550
1997 йил июндан 1998 йил феврал ойига қадар 19 141 790 сўмлик иш
бажарилди. Жавобгар бажарилган иш учун 1997 йил 8 октябрдан 1998 йил
24 августга қадар 9 000 000 сўм пул тўлайди, асосий қарздорлик эса
8 241 790 сўмни ташкил қилади.
Аризачи
таъкидлашича, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 1993 йил 21 июлдаги 399-сонли қарорининг 13-бандига
биноан бажарилган иш учун жавобгар ойма-ой иш ҳақини тўлаб бориши
керак эди. Иш ҳақини кечиктиргани туфайли 14.09.1998 йил 14 сентябрдан
ҳар ойда 3 фоиз пеня суммаси сифатида 3907140 сўм тўлаши белгиланди.
Суд коллегиясининг 1999 йил 14 январ қарорига биноан иш ҳақи
кечиктирилгани учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қарорига
биноан 3 фоизли қайта молиялаштириш ҳисобида ойма-ой 3 778 664 сўм
пеня ундириш назарда тутилган.
Капитал қурилиш бўйича муносабатлар Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 июлдаги 369-сонли қарори билан
тасдиқланган Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисида
Низом билан тартибга солинган эди. Ушбу Низомнинг «Шартнома бўйича
келишмовчиликларни ҳал қилиш ва мулкий жавобгарлик»ка бағишланган
6-боби 7-бандига мувофиқ бажарилган ишлар, иккинчи томонга берилган
(сотилган) материаллар учун ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловлар
банк тизимларида белгиланган муддатлардан кечиктирилган ҳолларда
айбдор томон иккинчи томонга кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,04 фоиз
миқдорида пеня тўлайди.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 3 сентябрдаги 375-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
ва ушбу қарор билан тасдиқланган қарор 1998 йил 3 сентябрдаги қарор
бекор қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
375-сонли қарори 52-бандида контракт асосида қурилишни ташкил қилиш
ҳақидаги Низомнинг 52-бандида пеня ҳар кун учун 0,15 фоиз миқдорида
ундириш кўрсатилган.
Юқорида келтирилган фактлар асосида аризачининг 1 306 261 сўм
пеняни ундириш ҳақидаги талаби қаноатлантирилган.
Раёсат БНПЗ томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 мартдаги
112-сонли ва 1998 йил 21 августдаги 360-сонли қарорларини эътиборга
олган ҳолда экиш ва ҳосилни йиғиб-териб олиш учун нефть маҳсулотлари
551
15 фоизлик бўнакларсиз берилганлиги ва пул маблағларини аризачининг
ўз мақсадида ишлатилганини, мураккаб молиявий ҳолатини ва ҳисоб-
китоб пеняларини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг
326-моддасига биноан 50 %га қисқартириб 653 130 сўм пеняни унди-
риш ҳақида қарор чиқариб, қолган пеня қисмини тўлашни рад этган.
(Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 1999 йил 13 июлдаги
645/4-сонли қарорига қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: