Ўзбекистон статистика ахборотномаси



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana04.03.2022
Hajmi0,69 Mb.
#482963
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Рақамли иқтисодиёт ва унинг асосий ривожланиш йўналишлари

 
 
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича катта 
ишлар амалга оширилмоқда. Аввало шуни айтиш керакки, рақамли 
иқтисодиёт ўзаро боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларининг 
занжиридан иборат бўлиб, унинг ажралмас элементи занжирлараро 
(
инсонлараро, машиналараро, булутлар орқали, маълумот марказлариаро

рақамли технологиялар ёрдамида амалга ошириладиган маълумот 


Давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон 
журнали. 2019 йил, 2-сон 
––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––– 

алмашинишдир. Рақамли иқтисодиётда рақамли кўринишдаги маълумотлар 
барча ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ишлаб чиқаришнинг асосий элементи 
ҳисобланади ва бундай иқтисодиёт тизимига босқичма-босқич ўтиш 
мамлакатимизнинг глобал миқёсдаги рақобатбардошлилиги фуқароларнинг 
ҳаёт сифатини янада оширади, янги иш жойларини яратади, жадал иқтисодий 
ўсишга имкон яратади ва миллий мустақилликни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиёт дастурини ҳаётга татбиқ 
қилиш қуйидагиларга эришишга имкон беради [1]: 

янги технологиялар яратишга ҳалақит бераётган ҳуқуқий тўсиқларни 
янги норматив-ҳуқуқий база яратиш ёрдамида тўлиқ бартараф қилиш; 

рақамли иқтисодиёт инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш
шу жумладан, тармоқлар, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, техник ва 
дастурий таъминотнинг замон талабларига мос равишда ривожланишига; 

таълим тизимининг ҳар томонлама ривожланишини ва янгиланиши 
таъминланишига; 

мамлакатдаги турли-туман компанияларнинг, фирмаларнинг, давлат 
корхоналарининг ҳамда бизнеснинг ривожланишига пухта асос яратилишига; 

рақамли иқтисодиёт соҳасида кўплаб ташкилотлар вужудга келишига. 
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш дастури қуйидаги мақсадларини 
амалга ошириш учун ҳизмат қилиши керак [2]: 

Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётнинг экотизимини 
яратишга; 

мамлакат рақамли иқтисодиёт тизимининг институтлари ва 
инфратузилмасини яратишга; 

республиканинг барча тармоқларини қамраб олувчи информацион 
жамият ташкил қилиш учун керакли бўлган барча чора-тадбирларни амалга 
оширишга; 

глобал миқёсда ва глобал бозорларда республикамизнинг 
рақобатбардошлилигини оширишга. 
Энди глобал информацион тизимда мавжуд бўлган очиқ маълумотлар ва 
адабиётлардан фойдаланган ҳолда бир қанча ривожланган мамлакатлар 
мисолида рақамли иқтисодиёт инфратузилмасини шакллантиришнинг асосий 
кўрсатгичлари ва унинг ўзига ҳос ҳусусиятлари билан танишиб чиқамиз [3]:

Интернет пайдо бўлмасдан аввал мумкин бўлмаган янги турдаги 
ҳизматларнинг юзага келиши.
1990 йилдан ҳозирги даврга қадар интернет 
тармоғи ва информацион технологиялар имкониятларидан фойдаланишга 
асосланган бир қанча янги маҳсулотлар ва ҳизматлар бозорлари пайдо бўлди. 
Масалан, мессенжерлар, агрегаторлар, интернет қидирув тизимлари, интернет 


Давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон 
журнали. 2019 йил, 2-сон 
––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––– 

реклама, электрон cоучинг, электрон таълим ва бошқалар. Янги турдаги 
ҳизматларнинг пайдо бўлишига яққол мисол электрон савдодир. 2017 йил 
маълумотларига кўра, электрон савдо чакана савдонинг Англияда 13.6% ини, 
Германияда 13,1% ини, Россияда 4,2% ини ва Хитойда 9.6% ини ташкил 
қилган. Хитойдаги интернет савдосининг 2016 йилдаги айланмаси эса 400 
миллард доллар атрофида бўлганлиги қайд этилган.

Жамиятнинг ривожланиши электрон бизнес ривожланиши ва 
бошқарилиши учун янгидан-янги имкониятлар яратмоқда. Масалан, 
маълумотларни булутли усулда сақлаш ва уларни бошқариш ҳизматлари 
бизнес учун мисли кўрилмаган имкониятлар бермоқда. Энди фирма ва 
ташкилотлар иш юритиш учун офис майдонлари, дата-марказлар талаб 
қилмайдилар, информацион тизимлар яратишга эса катта миқдордаги 
инвестициялар жалб қилишнинг ҳожати қолмайди. 

Электрон бизнес соҳасидаги компанияларнинг капитализацияси 
фойдаланувчилар сонига ва улар сонининг кўпайишига боғлиқ бўлиб қолади [4]

Бу эса компанияларда сотувдан катта миқдорда даромад олинишига сабаб 
бўлади. Масалан, 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish