Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


БОБ. МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ



Download 116,71 Kb.
bet4/27
Sana25.02.2022
Hajmi116,71 Kb.
#266599
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Абдураимов Шахбоз диссертация (Кириллча)(1)

1 БОБ. МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ.
1.1. Ёш футболчиларнинг спорт маҳорати шакллантиришда функционал ҳусуиятларни ҳисобга олиш
Инсон ҳаракати қандай мазмунда ёки қандай йўналишда ижро этилмасин, унинг пировард унумдорлиги тезлик-куч сифатларига боғлиқдир. Тезлик-бу муайян ҳаракат фаолиятининг қисқа муддатда ижро этилишидир. Куч-ташқи қаршиликни энгиш ёки мушаклар қисқариши эвазига иш бажариш қобилиятини англатади. Лекин инсон ўз ҳаёт фаолияти давомида қандай мақсадда ҳаракат қилмасин, тезлик ва куч сифатлари алоҳида намоён бўлмайди. Шунинг учун бу сифатлар бириккан ҳолда тезлик-куч сифатлари деб номланади.
Тезлик сифатини ривожлантиришга устунлик берилса, куч ҳам ривожланади ва аксинча, кучни ривожлантиришга урғу берилса, тезлик сифати ҳам шаклланади1).
Спорт ўйинлари ва якка кураш спорт турларида аксарият вазиятларда ижро этиладиган ҳаракатлар «портловчи» куч асосида амалга оширилади. Бошқача қилиб айтганда, қисқа муддат ичида бажарилиши зарур бўлган техник-тактик малакалар самарадорлиги шу малакаларнинг қанчалик тез ва кучли ижро этилишига боғлиқ.
Тезкорлик сифати турли мустақил ҳаракат реакцияларидан иборат. Ҳаракат реакциялари ҳаётда, жумладан, спорт ёки касб фаолиятларида муҳим рол ўйновчи сифатлар таркибига кириб, оддий ва мураккаб кўринишдаги реакцияларга бўлинади. Оддий ҳаракат реакцияси-бу бирор-бир олдиндан маълум сигналга нисбатан имкони борича тез ҳаракат билан жавоб беришдан иборат. Масалан, 100 м га югурувчини старт сигналига (спорт тўппончасидан ўқ отиш овозига) тез ҳаракат билан жавоб бериш ёки ҳар хил рангдаги лампочкалар ёнишига оддий ҳаракат реакцияси билан жавоб бериш. Бу оддий ҳаракат реакциясини мунтазам машқ қилдириш натижасидаги тезлик, бошқа ҳаракат реакцияларига (мураккаб реакция, ҳаракатдаги объектга реакция, танлаб олиш реакцияси) ҳам кўчади. Лекин шаклланиб бораётган мураккаб реакция оддий реакция тезлигини оширмайди, яъни аксинча кўчиш рўй бермайди.
Оддий реакция турли машқлар ёрдамида шакллантирилади. Бунда қайтариш услуби, вақтни ҳис қилиш методи, ҳар хил ранг ёки товушларга тез ҳаракат билан жавоб бериш услубларидан фойдаланилади.
Мураккаб реакциялар-ҳаракатланаётган объектга нисбатан жавоб бериш ёки ҳар хил сигналлар (ранг, товуш, ҳарфлар ва ҳоказо) ичидан керагини фарқлаб, танлаб олиб ҳаракат билан реакция қилиш кўринишларида бўлиши мумкин. Масалан, йўналтирилган тўпни кузатиб, керак пайтида тез реакция билан жавоб бериш. Мураккаб реакциялар мураккаблаштирилган машқлар ёрдамида шакллантирилади. Бунда турли мураккаб сигналларга жавоб бериш, ҳаракатланаётган объектга керак пайтида жавоб бериш, муайян сигнални танлаб жавоб бериш машқларини қайтариш, қисмларга бўлиб ижро этиш, ўйин ва мусобақа услубларидан фойдаланилади.
Сигналларни бериш шарти, вақти ва вазиятларини мураккаблаштириш услуби ҳам мураккаб реакцияни шакллантиради.
Ҳаракат реакцияси физиологик жиҳатдан қуйидаги бир-бирига боғлиқ жараёнларни ўз ичига олади:
1.Рецепторлар (анализаторлар) ёрдамида сигнални ҳис қилиш.
2.Рецептор орқали афферент нерв толалари орқали қўзғалиш импулсларини МНСга этказиш.
3.МНСда сигнал моҳиятини таҳлил қилиш ва керакли қарор қабул қилиш.
4.Қабул қилинган қарорни (жавобни) эфферент нерв толалари орқали мушакларга этказиш.
5.Мушакларнинг қўзғалиши ва керакли ҳаракат билан реакция бериш.
Сигнални ҳис қилишдан бошлаб, то мушакларни ҳаракатга келган вақтгача бўлган давр латент даври деб аталади. Бу давр спорт билан шуғулланмайдиганларда 0,2-0,3 сек.га тенг, шуғулланадиганларда 0,1-0,2 сек.ни ташкил этади (Н.В. Зимкин, 1974; И. Азимов, Ш. Собитов, 1993; В.С. Фарфел, 19... ва бошқалар).
Куч статик ва динамик куч турларига бўлинади. Статик куч ўз навбатида қаршиликни (масалан, оғирликни) «енгувчи», бир ҳолатда «ушлаб» турувчи ва «енгилувчи» кучларга бўлинади.
Динамик куч-ўзгарувчан, яъни турли шароитда бажариладиган куч ва амортизацион кучга бўлинади. Динамик куч турли йўналиш, тезлик ва вазиятларда ҳаракатларда намоён бўлади. Юқори тезликда бажариладиган куч «портловчи» куч деб ҳам аталади.
Ушбу куч турларини ривожлантиришда қуйидаги услублар қўлланилади:
1. қайтариш («имкони борича»).
2. Максимал кучланиш.
3. Динамик кучланиш.
қайтариш услуби-бу унча катта бўлмаган оғирликни чарчагунча қайта-қайта кўтариш.
Максимал кучланиш-бу катта оғирликни кўтариш.
Динамик кучланиш-катта бўлмаган оғирликларни максимал тезликда кўтариш ёки шунга ўхшаш машқларни катта тезликда бажаришдир.
Кучни ўсиш даражаси мувофиқ машқларни мунтазам бажариш натижасида рўй берадиган мушак толаларининг йўғонлашуви, уларнинг қисқариш (таранглашиш) ва бўшаш имкониятларининг тараққий этиши, эластиклиги ва бошқа омилларга боғлиқ.
Малакали спортчиларни тайёрлашда ва уларнинг спорт маҳоратини шакллантиришда тезлик-куч сифатларининг аҳамияти беқиёсдир.2 Айнан шу жиҳатдан муайян спорт турлари назарияси ва услубияти масалаларини илмий асослашга интилган кўпгина тадқиқотчи-олимлар ўз ижодларини спорт маҳоратининг асоси бўлмиш жисмоний сифатларни ривожлантириш муаммоларига бағишлашган. Жумладан, Л.Р. Айрапетянц, М.А. Годик (1991)ларнинг фикрига кўра, спорт ўйинлари турларида юқори малакали спортчиларни тайёрлаш жисмоний сифатларнинг ривожланганлик даражасига тўғридан-тўғри боғлиқ. Лекин улар ушбу масалага янгича ёндашиб, жисмоний сифатларни ва техник-тактик маҳоратни биргаликда шакллантириш самарадорлиги қўлланиладиган тренировка ва мусобақа машқларининг мазмуни, ҳажми, шиддати ҳамда йўналишига узвий боғлиқ эканлигига эътибор қаратишган. Масалан, тренировка машғулотларида қўлланиладиган барча машқларни 4 та гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган. 1-гуруҳ машқлари мусобақа қоидалари доирасида қўлланилади.
2-гуруҳ-мусобақа қоидаларига амал қилинмайди.
3-гуруҳ машқларида муайян нишонга (дарбоза, баскетбол савати, волейбол тўри устидан майдонга) зарба берилмайди.
4-гуруҳ машқлари техник малакаларни якка тартибда рақиб қаршилигисиз ва рақиб қаршилиги остида бажарилади.
Бундан ташқари, мазкур тадқиқотчилар барча машқларни йўналиши, мураккаблиги ва ихтисослашганлиги бўйича ажратиб қўллаш зарурлигига урғу беришган.
В.Б. Пагиев, А.И. Талибджанов, Г.М. Сергеев (1987) лар тезлик-куч сифатларини ривожлантиришга оид машқларни футболчилар тайёрлаш жараёнининг турли босқичларида ўзига хос равишда тақсимлаш ва қўллаш кераклиги ҳақида сўз юритадилар.
Уларнинг фикрича, тайёргарлик даврининг умумий жисмоний тайёргарлик босқичида тезлик-куч сифатларини алоҳида ривожлантирувчи соф стандарт машқларни қўллаш маъқул. Махсус ва мусобақа олди босқичларда барча машқлар мазмуни ихтисослик йўналишига айлантирилиши лозим (тўпсиз ва тўп билан якка, гуруҳ ва жамоа бўлиб машқлар бажариш). Машқлар мазмуни ва нисбатини қайд этилган тартибда режалаштириш ва қўллаш футболчилар маҳоратини самарали шаклланишига олиб келиши исботланган.
В.И. Изак, Т.Е. Набиев (2005) лар юқори малакали гандболчиларда жисмоний тайёргарлик жараёнини ўрганиш натижасида шу спорт турига хос 4 та тезкорлик кўрсаткичларини тарбиялашга эътибор қаратиш зарурлигини эътироф этдилар. Чунончи, уларнинг фикрича, гандбол ўйинида тезкорликнинг оддий ҳаракат реакцияси, мураккаб реакцияси, жойдан қўзғалиш реакцияси ва жойдан туриб 30 м га югуриш реакцияси муҳим рол ўйнар экан. Турли спорт турларида спорт маҳоратини шакллантириш жараёни тўғридан-тўғри жисмоний сифатларни, жумладан, ёшликдан бошлаб (7-14 ёш) тезлик-куч сифатларини қўшиб ривожлантириш самарадорлигига боғлиқ (С.С. Ниязов, 2005; А.А. Пулатов, 2005; М.Д. Пўлатова, Т.Б. Зайниддинов, 2005; О.В. Гончарева, С.Е. Рахмонова, 2005 ва бошқалар). Яна бошқа бир гуруҳ олимларнинг хулосасига кўра, махсус жисмоний тайёргарлик малакали спортчилар тайёрлаш жараёнининг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, юксак натижаларга эришишда шу сифатларнинг ўрни беқиёсдир (В.В. Кузнецов, 1975; Э.В. Фомин, 1985; Чан Суан Донг, 1987; Ю.Д. Железняк, 1978; А.В. Беляев, 1983; А.Г. Гарипов, 1990; В.С. Дахновский ва бошқалар, 1991; Ю.Н. Клешев, А.Г. Фурманов, 1979; Ж. Нуршин, Р. Саломов, Ф. Керимов, 1993 ва бошқалар).
В.С. Дахновский ва бошқа (1993) лар 15-17 ёшли дзюдочиларда тезлик-куч сифатларини техник-тактик тайёргарликка алоқадорлигини ўрганиб, муҳим натижаларни кузатишди. Чунончи, тезлик-куч сифатларига оид турникда тортилиш, ўтириб туриш, 3 карра кетма-кет узунликка сакраш, 15 марта «қўғирчоқ» курашчини силтаб ташлаш ва техник-тактик тайёргарликка оид ҳужум ва ҳимоя самарадорлиги, техник маҳорат коеффициенти каби кўрсаткичларни махсус педагогик тажриба асосида ўта унумдор тараққий этишини аниқладилар.
Р.А. Пилоян (1991) турли жисмоний сифатларни қайси ёшдан бошлаб ривожлантириш зарурлигини айтиб ўтган. У ўз тадқиқотларига асосланиб, 8-9 ёшли болаларда тезлик-куч ва чаққонлик сифатларининг ўсишини, тезкорлик ва эгилувчанлик эса бироз сусайишини эътироф этган. 11-12 ёшли болалар машғулотида тезлик-куч ва чаққонликни ривожлантиришга қаратилган машқлар ҳажмини кўпайтириш керак экан. 13-14 ёшда-тезкорлик, чидамкорлик, 14-15 ёшда-эгилувчанлик ва тезлик-кучни ривожлантиришга оид машқлар ҳажмини ошириш мақсадга мувофиқ деб таъкидлашган.
Юқорида қайд этилган илмий ва услубий маълумотлар тезлик-куч сифатлари, умуман, жисмоний тайёргарликни юқори малакали спортчилар этиштиришда муҳим омиллардан бири эканлигини исботлайди.
Дарҳақиқат, ҳар бир спорт турида техник-тактик малакаларни самарали ижро этиш ва юқори спорт натижасига эришиш, шаклланган жисмоний сифатларсиз мумкин эмаслиги кўриниб турибди. Шунинг учун тренер-мутахассислар ҳам, илмий тадқиқотчилар ҳам маҳоратли спортчиларни тайёрлашда жисмоний сифатларнинг ўрнига аҳамият беришади ва бу борада кўпдан-кўп изланишларни амалга оширадилар.



Download 116,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish