Ўзбекистон статистика ахборотномаси



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana04.03.2022
Hajmi0,69 Mb.
#482963
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Рақамли иқтисодиёт ва унинг асосий ривожланиш йўналишлари

яъни, тегишли норматив-ҳуқуқий база ташкил қилиш
); 
2.Бу соҳага трансформация қилинишга энг тайёр иқтисодиёт 
субъектларида рақамли иқтисодиёт платформаларининг вужудга келиши ва 
глобал миқёсда ишга тушиши; 
3.Рақамли иқтисодиёт платформаларининг ўзаро рақобат кураши ва аста-
секинлик билан уларнинг интеграциялашуви амалга ошиши; 
4.Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги энг истиқболли ечимларни бутун 
иқтисодиётга жорий қилиш. 
Биз ҳам мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг 
АҚШ ва Хитой мамлакатларида синовдан ўтган ҳудди шундай стратегиясини 
танлашимиз мақсадга мувофиқдир. 
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бошқа мамлакатлар каби 
Ўзбекистон учун ҳам унинг дунё миқёсидаги рақобатбардошлигини белгилаб 
берадиган стратегик аҳамиятга молик масалалардан бири ҳисобланади. Шуни 
ҳам тан олиш керакки, Ўзбекистонга бугунги кунда мақбул келадиган тадбир 
қисқа даврда – биринчи навбатда технологик ортда қолишдан қутулишдир. 
Ҳозирда эса мамлакатимизда зарур миқдордаги тўлақонли иқтисодиёт 
субъектлари йўқлиги туфайли етук ва тўлақонли рақамли иқтисодиётни ўз-
ўзидан шакллантириш учун шарт-шароитлар йўқ. Бу эса давлатимизга 
рақамли иқтисодиёт ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, уни энг 
керакли соҳаларга йўналтириш ва бу жараённи имконият даражасида 
рағбатлантириш зарур демакдир.Миллий иқтисодиётимизнинг яна бир муҳим 


Давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон 
журнали. 2019 йил, 2-сон 
––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––– 

ажралиб турадиган жиҳати шундаки, ялпи иктисодий даромаднинг асосий 
қисми давлат корпорациялари (
ёки давлат иштироки улуши катта бўлган 
компаниялар

томонидан яратилади. Ишлаб чиқаришнинг кўплаб 
тармоқларида давлат иштирокидаги корхоналар бозорнинг 80%гача бўлган 
қисмини ташкил қилиши мумкин. Бундай шароитларда профилли вазирликлар 
ёки давлат корпорациялари раҳбарлиги остида индустриал рақамли 
платформалар яратиш энг оқилона қадам ҳисобланади. Бундай платформалар 
рақамли иқтисодиётнинг тез ривожланиши ва унга мос келувчи технологиялар 
кенг тарқалиши учун зарур инфратузилма базисини яратади. Рақамли 
иқтисодиёт 
платформалари 
тузишда 
асосий 
эътиборни 
қуйидаги 
йўналишларга қаратиш зарур: телекоммуникациялар, энергетика, транспорт, 
соғликни 
сақлаш, 
солиқ 
ва 
солиққа 
тортиш, 
дори-дармонлар 
логистикаси,маълумотларни қайта ишлаш, туризм, ташқи иқтисодий фаолият, 
кўчмас мулк савдоси ва ишлаб чиқариш. Айнан шу соҳаларнинг ривожланиши 
инфратузилма ва технологик базис яратишга имкон беради. Сўнгра уларни 
бошқа соҳаларга кўчирган ҳолда Ўзбекистон етук рақамли иқтисодиётни 
максимал даражада тез ривожлантириши мумкин бўлади. Бундай ёндашув 
бугунги кунда республикамиз учун энг мақсадга мувофиқдек кўринади, лекин 
у ҳам камчиликлардан холи эмас, албатта. Аммо мос келувчи стратегия унга 
асосланиши лозим бўлган рақамли иқтисодиёт концепциясини шакллантииш 
учун тахмин қилинган йўл рискларини ҳам, рақамли иқтисодиёт рискларини 
ҳам ҳисобга олиши лозим. Шуни ҳам алоҳида таъкидлашни истардикки, 
ривожланган мамлакатлар рақамли иқтисодиётининг кўплаб дастурлари 
(
АҚШ, Япония, Австрия, Австралия, Буюк Британия, Корея ва бошқалар

асосий эътиборни “
рақамли тиббиёт
” ва “
ақлли шаҳар
” ижтимоий 
йўналишларига қаратган. Бундай лойиҳаларни ривожлантириш йўналиши 
жиддий иқтисодий самарага эга эмас, аммо бу ҳолат бир қатор далиллар билан 
асосланиши мумкин: 

биринчидан, ҳар қандай кенг кўламли ривожланиш дастури ғарб 
туридаги очиқ жамиятда омма томондан маъқулланиши ва қўллаб-
қувватланиши лозим. Шу сабабли рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши 
бундай ижтимоий лойиҳалар белгиси остида боради; 

иккинчидан, йирик саноатларда рақамли технологиялар жорий қилиш 
эртами-кечми, ўз-ўзидан иқтисодий мақсадга мувофиқлик туфайли рўй 
беради. Ижтимоий лойиҳалар эса давлат томонидан қўллаб-қувватлашга 
эҳтиёж сезади (
яъни, мақсадга мувофиқ нарсалар ақлга мувофиқ, ақлга 
мувофиқ нарсалар эса мақсадга мувофиқдир
); 

учинчидан, 
кўпчилик 
ривожланган 
мамлакатлар 
рақамли 


Давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон 
журнали. 2019 йил, 2-сон 
––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––– 

иқтисодиётни маълум бир кўринишда амалга оширишга имкон берадиган 
сезиларли технологик асосларга эга бўлади. Кенг кўламли ижтимоий 
лойиҳаларни амалга ошириш натижасида мутахассис бўлмаган кўп сонли 
фойдаланувчилардан тескари алоқага эга бўлинади, бу эса фойдаланувчи 
нуқтаи назаридан технологияларни такомиллаштириш ва уларни аҳолининг 
кенг қатламлари учун очиқ қилишга имкон беради; 

тўртинчидан, рақамли технологияларни саноатда жорий қилиш 
(
масалан, ишлаб чиқаришда буюмлар интернети, 3D-принтерларни ишлаб 
чиқаришга кенг миқёсда жорий қилиш кабилар
) анча тор доирадаги 
вазифаларни ҳал қилиши кўзда тутилган. “
Рақамли тиббиёт
” ва “
ақлли 
шаҳар
” ижтимоий лойиҳаларини амалга ошириш эса кўпроқ мураккаблик ва 
хилма-хилликни талаб қилади ҳамда бундай лойиҳалар кенг ҳалқ оммаси 
томонидан тақдирланади.
Барча замонавий технологиялар учун, айниқса, бошқарув тизими нуқтаи 
назаридан шундай кўринишдаги «
ижтимоий стресс-тест
» зарур. Юқорида 
айтиб ўтилган фикрлар ва ғоялар туфайли, ушбу ижтимоий йўналишларнинг 
ижтимоий муҳит учун муҳимлиги бизнингча, ўқувчига анча тушунарли 
бўлгандир. Лекин уларнинг рақамли иқтисодиёт республика дастурида қандай 
ўринга эга бўлиши лозимлиги ноаниқ бўлиб қолаверади. Илк паллада, 
ресурслар чекланганлиги сабабли, саъйи-ҳаракатларни қайси йўналишга 
қаратиш лозимлиги ҳақида қарор қабул қилиш зарур бўлиши эҳтимоли катта, 
яъни, олдимизда икки йўл турибди: уларнинг бири технологияларни 
ижтимоий мослаштириш билан шуғулланиш, иккинчиси эса, маҳаллий 
технологик асосларни кўпайтириш йўли. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish