладан 
Ўзбекистонда 
XVI 
асрда 
географиянинг ривожига баракали ҳисса қўшган шахс бу 
энциклопедист олим, адолатли шоҳ Заҳриддин Мухаммад Бобирдир 
(1488-1530йй). Уни дунѐга 
олим сифатида танитган асари
«Бобирнома» асаридир. Унда Фарғона водийсидан тортиб то 
Жанубий Ҳиндистонгача бўлган ҳудудларнинг табиати, шаҳарлари, 
бойликлари, аҳолиси, урф-одатлари, хўжалиги жуда кенг ва чуқур 
таъсвирланган. Бобирномада айниқса Фарғона ва Мовароунаҳр 
вилоятлари, Самарқанд шаҳри географик тасвири камплекс 
ўлкашунослик ва мамлакатшунослик руҳида баѐн этилган. Асарда 
Афғонистон ва Ҳиндистонга ҳам батафсил географик тавсиф 
берилган, Ўрта Осиѐ ерлари билан бу ўлкаларнинг қиѐсий географик 
тавсифи 
моҳирона 
баѐн 
қилинган. 
Бобирномада 
табиат 
компонентлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги тўғрисидаги фикр-
мулоҳазалар, табиатга сифат жиҳатидан баҳо бериш элементлари ҳам 
учрайди. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Заҳриддин Мухаммад 
Бобирнинг илмий мероси Ўрта Осиѐ, шу жумладан Ўзбекистон 
ҳудуди ҳақидаги географик тасаввурларнинг кенгайишида алоҳида 
ўрин тутади, «Бобирнома» эса ўз даврининг энг юксак асаридир. 
XVII асрда Ўрта Осиѐда ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтнинг 
ноқулай бўлиши ўлкада географиянинг ривожига салбий таъсир 
кўрсатди. Бу аср географик манбалари тарихий-географик 
ўлкашунослик йўналишида бўлган. 
Юқорида келтирилган таҳлилдан кўриниб турибдики, Ўрта 
Осиѐда ўрта асрларда география ривожи бир текис бўлмаган. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish