Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


Педагогик тадқиқот давомида назорат гуруҳида ўсмир ёшдаги футболчилар (ўғил болалар) техник тайёргарликлари кўрсаткичлари динамикаси



Download 116,71 Kb.
bet11/27
Sana25.02.2022
Hajmi116,71 Kb.
#266599
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
Абдураимов Шахбоз диссертация (Кириллча)(1)

Педагогик тадқиқот давомида назорат гуруҳида ўсмир ёшдаги футболчилар (ўғил болалар) техник тайёргарликлари кўрсаткичлари динамикаси



Тестлар

Тадқиқот
бошида

Тадқиқот
ўртаси

Фарқи

Тадқиқот
якунида

Дастлабки
натижалар
билан фарқи

Юқори стартдан
30 метрга
тўпни олиб
югуриш (сек)

6,59

6,38

-0,19

6,23

-0,36

Тўсиқлар
орасидан тўпни
олиб ўзгартириб
югуриш (сек

13,51±0,671

13,05±0,662

-0,46

11,68±0,72
1

-0,83

сакраб тўпга
бош билан
зарба бериш (1- дақиқа шериги
тўп узатади)
марта

37 марта

41марта

4

46

9

Турган жойда
дарвозага
зарба бериш
(10 тадан аниқ тўплар нисбати
олинади)

4

5

1

7

3

Жаримса тўпини аниқ шеригига
узатиш (марта)

3

5

2

7

4


3-БОБ. ЁШ ФУТБОЛЧИЛАРНИ ЖИСМОНАН ВА ТАКТИК-ТЕХНИК ЖИХАТДАН ТАЙЁРЛАШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН МАШҚЛАР.
3.1. Футбол ўйинида тезкор-куч сифатларининг аҳамияти.

Замонавий футболда ўйин самарадорлиги, техник-тактик маҳорат, техник-тактик комбацияларни тез, унумли ва аниқ ижро этилиши ҳамда пировард юқори спорт натижасига эришиш мувофиқ равишда шаклланган тезлик-куч сифатларсиз амалга оширилиши ўта мушкул эканлиги барча амалиётчи тренерлар ва тадқиқотчи олимлар томонидан эътироф этиб келинган. Шунинг учун ушбу сифатларни махсус режалаштирув ҳужжатлар асосида шакллантириш ва ҳар ёшдаги спортчиларда шу сифатларнинг ўзгариб боришини назорат қилиш ҳамда баҳолаш одат тусига кирган. Барча спорт турлари билан шуғулланувчи спортчиларда тезлик-куч сифатлари дастлабки ўргатиш босқичидан бошлаб, токи юксак маҳорат босқичигача ўзига хос тартибда ва мувофиқ спорт тури хусусиятига мос машқлар ёрдамида шакллантирилиб борилади.


Футбол бўйича мвжуд илмий, услубий ва ўқув адабиётларида малакавий футболчиларни тайёрлашда жисмоний сифатларни, айниқса тезлик-куч сифатларини ривожлантириш ўта муҳим шартларидан бири эканлиги таъкидлаб ўтилган.
А.А. Сучилин (1983) ёш футболчилар тайёрлаш тажрибасини атрофлича ўрганиш натижасида спорт маҳоратини самарали шаклланиши жисмоний сифатларни ривожланганлик даражасига боғлиқ экан деган хулосага келди. Муаллифнинг фикрига кўра, футболчининг тезлик-куч сифатларини шакллантиришда ихтисослаштирилган машқлардан фойдаланиш яхши натижа беради.
З.Р. Нуримов (2005) малакали футболчиларда гуруҳ бўлиб тактик ҳаракатланиш малакаларини такомиллаштириш масаласига доир тадқиқот ўтказиб, бу борада тезлик-куч сифатларига оид айрим машқларга алоҳида аҳамият қаратган. Жумладан, Тошкентнинг «Академия» жамоаси футболчиларида 30 м га югуриш-4,3 с, 5 карра узунликка сакраш-12,9 м, 7х50 м га югуриш-63,9 с. Айнан шу кўрсаткичлар Ўзбекистон чемпионати совриндорларида 4,2 с; 13,1 м; 60,5 с натижаларга тенг бўлди. Эътиборли жойи шундаки, тезлик-куч сифатлари юксак даражада бўлган футболчилар тактик ҳаракатларни унумли-тез ижро этишди ва аксинча тактик ҳаракатларни юқори шиддат билан аниқ ижро этган футболчиларда тезлик-куч сифатлари ҳам юқори даражада ривожланганлиги маълум бўлди. Ушбу фикр ва тадқиқот натижалари З.Р. Нуримов, И.А. Кошбахтиев ва Г.М. Сергеев (2005)ларнинг хулосаларида ҳам ўз аксини топган.
Р.Е. Нуримов (2005) ёш футболчиларни техник ва тактик тайёрлаш жараёнини чуқур ва атрофлича таҳлил этиб, жисмоний қобилиятларни, жумладан, тезлик-куч сифатларини тактик-техник тайёргарликка чамбарчас боғлиқ эканлигини эътироф этган. Унинг фикрича, сўнгги йилларда замонавий футболнинг ўта шиддатли даражага кўтарилиши бугунги футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, айниқса уларнинг тезлик-куч сифатлари ва чаққонлиги юксак шаклланганлигидадир.
Шу билан бир қаторда, ёш футболчиларда тезлик-куч сифатларини зўрма-зўраки ривожлантириш, ўта шиддатли ёки катта оғирликлар билан бажариладиган машқларни қўллаш нафақат техник-тактик маҳоратни шаклланишига кескин ҳалақит беради, балки уларни машғулотлардан бездириши мумкин. Болалар жисмоний зўриқиши, психологик тушкунликка тушиши ва бошқа кўнгилсиз ҳолатлар вужудга келишига сабаб бўлади. Мазкур сифатларни ривожлантиришга қаратилган машқлар ҳажми ва шиддати борган сари тўлқинсимон тарзда оширилиб бориши керак.
Бундан ташқари, спорт маҳорати шакллана борган сари тезлик-кучга оид машқлар секин-аста ихтисослаштирилиб борилиши даркор.
Маълумки, спорт ўйинларида, айниқса футболда спортчи ўз вазни ва тўп оғирлиги билан муносабатда бўлади. Шунинг учун у ўз кучидан асосан ўзининг гавдаси ҳамда тўп инерциясини энгиб ўтиш учун фойдаланади.
Ҳаракатнинг бошланиши тезланиш, тўхташ, ҳаракат йўналишини ўзгартириш, сакраш, тўпга зарба бериш-бу футболчидан куч сифатларини намоён қилишни талаб этадиган ҳаракатлар ҳисобланади. Кўриниб турибдики, ҳамма ҳолларда ҳам у динамик хусусиятга эга, ўйин пайтида футболчиларда тезкор-куч сифатларининг-куч ва тезкорликнинг комплекс уйғунлиги намоён бўлиши кузатилади.
Футболчининг тезкор-куч сифатлари уларнинг қисқа вақт ичида қандайдир куч қаршилиги билан боғлиқ бўлган ҳаракатларни бажара олиш қобилияти орқали аниқланади. Бундай куч қаршиликларига қуйидагилар киради:
а) спортчининг ўзининг тана оғирлиги кучини энгиш (тўпра оёқ, бош билан, сакраб зарба бериш, тўпни оёққа ташланиб ёки сидириб олиб қўйиш, дарвозабонларнинг сакрашлари, тўсатдан старт олиш ва ўйин пайтида йўналишни ўзгартириш ва ҳ.к.);
б) тўпни зарба бериш, тўпни ўйинга киритиш билан боғлиқ бўлган кучни энгиб ўтиш;
в) рақибнинг куч билан қаршилик кўрсатишда намоён бўладиган (яккама-якка олишув) кучни энгиш.
Бир қатор тадқиқотчилар (В.М. Дячков, 1967; А.В. Коротков, 1963; Т.И. Черняев, 1964; И.П. Ратов, 1962; Ю.В. Верхошанский, 1963; С.Г. Возняк, 1961 ва бошқалар) спортчининг тезкор-куч ҳамда техник тайёргарлик ўртасида узвий ўзаро боғлиқлик мавжудлигини исботлаганлар. Ю.А. Морозов (1973) ўз вақтида энг кучли футболчи С. Метревелининг ўйинини таҳлил қилаётиб, шуни аниқлаганки, унинг ўйинини асоси тезкор-куч ҳаракатларидан таркиб топган: тўсатдан спурт, максимал тезликда ҳаракат йўналишини сездирмасдан ўзгартириш, юқоридан келаётган тўплар учун курашишда баландга сакраш ва ҳ.к. Футболчилар томонидан ўйин пайтида бажариладиган ранг-баранг ҳаракатлар улардан нафақат бу ҳаракатларни тўғри бажаришни, балки ҳар томонлама жисмоний ривожланганликка, биринчи навбатда эса тезкор-куч тайёргарлигига эга бўлишни тақозо этади.
Ю.С. Лукашин тадқиқотлари (1967) шуни аниқлаганки, футболчилар томонидан ўйин пайтида бажариладиган ишнинг шиддати сустдан максималгача этиши мумкин. Бунда ишнинг асосий қисми тезкор-куч хусусиятига эга бўлади.
М.Т. Сушко (1966), А.А. Севидов (1971) фикрича, ўйин техникаси ва тактикасини эгаллаш учун жисмоний тайёргарлик асосий аҳамиятга эга.
Мураккаб техник усулларни катта тезликда рақиб қаршилиги остида бажариш учун кучли, эпчил, чидамли бўлиш лозим. Шунинг учун юқори тоифали спортчиларни тайёрлашда тренировка машғулотлари жараёнида спортчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратиш зарур.
Техник ва тактик усулларнинг муваффақиятли қўлланилиши тўғридан-тўғри уларнинг бажарилиш тезлигига боғлиқ бўлганлиги сабабли юқори малакали спортчининг энг зарур сифатлари-бу куч ҳамда тезкорлик ҳисобланади (М.Д. Товаровский, 1953; Я. Палфан, 1959) фикрича, агар фугболчи ўз ўрнидан тез туриб чиқиб кета олмаса, тўсатдан турила олмаса, тўп учун этарлича баланд сакрай олмаса, унда у яхши ўйин кўрсатмайди.
Ўйинчилар ўртасидаги узайтирилган ўйиндаги тактик алоқалар, футболчиларни ўйин шиддатини оширишга ва тезлик билан маневр қилиш ҳамда чизиқларда қулай тактик алоқаларни ушлаб туриш учун зарур тезликка эга бўлишга мажбур қилади.
Г.Д. Качалин (1962), Н.Д. Граевская (1962) таъкидлайдиларки, футбол ўйини жисмоний соғлиқни мустаҳкамлаш учун энг яхши восита ҳисобланади, замонавий футболдаги нагрузканинг асосий қисмини тезкор-куч сифатига эга бўлган иш ташкил этиши лозим.
Замонавий футболда мавжуд бўлган юқори даражадаги маневр олиб бориш янада аниқ ҳамда узоққа бериладиган тўп оширишларни талаб этади. М.Д. Товаровский (1963) таъкидлайдики, замонавий футболда тўп оширишлар кучлироқ ҳамда рақиб учун кўпинча кутилмаганда бажарилади, дарвозага ҳамла қилганда зарбаларнинг кучи муҳим даражада ошди, тезкорлик жуда кўтарилди ва яна юқори даражага ошади, яъни нафақат "техник" футболчилар, балки юқори тезликда техникани эгаллаган футболчилар талаб қилинади.
Юқори малакали футболчиларнинг тезкор-куч сифатларининг баъзи кўрсаткичлари ҳамда жисмоний тайёргарлик ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш С.А. Савин ва И.М. Асовичларнинг (1968) тадқиқот мақсадлари эди. Ўйин олдидан ўтказилган назорат машқларидан фойдаланиб, муаллифлар тезкор-куч тайёргарлиги кўрсаткичлари ҳамда тўпни ушлаб туриш учун давомийлиги ўртасида боғлиқлик мавжудлигини аниқлаганлар.
Сўнгги йилларда футболчиларнинг ўйин фаолиятини баҳолаш билан боғлиқ бўлган педагогик кузатишларнинг бир қатор янги шакл ҳамда услублари пайдо бўлди (Ю.П. Иличев, 1968; С.А. Савин, 1969; И.М. Асович, 1969; М.Г. Бозененков, 1973; Джафаров, 1973; А.М. Невияков, Г.А. Римашевский, 1973 ва бошқалар).
Педагогик кузатишларнинг қиймати шундан иборатки, олинган маълумотларни таҳлил қилиш асосида футболчилар тренировка жараёнини холисона бошқариш мумкин. Футболчиларнинг ўйинини баҳолашга ёрдам берадиган холис мезонларга бўлган эҳтиёж тўғрисида А. Старостин (1964) гапириб ўтган. Муайян рақамларда ифодаланган бундай мезонларнинг мавжудлиги футболчилар томонидан бажариладиган турли усулларга холис баҳо беришга имкон яратади.
Юқори малакали футболчиларнинг ўйин жараёнидаги ҳаракат, ўйин ва руҳий фаолиятини педагогик кузатиш маълумотлари футболни статистик жиҳатдан тавсифлашга имкон беради.
Н.М. Мокишнев (1965) ўз кузатишлари асосида шундай хулосага келадики, футболчилар битта ўйин давомида 30 дан 60 мартагача максимал тезликда югурадилар ҳамда тез югуриш масофаси 10 м дан 150 м гача бўлиши мумкин.
Муаллиф педагогик кузатишлар орқали чизиқдаги футболчилар югуришининг ўртача вақтини аниқлаган. Марказий ҳужумчининг ўртача югуриш вақти 23 мин 37 сек га тенг, қанотдаги ҳужумчиларники эса 22 мин 0,7 сек га тенг.
Л.Я. Черешнева (1968) шуни таъкидлайдики, охирги йилларда ўтказилган тажрибавий тадқиқотларнинг кўрсатишича, спортчиларнинг тезкор-куч тайёргарлиги ҳаракатланиш санъати билан боғлиқ бўлган спорт турларида катта аҳамиятга эга. Юқори малакали гимнастикачиларда техник маҳорат даражаси умумий ва махсус тезкор-куч тайёргарлиги билан ўзапо боғлиқ (корреляция коеффициенти 0,53 ва 0,65-0,73 га тенг).
Н.В. Басов фикрича, махсус тезкор-куч тайёргарлиги даражаси спортда юқори натижаларга эришишда энг муҳим омил ҳисобланади. Муаллифнинг таъкидлашича, спринтер велосипедчининг тезкор-куч сифатларини ривожлантиришни куч ва тезликни маълум бир нисбатда ўзаро боғлиқликда, спортчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш лозим.



Download 116,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish