Узун оёқлар мустақилликка интилиш; катта оёқлар – хавфсизликка эҳтиёж; оёқсиз расм – беқарорлик, аниқ мақсадларнинг бўлмаслик ҳолати (дезертирлар одатда оёқсиз расм чизадилар).
Ритмик расм (ҳаракатдаги одамни масалан, юраётган, зинадан чопаётган ва ҳ. Одамни тасвирловчи расм) – интуитив экстроверт.
Структурали расм (Одамни қандай бўлса, шундайлигича, баъзан фақат юзни, бюстни ёки бутун бўй – бастни тасвирловчи расм) – интуитив интроверт.
Ушбу белгилар бўйича қуйидаги жадвалдаги ўхшаб, турли расмлар ўртасидаги миқдорий фарқларни аниқлаш мумкин.
«Автопортрет» тести бўйича индивидуал – типологик фарқлар
(500 киши орасида)
Тасвир кўриниши Г.Рид бўйича
|
Психологик тип К.Юнг бўйича
|
Тасвирлараро миқдорий фарқлар
|
Санаб ўтувчи
|
Фикрий экстроверт
|
2,4
|
Органик
|
Фикрий интроверт
|
30,3
|
Эмфатик
|
Сезувчи экстроверт
|
3,2
|
Гаптик
|
Сезувчи интроверт
|
2,2
|
Декоратив
|
Ҳиссий экстроверт
|
8,8
|
Имажитар
|
Ҳиссий интроверт
|
13,2
|
Ритмик
|
Интуитив экстроверт
|
20,8
|
Структурали
|
Интуитив интроверт
|
19,1
|
II.1. Қизиқишлар анкетаси
Ушбу сўровнома синалувчиларнинг у ёки бу фаолият турига қизиқиш даражасини аниқлашга мўлжалланган. Унинг ёрдамида олинган маълумотларга асосланган ҳолда юқори синф ўқувчиларига (8-9 синфлар) касб танлаш, касбга йўллаш масалаларига оид маслаҳатлар бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу сўровнома билан ишлашда психолог олдиндан барча синалувчиларга етадиган миқдорда жавоб варақаси тайёрлаб олиши керак бўлади. Сўнг тадқиқотни синалувчиларга бериладиган қуйидаги кўрсатма бўйича амалга оширади. Сўровнома матнини ҳар бир синалувчига алоҳида қилиб бериш ҳам мумкин, лекин уларнинг жавоб бериш вақти чегараланганлиги ҳақида огоҳлантириб қўйиш керак (15-20 дақиқагача). Тадқиқот давомида синалувчига қулай шароитни яратиш, унга ҳалақит берувчи омилларни бартараф этиш, психодиагностик тадқиқотлар олиб бориш талабларига қатъий амал қилиш лозим.
Ҳурматли ўқувчи! Сиз қайси касбга мойиллигингиз борлигини билишни истайсизми?
Қизиқишлар соҳаси ва йўналишини аниқлашга қаратилган қуйидаги саволларнинг ҳар бирини ўқинг ва мумкин қадар аниқ жавоб беришга ҳаракат қилинг.
Агар саволда сўралган мазмун, Сизга ҳар томонлама маъқул тушса ва жуда ёқса, унда жавоб варақасининг тегишли катакчасига иккита қўшув (++)белгисини қўясиз.
Агар савол мазмуни шунчаки ёқса, унда битта қўшув (+), агар ёқиш-ёқмаслигини билмасангиз ёки иккилансангиз, унда ноль қўясиз.
Агар савол мазмуни Сизга маъқул бўлмаса, айрув (-), агар жуда ёқмаса, яъни бу фаолиятни ёмон кўрсангиз, унда иккита (--) айрув белгисини қўясиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |