Ўзбекистон статистика ахборотномаси



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana04.03.2022
Hajmi0,69 Mb.
#482963
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Рақамли иқтисодиёт ва унинг асосий ривожланиш йўналишлари

Creative 
Common
(
CC
) туридаги лицензиялар, очиқ дастурий таъминот учун жамоавий 
лицензияни кўзда тутадиган 
General Public License 
(
GPL
). 

Бизнес-моделларнинг трансформатсияси
. Рақамли иқтисодиёт янги 
бизнес-моделларда намоён бўлади ва бу бозорнинг бошқа иштирокчиларда 
ўзига ҳос бўлган занжирли реакция ҳосил қилади. Булар ичида энг 
оммабоплари – кастомлаштирилган маҳсулот ва ҳизматларга бўлган интилиш, 
персоналлаштирилган ҳизматлар олиш истаги, компаниянинг ривожланиш 
стратегиясига электрон тижорат воситаларини жалб қилш ҳамда 
Freemium 
Model, Free to Play, Print on Demand, Full Craudsorsing, Danation
каби 
рақамли бизнес архитектураларидан фойдаланишдир [3]. Ишлаб чиқарувчи 
фирмаларнинг интернет орқали бевосита сотувларни ташкил қилиши, 
электрон витриналардан фойдаланиш, тармоқ ва тармоқлараро виртуал 
биржаларни ташкил қилиш, омборларсиз ишлаш имконияти (
drop shopping
) ва 
заҳираларни талабга биноан қондириш (
on-demand
). 

Олий таълим муассасалари тайёрлаб берган мутахассисларнинг 
билимини замонавий талаблар даражасида оширишга эришиш
. Чунки 
ҳозирги даврда олий таълим олган мутахассисларнинг билим даражаси олий 
мактабни тугатгандан сўнг, атиги икки йилдагина 50% га эскириб қолмоқда. 

Ҳозирги вақтда анчагина оммавий бўлиб кетаётган уй-офисларда 
ишлаш имконияти
, яъни, рақамли иқтисодиёт кўпчиликни уйдан кетмаган 
холда, компания, фирма ёки ташкилотларда тўлақонли ишлаш имконини 
яратади (
gigeconomy, freelancing
кабилар) [4]. 
Кўплаб ривожланган мамлакатлар, рўй бериши лозим бўлган ўзгаришлар 
муқаррарлигини тўла тушуниб, иқтисодиётни рақамлаштириш томон жадал 
ҳаракатни онгли равишда бошламоқдалар. Бу йўналишни биринчилардан 
бўлиб маълум қилган АҚШ, Япония, Корея ва Хитой бугунги кунда рақамли 
пойгада норасмий етакчилар саналади. Улардан кейинги ўринларда Буюк 
Британия, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Австралия, Белоруссия ва 
бошқалар туради. Бу далилларни бирлаштирган ҳолда қайд этиш жоизки, 
биронта мамлакатда, жумладан, етакчи мамлакатларда ҳам рақамли 
иқтисодиёт ўзи нима эканлиги ва у келажакда қандай оқибатларга олиб 
келиши мумкинлиги ҳақида тўлақонли фалсафий тушунча йўқ. Кўриниб 
турибдики, рақамли иқтисодиёт деганда, кўплаб мамлакатлар иқтисодий 
муносабатлар ва бошқарувнинг янги шаклларини эмас, балки, истеъмолчилар 
билан коммуникация қилиш ва тўловларнинг янги электрон рақамли 
шаклларинигина тушунишади, ҳолос. Афтидан, кўпчилик мамлакатлар 
рақамли иқтисодиётни онгли равишда ташкил этмайди, балки мавжуд 


Давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон 
журнали. 2019 йил, 2-сон 
––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––– 

иқтисодий муносабатларни рақамлаштириш жараёни билан шуғулланади, 
холос. Бу фаолият, эскирганлик даражаси яққол кўзга ташланиб турганига 
қарамай, рақамли иқтисодиёт тузишнинг мақсадли йўналтирилган жараёни 
ҳисобланмайди. Иқтисодиётни рақамлаштириш жараёнининг баъзи етакчи 
мамлакатлари эса қарама-қарши ёндашувларни танлаб олишган [3]. Масалан, 
АҚШ бозор йўналишини, Хитой эса режали иқтисодиётни танлаб олган. 
Қолган мамлакатлар маълум бир оралиқ вариантларга риоя қилишади. Шуни 
алоҳида айтиб ўтишни керакки, худди Хитой каби, АҚШ дастури нуқтаи 
назаридан 
ҳам 
иқтисодиётни 
рақамлаштириш 
жараёнида 
биз 
глобаллашувнинг янги босқичини кўрамиз. Дунёдаги энг кучли иккита 
иқтисодиёт сифатида АҚШ ва Хитой учун глобаллашув фойдали, чунки 
иқтисодий жиҳатдан кучлироқ бўлган ўйинчи доимо ўз устунлигини намойиш 
этиш имкониятига эга бўлади. Агар АҚШ нинг бу соҳадаги стратегиясини 
батафсилроқ кўриб чиқадиган бўлсак, рақамли иқтисодиётни ташкил қилиш 
жараёнини тўрт асосий блокка ажратиш мумкинлиги маълум бўлиб қолади: 
1.Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шарт-шароитларини яратиш 
(

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish