436
умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ноги-
ронлар учун эса — йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда
белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28-июн-
даги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси
коммунал уй-жой фонди тўғрисида»ги Низомнинг 4-бандига кўра, ком-
мунал уй-жой фондидаги уй-жойни ижарага олувчи Ўзбекистон Респуб-
ликаси Уй-жой Кодексида ўрнатилган нормалар бўйича бир кишига 9
квадрат метрдан кам бўлмаган миқдорда олади.
Эр-хотиндан ташқари турли жинсга мансуб шахслар бир хонага ёки
бир хонали квартирага жойлаштирилишига йўл қўймаслик мақсадида
муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой
фондидан уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча турар
жой берилиши мумкин.
Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой майдонининг ижтимоий
нормасидан ортиқча қўшимча уй-жой майдони бир хона тарзида ёки
ўн саккиз квадрат метрли умумий майдон миқдорида берилади.
Айрим
сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга,
Ўзбекистон Респуб ликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган
рўйхат бўйича, шунингдек бажараётган иш
шароитлари ва хусусиятига
кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори
кўпайтирилиши мумкин.
3. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида қонун чиқарувчи
иккиламчи ижарага бериш шарт номасининг молиявий томонига
алоҳида урғу беради. Бу иккиламчи ижарага бериш шарт номаси ва ижа-
рачиларни кўчириб келишга чегаралар қўйиш мақсадида қилинганга
ўхшайди.
4. Иккиламчи ижарага бериш шарт номасига нисбатан қатор чекловлар
мавжуд. Масалан, унинг муддати уй-жойни ижарага бериш шарт номаси
муддатидан ошмаслиги керак.
5. Уй-жойни ижарага бериш шарт номаси муддатдан олдин бекор
қилинганда у билан уй-жойни ижарага бериш шарт номаси ҳам бекор
бўлади. Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шарт номасига нисбатан
янги муддатга шарт нома тузишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ тўғрисидаги
қоида татбиқ этилмайди.
438
ҳолда суд тартибида кўчирилади. Ижарага бериш шарт номаси бекор
қилинган ҳолларда ҳам иккиламчи ижарага олувчи унга бошқа турар
жой берилмаган ҳолда худди шу тартибда кўчирилади.
Агар иккиламчи ижарага бериш шарт номаси муддати кўрсатилмай
тузилган бўлса, ижарага олувчи иккиламчи ижарага бериш шарт номаси
бекор қилиниши ҳақида иккиламчи ижарага олувчини уч ой олдин
огоҳлантириши шарт.
Иккиламчи ижарага бериш шарт номаси, шунингдек Уй-жой Кодексини нг
69-моддаси ҳамда 119-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган
асосларга кўра ҳам бекор қилиниши мумкин.
6. Шарҳланаётган модданинг 6 қисми уй-жойни иккиламчи ижарага
бериш шарт номасида шарт номани янги муддатга тузишдаги имтиёзли
ҳуқуқ қоидаси амал қилмаслигини белгилайди. Шарҳланаётган модданинг
мазкур қоидаси унинг юқоридаги иккиламчи ижарага олувчи турар-жой-
дан ўз истагига кўра фойдаланиш хуқуқини қўлга кирита олмаслиги, ва
турар-жойни ижарага бериш шарт номасига кўра ижарага берувчи олдида
ижарага олувчининг жавобгар бўлиб қолиши тўғрисидаги қисмларидан
келиб чиқади. Қолаверса, иккиламчи ижарага бериш муддати уй-жой
ижараси шарт номаси муддатидан ошмаслиги, шарт номанинг муддатдан
аввал бекор қилиниши билан уй-жой ижараси шарт номаси ҳам бекор
бўлиши ҳам бунга асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: