427
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
28 июндаги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Турар
жойларни ва
уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш» Қоидаларининг
43 бандида жорий таъмирлашга тегишли ишлар рўйхати берилган бўлиб,
уларга хусусан қуйидагилар киритилган: ойна қўйиш; тирқишларни
замазкалар билан тўлдириш ёки штапиклар қоқиш; квартирадаги турар
жойлар ва ёрдамчи хоналарнинг поллари ва эшикларини бўяш; радиатор-
лар, марказий иситиш, сув таъминоти қувурларини ва квартира ичидаги
бошқа қувурларни ҳамда печларнинг металл ғилофларяни бўяш; деразалар
ва эшикларнинг приборларини алмаштириш. Уй-жойни ижарага олиш
шарт номаси бўйича мазкур ишлар ижарага олувчи томонидан амалга
оширилади. Лекин, мазкур ишларни амалга ошириш турар жойнинг
алоҳида конструктив қисмлари ёки унинг ускуналарининг носозлиги
ёхуд турар жойнинг капитал таъмири билан боғлиқ бўлса, улар ижарага
берувчи томонидан амалга оширилади.
Хусусий уй-жой фондидаги турар жой ижарага олинганда, тарафлар
ижарага берилган турар жойни жорий таъмирлашнинг бошқа шартла-
рини белгилашлари ва юқорида кўрсатилган таъмирлаш ишлари ижарага
берувчи — турар жой мулкдори томонидан ҳам амалга оширилиши
мумкин.
Қайд этиб ўтилган таъмирлаш ишлари ижарага олувчи, ижарадор,
турар жой эгасининг ҳоҳишига кўра белгиланган тартибда тасдиқланган
нарҳлар бўйича ҳақ тўланган ҳолда уй-жойлардан фойдаланиш ёки таъмир-
лаш — қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
2. Капитал таъмирлаш турар жойнинг асосий қисмлари, эшик ва
ромлар, полни алмаштириш, санитар-техник ускуналарни таъмирлашни
қамраб олади.
Капитал таъмирлашга қуйидагилар киради: уйнинг асосий қурилмалари
емирилганлиги сабабли эшиклар, деразалар ва марказий иситиш тизими
мавжуд бўлмаган уйларда иситиш қурилмаларини алмаштириш, марказий
иситиш, водопровод, канализация, иссиқ сув таъминоти, шамоллатиш,
лифт ҳўжалиги, газ, ошхона плитаси, асосий электр ўтказиш тизимини
таъмирлаш.
Турар жой ижараси шарт номасига кўра мазкур ишлар ижарага берувчи
ҳисобидан амалга оширилади.
429
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 24-моддасида эса
кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори маҳаллий давлат ҳокимияти
органларидан тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни
ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни
ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шартлиги тўғрисидаги қоида
белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: